#Биласизми
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлишига оид ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (ЎРҚ 813-I-сон) 1999 йил 19 августда қабул қилинган.
✅ Қонун - 6 бўлим (46 модда)дан иборат:
👉🏻 1-бўлим. Умумий қоидалар
👉🏻 2-бўлим. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият
👉🏻 3-бўлим. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш шартлари
👉🏻 4-бўлим Гиёҳвандлик воситалари. психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш
👉🏻 5-бўлим. Гиёҳвандлик воситалари. психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига монелик қилиш
👉🏻 6-бўлим. Гиёҳвандлик ва заҳарвандлик билан касалланган беморларга бериладиган наркологик ёрдам
✅ Ушбу Қонун гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлишига оид ижтимоий муносабатларни тартибга солади ҳамда уларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига монелик қилиш, фуқаролар соғлиғини сақлаш ҳамда давлат хавфсизлигини таъминлашни мақсад қилиб қўяди.
Манба
⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

📮 Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
☑️ Асос
Кўпроқ маълумотлар 👇🏻
@uzpharm_agency телеграм каналида

Эндиликда каннабис ўсимлиги юридик шахслар томонидан саноат мақсадлари учун етиштирилиши мумкин.
✅ Таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида:
👉🏻 етиштиришга,
👉🏻 олиб киришга (олиб чиқишга),
👉🏻 қайта ишлашга,
👉🏻 сақлашга,
👉🏻 реализация қилишга (беришга),
👉🏻 олишга ва ташишга юридик шахсларга мазкур фаолият тури учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилган лицензияга асосан рухсат этилади.
❗️Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган, саноат мақсадларида етиштирилишига ва муомалада бўлишига рухсат этилган каннабис ўсимлигининг навлари, уларнинг етиштирилиш ва муомалада бўлиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

“Анъанавий миллий байрам “Рўза ҳайити” тўғрисида”ги 1991 йил 11 апрелда қабул қилинган Президент Фармони билан республика фуқароларига 1991 йил 16 апрелда уларнинг хоҳишига мувофиқ ишга чиқмасликка ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда хўжаликларнинг маъмурияти ва касаба уюшмалари комитетлари билан келишилган ҳолда бу кунни кейинчалик ишлаб беришга рухсат этилган.
1992 йил 27 мартдаги "Рўза ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида"ги Президент Фармони билан эса диний байрам — Рўза ҳайит (“Ийд ал-Фитр”)ни 1992 йил 4 апрель куни ва кейинги йилларда эса Рўза ҳайитнинг биринчи куни дам олиш куни деб тайинланган бўлиб, бу норма кейинчалик Меҳнат кодексида ҳам ўз аксини топган.

Ислом динида ўлдирувчи модда "заҳар" деб аталади.
Заҳарни кесишга ишлатиладиган дори "тирёқ" дейилади. Ҳаётий эҳтиёж туғилмаса, заҳарни ишлатиш ҳаром.
Ўсимликлардан тайёрланган заҳар нажас эмас. Aммо заҳарли ҳайвоннинг гўшти, сўлаги ва бошқа нарсаларидан тайёрланган заҳар нажасдир. Нафи бор ва нажас бўлмаган заҳарни сотса бўлади.
Aдолатли мусулмон табибнинг тавсияси билан бошқа даво йўқ бўлган ҳолда даво учун заҳарни ишлатса бўлади.
Ҳадис ва ҳаёт. 18-жуз.
Тиб ва дам" китобидан

🍀 Доривор ўсимликлар асосида тайёрланадиган дори воситалари, шу жумладан доривор дамламалар қатор афзалликларга эга бўлиб, улар қуйидагиларда ифодаланади:
▪️дори воситасининг тегишли самарадорлигига эга бўлган ҳолда, безарарлиги (кам заҳарлилиги);
▪️уларнинг “майин” доимий таъсири;
▪️тез ва осон тайёрлаш имкониятлари мавжудлиги;
▪️алоҳида мураккаб технологик ускуналар талаб этилмаслиги;
▪️арзонлиги ва бошқалар.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент фармацевтика институти олимлари (Ш.Ф.Искандарова - ффн, доцент, Х.М.Комилов - ффд, Х.У.Алиев - тфд, профессор) томонидан “Фитоичимликлар рецептураси” услубий қўлланмаси тайёрланиб, умумтаълим мактаблари, коллеж ва лицейлар, олий таълим ҳамда тиббиёт муассасалари фитобарларида фитоичимлик дамламаларини тайёрлаш, сақлаш ва қўллаш бўйича амалда фойдаланиш ва риоя қилиш учун тавсия этилган.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тарғиботи, яъни Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни:
👉🏻 ишлаб чиқиш,
👉🏻 тайёрлаш
👉🏻 ва улардан фойдаланиш усуллари, услублари тўғрисидаги,
👉🏻 уларни олиш жойлари ҳақидаги маълумотларни тарқатишга қаратилган фаолият тақиқланади.
II ва III рўйхатларга киритилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рекламаси фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган ихтисослашган босма нашрлардагина амалга оширилиши мумкин.
❗️Таркибида Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалари бўлган дори воситаларининг намуналарини реклама мақсадларида тарқатиш тақиқланади.

- Ҳайдовчилар қайси турдаги дориларни қабул қилмаганлари маъқул?
Айрим дори воситаларининг таркибида уйқу чақирадиган моддалар бор. Ана шуларни ҳисобга олиб, эътибор талаб қиладиган ишда ишлайдиганлар, шу жумладан, ҳайдовчилар бу турдаги дориларни уйқуга кетишдан олдин қабул қилганлари маъқул.
- Дори қабул қилишда кўп кузатиладиган хатолар…
Бемор дори қабулидан кейин бир-икки кун мобайнида шифокор билан алоқада бўлиб, дорининг таъсири ҳақида уни огоҳлантириши керак.
Шифокор беморнинг аҳволига қараб, унга дори қандай таъсир қилганини билади ёки аксинча бўлса, бошқа дори тайинлайди. Аммо айрим беморлар буни унутишади.
❗️ Шунингдек, ҳар қандай дорини қабул қилган вақтда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас.
- Дори харид қилишда нималарга эътибор берган маъқул?
Дори сотиб олаётганда, аввало, унинг сақланиш шароитига эътибор бериш лозим. Масалан, айрим дорилар музлаткичда сақланиши керак. Лекин у дорихонанинг пештахтасида турибди. Бу ҳолатда мижоз, менга музлаткичдагисидан беринг, дейишга ҳақли.

Беморга тайинланган дори воситалари унинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихи, амбулатория картаси)да қайд қилиниши ва бевосита даволовчи шифокор томонидан имзоланиши керак
👉🏻 Батафсил ўқиш
⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Беморга тайинланган дори воситалари унинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихи, амбулатория картаси)да қайд қилиниши ва бевосита даволовчи шифокор томонидан имзоланиши керак
👉🏻 Батафсил ўқиш
⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#БИЛАСИЗМИ
ЛАЗЕР ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ?
👉Лазер — ингичка, кўзни қамаштирадиган даражада ўткир ёруғ нур тарқатувчи прибор.
👉Унинг манбаи унча катта бўлмаган кристалл ёки газ тўлдирилган ампуладир. Магнит майдони таъсирида у тўққизил ёки зангори нур тарқатади.
👉Бу ҳодиса асримизнинг 60 — йилларида рус физик олимлари Басов ва Прохоров ҳамда америкалик аллома Майман томонидан кашф этилган. Бу кашфиёт учун улар Нобель мукофотига сазовар бўлдилар.
👉Маълум бўлишича, лазер нури ўта ноёб хусусиятларга эга экан. Унинг ёрдамида касаликларни даволаш, қийин эрийдиган металларни кесиш, олис масофаларга ахборот ва маълумотларни узатиб бериш мумкин.
👉Сиз, албатта, мусиқа ёзилган кумушранг дискаларни кўргансиз. Уларни жаранглатадиган куч ҳам лазер нуридир. Эстрада майдонларидаги нур ўйинлари ҳам лазер кўмагида яратилади.
👉Хўш, лазер нурининг сири нимада? Лазер тарқатадиган нур муайян ўлчовдаги тўлқин узунликларига эга. Табиатда соф ҳолда бундай нур учрамайди.
👉Лазер нури узлуксиз тўлқин узунликларига эга, у одатда қилдан ҳам ингичка ва тарам — тарам бўлиб тарқалади.
@uzpharm_agency