Uzpharmagency
9.53K subscribers
5.23K photos
1.82K videos
3 files
6.7K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99871) 203-81-81
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
#Live | Матбуот анжумани

UZ:
Мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, 2020 йил 1 июлдан барча тиббиёт ташкилотларида беморга мажбурий тартибда халқаро патентланмаган ном бўйича рецепт ёзилиши белгиланган.

Врач рецепти бўйича дори воситасини бериш рецептда қайд этилган халқаро патентланмаган ном асосида амалга оширилади. Бунда дори воситаларини бериш нормаси врач рецептига мувофиқ белгиланади.
--
RU: С 1 июля 2020 года все медицинские учреждения, независимо от формы собственности и ведомственной принадлежности, будут обязаны выписывать рецепт под международным непатентованным названием.

Выдача рецептурного препарата осуществляется на основании международного непатентованного наименования, указанного в рецепте. В этом случае норма выдачи препаратов будет определяться в соответствии с назначением врача.

👉 @uzpharm_agency
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун (2021 йил 2 февраль) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан "Фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича 2020 йилда амалга оширилган ишлар ва 2021 йилга белгиланган устувор вазифалар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда жамоатчилик ва журналистлар томонидан берилган бир қатор саволларга жавоб берилди.

👉 Full HD видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Тошкент Фармацевтика институти Ўқув тажриба ишлаб чиқариш марказига эга бўлди

Тошкент фармацевтика институтида очилган Ишлаб чиқариш комплексининг асосий фаолияти талабаларга назарий билимларни амалиёт билан боғлашда кўникма бериш, бевосита институт ҳудудидан чиқмаган ҳолда амалиёт ўтаб фармацевтик ускуналарни ишлатишни ўрганишдан иборатдир.

👉🏻 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Cавол: Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда олий тиббий маълумотга эга бўлган шахсларга дорихона мудири сифатида фаолият юритиш учун рухсат берилдими?

Ушбу саволга AОКAда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора Зуфарова жавоб берди.

👉 Тўлиқ видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллий ОAВ биз ҳақимизда:

👉 Uza.uz: Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 9,3 фоизга ортди

👉 Xabar.uz: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори-дармон ва тиббий буюмлар 14 та давлатга экспорт қилинмоқда

👉 Xalq so'zi: Шифокорларга дори воситаларини сотишга рухсат берилгани ростми?

👉 Darakchi.uz: Дори воситалари ва уларнинг мақбул нархлари ҳақида ахборот берувчи тизим ҳудудларда қачон ишга туширилади?

👉 Teznews.uz: Ўзбекистонда рецепт билан берилиши мумкин бўлган дорилар улуши маълум бўлди

👉 Zamin.uz: Шифокорларга дори воситаларини сотишга рухсат берилгани ростми?

👉 Yuz.uz: 76 млн ўрам дори воситалари рўйхатдан ўтказилмай мувофиқлик сертификатлари берилди

👉 Review.uz: Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи томи ишлаб чиқилди

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 27 январ куни Ўзбекистонга Россия Саноат ва савдо вазирлигининг Фармацевтика ва тиббиёт саноатини ривожлантириш бошқармаси ҳамда бир қатор фармацевтика ва тиббиёт корхоналари вакилларидан ташкил топган бизнес миссия гуруҳи ташриф буюрган эди.

Ташриф доирасида 28 январ куни Hilton меҳмонхонасида Ўзбекистон-Россия фармацевтика бинес-форуми бўлиб ўтди. Мазкур форум тафсилотлари билан махсус репортажимизда таништирамиз.

👉 Full HD видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент Фармацевтика институти докторанти Ирода Шерматова таянч докторантлар ўртасида Президент стипендияси соҳибаси бўлди

Ўзбекистон 24 телеканалининг
мазкур репортажи ана шу ҳақида.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Фармрейд: Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Автомашинанинг салони ва юкхонасида фуқаро И.Д ҳамда фуқаро А.А.га тегишли, чет давлатда ишлаб чиқарилган, жами 500 дона ҳужжатларсиз тиббий дори воситалари борлиги аниқланди.

👉🏻 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили Давлат дастури тасдиқланди

▪️ Президент Фармони билан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.

▪️ Фармон билан Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишлари бўйича амалга ошириладиган вазифалар, жорий этиладиган тартиб ва амалиётлар белгиланди.

▪️ Давлат дастури 274 банддан иборат бўлиб, унда белгиланган тадбирларни амалга оширишнинг жами харажатлари 29,5 трлн сўм, 2,6 млрд доллар ва 57,5 млн еврони ташкил этади (мазкур миқдор 2020 йилда 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ долларини ташкил этган).

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Cавол: Дорихона очиш яхши бизнес турига айланди. Бу фаолиятни лицензиялаш ҳамда назорат қилиш қандай амалга оширилмоқда?

Ушбу саволга AОКAда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси бошлиғи Улуғбек Жуманиёзов жавоб берди.

👉 Тўлиқ видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фармацевтика институти қошида янги Ўқув тажриба ишлаб чиқариш маркази очилгани ҳақида хабар берган эдик.

Саноат корхоналарига етук мутахассис кадрларни тайёрлаш, доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлашни янада ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш жараёнларини интеграциялаш мақсадида яратилган мазкур комплекс очилиш маросимидан тасвирга олинган лавҳаларни эътиборингиз ҳавола этамиз.

#Highlights

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Диққат эълон!

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Tashkent Pharma Park кластери таркибида ташкил қилинадиган халқаро техник университет учун кадр тайёрлаш мақсадида Буюк Британия, АҚШ, Корея Республикасининг нуфузли университетларида 2021-2022 ўқув йилларида магистратура ва докторантура йўналишларида малака ошириш учун навбатдаги танловни эълон қилади

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Давлат фармакопеяси яратилиши тарихи ва уни китоб кўринишида нашр этиш учун амалга оширалаётган ишлар хусусида кичик анонс орқали маълумот берган эдик.

Бугун Агентлик матбуот котиби Қизлархон Бегматова ва Давлат фармакопеясининг бош муҳаррири Хабибулла Джалилов ўртасида кечган мазкур мавзудаги суҳбат видеосининг тўлиқ вариантини эътиборингизга ҳавола этамиз.

👉 Full HD видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Cавол: Дорихона ходими рецепт билан бериладиган дори воситасини рецептсиз сотганлиги учун жавобгарлик белгиланганми?

Ушбу саволга AОКAда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошидаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази" Наркотиклар назорати қўмитаси раиси Исматжон Aзизов жавоб берди.

👉 Тўлиқ видео

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Фармрейд: Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона фаолиятига чек қўйилди

Давлат божхона қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.А.га тегишли дорихонада муқаддам хориждан олиб келинган, аммо божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини аҳолига сотиб келаётгани фош бўлди.

Айниқса, ноқонуний савдода кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг борлиги ҳам кишини янада ташвишга солади.

Шундай қилиб, ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбир натижасида ноқонуний дорихона фаолиятига чек қўйилиб, жами 50 000 000 сўмлик 422 дона кучли таъсир қилувчи ва 611 қути 86 номдаги бошқа дори воситалари ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилди.

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
🌱 Халқ табобатида заъфарон ўнлаб хасталикларни даволашда ишлатилган

Абу Али ибн Сино заъфарон ичиш рангни чиройли, кўзни равшан, юракни қувватли, нафас аъзоларини соғлом қилишини ёзиб қолдирган.

Ҳозирги кунда ушбу ўсимлик тиббиёт ва озиқ-овқат саноатида кенг ишлатилади. Унинг таркибида 50 фоиздан ортиқ бўёқ берувчи кроцин, 2,7 фоиз ёғ, 0,32 фоиз эфир мойи, В, В2 витаминлари, азотли моддалар, қанд, калий ва кальций бирикмалари мавжуд бўлиб, кўплаб касалликларни даволашда қўлланилади.

#доривор_ўсимликлар

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли соғлиғини сақлашда тиббий техникаларнинг ўрни ва аҳамияти катта

Шу йилнинг 30 январь куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси ҳамкорлигида 2021 йилги Давлат дастурида назарда тутилган тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган тиббиёт техникалари кўргазмасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди

👉🏻 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Внимание, объявление!

Агентство по развитию фармацевтической отрасли объявляет очередной конкурс на соискание степени магистра и доктора в престижных университетах Великобритании, США и Республики Корея в 2021-2022 учебном году с целью подготовки кадров для Международного технического университета в структуре фармацевтического кластера Tashkent Pharma Park.

⬇️ Мы в социальных сетях:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида BMB ZA’FARON бренди тақдимоти бўлиб ўтди

2021 йилнинг 5 февраль куни BMB Trade Group компанияси пойтахтимиздаги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида давлат ва жамоат арбоблари, хорижий давлатларнинг юртимиздаги дипломатик ваколатхоналари, эл ардоғидаги санъаткорлар, ишбилармонлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда таниқли блогерлар иштирокида заъфарон махсулотининг BMB ZA'FARON брендининг тақдимотини ўтказди.

👉🏻 Батафсил ўқиш

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Риштон халқаро кулолчилик марказида UzA, O'zbekiston 24, DaryoUz, uz24, Darakchi, Sevimli TV, UzReport ва бошқа ОАВ ходимлари билан 15 дақиқа жонли мулоқотдан иқтибос:

"Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди. Адолат, адолат, адолат! Яна бир марта адолат. Бу йўлдан ортга қайтмаймиз. Сизлар адолатни тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади. Тизимни ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман"

Шавкат Мирзиёев ©
Ўзбекистон Республикаси Президенти

⬇️ Биз ижтимоий тармоқларда
:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube