Uzpharmagency
7.02K subscribers
5.82K photos
1.91K videos
5 files
6.95K links
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал

Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz
Download Telegram
Ҳудудларда ўрганишлар давом этмоқда

Қорақалпоқистон Республикасида фаолият юритаётган "Нукус Мед Тех" МЧЖ да Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Зарур амалиётлар маркази GxP мутахассислари билан ҳамкорликда ўрганишлар олиб борилди. Ушбу корхонада ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан таъминланиши ва зарур амалиётлар маркази талабларига мувофиқлаштириш ишлари билан танишилди.

Ундан ташқари, Нукус шаҳрида фаолият олиб борувчи “Ajiniyaz Qaraqalpaq” МЧЖ томонидан янги лойиҳа кўздан кечирилди. Лойиҳага кўра, биринчи босқичда таблетка ва капсула кўринишидаги дори воситаларини ишлаб чиқариш режалаштирилган.


📱 Website | 📱 Telegram |📱 Instagram | 📱 Facebook | 📱 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларда ўрганишлар давом этмоқда


23-25 июл кунлари, Андижон вилояти
фармацевтика соҳасидаги корхоналар фаолиятини ўрганиш жараёнида, асосий эътибор ишлаб чиқариш корхоналарда GMP, дистрибютер корхоналарда GDP ва дорихоналарда GPP cертификатлари мавжудлигига эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, ҳудудларда ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестиция жараёнларини фаоллаштириш бўйича йўналишлар ўрганилди.

Шу билан биргаликда, фаолияти вақтинча тўхтаган ва янги ташкил этилган, доривор ўсимликлар етиштириш учун ер майдонларига эҳтиёжи бўлган корхоналарнинг муаммолари ўранилиб, тегишли таклифлар берилди.

Шунингдек, “Андижон” эркин иқтисодий зонасидаги фармацевтика корхоналари фаолиятини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор берилди. Мазкур масалалар вилоят Кенгашида атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли қарор қабул қилинди.


📱 Website | 📱 Telegram |📱 Instagram | 📱 Facebook | 📱 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Бухоро вилояти ҳокимлигида, фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Унда, вилоят ҳокимининг ўринбосари Мирали Хамраев, Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлиги дори воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўлими бошлиғи Жасур Азимов, вилоятдаги даволаш-профилактика муассасалари ва дори воситалари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Вилоятда илғор илмий-техника ва инновацияларни жорий этиш орқали ишлаб чиқарилаётган дори-дармон маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, самарали ва ҳаёт учун хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлашга доир ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда. Шу билан бир қаторда вилоятдаги дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулотлари реализацияси пастлигича қолмоқда.

Бу ўз навбатида, корхоналарнинг тўла қувватда ишламаслиги, бюджет тушумлари пасайишига, иш ўринлари қисқариши, сабаб бўлмоқда. Йиғилиш давомида шундай муаммоларга дуч келаётган корхона вакиллари билан мулоқот қилиниб, уларга кўмак бериш чоралари кўрилди.


📱 Website | 📱 Telegram |📱 Instagram | 📱 Facebook | 📱 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори, Тошкент шаҳар ҳокими, Чилонзор туман ҳокими ва “Radiks” МЧЖ раҳбарияти янги линия очилиши маросимида

Жорий йилнинг 24 июл куни, Тошкент шаҳрида, “Radiks” маъсулияти чекланган жамиятига қарашли дори воситалари ишлаб чиқариш заводида янги линия ишга тушди. Бу линия орқали йилига 5 миллион қадоқда капсула, саше пакет, таблетка ва флаконда кукун дори воситаларини ишлаб чиқарилади.

Ишлаб чиқариш жараёни замонавий ёпиқ тизимли бўлиб, халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради.

Ушбу лойиҳанинг ишга тушиши натижасида корхонада 50 та янги иш ўринлари яратилди.

“Radiks” корхонаси 2002 йил ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар инфузион ва инекцион эритмалар, стерилланган антибиотиклар, суртмалар, шамчалар ва суюқ дори воситалари ишлаб чиқаради.


📱 Website | 📱 Telegram |📱 Instagram | 📱 Facebook | 📱 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 24-25 июл кунлари Польша фармацевтика саноати ассоциацияси президенти Кшиштоф Копец бошчилигида, Польша фармацевтика саноатидаги энг йирик компаниялар "Polpharma Group" ва "Адамед" вакиллари билан бирга Ўзбекистонга ташриф буюрди

Делегация илк манзили “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластери бўлди. Меҳмонлар кластернинг инфратузилмаси, мавжуд лойиҳалари ва ривожланиш тамойиллари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, хорижий вакиллар кластерда яратилган шароит, инновацион технологиялар, қўшма тадқиқотлар ва ишланмалар имкониятларига алоҳида эътибор қаратди.

Кейинги манзил Соғлиқни сақлаш вазирилигида, вазир ўринбосари Фарходжон Ташпўлатов билан бўлди. Учрашув давомида, Ўзбекистоннинг фармацевтика соҳасидаги инвестициявий имкониятлари ва салоҳиятлари муҳокама қилинди. Делегация аъзолари “Tashkent Pharma Park” кластерини Польша ва Ўзбекистон ўртасида ушбу йўналишда ҳамкорлик қилишнинг бошланғич нуқтаси сифатида таъкидлади. Ф. Ташпўлатов делегация аъзоларига ҳукуматнинг фармацевтика соҳасини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш режалари, шунингдек, хорижий инвесторларни жалб қилиш чоралари ҳақида батафсил маълумот берди.

Куннинг иккинчи ярмида компания вакиллари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Акрам Алиев билан учрашув ўтказди. Унда, мамлакатнинг фармацевтика соҳасидаги товар айланмаси, қўшни давлатлар билан ҳамкорлик қилиш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, ушбу жараённинг шаффофлиги ва барқарорлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Навбатдаги учрашув «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» ДМ директори билан бўлиб ўтди. Учрашувдан асосий мақсад, Польшада ишлаб чиқарилган дори воситаларини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш тартиблари ва талаблари ҳамда, бу жараённи Польша компаниялари учун осонлаштириш йўллари муҳокама қилинди. Муҳокамада, тезкорликни ва халқаро стандартларга мувофиқликни таъминлаш имкониятлари ва келгусида ахборот ва тажриба алмашиниш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Сўнги учрашув Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ўртасида бўли ўтди. Унда, делегация вакиллари мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий таклифларини билдирди. Икки томонлама ҳамкороликни яхшилаш бўйича қўшма ҳаракатлар тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўзбекистонда фармацевтика саноатини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича аниқ қадамлар муҳокама қилинди. Агентлик директори ҳамкорликнинг муваффақиятли ривожланишига ишонч билдирди ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлади.

Польша делегациясининг ташрифи якунида Ўзбекистондаги хорижий инвесторлар учун мавжуд имтиёзлар тўғрисида тўлиқ маълумот берилди. Делегация вакиллар инвестициявий имкониятларни ўрганиб чиқишларини ва яқин келажакда, Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирётганликларини маълум қилдилар, шунингдек, ўзбек мутахассисларини Европа мамлакатларида амалиёт ўташларига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.


📱 Website | 📱 Telegram |📱 Instagram | 📱 Facebook | 📱 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM