Келинг, бугун зўравонлик қурбонлари учун сукут сақлаш қанчалик қимматга тушиши ҳақида гаплашамиз.
Айниқса, жинсий зўравонлик кўплаб салбий оқибатларни келтириб чиқаради, руҳий тушкунликдан то жисмоний хасталикларгача. Афсуски, уларнинг орасида боғлиқлик кучли. Зўравонлик қурбонлари турли жароҳатлардан азият чекади, жинсий аъзолари билан боғлиқ асоратлар кузатилади, гинекологик муаммолар пайдо бўлади, ҳатто юқумли касалликлар бошланади.
Психологик томондан хавотир, тушкунлик, турли ҳуружлар, карахтлик ҳолатлари янада оғир ва маккордир. Улар оқибатида инсон ўта асабий, кайфияти ўзгарувчан бўлиб қолади, тушкунлик эса унга доим ҳамроҳлик қилади.
Зўравонлик қурбонлари кўпинча ўзини айблайди. Қўрқув ҳиссидан азият чекади. Орзулар, режаларданку мутлақо воз кечади. Иродаси суст бўлган инсонлар эса салбий одатларга берилиб кетиши мумкин. Масалан, психофаол моддаларни истеъмол қилиш, тинчлантирувчи дориларни қабул қилиш, энг ёмони, ўз жонига қасд қилишгача боради. Улар учун келгусида оила қуриш ва қарама-қарши жинс вакили билан муносабатлар ўрнатиш мутлақо табуга айланади.
Ечим қаерда?
Қурбон учун ҳеч қандай чора кўрмаслик энг ёмон натижа. Ҳаётга бўлган интилишни қайтариш учун аввало инсон ичидаги дардини ташқарига чиқариши керак. Нима содир бўлса, ҳаммасини тан олиб айтиш зарур. Иккинчи қадам психологик ёрдам олиш. Руҳий тушкунликни ёлғиз енгиб бўлмайди. Нотўғри қадам ташлаш ҳеч гап эмас. Шунинг учун атрофдан келадиган кўмак яхши ечимдир. Чунки қурбон ўзини айбдор ҳис қилмаган тақдирда ҳам унда қўрқув кучли бўлади.
Унутмаслик керак, жинсий зўравонлик жароҳати тез енгиб ўтилмайди. Тўлиқ даволаниш учун вақт керак. Терапевтик тикланиш даври осон кечмайди, ҳатто ҳар томонлама оғриқли ҳам бўлиши мумкин. Лекин нима бўлганда ҳам зўравонлик қурбони учун энг муҳими, тезроқ сукутни бузиб, ўз устида ишлашни бошлашдир.
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

Туркияда бир суткада етти нафар аёл ўлдирилган. Барча қотиллар уларнинг собиқ ёки ҳақиқий эрлари.
Бу ҳақда Habertürk телеканали феврал ойи охирида хабар берди, бундай қотилликлар ўсишига сабаб сифатида эса мамлакатнинг 2021 йилда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш тўғрисидаги Европа Кенгаши конвенциясидан чиқиши кўрсатилди.
“Измир, Бурса, Сакаря, Эрзурум, Денизли ва Истанбулда жами етти нафар аёл шафқатсизларча ўлдирилди”, — дейилади телеканал хабарида 27 февраль куни бўйича маълумот келтирилиб.
Ўлдирилганлар 32 ёшдан 49 ёшгача бўлган аёллар, жиноятлар ўта шафқатсизлик билан содир этилган. Эркаклар аёлларни пичоқ билан сўйиб кетишган ёки тўппонча билан отишган.
Фақат икки гумондор ҳибсга олинди, яна иккитаси аёлларни ўлдиргач, ўз жонига қасд қилишди, қолганлари қидирувда. Телеканал маълумотларига кўра, эркаклардан бири собиқ хотинини ўлдириш мақсадида қасддан қамоқхонадан қочиш уюштирган.
2023 йилда “Фемицидга барҳам берамиз” номли хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нодавлат ташкилоти бу муаммо бўйича бонг ура бошлади. Туркияда бор-йўғи бир йил ичида 315 та аёл қотиллиги содир этилди, уларнинг барчаси оиладаги зўравонлик қурбони бўлди. Шунингдек, мамлакатда аёллар ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайган, ўтган йили полиция 248 та ҳолат ҳақида хабар берган. Телеканал конвенциядан чиқишдан олдин Туркия аёллар ҳуқуқлари учун кураш олиб боргани, бу эса уларга нисбатан зўравонликни тўхтатганини эслатди.
Манба: Life.ru

Нега зўравонликни бошидан кечирганлар сукут сақлайди?
Лекин ўзидаги қўрқувни енгиб, ичидагини дардини тўкиб солишга жасорат топганлар ҳам бор. Хўш, улар кимлар?
Барча қурбонлар ҳам сукут сақламайди. Аммо улар орасида керакли қўллов ва ғамхўрликни топмаганлар бор. Уларга ишониш ва ҳимоя қилишнинг ўрнига одамлар эътибор беришмайди, айблашади, устидан кулишади, ҳатто қоралашади. Қурбонларни содир бўлган воқеа учун жавобгар қилишлари мумкин. Натижада зўравонлик қурбонлари минг пушаймонда қолишади.
Зўравоннинг ҳужуми ҳақида гапириш ўз афзалликларига эга. Жимликни бузиш, бошдан кечирганларни сўзлаш, азоб-уқубатларни яқин инсон билан баҳам кўриш, ўзаро ишончга асосланган муносабатларни ўрнатиш кабилар ҳаётда янги кучга эга бўлишда қўл келади.
Атрофдаги одамлар зўравонлик қурбонига даҳшатли ҳодисалар ҳақида бемалол сўзлаб бериши учун шароит ва вақт топиб беришлари керак. Бунда ҳар қандай ҳаракат ҳурмат қилиниши лозим.
Жасорат топиб, зўравонлик ҳақида сўзлаб берганларни қуйидаги сабаблар олдинга ҳаракатлантиради:
- уятни енгиш;
- ёлғиз эмасликни ҳис этиш;
- жиноятчи қоидаларига ортиқ бўйсунмаслик;
- ўзгаларни зўравонлик ҳужумларидан ҳимоя қилиш;
- айбдорни жазолаш;
- енгилликни ҳис қилиш;
- тақдирга тик боқиш, ўз устида ишлаш ва ҳаётни давом эттириш.

"Ҳавотир олманг, ҳимоя ордерим бор-ку..."
Уч марта берилган ҳимоя ордери 28 ёшли аёлнинг ҳаётини сақлаб қолмади
Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни гўёки 5-қаватдан сакраб жонига суиқасд қилган аёл ўлими ҳаммани ларзага солди. Ҳолат 27 март куни кечки соат 21:30 лар атрофида Бекобод туманининг "Далварзин" маҳалласида рўй берган. Воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари етиб келиб, далилий ашё сифатида марҳуманинг телефонини олишган. Икки нафар вояга етмаган қизнинг онаси бўлган аёлнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Айтилишича, аёл 9 йиллик турмушнинг бор-йўғи 3 йилини эриникида яшаган. Унга 3 марта ҳимоя ордери берилган, аммо зўравон бирон ҳолатда жазога тортилмаган. Марҳуманинг акаси юридик ёрдам бериш ботимизга синглисининг ҳаётда олинган суратларини юборган, унда навбатдаги калтакланишдан сўнг ҳамма жойи кўкаргани акс этган.
Аёл 6 ва 2 ёшли қизчаларини боқиш учун турли ёлланма ишларда машҳул бўлган. Бир неча кун аввал эри яна бирга яшаш учун олиб кетган. Онасининг огоҳлантиришларига у “хавотир олманг, ҳимоя ордерим бор-ку” деб жавоб берган...
Биз, ўз навбатида, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қиламиз. Аёлга уч марта ҳимоя ордери берилган, зўравонликнинг олдини олиш учун нима қилдингиз? Суҳбатлашиш билан кифояланиб, яраштираверганмисиз? Нега зўравон эркак жазоланмади?! Аёллар бизга ҳимоя ордерининг фойдаси йўқлиги ҳақида ёзишлари бежиз эмас экан. Мана сизга яна бир далил. Учта ҳимоя ордери унинг ҳаётини сақлаб қолмади. Икки вояга етмаган қиз онасиз қолди. Ижтимоий тармоқларда эса марҳумани ўлимидан сўнг ҳам тинч қўйишмаяпти, гўёки ҳаммасида угина айбдор...

Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
"Ҳавотир олманг, ҳимоя ордерим бор-ку..." Уч марта берилган ҳимоя ордери 28 ёшли аёлнинг ҳаётини сақлаб қолмади Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни гўёки 5-қаватдан сакраб жонига суиқасд қилган аёл ўлими ҳаммани ларзага солди. Ҳолат 27 март куни кечки соат…
27 март куни Бекобод туманида 28 ёшли аёл 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этганлиги ҳолати юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мархуманинг турмуш ўртоғи Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланди.
Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади Тошкент вилояти прокуратураси хабарида.
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Мархуманинг турмуш ўртоғи Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланди.
Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади Тошкент вилояти прокуратураси хабарида.
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
Зўравонликка учраган аёл-қизлар қаерга мурожаат қилиши керак – муҳим контактлар
Республикада зўравонликка учраган аёлларга ёрдам кўрсатувчи 10 дан ортиқ ташкилотлар бор.
🔹ИИВ аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш бўйича ишонч телефони: 1259
🔸Республика зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш ва мослаштириш марказининг ишонч телефони: 1146
🔹ИИВ ишонч телефони: 1102
🔸Ўзбекистон ИИВ Хотин-қизлар билан ишлаш бошқармаси: +998 (71) 256-14-18

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда йигит бир қизни мажбурлаб, тегажоғлик қилаётгани ва калтаклаётгани видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан болалар омбудсмани маълумот берди.
Қайд этилишича, болалар омбудсманига 2024 йилнинг 24 апрель куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи фуқаро О.Ю. дан мурожаат келиб тушган. Мурожаатда Чироқчи туманида яшовчи вояга етмаган қиз Б.Б.га (2006-йилда туғилган) нисбатан жинсий тегажоғлик қилиниб, бу видеога олингани ва тасвирни тарқатиш билан таҳдид қилинаётгани билдирилган.
Аниқланишича, 2023 йил июль ойида Б.Б.га Ш. Х. томонидан жинсий тегажоғлик қилиниб, бу ҳолат бошқа шахс — Ж.М. томонидан телефон орқали видеотасвирга олинган. Кейинчалик Ж.М. видеотасвирни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, қиздан товламачилик йўли билан пул олган, аммо шундан кейин ҳам видеотасвирни тарқатиш билан таҳдидни давом эттириб, товламачилик қилиб келган.
Мазкур ҳолат бўйича Б.Б. (2006 йилда туғилган) 2024 йилнинг 30 март кунига келибгина туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Терговга қадар текширув доирасида судга оид тиббиёт, криминалистика ва биология экспертизалари тайинланган.
2024 йилнинг 8 апрель куни Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 118-моддаси 1-қисми (Номусга тегиш) ва 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба: www.gazeta.uz

Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Қувондиқ Бишимбаев рафиқасини ўлдирганликда айбдор деб топилиб, 24 йилга қамалди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.
2024 йилнинг 13 май куни Остона суди Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Қувондиқ Бишимбаев иши бўйича ҳукм ўқиди. У турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани ўта шафқатсиз қийноққа солиш ва ўлдиришда айбдор деб топилиб, 24 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жиноятни яширишда айбланган Бишимбаевнинг амакиваччаси Бахитжан Байжанов 4 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд жараёнининг онлайн-трансляциейни 100 мингга яқин одам томоша қилди.
Иш ҳақида нималар маълум?
Қотиллик 2023 йил 8 ноябрдан 9 ноябрга ўтар кечаси Остонадаги “Бау” ресторанида содир бўлган. Бишимбаев марҳума билан жанжал бошлаб, у жисмоний зўравонликка етиб борган: видеокузатув камераларида Бишимбаев хотинига зарба бергани ва у боши деворга урилгач, йиқилгани қайд этилган. Аёл ҳушини йўқотгач, Қувондик Бишимбаев ўлим билан олишаётган Салтанатга ёрдам чақириш ўрнига ресторан кабинасида овқатланиб, бошқа аёллар билан кўришган.
Қотиллик кечаси.
Тергов версиясига кўра, можаро чоғида Бишимбаев Нукеновани кабинанинг ўзида ҳам, унинг ташқарисида ҳам бир неча бор калтаклаган. Сочидан тортиб, тепиб, муштлаган. Бундан ташқари, Бишимбаев аёлнинг қийноқларини ўзи судда тақдим қилган телефонининг камерасига ёзиб олган. Салтанат кўплаб тан жароҳатлари олиб, вафот этди.
Суд жараёни.
Қувондиқ Бишимбаев судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилишини талаб қилди. Судда Бишимбаев рафиқасининг ўлишини истамагани ва ҳаммаси унинг ўлими билан тугашини тасаввур қилмаганини бот-бот такрорлади. У аёлни калтаклаганини тан олди, лекин қасддан қотилликни рад этди. Бироқ суд гувоҳларнинг далиллари ва кўрсатмаларига асосланиб, уни ўта шафқатсизлик ва қийноқлар билан қотиллик содир этганликда айбдор деб топди.
Жамоатчилик фикри
Бу воқеа Қозоғистонда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Суд жараёни онлайн трансляция орқали узатилди ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Айбланувчининг шахси ҳам муҳим рол ўйнаган: Бишимбаев аввал коррупция жиноятларида айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган, аммо икки йилдан сўнг шартли равишда озод қилинган.
Қозоғистон учун аҳамияти
"Салтанат иши" Қозоғистондан ташқарида ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлди, у нафақат оиладаги зўравонлик ҳақида кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди, балки жиддий сиёсий ўзгаришларга олиб келди. Бу иш Қозоғистонда оиладаги зўравонликни жиноийлаштиришга туртки бўлди: фаоллар парламентга 5 мингдан ортиқ сўров юборди, шундан сўнг оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонун парламент томонидан қабул қилинди ва мамлакат президенти томонидан имзоланди.

Дунёда 40 % дан кам аёл шартли гендер зўравонлигидан озоддир
Жаҳон банкининг ‘Women, Business and the Law’ 2024 йил учун ҳисоботи муаллифлари гендерга асосланган зўравонликнинг тўртта ўлчови бўйича ҳуқуқий асослар ва уларнинг амалга оширилишини ўлчайдиган янги хавфсизлик кўрсаткичини тақдим этди: эрта ёшдаги никоҳ, жинсий зўравонлик, оиладаги зўравонлик ва фемицид.
Тадқиқот жиддий глобал бўшлиқларни аниқлади, бутун дунё бўйлаб зарур бўлган қонунларнинг атиги учдан бир қисми амал қилади ва қонунчилик базасининг 40% дан камроғи самарали амалга оширилади. Тўрттала соҳада ҳам жиддий ҳуқуқий ва сиёсий бўшлиқлар мавжуд бўлиб, бу 3 миллиарддан ортиқ хотин-қизларни ҳимоясиз қолдиради.
Экспертларнинг фикрича, глобал миқёсда аёлларнинг 40% дан камроғи гендер зўравонлигидан озоддир.
Манба: тгк femalefounder
#СукутСақлама #зўравонликкайўқдеймиз

Москвада Матч ТВ ходимаси "Останкино" телемаркази ёнида зўрланди.
Қиз 6 июлга ўтар кечаси соат 2:30 атрофида "Останкино" телемарказидан чиқиб, Останкино ҳовузи ёнидан ўтиб кетаётганида ҳужумга учради.
Биринчи гумонланувчи воқеадан 40 дақиқа ўтиб қўлга олинди. У ишлаш учун келган 24 ёшли ўзбекистонлик бўлиб чиқди.
Кўп ўтмай, "ВДНХ" станцияси яқинида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари яна икки нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди: улардан бири 25 ёш, иккинчиси 22 ёшда.
Мазкур ҳолат юзасидан 131-модданинг 2-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Уларга 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Манба: repost.uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"...Барча вазиятларда ҳам аралашавермаслик керак. Дейлик, кўчада эркак хотинини калтаклаяпти - ҳатто яқинлашиб, ўзини қаҳрамон қилиб кўрсатиш учун муносабатларини сақлаб қолишга уриниш керак эмас. Бу уларнинг шахсий муносабатлари, буни ўзларига қўйиб беринг.."
Айнан шу иқтибос яқинда тошкентлик тадбиркорлардан бирининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида пайдо бўлди. Инстаграм ижтимоий тармоғида видеомурожаат орқали тадбиркор турмуш ўртоғига унинг профили танишувлар учун яратилган иловада топилгани ҳақида хабар берилганини айтди. У турмуш ўртоғини уларнинг муносабатларига бегоналарнинг аралашишига йўл қўйгани учун қоралади ва кўчадаги зўравонлик ҳолатларига эътибор бермаслик кераклиги ҳақидаги фикрни мисол тариқасида келтирди.
Унинг бундай чақириғи хавотирли. Шу сабабли, яна бир бор ушбу мавзуга эътибор қаратмоқчиман ва нима учун оиладаги зўравонлик содир бўлган вазиятлардан эътибор бермасдан ўтиб кетиш мумкин эмаслигини тушунтирмоқчиман.
Оилавий зўравонлик қурбонлари кўпинча заиф ҳолатда бўлиб, вазиятдан мустақил равишда чиқа олмайди. Биз ўтиб кетар эканмиз, уларни қўллаб-қувватлашдан ҳоли қолдирамиз, бу уларнинг аҳволини ёмонлаштириши ва янада катта хавф остига қўйиши мумкин.
Зўравонликка бепарволик зўравонларнинг жазосиз қолишини кучайтиради. Ва бу бепарволик алалоқибат зўравонлик қурбонларининг ўлимигача олиб келиши мумкин.
Оиладаги зўравонлик нафақат жабрланганлар, балки бутун жамиятга салбий таъсир кўрсатмоқда. У тенг ҳуқуқли ва адолатли жамият ривожланишига тўсқинлик қилувчи зўравонлик ва камситиш маданиятининг гуллашига олиб келади.
Тадбиркорлар ва жамоат фаоллари жамоатчилик фикрига сезиларли таъсир кўрсатади. Уларнинг зўравонликни қўллаб-қувватлаши ўз издошлари ва мижозларини зўравонликни мақбул хатти-ҳаракатлар сифатида кўришга олиб келиши мумкин.
Бизнинг вазифамиз зўравонликка қарши туриш, ундан юз ўгириш эмас. Биз яшаётган жамият бошқаларнинг дардига бефарқлик эмас, балки ўзаро ёрдам ва қўллаб-қувватлашга асосланиши керак.
Муаллиф: Кристина Малахова

БМТТД, Узум, Ипак йўли банки, Эзгу ният клиникаси ва бошқа ташкилотлар хотин-қизларни камситувчи канални танламоқдами?
Таҳририятимизга аноним мурожаат келиб тушди:
“Мен “Uzbek MDK” телеграм канали бўйича ёзмоқдаман. Куни кеча ушбу каналда “Ўзбекистон аёллари” такси ҳайдовчиларига тунаб қолишлари учун 100 доллар таклиф қилмоқда" сарлавҳаси билан хабар пайдо бўлди. Ушбу янгиликка аёл ва такси ҳайдовчиси ўртасидаги ёзишмалар акс этган фотосурат илова қилинади. Ўзи шундоғам такси ҳайдовчиларининг шилқимликлари кўп учраётган пайтда бу янгилик нимаси?
Мақолада “Ўзбекистон аёллари” деб ёзилгани, яъни ҳаммани бир қолипга солиш ҳолати одамни асабийлаштиради. Энг ёмони, бу хабарни гўёки ёзган аёлнинг манзили ўчирилмаган. “Uzbek MDK”ни тушунмадим - бу янгиликлар каналими ёки аҳлатхона? Улар журналист этикаси ҳақида эшитишганми? “Uzbek MDK”, уят!”.
Биз бу хабарни топдик. Мурожаат ўз тасдиғини топди. Ҳақиқатда аёлларни умумийлаштириш ва шахсий манзилни кўрсатиш ҳолати бор.
Аёлларни ҳақорат қилиш, бир шахснинг реал манзилини тарқатиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни эълон қилиш - арзон нашрлар услуби, улардан сифатли материал кутиш хато. Аммо ушбу телеграм-каналда ўз маҳсулотларини реклама қиладиганлар наҳотки қаерда реклама жойлаштиришаётганига эътибор қилмаса? На Ипак йўли банки, на "Эзгу Ният" клиникаси, на Узум ва уларнинг БМТТД билан ҳамкорликдаги лойиҳаси бундай контентдан ҳазар қилмаса-я?! Уларнинг рекламаси шундоқ “Ўзбекистон аёллари” ҳақидаги пост остида жойлаштирилди.
Энг қизиғи, у материал "реклама" деб кўрсатилмаган, лекин ҳавола орқали ўтсангиз ўша юқорида биз келтирлган ташкилот сайтларига ўтасиз.
Қачон Ўзбекистон брендлари ва компаниялари ўзлари ҳақида маълумот жойлаштиришдан аввал ўша манбаларни яхшилаб ўрганишади? Пул билан кимларни қўллаб-қувватлаётганларини қачон ўйлашаркан?!

— Қизим, туғилган кунингга нима олиб борай?
— Ваъда қилинган бахтни...
Ролик режиссёри: Мухлиса Азизова.
#сукутсақлама #зўравонликкайўқдеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон

370 миллион аёл ва қиз болалигида зўравонликка учраган - ЮНИCЕФдан аянчли статистика
ЮНИCЕФнинг янги статистикаси болаларга нисбатан жинсий зўравонликнинг даҳшатли кўламини кўрсатади. Дунё бўйлаб 370 миллиондан ортиқ қиз ва аёллар - ҳар саккиздан бир нафари - 18 ёшгача номусга тегиш ёки жинсий зўравонлик қурбони бўлган.
Шаҳвоний шилқимлик ёки онлайн тегажоғлик каби зўравонликнинг бошқа шакллари ҳисобга олинса, бу кўрсаткич 650 миллионга кўтарилади - бу ҳар бешинчи қиз ва аёл дегани.
Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик узоқ муддатли ва ҳалокатли оқибатларга олиб келади, бу эса ҳиссий жароҳат, соғлиқ муаммолари ва вояга етганида муносабатларни шакллантиришда қийинчиликларга олиб келади. Сиёсий вазият беқарор бўлган мамлакатларда ва конфликт зоналарида яшовчи болалар бу муаммо олдида айниқса заиф.
Бу шошилинч чоралар кўришни талаб қиладиган глобал муаммо. Биз нималар қилишимиз керак:
• Зўравонликнинг давом этишига имкон берувчи ижтимоий ва маданий меъёрларни ўзгартириш.
• Болаларга зўравонликни тан олиш ва хабар беришда ёрдам берадиган билимлардан фойдаланиш имкониятини бериш.
• Жабрланувчиларнинг ҳам ҳуқуқий, ҳам психологик ёрдам олиш имкониятини таъминлаш.
• Болаларни ҳимоя қилувчи ва уларнинг қатъий бажарилишини таъминлайдиган қонунларни кучайтириш.
• Тенгликка эришиш учун маълумотларни тўплаш ва яхшилаш.
Биз бу муаммога бефарқ қараб туролмаймиз. Фарзандларимизнинг келажаги бугунги кунда қилаётган ҳаракатларимизга боғлиқ.
#СукутСақлама #болалар #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #UNICEF #Статистика

Самарқанд вилоятида “номақбул” ташқи кўриниш туфайли ваҳший қотиллик содир этилди
2024 йилнинг 14 июль куни Самарқанд вилояти Ургут тумани Ғойибота маҳалласида мудҳиш фожиа рўй бериб, оиладаги зўравонлик, бундай вазиятларда аёллар ҳимоясизлиги масаласи яна яққол намоён қилди.
23 ёшли аёл жанжал чоғида кетмон билан уриб юборган эрининг қўлидан ҳалок бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, можарога... унинг қора қошлари сабаб бўлган. Эрга хотинининг ташқи кўриниши ёқмади ва бу ўлим билан якунланган тажовузга олиб келди.
Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб, эркак ЎзР Жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисми "ж" банди билан 19 йилга қамалди.
Лекин бу билан аёл тирилмайди, болалар эса энди етим бўлди. Бу фожеа аёлларнинг уй зўравонлиги муаммоси қаршисида қанчалик ожизлигини яна бир бор исботлади. Бир қарашда арзимас сабаб - қош шакли ёки ранги - қотиллик учун баҳона бўлди ва жамиятда аёлларга бўлган муносабатнинг чуқур муаммоларини юзага чиқарди.
Кўпинча, оиладаги зўравонлик эр-хотиннинг "шахсий иши" сифатида қабул қилинади, бунга аралашмаслик кераклиги айтилади. Бироқ, бу каби ҳодисалар аёлларга нисбатан зўравонликка қарши тизимли кураш олиб бориш зарурлигини кўрсатади. Ҳуқуқий асос етарли эмаслиги, ҳимоя механизмларининг йўқлиги, шунингдек, чуқур илдиз отган патриархал муносабатлар – буларнинг барчаси маиший зўравонлик ва Ургут вилоятида содир бўлган фожиаларга замин яратади.
Аёллар ҳали ҳануз эрнинг мулки сифатида қабул қилинади, у аёл ҳаётининг ҳар бир тафсилотини, ташқи кўринишидан тортиб, хулқ-атворигача назорат қилиш ҳуқуқига эга. Патриархал стереотипларга асосланган бу идрок эркаклар аёлни "номақбул"лиги учун жазолашга ҳақли деб ҳисоблаган ҳолларда намоён бўлади.
Бундай ҳолатлар фонида нафақат аёлларнинг ўзлари, балки оналик меҳридан маҳрум бўлган фарзандлари ҳам азоб чекмоқда. Ургут вилоятида онасиз қолган икки бола энди отаси кўрсатган тажовуз оқибатларини кўради. Психологик травма, эътибор ва ғамхўрликнинг етишмаслиги - буларнинг барчаси уларнинг ҳаётининг бир қисмига айланади.
Давлат ва жамият хотин-қизларни ҳимоя қилиш фақат бир шахс эмас, балки бутун оила, бутун келажак авлод ҳимояси эканлигини англаши керак.