Uzpharmagency
6.73K subscribers
7.64K photos
2.06K videos
6 files
7.52K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
🧰 Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти вакант лавозимлар учун танлов эълон қилади

Ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги ПҚ-4899-сон қарорининг 6-иловасига асосан ташкил этилган лабораториялар штат бирликларини тўлдириш мақсадида ўтказилмоқда.

👉 Танлов шартлари ҳақида батафсил

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотга тайёргарлик
#19jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Андижон вилоятида "GDPни татбиқ этишнинг долзарб масалалари" мавзусида семинар ўтказилди

Андижон вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси, GXP UMEDCERT ва ЖССТ экспертлари билан биргаликда, дори воситаларининг улгуржи дистрибюторлари учун Андижон шаҳрида "Andijon Pharma Park" биносида семинар ўтказилди

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агентство по развитию фармацевтической отрасли посетила делегация представителей Республики Беларусь

В ее составе, помимо представителей деловых кругов, были специалисты сфер здравоохранения и регуляторных органов фармпроизводства страны.

👉 Full HD видео

⬇️ Мы в социальных сетях:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг 2021 йил IV чоракдаги фаолиятининг асосий кўрсатгичлари ҳақидаги маълумотлар

#Infografika

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг 2021 йилдаги фаолиятининг асосий кўрсатгичлари ҳақидаги маълумотлар

#Infografika

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍 http://uza.uz/posts/339645

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Комментарий к Указу Президента
#21jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Президент фармонига шарҳ
#21jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2022 йил 1 апрелдан фармацевтика маҳсулотлари харидларига ажратилиши режалаштирилган Давлат бюджети маблағлари миқдори доирасида маҳаллийлаштириладиган фармацевтика маҳсулотларини уч йил муддатга шартнома тузиш орқали кафолатли харид қилиш механизми жорий этилади. Бунда:

☑️ кафолатли харид қилиш шартномаларини тузиш бўйича танловлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан биргаликда шакллантирилган аввал республика ҳудудида ишлаб чиқарилмаган, истиқболда маҳаллийлаштириладиган субстанциялар, дори воситаларининг халқаро патентланмаган номлари (бундай ном бўлмаган тақдирда, мансуб дори воситалари гуруҳ номлари), тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати (кейинги ўринларда – фармацевтика маҳсулотлари рўйхати) доирасида амалга оширилади;

☑️ фармацевтика маҳсулотлари рўйхати Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг интернет сайтларида жойлаштирилади ҳамда ҳар йили янгиланиб борилади;

☑️ кафолатли харид қилиш шартномаларини имзолаш учун ғолиблар очиқ танловлар орқали аниқланади ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу танловларда давлат буюртмачиси ва бенефициар мулкдори ҳисобланади;

☑️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларга тузилаётган кафолатли харид қилиш шартномалар доирасида олдиндан бўнак тўловларини ўтказишга рухсат берилади.

Асос: ПФ-55-сон 22.01.2022

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбарининг фармацевтика фаолиятига доир қабул қилинган янги фармонида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун қандай имконият ва қулайликлар яратилади?

Мавзу юзасидан "BETA-UBK International" компанияси директори Нодир Эгамбердиев сўз юритади.

👉 Тўлиқ видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Агентликнинг «телеграм»даги канали Телеграм тармоғида верификация қилинди

Хабарингиз бор, 2019 йил 11 май санасида Фармацевтика тармоғида рўй бераётган энг сўнгги маълумотлар ва янгиликлар борасида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар, ўзгаришлар ва тадбирларни ёритиб бориш мақсадида Агентлик Матбуот хизмати томонидан “Uzpharmagency” канали фаолияти ташкил этилган эди.

Айтиш жоиз, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг телеграмдаги расмий ахборот канали бугунги кунга келиб минглаб инсонлар, соҳа вакиллари учун ишончли ахборот манбаига айланди.

Энди бизни канал номидаги махсус кўк белги орқали уни осонгина ажратиб олиш мумкин бўлади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ҳурматли юртдошлар!

Хабарингиз бор, юртимиз ва қўшни мамлакатларнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Дастлабки ўрганишлар бу ҳолат умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққанини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш керакки, вазият шахсан Президентимиз назорати остида. Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлатимиз раҳбарига ахборот бериб борилмоқда.

Шундай экан, барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
GMP стандарти ва уни амалиётга тадбиқ этиш юзасидан ўқув семинарлари бўлиб ўтмоқда

Шу кунларда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида GMP стандарти ва уни амалиётга тадбиқ этиш юзасидан офлайн ва онлайн форматда Агентлик ходимлари учун навбатдаги ўқув-семинарлари бўлиб ўтмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
"O'zLiDeP PRESS KLUB"нинг 37-сони "Фармацевтика саноатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида бўлиб ўтди

Фармацевтика тармоғида келгуси 5 йилда амалга оширилиши кутилаётган ислоҳотлар, соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан олиб борилаётган амалий чора-тадбирларни жамоатчилик вакиллари билан муҳокама қилиш мақсадида жорий йилнинг 26 январь куни “O'zLiDeP PRESS KLUB"нинг 37-сони "Фармацевтика саноатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида ўтказилди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
«Зарур амалиётлар маркази» ДУКдаги бўш иш ўринлари учун очиқ танлов эълон қилинди

2021 йилнинг 6 июлида “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган эди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилиниши белгиланган.

Мазкур қарор ижроси юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Зарур амалиётлар маркази» ДУК 2022 йил 28 январда бўш иш ўринлари учун ишга қабул қилиш очиқ танловини эълон қилади.

Вакант лавозимларнинг малака талаблари қуйидагилардан иборат:

☑️ Махаллий фармацевтика корхоналари ва ташкилотларида Зарур амалиётлар (GxP) стандартлари талабларига мувофиқлик юзасидан сертификатлаш бўйича билимга эга бўлиш.

☑️ Фармацевтик инспекцияни ривожлантириш борасида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаши;

☑️ Фармацевтик инспекцияларни ривожлантириш бўйича ҳукумат қарорлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва улар билан ишлаш тажрибасига эга бўлиши зарур.

🗒 Ариза ва маълумотномаларни «Зарур амалиётлар маркази» ДУКнинг uzpharm-gxp.uz веб сайтига фақат онлайн тарзда тақдим этишингиз сўралади.

Марказ манзили: Тошкент ш. Юнусобод тумани, Ч.Айтматов кўчаси 1а уй.

Телефон: 71-234-59-87

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Кун ҳикмати:

Баски, мен ҳалво егаймен бардавом,
Келса очлик, бўлмагай сабрим тамом.
Очлик туфайли сабр-қаноатинг янада куч олади, бу ҳар куни ҳалво егандан ҳам аъло лаззат бағишлаши табиий.

©️ Жалолиддин Румий.
"Най ноласи" китобидан

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Тошкент фармацевтика институти Кузатув кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 январ санасида Тошкент фармацевтика институти Кузатув кенгашининг илк йиғилиши видео-конференц шаклда бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев кузатув кенгаши раиси сифатида иштирок этди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Сифатига ким кафил?

«Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона постида “Деҳли-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган 2 нафар йўловчи салкам 15 млн. сўмлик дори воситаларини божхона назоратидан яширинча олиб киришга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.

Йўловчилардан бири 9 турдаги 93 дона, иккинчиси эса 2 турдаги 203 дона дориларни йўловчи божхона декларацияси ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилишмаган.

Истанбулдан учиб келган яна бир йўловчига эса қиймати 13 млн. сўмдан зиёд бўлган 2 турдаги 149 қути дори воситаларини божхонадан яширинча олиб ўтиш насиб қилмади.

Ҳозирда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари вақтинча сақловга олиниб, ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда дорихоналарда ўтказилган тезкор рейдлар натижасида «Йодомарин», «Кардиомагнил» ва «Нимесил» дориларининг қалбаки турлари аниқланганлиги ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур хабарларда қалбакилиги айтилган “МЕР Кардимагнис”, “Нимесул” ва “Йодо-Нарим” дори воситаларининг сифати борасида билдирилган хавотирли фикрлар юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қуйидагиларни маълум қилади.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube