Uzpharmagency
9.45K subscribers
5.3K photos
1.82K videos
3 files
6.72K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99871) 203-81-81
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
Ўрта тиббиёт ходимларининг мақоми оширилади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва етакчи хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, 2021 йил 1 августга қадар ўрта тиббиёт ходимлари мақомини ошириш нуқтаи назаридан уларнинг малака талаблари, вазифалари, ваколатлари, жавобгарлиги, ихтисослик йўналишларини кенгайтириш, лавозимларини, шунингдек, ўқув дастурлари ва режаларини тўлиқ қайта кўриб чиққан ҳолда, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими такомиллаштирилади ҳамда мазкур тизим 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тўлиқ жорий қилинади

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

«Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартиби тажриба лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги вақтинчалик Низом»га асосан, ваколатли ташкилот МЧЖ «CRPT Turon» томонидан, Ўзбекистон Республикасида дори воситалари ва тиббий буюмларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар орасидаги, бешта лойиҳа иштирокчиларига, тажриба лойиҳасини амал қилиш муддати ичида, маркировкалаш жиҳозлари ва дастурий таъминотларини тақдим этилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур рақамли маркировкалаш тажриба лойиҳаси жорий йил 1 июнь санасидан бошланганини маълум қиламиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 322-сон қарори 7-бандига мувофиқ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази тажриба лойиҳаларида иштирок этувчи дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатдан ўтказиш ва гувоҳнома олиш учун мурожаат қилувчи тадбиркорлик субъектларининг аризасига мувофиқ улардан йиғим ундирмасдан, маҳсулотларнинг бирламчи ва иккиламчи қадоқларидаги рангли схемаларга оид маълумотлар ўзгартирилишини таъминлайди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун лицензия талаб қилинмайди

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун (ЎРҚ–721-сон, 12.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга мувофиқ, айрим лицензияланадиган фаолият турлари билан рухсатнома ва хабардор қилиш орқали шуғулланишга рухсат берилганлиги муносабати билан бир қатор қонунларда лицензия талаби бекор қилинди.

Шунга кўра, Жиноят кодексига хабардор қилиш ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият билан хабарнома юбормасдан ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш жуда кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлганида жиноий жавобгарликка сабаб бўлишига оид жавобгарлик киритилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида ҳам
мазкур ҳаракатлар учун жавобгарлик чоралари белгиланди.

💊“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунда фармацевтика фаолиятининг қуйидаги йўналишларига лицензия олиш талаб қилинмаслиги белгиланди:

👉 тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улгуржи реализация қилиш;

👉 дори воситалари ва тиббий буюмларни яратиш бўйича
илмий-тадқиқот ишлари;

👉 дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш;

👉 доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонига мувофиқ:

2022 йил 1 январдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн аукционда сотувга қўйилган мол-мулк уни сотишдан тушган пул маблағлари ҳисобидан аукцион ғолибига қарзларсиз ва тақиқлардан ечилган ҳолда топширилади. Бунда, мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари етарли бўлмаганда қарздорликни тўлаш мажбурияти унинг собиқ эгаси – қарздор зиммасида қолади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2022 йил 1 апрелдан фармацевтика маҳсулотлари харидларига ажратилиши режалаштирилган Давлат бюджети маблағлари миқдори доирасида маҳаллийлаштириладиган фармацевтика маҳсулотларини уч йил муддатга шартнома тузиш орқали кафолатли харид қилиш механизми жорий этилади. Бунда:

☑️ кафолатли харид қилиш шартномаларини тузиш бўйича танловлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан биргаликда шакллантирилган аввал республика ҳудудида ишлаб чиқарилмаган, истиқболда маҳаллийлаштириладиган субстанциялар, дори воситаларининг халқаро патентланмаган номлари (бундай ном бўлмаган тақдирда, мансуб дори воситалари гуруҳ номлари), тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати (кейинги ўринларда – фармацевтика маҳсулотлари рўйхати) доирасида амалга оширилади;

☑️ фармацевтика маҳсулотлари рўйхати Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг интернет сайтларида жойлаштирилади ҳамда ҳар йили янгиланиб борилади;

☑️ кафолатли харид қилиш шартномаларини имзолаш учун ғолиблар очиқ танловлар орқали аниқланади ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу танловларда давлат буюртмачиси ва бенефициар мулкдори ҳисобланади;

☑️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларга тузилаётган кафолатли харид қилиш шартномалар доирасида олдиндан бўнак тўловларини ўтказишга рухсат берилади.

Асос: ПФ-55-сон 22.01.2022

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

CCВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида доривор ўсимликлар масалалари бўйича Агентлик директори ўринбосари лавозими жорий этилади

"Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–251-сон, 20.05.2022 й.).

Мазкур қарорга асосан, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

доривор ўсимликлар бозори конъюнктурасини ўрганишни ташкиллаштириш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг доривор ўсимликлар маҳсулотлари билан таъминланганлик ҳолатини тизимли таҳлил қилиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

доривор ўсимликлар ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг тиббий аҳамияти ҳамда уларни қўллашга оид махсус кўрсатувлар ва роликларни мунтазам намойиш этилишини ташкил қилиш;

доривор ўсимликларга оид илмий ишланмаларни тижоратлаштиришда кўмаклашиш, доривор ўсимликшунослик тармоғига илғор хорижий амалиёт ва халқаро стандартларни татбиқ этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

доривор ўсимликлар маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар талабини таҳлил қилган ҳолда ҳар йили Қишлоқ хўжалиги вазирлигига доривор ўсимликлар етиштириш ҳажмлари тўғрисида таклиф киритиш.

Мазкур бандга мувофиқ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига юклатилаётган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги мавжуд штат бирликлари доирасида Агентликда директор ўринбосари лавозими жорий этилади ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш, қайта ишлашни ташкил этиш ва илмий-ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича қўшимча 5 та штат бирлигидан иборат бошқарма ташкил этилади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2022 йилнинг 1 сентябридан бошлаб халқ табобатини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ибн Сино илмининг билимдонлари” танлови ўтказилади

"Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорига (ПҚ–251-сон, 20.05.2022 й.) мувофиқ:

Давлат тиббиёт муассасаларида, жумладан ҳар бир поликлиникада, доривор ўсимликлар воситасида даволашга мўлжалланган халқ табобати хоналари ва фитобарлар ташкил қилинади;

Тошкент тиббиёт академиясининг клиникаси қошида Республика халқ табобати илмий-амалий марказининг 40 ўринли даволаш бўлими ва ҳудудларда филиаллари фаолияти йўлга қўйилади;

Шунингдек, 2022 йил 1 июндан бошлаб самараси исботланган доривор ўсимликларни босқичма-босқич тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари ва протоколларига киритилади.

Бунда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янги яратилган ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этилган дори воситаларининг тиббиёт амалиётида кенг қўлланилишини таъминлаш мақсадида клиник протоколлар, диагностика ҳамда касалликларни даволаш стандартлари ҳар олти ойда қайта кўриб чиқилади.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Доривор ўсимликлар хом ашёсидан маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун бир қатор имтиёзлар берилади

☑️ доривор ўсимликлар хом ашёсидан биологик фаол қўшимчалар, эссенциялар ва экстрактлар ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар, қадоқлаш материаллари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2025 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинади;

☑️ доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш учун фойдаланиладиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари, асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар, кимёвий препаратлар ҳамда ҳимоя воситаларини олиб киришда қўшимча қиймат солиғини 180 кунга кечиктириб тўлаш имконияти берилади;

☑️ доривор ўсимликлар хом ашёси ҳамда ундан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар, эссенциялар ва экстрактларни экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларининг экспорт учун сарфланган автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисми Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади.

Манба: ПФ-139-сон 20.05.2022

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Дори воситаларининг рекламаси соҳасида рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш тақиқланади

2022 йил 9 сентябрда кучга кирадиган Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида” қонунига мувофиқ, Тиббиёт ходимлари ва тиббиёт муассасалари учун мўлжалланган дори воситаларининг рекламаси дори воситалари тўғрисидаги илмий маълумотлар рўйхатига тўлиқ мос келиши ҳамда унда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

☑️ фаол модданинг номи;
☑️ ҳар бир доза учун фаол модданинг миқдори (чиқарилиш шакли);
☑️ ножўя ҳолатлар ва асосий номақбул таъсирлар;
☑️ қарши кўрсатмалар, огоҳлантиришлар ва мазкур дори воситасини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак бўлган ҳолларга доир ахборот;
☑️ бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири;
☑️ тегишли илмий манбаларга, шунингдек қўшимча ахборот олиш имконияти ва манбаига ҳавола;
☑️ мазкур рекламадан фойдаланувчилар фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимлари эканлиги тўғрисидаги ахборот.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари тасдиқланди

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3386, 12.09.2022 й.).

Мазкур қоидаларга кўра, фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади.

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш учун аризачи электрон шаклдаги ариза ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлар “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали сертификатлаштириш органларига юборади.

Сертификатлаштириш органлари 2 кунда аризани кўриб чиқиб сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қилади ёки аризачига рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган хулоса беради.

Сертификатлаштириш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

🔘 аризада маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганда ва (ёки) аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
🔘 сертификатлаштириш учун тақдим этилган фармацевтика маҳсулоти давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги аниқланганда;
🔘 сертификатлаштириш учун тақдим этилган фармацевтика маҳсулоти қалбакилаштирилганлиги аниқланганда.

Сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан бошлаб 2 кунда сертификатлаштиришни ўтказиш учун фармацевтика маҳсулотлари сақланаётган жойга чиққан ҳолда намуналарни идентификация қилиш ва танлаб олиш ишлари амалга оширилади.

Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар сертификатлаштириш органининг фармацевтика маҳсулотини сертификатлаштиришда иштирок этмаган холис ходимига тақдим этилади.

Холис ходим (техник қўмита) сертификатлаштириш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатларни 1 кун ичида кўриб чиқади ҳамда мувофиқлик сертификатини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube