Uzpharmagency
6.73K subscribers
7.65K photos
2.06K videos
6 files
7.52K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
🔴 Фармацевтика ва биотехнология йўналишидаги илмий лойиҳалар учун грант танлови эълон қилиниши кутилмоқда

📌 Жорий йилнинг 29–30 май кунлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида муҳим илмий-амалий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбарининг соҳани ривожлантириш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида фармацевтика ва биотехнология фан йўналишидаги илмий лойиҳалар мавзуларини танлаб олиш масалалари кўриб чиқилди.


❗️ Йиғилиш доирасида махсус илмий кенгаш тузилиб, унда соҳага оид олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда фармацевтик ва биотехнологик тадқиқотлар билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан таклиф этилган илмий лойиҳа мавзулари муҳокама этилди. Илмий кенгашга Агентлик директори Абдулла Азизов раҳбарлик қилди.

Муҳокама жараёнида мамлакатимизда соҳа тараққиёти учун долзарб бўлган, юқори илмий ва амалий салоҳиятга эга мавзулар саралаб олинди. Ушбу йўналишда илмий изланишларни рағбатлантириш, фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, шунингдек, соҳага ёш тадқиқотчиларни жалб этиш мақсадида танлаб олинган лойиҳалар бўйича грант танловини эълон қилиш режалаштирилмоқда.


Танловни амалга ошириш ва молиялаштириш Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан йўлга қўйилади. Бу ташаббус миллий фармацевтика ва биотехнология салоҳиятини ошириш, замонавий илмий ечимлар орқали аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлашга хизмат қилади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🔴 Афғонистон билан фармацевтика соҳасида ҳамкорлик муҳокама қилинди

📌 Жорий йилнинг 30 май куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Афғонистоннинг етакчи фармацевтика дистрибьютор компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

❗️ Учрашув чоғида икки томонлама фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан:
➡️ Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида фармацевтика маҳсулотлари экспорт-импорти ҳажмини ошириш;
➡️ Афғонистон ҳудудида қўшма фармацевтика ишлаб чиқариш лойиҳаларини йўлга қўйиш;
➡️ Малакали кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш;
➡️ Фармацевтика саноатидаги илғор технологияларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.


Делегация учун Ўзбекистоннинг етакчи фармацевтика корхоналарига “танишув тур” ташкил қилинди. Меҳмонлар халқаро GMP стандартларига мос ишлаб чиқариш жараёнлари, технологик линиялар, лаборатория ва назорат тизимлари билан яқиндан танишди.

❗️ Афғонистонлик тадбиркорлар Ўзбекистон фармацевтика саноатининг жадал ривожланаётганини, маҳсулотларнинг сифати ва экспорт салоҳияти юқори эканини эътироф этдилар. Улар ўз навбатида, Афғонистон бозорида Ўзбекистон маҳсулотларига эҳтиёж юқори эканини қайд этдилар ва тез фурсатда қўшма корхоналарни ишга туширишга тайёр эканликларини билдирдилар.


Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалий ҳамкорликнинг муҳим босқичи сифатида баҳолаш мумкин. Келгусида бу алоқалар икки томон учун ҳам стратегик фойда келтириши кутилмоқда.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🔴 Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро форуми

📌 2025 йил 1-2 июнь кунлари Самарқанд шаҳридаги “Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, инвестиция ва бизнес алоқаларини кенгайтиришга қаратилган Иккинчи Ўзбекистон - Хитой ҳудудлараро форуми бўлиб ўтмоқда.


❗️ Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев иштирок этди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитой делегациясига мамлакатимизда фармацевтика саноатида эришилаётган натижалар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот тақдим этди. Шу билан бирга, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан фармацевтика соҳасида янги ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

❗️
Тадбир доирасида қатор самарали учрашувлар ташкил этилди. Жумладан, Хитойнинг етакчи фармацевтика компанияларидан бири -
“Gansu Yalan Pharmaceutical Co., Ltd.”
вакиллари билан мулоқот ўтказилиб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, маҳаллий бозорда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш каби масалалар юзасидан келишувларга эришилди.


Мазкур форум Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстона муносабатлар, ҳудудлараро ҳамкорлик ва ўзаро манфаатли сармоявий алоқаларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилувчи муҳим платформа сифатида қайд этилмоқда.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏1