Uzpharmagency
7.64K subscribers
5.4K photos
1.83K videos
3 files
6.76K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99871) 203-81-81
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
Ёдингизда бўлса, Берунийнинг “Сайдана” асарида келтирилган "Aбужаҳл тарвузи" доривор ўсимлиги билан таништирган эдик. Бугун ушбу маълумотларимизни давом эттирган ҳолда, "Игир" доривор ўсимлиги ҳақида маълумот берамиз.

Игир - иткучаладошлар оиласига мансуб, кўп йиллик, бир паллали, бўйи 60-120 смга етадиган ўт.

Барглари қиличсимон, гули сўта хилидаги тўпгулга жамланган. Меваси қизил ҳўл мева, кўп уруғли. Илдизпоясида эфир мойи, витамин C, крахмал ва ошловчи моддалари мавжуд. Иштаҳа очади, овқат ҳазмини яхшилайди. Буйрак, жигар ва ўт пуфак касалликларини даволаш учун дори тайёрлашда фойдаланилади.

#Доривор_ўсимликлар

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Aбу Райҳон Берунийнинг “Сайдана” асарида келтирилган навбатдаги доривор ўсимлик - Мингдевона

☘️ Мингдевона – итузумдошлар оиласига мансуб, икки йиллик ўт. Мингдевона барглари астмага қарши воситалар - асматол ва астматин таркибига киради.

☘️ Баргларидан тайёрланадиган малҳамни яраларга йиринглардан тозалаш учун қўйилади. Ибн Сино баргларидан сиқиб олинган сувини кўз ва тиш касалликларида, асаб касалликларида, бачадон оғриқларида оғриқ қолдирадиган дори ўрнида ишлатишни тавсия этган.

☘️ Мингдевонани препаратлари (қуруқ, экстракти, мингдевона мойи) спазмаларини бартараф этувчи ва оғриқ қолдирувчи восита тариқасида, мингдевона мойи эса ревматик ва невралгия ҳолатида оғриқ қолдирувчи дори тариқасида баданга суртиш учун ишлатилади.

#Доривор_ўсимликлар

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
🌱 Халқ табобатида заъфарон ўнлаб хасталикларни даволашда ишлатилган

Абу Али ибн Сино заъфарон ичиш рангни чиройли, кўзни равшан, юракни қувватли, нафас аъзоларини соғлом қилишини ёзиб қолдирган.

Ҳозирги кунда ушбу ўсимлик тиббиёт ва озиқ-овқат саноатида кенг ишлатилади. Унинг таркибида 50 фоиздан ортиқ бўёқ берувчи кроцин, 2,7 фоиз ёғ, 0,32 фоиз эфир мойи, В, В2 витаминлари, азотли моддалар, қанд, калий ва кальций бирикмалари мавжуд бўлиб, кўплаб касалликларни даволашда қўлланилади.

#доривор_ўсимликлар

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube