Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Сурхондарёлик ўқувчи халқаро кўрик-танловда Гран-Прини қўлга киритди

Жорий йилнинг 25-27 март кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Золотой феникс” халқаро танлови бўлиб ўтди.

Унда Сурхондарё вилояти Шеробод тумани 50-умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси Садоқат Мирзаева иштирок этиб, танловнинг олий ўрни — Гран-прини қўлга киритди.

20 га яқин давлат вакиллари иштирок этган мазкур танловда Ўзбекистоннинг чекка тоғли қишлоғида қатнашган ўқувчи-қиз ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ҳамда 25 минг рубль пул мукофотини қўлга киритиб, Ватанимиз санъати ва маданиятини яна бир бор муваффақиятли намойиш этишга муяссар бўлди.

Манба.

#СукутСақлама #қизлар #НеМолчиУз #girlsempowerment
#СпортдаАёллар

Грециянинг Родос шаҳрида шахмат бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Сурхондарё шахмат мактаби вакили Умида Омонова рапид йўналиши бўйича ўз ёш тоифасида жаҳон чемпиони бўлди.

Умида Омонова 16 ёшгача қизлар ўртасида блиц йўналишида ҳам 8 ғалаба ва 1 дуранг натижа қайд этди ва жаҳон чемпиони бўлди.

#СукутСақлама #СпортдаАёллар #girlsempowerment
Президент «Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

Унга кўра АҚШнинг Amazon компаниясида бизнес-таҳлил бўйича муҳандис сифатида фаолият юритувчи Шаҳло Ходжаева «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди.

Шаҳлонинг аввал Газета.узга берган интервьюсидан иқтибос:

«Бизга IТ-мутахассислиги тўлақонли аёллар касби ҳам эканини кўрсата оладиган кучли аёл қаҳрамон ва ўрнак бўла оладиганлар керак. Қизлар учун уларни технология соҳасида ўқишга ва янада ривожлантиришга руҳлантирадиган мактаб ва университет дастурлари ҳамда грантлар ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эга».

#СукутСақлама #girlsempowerment #Ёшлар
Ўзбекистонлик таэквондочи қиз илк бор жаҳон рейтинги пешқадамига айланди

Кореяда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унда Чарос Қаюмова -53 кг вазнда 126.84 балл билан аёллар тасниф жадвалида пешқадам бўлган биринчи Ўзбекистонлик таэквондочи қизга айланди.

_______
#СукутСақлама #СпортдаАёллар #girlsempowerment
Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро биология олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик ўқувчилар 10-18 июль кунлари Арманистон давлатида ўтказилган 33-Халқаро биология олимпиадасида қатнашди.

Дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашган мазкур олимпиадада Тошкент педиатрия институти академик лицейи ўқувчиси Азиза Абдувалиева бронза медалини қўлга киритди.

Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.

Бронза медали учун ўқувчига 60 млн. сўм, унинг ўқитувчисига эса 45 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланади

#СукутСақлама #Қизлар #girlsempowerment
Болгарияда таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида мусобақа ташкилотчилари ўзбекистонлик Лайло Ҳасановани энг яхши таэквондочи қиз, деб эътироф этди.

У жаҳон чемпиони бўлди, яна 9 нафар спортчи терма жамоа ҳисобига 1 кумуш ва 8 бронза медалини ёздириб қўйди.

Мусобақада жами 16 нафар спортчи қатнашиб, улардан 10 нафари медалларни қўлга киритди:

ОлтинЛайло Ҳасанова;
Кумуш — Дилмурод Маъруфжонов;
БронзаСофия Хон, Ахажон Мухторов, Жавохир Ҳидоятов, Нигора Аъзамжонова, Омина Эргашева, Росалина Толибжонова, Оминахон Камалова, Мубина Бобосаидова.

#СукутСақлама #СпортдаАёллар #girlsempowerment
15 ёшли ўзбекистонлик енгил атлетикачи ёшлар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонди

Колумбиянинг
Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) жаҳон чемпионатида Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида 14.04 метр натижа билан ғалаба қозонди.

Давронова ҳали 15 ёшда бўлиб, энг яқин таъқибчисини 66 смга ортда қолдирди. Шунингдек, унинг натижаси U20 таснифида мавсумнинг энг яхши кўрсаткичи бўлди.

#СукутСақлама #СпортдаАёллар #girlsempowerment
Муштарий Шарифова Tesla компаниясида IT-режалаштириш бўйича таҳлилчи сифатида ишлаётган ўзбекистонлик биринчи ва ягона фуқародир.

Тенгдошлари билан муносабатлари қийин бўлишига қарамай, Муштарий болалигиданоқ катта орзуси бор меҳнаткаш ва тиришқоқ ўқувчи бўлган. Талабалар ҳақидаги турли хорижий телесериаллар уни университет кутубхонасида машаққатли соатлар сарфлаб дарсликларни ўқишга ва ўз мақсадларига эришишга илҳомлантирди.

🇩🇪 2015 йилда Муштарий Германия амалий фанлар университетига бизнес ва менежмент йўналишига ўқишга кирди. Ўқиш давомида у Adidas, Zalando ва SAP каби йирик компанияларда амалиёт ўтаган ва улар кейинчалик унга Tesla компаниясига йўл очган.

Навоийлик қиз орзусини рўёбга чиқарди ва юртдошларига ўрнак бўлди.

“Ўзбекистонлик” фильмининг иккинчи эпизодини томоша қилиб, ҳамюртингиз билан фахрланинг:

https://youtu.be/FgwhYM9EXYQ

_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #girlsempowerment
Юртдошимиз Шарифа Давронова Қувайтда ўтказилаётган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди.

2006 йилда Самарқандда туғилган Шарифа Давронова анча йиллардан буён спортнинг енгил атлетика тури билан шуғулланиб келади.

15 ёшида Колумбиянинг Кали шаҳрида ўтказилган (U20) Жаҳон чемпионатида 20 ёшгача бўлган спортчилар орасида уч ҳатлаб сакраш дастурида 14.02 метр натижа билан олтин медални қўлга киритган. Ўшанда ҳмюртимиз эндигина 15 ёшда бўлиб, энг яқин таъқибчисини 66 смга ортда қолдирган.

Шунингдек, унинг натижаси U20 таснифида мавсумнинг энг яхши кўрсаткичи деб эътироф этилган.

Шарифа Давроновани навбатдаги ғалаба билан муборакбод этамиз!

#СукутСақлама #СпортдаАёллар #girlsempowerment