Uzpharmagency
6.73K subscribers
7.65K photos
2.06K videos
6 files
7.52K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари Қашқадарё вилоятида хизмат сафарида

📌 Жорий йилнинг 3-5 июнь кунлари Фармагентлик ходимлари ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакиллари билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятига хизмат сафарини амалга оширдилар.

❗️ Сафарнинг биринчи куни давомида Фармагентлик ходимлари, Инвеститсиялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Деҳқонобод туман ҳокимлиги вакиллари билан ҳамкорликда тумандаги каврак ўсимлигини етиштирувчи, экспорт қилувчи тадбиркорлар билан жойига чиққан ҳолда корхоналар фаолияти билан танишиб, уларнинг муаммоли масалалари ўрганилди.


Бунда асосий эътибор каврак ўсимлигини етиштириш учун барпо этилган плантацияларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва ушбу плантацияда етиштирилган маҳсулотларни экспорт қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

❗️
Хизмат сафарининг иккинчи кунида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг Қашқадарё вилояти вакиллари иштирокида “BBU AZAMAT” ҚК МЧЖ корхонасига қарашли доривор ўсимликларни, жумладан қизилмия, гулҳайри, бутакўз каби доривор ўсимликларни етиштириш учун барпо этилган плантациялар билан танишди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод ва Қамаши туманларида етиштирилаётган доривор ўсимликлар Ҳиндистон, Швейцария, Польша каби ривожланган давлатларга экспорт қилинмоқда.


Хизмат сафари давомида доривор ўсимликларни етиштиришни кўпайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Фармацевтика: Ўзбекистонда минтақавий марказ ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди

Тошкентда ўтказилган IV Халқаро фармацевтика форуми давлат органлари, етакчи халқаро ва маҳаллий фармацевтика компаниялари, профессионал уюшмалар, илмий ҳамжамият ва инвестиция сектори вакилларини бирлаштирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кўмагида хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари уюшмаси томонидан ўтказилган анжуманда 15 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан, Европа, Осиё ва МДҲ давлатларидан 200 дан ортиқ делегатлар иштирок этди.


🎥 https://youtu.be/8iwlJHCguOw

Батафсил: https://uza.uz/posts/727655

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
👍2👌1
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
🙏3😘1
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик

Поздравление членам национальной сборной команды Узбекистана по футболу

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
👏10👍5
🌙 Қадрли юртдошлар!

Сизларни буюк ва муборак Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбдан табриклаймиз!

Бу қутлуғ кун инсонлар ўртасида меҳр-оқибат, шафқат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, яқинларимизни ардоқлаш, муҳтожларга ёрдам бериш каби эзгу қадриятларни улуғлайди. Қурбон ҳайити барчамиз учун тотувлик, тинчлик ва фаровонлик рамзи сифатида дилимизга нур, оиламизга файз олиб кирсин.

Қурбон ҳайити муборак бўлсин!


Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏3🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди

➡️ Фармацевтика ва биотехнология йўналишидаги илмий лойиҳалар учун грант танлови эълон қилиниши кутилмоқда

➡️ Афғонистон билан фармацевтика соҳасида ҳамкорлик муҳокама қилинди

➡️ Самарқанд шаҳридаги “Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, инвестиция ва бизнес алоқаларини кенгайтиришга қаратилган Иккинчи Ўзбекистон - Хитой ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди

➡️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кўмагида Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари уюшмаси томонидан - IV Халқаро Фармацевтика Форуми ташкил этилди

➡️ Ҳиндистоннинг "GPE EXPO" компанияси асосчиси билан учрашув

➡️ Иккинчи Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форуми доирасида Хитойнинг Гансу провинцияси тадбиркорлари делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

➡️ Венгриянинг "Plasma Expert Group" компанияси вакиллари билан янги лойиҳалар муҳокамаси

➡️ Хитойнинг "Eye Valley" делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

➡️ Фармацевтика соҳасида таълим ва малакани ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

➡️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Раҳбар кубоги” мини-футбол турнири

➡️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари Қашқадарё вилоятида хизмат сафарида

➡️ Фармацевтика: Ўзбекистонда минтақавий марказ ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицонинг музокаралари бўлиб ўтди.

в резиденции «Куксарой» состоялись переговоры Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Премьер-министра Словацкой Республики Роберта Фицо.

#Mirziyoyev #tashrif #Slovakiya #muzokara

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍1