Uzpharmagency
6.73K subscribers
7.63K photos
2.06K videos
6 files
7.52K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
Бугун ҳокимларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун уларнинг қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун ҳокимликларнинг интернетдаги ресурсларида виртуал қабулхоналар ҳамда қайта алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️ Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вилоят ҳокимликларининг интернетда мурожаат қабул қилувчи ресрслари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хуш келибсан янги йил!

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги барча юртдошларимизни янги 2022 йил билан муборакбод этади

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати учун якунланган 2021 йил қандай ўтди? 2022 йилги режалар нималардан иборат?

👉 Full HD видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
«Зарур амалиётлар маркази» ДУКдаги бўш иш ўринлари учун очиқ танлов эълон қилинди

2021 йилнинг 6 июлида “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган эди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилиниши белгиланган.

Мазкур қарор ижроси юзасидан 2021 йил 30 декабрда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Зарур амалиётлар маркази» ДУКдаги бўш иш ўринлари учун ишга қабул қилиш очиқ танлови эълон қилди.

Вакант лавозимларнинг малака талаблари қуйидагилардан иборат:

☑️ Махаллий фармацевтика корхоналари ва ташкилотларида Зарур амалиётлар (GxP) стандартлари талабларига мувофиқлик юзасидан сертификатлаш бўйича билимга эга бўлиш.

☑️ Фармацевтик инспекцияни ривожлантириш борасида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаши;

☑️ Фармацевтик инспекцияларни ривожлантириш бўйича ҳукумат қарорлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва улар билан ишлаш тажрибасига эга бўлиши зарур.

🗒 Ариза ва маълумотномаларни «Зарур амалиётлар маркази» ДУКнинг uzpharm-gxp.uz веб сайтига фақат онлайн тарзда тақдим этишингиз сўралади.

Марказ манзили: Тошкент ш. Юнусобод тумани, Ч.Айтматов кўчаси 1а уй.

Телефон: 71-234-59-87

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
“Дамас”га яширилган “тропикамид”лар фош бўлди

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Миллий гвардия тезкор ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги қонунбузилиш ҳолатини фош этишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро А.У. бошқарувидаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси Янгиқўрғон туманида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш натижасида автотранспорт воситасида фуқаро А.О.га тегишли бўлган, сифати кафолатланмаган ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 180 миллион сўмлик 1200 дона “Тропикамид 1%” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Давлат маркази томонидан дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш тўғрисидаги ариза қанча муддатларда кўриб чиқилиши керак?

📊 #Infografika

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Нурофшондаги “Дегантепа” да “ROSSА” корхонаси тиббий лаборатория анжомлари ишлаб чиқаришга шай

Нурафшон шаҳрининг “Дегантепа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “ROSSА” корхонаси тиббий лаборатория анжомлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, сифатли тиббий лаборатория анжомлари ва маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
📮 5 саволга 5 жавоб:

🔘 1-савол:
Ревакцинация нима? Жавоб

🔘 2-савол: Ҳозирда дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи фирмалар ҳисобварақ-фактурани хар ҳил шаклда беришмоқда. Қайси бири тўғри? Жавоб

🔘 3-савол: Дорихона хоналари ва асбоб-ускуналарига қандай талаблар қўйилган? Жавоб

🔘 4-савол: Вакцинация нима мақсадда қилинади? Жавоб

🔘 5-савол: Фармацевтика соҳасида тижорат сири деганда нима тушунилади? Тижорат сирини муҳофаза қилиш учун нима қилиш керак? Жавоб

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фармагентликда соҳа тараққиётига хизмат қилувчи яна бир аҳамиятли тадбир бўлиб ўтди

Юртимизда яна икки нафар маҳаллий ишлаб чиқарувчига фаолияти GxP миллий талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи сертификатлар топширилди. Эслатиб ўтамиз, GxP дори воситалари сифатини назорат қилиш тизими – бу дори маҳсулотларининг фармацевтик ишлаб чиқишдан пировард истеъмолчига етиб боришигача бўлган “ҳаётий цикли”нинг барча босқичларини қамраб оладиган / бутун жаҳонда тан олинган модель.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
2021 йилда 7490 турдаги 1 578 500 ўрам дори воситалари ва тиббий буюмлар экспертизадан ўтказилди

«Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази» 2021 йил 12 ой давомида сифатсиз, контрафакт, яроқлилик муддати тугаган фармацевтик маҳсулотлар юзасидан аниқланган ҳолатлар бўйича маълумот берди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Биласизми? Давлат маркази дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини баҳолаш доирасида ишлаб чиқариш шароитларини, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини, сифати, самарадорлиги ва хавфсизлиги, қўллашда кутилаётган самаранинг инсон саломатлиги хавфига нисбатини дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида мустақил равишда ёки учинчи шахсларни ёхуд мустақил экспертларни жалб этган ҳолда қуйидаги экспертиза ишлари, текширувлар, синовлар, таҳлиллар, тадқиқотлар, ўрганишлар ва илмий-техник баҳолашларни ўтказиши мумкин.

📊 #Infografika

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек, суд амалиётида ушбу тоифадаги жиноят ишларини тергов қилиш ва судда кўриш чоғида айрим масалалар юзага келганлиги боис, Олий суд Пленумининг “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
5120 дона сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро И.А. ўзига тегишли “NEXIA” русумли автотранспорт воситасидаги дори воситаларини шартли харидорга олдиндан келишилган сумманинг 22,5 млн. сўмини олиб сотаётган вақтида қўлга олинди.

Шундан сўнг, ушбу дори воситалари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 30 миллион сўмлик 5120 дона 3 турдаги тиббиёт дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
⚡️⚡️ Дорихоналар ва жамоатчилик диққатига!

“NEO-FARM” маъсулияти чекланган жамият томонидан назорат органига дорихоналарда қалбакилаштирилган “Ревартон” дори воситаси реализация қилинаётганлиги тўғрисидаги маълумот келиб тушган. Ушбу ҳолат дорихона томонидан тақдим этилган фиксал ва товар чекларида ўз тасдиғини топган.

❗️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги дорихонага нисбатан белгиланган тартибда таъсир чораси қўлланилаётганлигини дорихоналар ва жамоатчилик эътиборига етказиб, ушбу дори воситаси муомаласига чек қўйиш мақсадида барчани огоҳликка чақиради.

Эслатма! Қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ва (ёки) реализация қилиш лицензиянинг бекор қилинишига олиб келадиган лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади ҳамда ушбу қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий жавобгарлик чоралари белгиланганлигини маълум қиламиз.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Биласизми? Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 мартдаги ПҚ-4662-сон қарорига мувофиқ:

☑️ Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, уларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган материаллар ва субстанциялар, энг зарур товарлар нархлари устидан кунлик мониторинг ўтказишни таъминлаш ҳамда уларнинг нархларини сунъий ошириш, сунъий танқислик ва юқори талабни вужудга келтиришга йўл қўймаслик устидан қатъий назорат ўрнатиши белгиланган.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Давлат маркази берилган гувоҳномалар реестрини юритади ва уни ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради. Берилган гувоҳномалар реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади.

📊 #Infografika

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Праздничное поздравление в связи с 30-летием образования Вооруженных Сил Республики Узбекистан и Днем защитников Родины

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
14-январ – Ватан ҳимоячилари куни билан барча ҳамкасб йигитларни табриклаймиз. Сиз борсиз, тинчлигимиз бардавом, қадримиз баланд!

Кўнглимиздаги барча эзгу ва самимий тилакларимиз сизга армуғон. Байрамингиз муборак!

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Ўзбекистон ва Туркманистон иқтисодий шерикликнинг янги йўлларини изламоқда

Туркманистон ҳукумат делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкент шаҳридаги “Технопарк” саноат мажмуаси ҳудудида махсус кўргазма ташкил этилди. Ушбу кўргазмада Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳам ўз стенди билан иштирок этди.

👉 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Туркманистон: Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида ўзаро ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

Хабар берганимиздек, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев, расмий делегация таркибида ташриф буюрган Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазири Нурмухаммет Аманнепесов учрашишди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube