Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
#кинода_аёл_портрети

Яқинда «Хранилище 13» («13-омборхона/сақлов ҳудуди») сериалини томоша қилдим. Сериал ҳақидаги таассуротларимни гапириб ўтирмайман. Унда эътиборимни тортган бир персонаж ҳақида фикрларимни айтмоқчиман.

Сериалда ажойиб бир персонаж бор: Герберт Уэллс. Ажойиблиги шундаки, у сиз эшитган/ўқиган/сериалларда кўрган Герберт Уэллслар каби эркак эмас, АЁЛ қаҳрамон!

Ҳелена Герберт Уэллс.
Сериал ижодкорлари Уэллсни аёл персонажга айлантиришдан қандай мақсад кўзлаган бўлишлари мумкин? Навбатдаги «бум» интрига бўлиши учунми ёки томошабинлар қаҳрамондаги аёлга хос хатти-ҳаракатларни, воқеаларни аввалдан тахмин қилиб, баҳсга киришлари учунми? Ёки бу фикр тасодифан хаёлга келиб қолган «топилма» холосми?

Менда яна битта вариант бор: яқин-яқингача ҳар қандай соҳада буюк аёллар номи абадийлаштирилиши, тарихга муҳрланиши патриархал қарашлар натижаси ўлароқ, халқ томонидан ақлга сиғдириб бўлмас ҳолат деб ҳисобланган, қабул қилинмаган.

Тарихда ном қолдирмоқчи бўлган аёллар эса, кўпинча тахаллус ортига яширинишга, тахаллус бўлибам, эркак номи бўлган тахаллус билан инсониятга фойда келтиришга, илм яратиш ва ўргатишга мажбур бўлишган. (Ёки, ундан ҳам ёмони - шунчаки, уларнинг меҳнат маҳсуллари, эришган ютуқлари эркак ҳамкасблари томонидан ўзлаштириб олиб қўяқолинган.)

Шундай аёллардан сиз танийдиган адиба, «Гарри Поттер»нинг «она»си - Жоанна Роулинг ҳам Поттер ҳақдаги илк китобини эркакча тахаллус билан чоп эттиришга мажбур бўлган. Чунки, нашриётлар аёл ёзувчи бестселлер асар ёзиши мумкинлигига ишонишмаган, китобни нашр этишдан шу важ билан бош тортишган!

Бу худди малласоч аёл (блондинка)лар беақл аҳмоқ бўлишади, деган ҳеч бир асоссиз қарашга ўхшаш ҳолат, аслида.

Ҳеленага қайтсак - сериал ижодкорлари ушбу персонаж билан, балки, инсониятнинг мана шу яшаб ўтган, ва, эҳтимол, ҳозир ҳам яшаётган ҳаёт тарзида аёлнинг ўрни қанақа бўлгани/эканини эслатиб ўтмоқчи бўлишгандир?

Балки, ростдан ҳам Герберт Уэллс - Ҳеленанинг таъбири билан айтганда, унинг асарларидаги «шунчаки, мўйловли эркак персонаж» холосдир, а?

Алия Темурийзода

#СукутСақлама #Аёллар
"Машина ҳайдаш аёллар учун эмас", "Аёллар машиналар ҳақида нимаям биларди", "Аёллар ҳеч нарса ихтиро қилмаган" - буларнинг барчаси мизогиния билан йўғрилган уйдирмалардир. Аёллар нафақат эркакларникига қараганда хавфсизроқ ва эҳтиёткорроқ ҳайдашади, балки автомобиль саноатига муҳим ҳисса қўшган.

Батафсил карточкаларда.

#СукутСақлама #Аёллар
Нега қурбонлар кетмайди?

Уй зўравонлиги қурбони зўравонни тарк этмаяптими, – демак унга бу шароит ёқяпти, деган фикрни кўп учратамиз. Бу асло ундай эмас.

Қурбонлар кетмаслигига сабаблар карточкаларимизда👆👆👆

Мазкур карточкаларни аввал ҳам берганмиз, сўнгги аноним постларга шарҳларда яна зўравонлик қурбонлари обуначиларимиз томонидан турли баҳсларга сабаб бўлаётгани боис эслатиб ўтишни жоиз топдик.
___
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Аёллар #ЗўравонликкаЙўқДеймиз
8 март куни Mattel ўзининг 65 йиллиги муносабати билан саккизта янги Барби қўғирчоғини тақдим этди! 💖

Линейка "Ролли моделлар" деб номланди.

Коллекцияда таниқли аёлларнинг мини-нусхалари тақдим этилган:

Хелен Миррен — актриса;
Майра Гомес — журналист, актриса;
Виола Дэвис — актриса, фаол, ёзувчи;
Николь Фудзита — модель, телебошловчи;
Шанайя Твейн — хонанда;
Энисса Амани — комедия устаси, фаол;
Кайли Миноуг — хонанда:
Лила Авилес — режиссер, продюсер ва сценарийлар муаллифи.

#СукутСақлама #Аёллар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг биринчи дипломли журналист аёли - Собира Холдорова. У Москвада журналистикани битириб келган, аёллар ҳуқуқи ҳақида кўп мақолалар ёзган.

Собира Холдорованинг тақдири жуда аянчли кечган. Сибирга сургун қилинганида ўғли бедарак йўқолган, фақат қизи билан қолган.

Сунъий идрок ёрдамида яратилган досье-видеони томоша қилинг.

#СукутСақлама #Аёллар
Дизайнер ва @azamating Телеграм канали муаллифи Азамат Шамузафаров ёзмоқда:

"Тбилисининг 11 та кўчаси ўз намунаси билан кўпчиликни илҳомлантирган муваффақиятли грузин аёллар шарафига номланади. Шу тариқа шаҳар ҳокимлиги хотин-қизларнинг ютуқларини оммалаштириш, шунингдек, ёш қизлар касб танлашда улар учун қанча имкониятлар очиқлигини кўрсатмоқчи.

Қизиқ, нега бизда кўчалар ва метро бекатларининг номларини ўзгартиришга бўлган иштиёқимиз бундай амалиётни ҳалигача қўлламадик?"

Азиз обуначилиримиз, сизнингча, агар бизда ҳам шундай амалиёт қўлланилса, замонамиз қайси вакилаларининг номларини кўчаларга бериш мақсадга мувофиқ? Фикрларингизни шарҳларда қолдиринг 👇👇

#СукутСақлама #Аёллар
Клер Вуазен сўнгги 90 йил ичида математика бўйича олий унвонларга сазовор бўлган беш аёлдан бири.

30 январь куни математик олима Клер Вуазен соҳанинг етакчи мукофотларидан бири бўлган Крафорд математика мукофотини қўлга киритган илк аёл бўлди. Ғолиблик математиканинг долзарб муаммосини кўрсатди: соҳанинг энг нуфузли мукофотлари лауреатлари орасида гендер хилма-хиллиги йўқ.

Дунёнинг математика бўйича олтита энг нуфузли мукофоти — Филдс медали ҳамда Абель, Шоу, Вульф, Крафорд мукофотлари 217 марта топширилган ва шулардан бор-йўғи еттитаси аёлларга берилган.
Университетнинг баъзи математика факультетларида қизлар йигитлар билан бир қаторда таҳисл олаётган ва аёллар деярли фақат эркаклар соҳаси бўлган фан бўйича докторлик диссертацияларини ҳимоя қилаётган бўлса ҳам, олий математика унвонлари ҳали ҳамом эркакларга топширилмоқда.

Бундан ташқари, аёллар ўз номзодларини илгари суриш ҳақида ўйламайдилар, чунки улар ғолибларнинг тарихий рўйхатига асосланиб муваффақиятга эришишларига ишонмайдилар.

Биз математика бўйича аёл совриндорларни ажратиб кўрсатишга қарор қилдик. Бу осон бўлмади.

Феруза Сулаймонова тайёрлади

#СукутСақлама #Аёллар
Марьям Мирзахоний — 2014 йилда Филдс мукофотига сазовор бўлган биринчи аёл номзоддир. Марям Мирзахоний Эрондан бу мукофотга биринчи номзод бўлган аёллардан ҳисобланади.

Марьям Мирзахоний Лобачевский геометрияси, Тейхмуллер бўшлиқлари, эргодик назария, симпектик геометрия бўйича ихтисослашган ҳам эронлик, ҳам америкалик математик аёл.

Феруза Сулаймонова тайёрлади

#СукутСақлама #Аёллар
Жорий йилда Ўзбекистон Халқаро Венеция биенналесида иккинчи марта қатнашди. У кенг публика учун жорий йилнинг 24 ноябрига қадар очиқ. Кўргазма номи «Don’t Miss The Cue» (Ўз чиқишингни ўтказиб юборма).

Батафсил карточкаларда

#сукутсақлама #аёллар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
TBC Bank Uzbekistan учун We Digital агентлиги лабораториясидан “Ўз орзулари сари интилаётган аёллар” лойиҳасининг навбатдаги сони Ўзбекистон тарихидаги юридик фанлар доктори бўлган илк аёл Хадича Сулаймоновага бағишланади.

Манба: Сайёра Ходжаева.

#СукутСақлама #Аёллар
Хитойда ажрашган аёллар болаларга биргаликда қараш ва пулларни тежаш учун бирлашмоқдалар

Шундай қилиб, аёллар - аксарияти ёлғиз оналар - уй-жой ва болаларни парвариш қилиш, овқат пишириш ва уй-рўзғор ишлари учун вақтни тежаш, шунингдек, бир-бирларини қўллаб-қувватлаш учун бирлашишга ҳаракат қилмоқдалар.

Ажримдан кейин кўплаб аёллар ўз фарзандларига қараш ўрнига яшашга пул топиш учун ишлашга мажбур бўлишади. Хитойда 271 нафар ёлғиз оналар ўртасида ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, уларнинг 59,4 фоизи собиқ эрларидан ҳеч қачон алимент олмаган ва ёрдам берган ҳолатда эркаклар кўпинча суд қарорида кўрсатилганидан камроқ пул тўлашган.

Анхой провинциясида икки аёл ижтимоий тармоқларда ҳамкорлик ҳақида гапирмоқда. Омадсиз никоҳдан сўнг, Ванг Цзе мактабдаги ўртоғи Ли Хуан билан ҳамкорлик қила бошлади. Вангнинг беш ёшли қизи, Лининг эса етти ёшли ўғли бор. Улар олти ойдан бери бир оила бўлиб яшашмоқда.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, болаларни ёлғиз тарбиялаётган камбағал оналар Хитойда, айниқса шаҳарларда янги заиф гуруҳга айланган.

Манба: kosa media

#СукутСақлама #Аёллар #ажрим
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
TBC Bank Uzbekistan учун We Digital агентлиги лабораториясидан “Ўз орзулари сари интилаётган аёллар” лойиҳасининг навбатдаги сонини тақдим этишдан мамнунмиз.

Унинг мазкур сони Ўзбекистонда шифокор бўлган илк аёл ва тиббиёт фанлари доктори Зулфия Умидовага бағишланади.

#СукутСақлама #Аёллар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўз орзулари сари интилаётган аёллар” лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони — Европа намунасидаги ўзбек драма театрининг илк актрисаларидан бири Маҳсума Қориева.

TBC Bank Uzbekistan учун We Digital агентлиги лабораториясидан илғор ўзбек аёллари ҳақидаги лойиҳа.

#СукутСақлама #Аёллар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг ҳар жабҳадаги машҳур аёллари ҳақида ҳикоя қилишда давом этамиз!

TBC Bank Uzbekistan учун We Digital агентлиги лабораториясидан “Ўз орзулари сари интилаётган аёллар” лойиҳасининг навбатдаги сони Ўзбекистондаги биринчи аёл машинист - Башорат Мирбобоевага бағишланади.

#СукутСақлама #Аёллар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўз орзулари сари интилаётган аёллар” лойиҳасини давом эттирамиз. Лойиҳанинг навбатдаги қаҳрамони – ўзбек ва тожик олимаси, биология фанлари доктори Илария Райкова.

Материални тайёрлашда фойдаланилган манбалар:

Довудшох Сулаймоншох. “Бадахшон жаннатини" яратган Илария" мақоласи, ASIA-Plus нашри

#СукутСақлама #Аёллар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
TBC Bank Uzbekistan учун We Digital агентлиги лабораториясидан “Ўз орзулари сари интилаётган аёллар” лойиҳасининг навбатдаги сони раққоса, хонанда, актриса ва хореограф Тамара Хоним (Петросян)га бағишланади.

Материални яратишда фойдаланилган манбалар:

Жаҳонгир Азимов «Ўзбекистонда тарихидаги кашшоф аёллар". Газета.uz «Ўзбек рақси афсоналари». BWG Production Ольга Фазилова. Darakchi.

#СукутСақлама #Аёллар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг машҳур аёллари ҳақида ҳикоя қилишда давом этамиз! TBC Bank Uzbekistan учун We Digital агентлиги лабораториясидан “Ўз орзулари сари интилаётган аёллар” лойиҳасининг навбатдаги сони ўзбекистонлик биринчи профессионал рассом аёл Шамсирой Хасановага бағишланади.

Материал учун қўлланилган манбалар: Дилбар Саидова. "Ўзбек санъатининг дурдонаси – Шамсрой Хасанова” мақоласи, San’at нашри.

#СукутСақлама #Аёллар
Nemolchi.uz жамоаси Бибисора Ориповани туғилган куни билан чин дилдан муборакбод этади🥳🥳🥳

Аёл-қизларга бўлган меҳрибонлигингиз ва ғамхўрлигингиз, уларга кўрсатаётган ёрдамингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур.

Сизга сиҳат-саломатлик, узоқ ва қувончли йиллар тилаймиз.
Биз сизни яхши кўрамиз ❤️

Сиз "Раҳмдиллик" марказига Payme ва Click иловаларида "Хайрия" ёки Uzum иловаси орқали исталган суммани ўтказиб, ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.

#СукутСақлама #аёллар #шелтер #кўмак