Uzpharmagency
6.73K subscribers
7.65K photos
2.06K videos
6 files
7.52K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 IV Халқаро Фармацевтика Форуми

📌 Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кўмагида Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари уюшмаси томонидан ўтказилган анжуманда 15 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидан 200 дан ортиқ делегатлар иштирок этди.

Форум ҳақида хорижий экспертлар ўз фиклари билан бўлишди.
Батафсил видеолавҳада👆

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 IV Халқаро Фармацевтика Форуми

📌 Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кўмагида Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари уюшмаси томонидан ўтказилган анжуманда 15 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидан 200 дан ортиқ делегатлар иштирок этди.

Форум ҳақида хорижий экспертлар ўз фиклари билан бўлишди.
Батафсил видеолавҳада👆

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🔴 Хитойнинг "Eye Valley" делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

📌 Жорий йилнинг 4 июнь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитойнинг офтальмологик тиббий технологияларга ихтисослашган "Eye Valley" ташкилоти делегацияси билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Хитой делегацияси мамлакатда инвестиция имкониятларини, хусусан, офтальмология соҳасида, шу жумладан илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини ўрганишга қизиқиш билдирди.

Агентлик директори "Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластерининг бугунги ҳолати, шунингдек, мавжуд имтиёзлар ва ер ажратиш тартиби каби давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида батафсил маълумот берди.

❗️ Маълумот учун: "Eye Valley" - Хитойнинг Венчжоу шаҳрида жойлашган йирик ташкилот бўлиб, офтальмик тиббий асбобларни ишлаб чиқиш ва тижоратлаштириш билан шуғулланади. Унинг асосий фаолияти тўртта йўналишга қаратилган, улар инновацион технология, таъминот занжирини ривожлантириш, клиник тайёргарлик ва тиббиёт марказларини ташкил этиш. Компания бутун дунё бўйлаб кенгайишни мақсад қилган бўлиб, Марказий Осиёда фаолиятини мувофиқлаштириш учун Тошкентда минтақавий офис очишни режалаштирмоқда.


Учрашув сўнгида узоқ муддатли ҳамкорлик йўлидаги амалий қадамларни кўриб чиқиб, янги лойиҳалар устида бирга ишлаш бўйича ўзаро қизиқиш билдирилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🔴 Фармацевтика соҳасида таълим ва малакани ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Россиянинг «Фармаконадзор соҳасидаги Миллий илмий марказ» директори Анатолий Крашенинников билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида фармацевтик соҳада таълим ва малака оширишга қаратилган комплекс ёндашувни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, фармацевтлар, ишлаб чиқарувчилар ва бошқа мутахассислар учун электрон таълим платформасини яратиш ва уни амалиётга жорий этиш бўйича лойиҳалар тақдим этилди. Платформа орқали мутахассислар дори воситаларининг сифат ва хавфсизлиги бўйича малакасини мунтазам ошириб бориши, соҳадаги янгилик ва тавсиялардан хабардор бўлиши мумкин бўлади.

Томонлар дори воситаларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлашда жамоавий масъулиятни кучайтириш, тизимли мулоқот ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидладилар. Электрон таълим платформаси нафақат фармацевтлар ва ишлаб чиқарувчилар, балки тиббиёт муассасалари ходимлари учун ҳам доимий билим ва кўникмаларни такомиллаштириш имкониятини яратади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🔴 "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери дирекцияси қуйидаги лавозимга бўш иш ўрини учун очиқ танлов эълон қилади:

❗️ ХМИ/ХҲМТ лойиҳалари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси

Лавозим учун расмий талаблар:
Маълумоти: Олий маълумотга эга бўлиши
Иш тажрибаси: Умумий иш фаолиятида мутахассислик бўйича камида
2 йил иш тажрибасига эга бўлиши.

❗️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар дастлаб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги https://uzpharmagency.uz/ ёки https://pharmapark.uz/ веб-сайтидан рўйхатдан ўтиши керак.

❗️ Маълумотнома, диплом, фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси нусхаси жойлаштириши лозим.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Раҳбар кубоги” мини-футбол турнири

📌 Жорий йилнинг 31 май куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тизим ости ташкилотлар билан ҳамкорликда “Раҳбар кубоги” мини-футбол турнири ташкил этилди. Ушбу спорт тадбири соҳа ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, ўзаро ҳамкорлик ва жамоавийлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ташаббус сифатида ўтди.

Мусобақа доирасида агентлик тизимидаги ташкилотларнинг 6 та жамоаси ўртасида юқори савияда ва спортга хос руҳда кескин рақобат кечди. Кубок учун олиб борилган курашда ҳар бир жамоа юксак фидойилик ва жипслик намунасини намоён этди.

Якуний натижаларга кўра:
➡️ “Фарм Сервис” жамоаси муносиб тарзда ғолибликни қўлга киритиб, “Раҳбар кубоги” соҳибига айланди;
➡️ “Агентлик” жамоаси 2-ўринни эгаллади;
➡️ “GxP” жамоаси 3-ўринга қўлга киритди.

Бундай тадбирлар, албатта, соҳада меҳнат қилаётган мутахассисларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш ва самарали фаолият олиб боришига замин яратади.

Фармагентлик келгусида ҳам бундай спорт ва маънавий-маърифий тадбирларни мунтазам равишда ўтказишни режалаштирган.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏5👍4