Uzpharmagency
6.73K subscribers
7.65K photos
2.06K videos
6 files
7.52K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
⚠️ Диққат эълон!

❗️ Жорий йилнинг 30 май куни соат 12:00 да Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази” ДМ томонидан “Зарур дорихона амалиёти - GPP” (якка тартибдаги дорихоналар) талабларини жорий этишда юзага келаётган муаммолар ечимига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

❗️ Мулоқот видео-конференц алоқа воситаси орқали савол-жавоб шаклида ўтказилади.

❗️ Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали уланшингиз мумкин:

https://us06web.zoom.us/j/86545378572?pwd=koCzL1cphZgCYLyhlwv5rEDHbRhwFX.1

Идентификатор конференции: 865 4537 8572
Код доступа: 633812

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Uzpharmservice
🔴 "Pharm Service" давлат муассасаси дорихоналар учун зарур хизматларни таклиф этади!

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузурида ўз фаолиятини бошлаган "Pharm Service" ДМ Сизга дорихоналарда "Зарур дорихона амалиёти - GPP" стандартларини жорий этишда кўмаклашади:

🟢 Дорихонани дастлабки аудитдан ўтказиш (объектни ўрганиш);
🟢 Аудит асосида сифат тизими учун зарур ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш;
🟢 Дорихона ходимларини сифат тизими ҳужжатлари бўйича ўқитиш;
🟢 Инспекция жараёнига тўлиқ тайёрлаш;
🟢 Фармацевтика инспекцияси давомида доимий маслаҳат ва қуллаб-қуватлаш;
🟢 Сертификат олгунга қадар юқори малакали мутахассислар назорати остида доимий ҳамкорлик.

❗️ Сиз дорихонангизда сифат тизимини жорий қилишни истайсизми?
Биз билан боғланинг!

Телефон:
+998 55 902-33-33
https://t.me/uzpharmservice

📧 Электрон почта:
pharmservice@uzpharmagency.uz
🔴 Жаҳон банки вакиллари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Жаҳон банки делегацияси билан учрашди. Суҳбат чоғида Ўзбекистонда фармацевтика соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш салоҳияти, соҳага стратегик ёндашув ва унинг соғлиқни сақлаш тизими ҳамда саноатни ривожлантиришдаги ўрни атрофлича муҳокама қилинди.

❗️ Мулоқот давомида хусусий сектор ривожига тўсиқ бўлаётган омилларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилди. Натижада, қуйидаги устувор йўналишлар белгилаб олинди:
➡️ Аниқ сиёсий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш (policy actions);
➡️ Ҳудудий инфратузилма ташаббусларини ривожлантириш (ground schemes).

Учрашув якунида фармацевтика соҳасида самарали бошқарувни таъминлаш ва барқарор ривожланишга эришишда халқаро ҳамкорларни жалб этиш муҳимлиги таъкидланди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🔴 Kusum Healthcare компанияси билан инвестицион лойиҳа муҳокама қилинди

📌 Агентликда Ҳиндистоннинг Kusum Healthcare компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда компания вакиллари корхона тарихи, ҳозирги фаолият йўналишлари ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот тақдим этдилар. Шунингдек, амалга оширилаётган инвестицион лойиҳа доирасида юзага келаётган айрим муаммолар муҳокама қилинди.

Агентлик директори Абдулла Азизов томонидан компания вакиллари билдирган масалалар диққат билан тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Агентлик мазкур муаммоларни ижобий ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Учрашув очиқ ва конструктив руҳда ўтди ҳамда томонларга келгусидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш учун замин яратди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🔴 Маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан учрашув

📌 Бугун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги биносида Агентлик директори Абдулла Азизов, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директор ўринбосари Шоядбек Васиев ҳамда Туркиялик эксперт Ҳасан Бағжи иштирокида маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.


Учрашувда Референт нарх шакллантириш тизими доирасида рецепт бўйича бериладиган дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгаришлар муҳокама қилинди. Тадбир давомида ишлаб чиқарувчиларга мазкур ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг амалий таъсири ҳамда тартибни татбиқ этиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Йиғилиш очиқ мулоқот руҳида ўтди ва иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар қайд этилди. Мазкур учрашув маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини самарали ташкил этиш ҳамда тартибни амалиётга татбиқ этишда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏2
🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди

📌 Жорий йилнинг 1 июнь куни Агентлик директори Самарқанд шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон - Хитой бизнес-форуми доирасида вилоятдаги фармацевтика соҳасидаги йирик инвестиция лойиҳаларини кўздан кечирди.

❗️ Жумладан, у Хитой ҳамкорлигида ташкил этилган “Янги Ҳаёт Биофармацевтика” МЧЖ қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. Лойиҳа қон препаратларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, умумий қиймати 250 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва 2027 йилгача тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.


Корхонада яратилаётган замонавий инфратузилма, технологик жараёнлар, янги иш ўринлари ва маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

❗️ Шунингдек, "SEEM" МЧЖ корхонаси фаолияти билан танишди. Мазкур корхона жорий йилнинг сентябрь ойида ўзининг янги инфузия ишлаб чиқариш линиясини ишга тушириш режалаштирилган.


Ушбу лойиҳалар фармацевтика соҳасида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва юқори технологияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга хизмат қилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏1