Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Ҳар йили халқаро ташкилотлар зўравонликнинг тарқалиши, унга бўлган муносабат ва қаршилик кўрсатиш вариантлари ҳақида умумий маълумот бериши керак бўлган кенг кўламли тадқиқотлар ўтказади.

Лойиҳамиз сиз учун халқаро ташкилотлар ҳисоботлари асосида болаларга нисбатан зўравонлик ва қизларга нисбатан гендер зўравонлик ҳолатларини акс эттирувчи маълумотларни тайёрлади.

Ушбу тадқиқотлар билан бу ерда ва бу ерда танишишингиз мумкин.

Батафсил карточкаларда.

#СукутСақлама #Болалар #Қонунлар
Депутатлар кеча маърифий фаолиятни тартибга солиш бўйича қонун қабул қилди. Мазур қонун "инфоқаллобларга" қарши курашга қаратилиши кўзда тутилган.

“Таълим фаолияти” тушунчасини қонунга киритиш ва у билан шуғулланиши мумкин бўлган шахслар рўйхатини чеклаш режалаштирилган. Қонуннинг тўлиқ матни билан президент томонидан имзоланиб, ҳужжат эълон қилинганидан сўнг танишишимиз мумкин бўлади. Қонун ҳозирда Олий Мажлисда учинчи ўқишда кўриб чиқилди.

ЎзЛиДеп депутатининг сўзларига кўра (президентимиз ҳам шу партиядан номзоди берилганди), бундай тадбирларда кўпхотинлилик, жинсий камситиш, феминизм, ахлоқий бузуқлик, ҳуқуқбузарликлар тарғиб қилиниб, тингловчилар онгини манипуляция қилиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Депутат феминизмни кўпхотинлилик, ахлоқсизлик ва жиноятчилик тарғиботи билан бир қаторда санаб ўтгани ачинарли. Эслатиб ўтамиз, феминизм аёллар ҳуқуқлари учун ҳаракатдир. Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари юқори даражада қўллаб-қувватланади – Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақда доимо таъкидлайди. Ҳар бир партияда хотин-қизлар қаноти мавжуд бўлиб, у аёллар ҳуқуқларини тарғиб қилиш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади (яъни, улар аслида феминизм билан шуғулланади). Шунинг учун партия вакилидан бундай баёнотларни эшитиш икки карра ғалати.

Бутун дунё бўйлаб феминистлар бугунги кунда аёллар ҳуқуқлари учун курашни давом эттириб, гендер зўравонлигига қарши чиқиш, тенг ҳақ тўлаш, дискриминацияга қарши кураш ва бошқа кўп нарсалар учун курашмоқда.

Феминизмни кўпхотинлилик ва жиноятлар ташвиқоти билан бир қаторга қўйиш саводсизликдир. Умид қиламизки, бундай баёнот ЎзЛиДеП партиясининг қарашини кўзда тутмаган. Аёллар ҳуқуқларини қайта-қайта ва доимий равишда ҳимоя қиладиган давлатда бундай фикрни эшитиш мантиқсизлик.

#СукутСақлама #Қонунлар #ФеминизмКерак