Uzpharmagency
7.05K subscribers
5.62K photos
1.89K videos
5 files
6.89K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99871) 203-81-81
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
​​@Uzpharm_agency
🔰 19-савол

- Ассалому алайкум. Мен ўрта махсус маълумотли фармацевтман. Мен тиббий буюмларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи фирма очмоқчиман. Шу маълумотим билан очсам бўладими? Агар мумкин бўлса, қаерга мурожаат қилишим ва қандай ҳужжатлар тўплашим керак?

Жавоҳир Озодов

📮 Жавоб
:

Гулнора Зуфарова
Фармацевтика фанлари номзоди, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бўйича эксперт комиссиясининг масъул котиби:

- “Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарори билан тасдиқланган “Фармацевтика фаолиятини (Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ, фармацевтика фаолиятининг дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш йўналиши Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фрмацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги томонидан Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали амалга оширилади.

👉🏻 Мазкур низомнинг 7-бандида фармацевтика фаолиятини амалга оширишда қўйиладиган лицензия талаб ва шартлари белгиланган.

👉🏻 Дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш билан шуғулланган тақдирда юридик шахс штатида фармацевтик маълумотга эга бўлган, шунингдек лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга ва иш тажрибасига эга бўлган дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилот омборхонаси мудирининг мавжудлиги, ушбу лицензия талаб ва шартларидан бири ҳисобланади.

👉🏻 Дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш омборхоналари, асбоб-ускуналарга бўлган талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган
“Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги низом, 0319-15-сонли “Дори воситалари ва тиббий буюмларни сақловчи қурилмалар, асбоб-ускуналар ва омборхоналардан фойдаланиш санитария қоидалари ва нормалари” ҳамда “Яхши дистрибьютерлик амалиёти (GDP)” стандарти O’z DSt 2764:2018 ҳужжатларида ёритилган бўлиб, ушбу меъёрий ҳужжатлар “www.lex.uz” ва “www.minzdrav.uz” сайтларига жойлаштирилган.

Лицензия олиш учун аризалар лицензияловчи органга бевосита Давлат хизматларига борган ҳолда ёки Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги махсус сайт (my2.gov.uz”) орқали йўлланиши мумкин.

➡️ Каналга уланиш:
http://telegram.me/uzpharm_agency
🔰 19-савол

- Ўрта махсус маълумотли фармацевт, тиббий буюмларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи фирма очиши мумкинми?

📮 Савол юбориш 👇🏻
@uzpharmagency_bot

➡️ Каналга уланиш:
telegram.me/uzpharm_agency
​​В Узбекистане упорядочен оборот сильнодействующих веществ

Принято постановление Кабинета Министров «О регулировании оборота сильнодействующих веществ в Республике Узбекистан» (№ 818, 27.09.2019 г.).

Постановлением утверждены перечень сильнодействующих веществ (78 видов), а также показатели крупного размера этих веществ при классификации преступных деяний.

Утвержден состав экспертной группы по подготовке предложений по внесению изменений и дополнений в данный перечень.

Основной задачей Экспертной группы является рассмотрение информации Министерства здравоохранения и других организаций по вопросам реализации и незаконного оборота сильнодействующих веществ, в том числе результатов мониторинга потребления лекарственных средств в немедицинских целях. Также в ее задачи входит изучение передового международного и зарубежного опыта в области регулирования оборота сильнодействующих веществ и выработка предложений по внесению изменений и дополнений в перечень сильнодействующих веществ.

🔗 Источник: @kunuzru

⬇️
Присоединиться к каналу:
http://telegram.me/uzpharm_agency
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳолига давлат ҳисобидан кўрсатиладиган тиббий ёрдам рўйхати ишлаб чиқилади

Ҳукумат қарори (832-сон, 30.09.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Рўйхат ҳар йили Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли молия ва режали давр учун Давлат бюджети параметрлари тасдиқлангандан кейин 15 кундан кечикмай ишлаб чиқилади.

Рўйхат тиббий ёрдамнинг қуйидаги турлари бўйича шакллантирилади:
👉🏻 шошилинч тиббий ёрдам;
👉🏻 режали (шу жумладан бирламчи тиббий-санитария) ёрдам;
👉🏻 ихтисослашган (шу жумладан юқори технологик) тиббий ёрдам;
👉🏻 паллиатив тиббий ёрдам.

Рўйхатга тиббий хизматларнинг аниқ турлари, шу жумладан дори-дармонлар, сарфлаш материаллари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш киритилади.

Рўйхат тиббий хизматлар турлари ва ҳажмлари белгилаб олинган ҳолда, тиббиёт ташкилотлари даражаси бўйича шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, республикада муқим яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда чет эл фуқаролари тиббий кўрсатмалар бўлганда асослантирилган мурожаатлар билан Рўйхатга киритилган тиббий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга бўлади.

🔗 Манба: @huquqiyaxborot канали

⬇️ Каналга уланиш:
http://telegram.me/uzpharm_agency
​​#Биласизми?
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудидаги фаолият учун қандай имтиёз ва имкониятлар берилган

Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида имтиёз ва преференциялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармонига эркин иқтисодий зоналар (кейинги ўринларда – ЭИЗ) иштирокчи корхоналари қуйидагилардан:

👉🏻 ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмаларидан;

👉🏻 бўшаб қоладиган маблағларни янги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техник, технологик қайта жиҳозлаш, кенгайтириш, ишлаб чиқариш биноларини қуриш, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом ашё ва материаллар харид қилишга мақсадли йўналтирган ҳолда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ускуналар, хом ашё, материаллар ҳамда бутловчи буюмларни, маҳсулот экспорт қилинганда вужудга келадиган қўшилган қиймат солиғининг манфий суммаси қайтарилмаслиги ҳуқуқи билан божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

👉🏻 мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКнинг товарлар рўйхатини комплекс экспертиза қилиш натижалари бўйича ижобий хулосаси бўлган тақдирда четдан келтириладиган қурилиш материалларини божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно);.

ИЭЗда имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача, жумладан:

👉🏻 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 3 йил муддатга;

👉🏻 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 5 йил муддатга;

👉🏻 5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 7 йил муддатга;

👉🏻 10 миллион ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар сўнгги 5 йилда амалдаги ставкалардан 50 фоиз кам ҳажмдаги даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари қўлланган ҳолда — 10 йил муддатга берилади.

👉🏻 ЭИЗда иштирок этаётган корхоналар эркин иқтисодий зоналар фаолияти давомида экспортга йўналтириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган хом ашё, материал ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

👉🏻 Давлат эркин иқтисодий зоналарнинг қатнашчиларининг муҳнадислик-коммуникация тармоқларга, уларни ишлаб чиқариш майдончаларига ўз вақтида туташтирган ҳолда, кафолатли уланишини таъминлайди

🔗 Манба: @uzpharm_agency канали

⬇️ Каналга уланиш:
http://telegram.me/uzpharm_agency
​​#Биласизми?
2022 йилнинг 1 январига қадар:


👉🏻 фармацевтика маҳсулотларининг клиниколди тадқиқотларини амалга оширувчи барча лабораториялар – Зарур лаборатория амалиётининг (GLP);

👉🏻 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг клиник тадқиқотлар ўтказувчи барча клиник базалари – Зарур клиника амалиётининг (GCP);

👉🏻 фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи барча маҳаллий корхоналар – Зарур ишлаб чиқариш амалиётининг (GMP);

👉🏻 Фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар – Зарур дистрибьюторлик амалиётининг (GDP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозим


Манба: @uzpharm_agency канали

⬇️ Каналга уланиш:
http://telegram.me/uzpharm_agency
Давлат ташкилотлари раҳбарларининг ОАВга нисбатан қарашларини ўзгартиришимиз лозим

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мажлислар залида вазирлик, қўмита, ҳокимликлар ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида анжуман ташкил этилди. Унда давлат ташкилотлари матбуот котиблари виртуал оламни етарли кузатиб бормаётганлари, фаолиятларига оид танқидий материалларга тезкорлик билан муносабат билдирмаётганлари танқид қилинди.

Тадбирда АОКА ҳузуридаги мониторинг маркази томонидан ОАВда энг кўп танқид қилинган ташкилотлар номи эълон қилинди. Ахборот хизматларининг уларга муносабати даражаси ҳам айтилди. Шунингдек, аҳолини айнан қайси масалалар қийнаётганлиги кўрсатиб берилди.

👉🏻 Манба: @kunuz канали

⬇️ Каналга уланиш:
http://telegram.me/uzpharm_agency
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Dayjest
Ўтган ҳафтада нималар бўлди?

Фармацевтика соҳасида рўй берган энг сўнгги хабарлар билан каналимизда «Ҳафта дайжести - Weekly digest» рукни

Uzpharmagency расмий саҳифалари 👇🏻
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

Лойиҳамизнинг ўтган ойдаги қисмлари билан ушбу ҳавола орқали танишинг ⤵️
​​#Dayjest
Ўтган ҳафтада нималар бўлди?

30.09.2019
ЖССТ
Украина пойтахтида Зарур дистрибюторлик амалиётини амалга жорий қилиш бўйича халқаро семинар-ўқув курси ташкил этди
👉🏻 Батафсил

01.10.2019
​Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги жамоаси “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни”да махсус табрик тақдим этди
👉🏻 Батафсил

02.10.2019
Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати расман тасдиқланди
👉🏻 Батафсил

03.10.2019
"Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонасининг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот берилди
👉🏻 Батафсил

03.10.2019
Яқинда очилиш маросими бўлиб ўтган Янгийўл - Янгсан саноат зонасида катта инвестицион лойиҳалар ражалаштирилмоқда
👉🏻 Батафсил

03.10.2019
Аҳолига давлат ҳисобидан кўрсатиладиган тиббий ёрдам рўйхати ишлаб чиқилади
👉🏻 Батафсил

04.10.2019
Япониянинг фармацевтика соҳаси вакиллари билан мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
👉🏻 Батафсил

04.10.2019
"АОКА"да вазирликлар, қўмиталар, ҳокимликлар ва бошқа йирик давлат ташкилотларининг матбуот котиблари – ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбар маслаҳатчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди
👉🏻 Батафсил

05.09.2019
Ўзбекистонда яна бир соҳа ходимларининг маоши ошди
👉🏻 Батафсил

06.10.2019
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020-2024 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепциясини тақдим қилди
👉🏻 Батафсил

Расмий каналимизга обуна бўлинг ва Фармацевтика тармоғига оид янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг! t.me/uzpharm_agency
#Янгиликлар: Келишувлар имзоланди. Навбатда уларни амалда тадбиқ қилиш

⬇️ Каналга уланиш:
telegram.me/uzpharm_agency
Внимание объявление ❗️
Международная выставка национальной продукции «Made in Uzbekistan» пройдёт в Ташкенте

⬇️ Присоединиться к каналу:
telegram.me/uzpharm_agency