Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
🔥 Uzbekistan's Club журнали таҳририяти талқинига кўра энг илғор ўзбекистонликлар Топ-20 рўйхатига кирган ватандошларимиз билан таништиришда давом этамиз.

Ирина Матвиенко - журналист, фаол, блогер ва Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси. Шунингдек, Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашаётган ҳуқуқ фаоли.

2019 йилда у 14 нафар ҳуқуқ ҳимоячиси орасидан Европарламент ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Венеция мактабининг қўшма тадбирида иштирок этиш учун танланган.

«Future Leaders Invitation Program» 2022 йил лауреати.

2020 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан “Ҳуқуқий тарғибот аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

#СукутСақлама #Аёллар #womenempowerment
Ўзбек шахматида аёллар ўртасида илк жаҳон чемпиони

12−25 ноябрь кунлари Италиянинг Монтесильвано шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Афруза Ҳамдамова ғолиб бўлди, деб хабар қилди Шахмат федерацияси матбуот хизмати.

Жаҳон чемпионатида Ҳамдамова 10 та раунддан 9 очко жамғариб, барча рақибларини мағлуб этиб. Охирги турдаги натижадан қатъи назар, ўзбекистонлик шахматчи турнир чемпиони бўлади, чунки унга тенглаша оладиган ягона қозоғистонлик шахматчи Ҳамдамовага ютқазиб қўйган. Баллар тенг бўлган тақдирда, рақиблар ўртасидаги тўқнашув натижаси ҳисобга олинади.

Шу пайтга қадар Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Абдусатторова ў’з ёш тоифаларида кумуш медални қўлга киритган эди.

#СукутСақлама #womenempowerment
Time журнали қўшиқчи Тейлор Свифтни «Йил одами» деб топди. Нега айнан у?

Америкалик хонанда Тейлор Свифт Time журнали томонидан «Йил одами» деб топилди. Журнал хонанданинг беш қитъада 151 та шоуни ўз ичига олган ва қўшиқчини миллиардерга айлантирган Eras Tour дастурига ишора қилиб, «Ҳозир сайёрада ҳеч ким бунча кўп одамнинг ҳисларини уйғота олмайди», дея қайд этди.

Америкалик 34 ёшли қўшиқчи Тейлор Свифт Time журнали томонидан 2023 йил учун «Йил одами» деб топилди.

Time журнали номзодлари орасида Тейлор Свифтдан ташқари Голливуд сценарийнавислари ва актёрларининг иш ташлаши иштирокчилари, Хитой раиси Си Цзиньпин, OpenAI бош директори Сэм Альтман, Барби қўғирчоғи, Россия президенти Владимир Путин, Буюк Британия қироли Карл Учинчи, АҚШ Федерал захира тизими раҳбари Жером Пауэлл, шунингдек, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга қарши суд жараёнларида нутқ сўзлаган прокурорлар бор эди.

Нега Тейлор Свифт?

«Ҳар йил ёруғлик ва зулматдан иборат; 2023 йил сезиларли даражада зулматли йил бўлди. Жуда кўп институтлар муваффақиятсизликка учраган ушбу дунёда Тейлор Свифт чегараларни ошиб ўтиб, ёруғлик манбаи бўлиш йўлини топа олди. Бугунги кунда сайёрамизда ҳеч ким бунча кўп одамнинг ҳиссиётини уйғота олмайди», — дейилади нашр баёнотида.

Гап шундаки, Тейлор Свифт пандемиядан сўнг беш қитъада 151 та шоудан иборат бўлган Eras Tour номли йирик гастролини олиб бормоқда. Бу аёллар томонидан тақдим этилган энг юқори даромад келтирувчи гастроллардан бирига айланди.

Bloomberg Economics таҳлилларига кўра, хонанданинг Eras Tour доирасида тақдим этган 53 та концертидан топилган пул айрим мамлакатлар иқтисодидан ошиб кетди ва АҚШ ялпи ички маҳсулотига 4,3 миллиард доллар қўшди.

Унинг умумий бойлиги 1,1 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

Хонанда Spotify`да 2023 йил давомида қўшиқлари энг кўп тингланган (дунё бўйлаб 26,1 млрд марта) қўшиқчи бўлди.

Тейлор Свифт 2017 йилда жинсий зўравонликка қарши чиққан Silence Breakers гуруҳи билан «Йил одами» номига лойиқ кўрилганди. У журнал томонидан бир неча марта эътироф этилган ва «Йил одами» муқовасида икки марта чиққан биринчи аёл сифатида тарихга кирди.

#СукутСақлама #WomenEmpowerment
Суратда Башорат Мирбобоева. Башорат Мирбобоева ҳақида жуда кам нарса маълум. У «Огонёк» («Аланга») журналидаги мақоладан сўнг юлдуз бўлиб порлади. Фотосуратли янгилик 1951 йилда нашр этилган. Расмда профессионал машинист формасини кийган Башорат жилмайиб турибди. Ортида эса иккита темир йўл вагони турибди.

Башорат Мирбобоева Верний (ҳозирги Олмаота) шаҳрида туғилган. Унинг қандай қилиб Ўзбекистонга кўчиб келгани номаълум, бироқ 1937 йилда машинист бўлиб ишлай бошлаган ва Ўзбекистонда бу касбни эгаллаган биринчи аёл бўлган. Унинг устози совет учувчиси Абдусамат Тайметов эди.

Башорат Мирбобоева парашютдан сакраган илк ўзбек аёли ҳамдир. Сурат «Veiled Empire: Gender and Power in Stalinist Central Asia» китобидан олинган.

Манба: @andanotherday

#СукутСақлама #womenempowerment
Дунёнинг 100 аёл меъмори қаторида ўзбекистонлик Тахмина!

Тахмина Турдиалиева Британия меъморлари Қироллик институти томонидан нашр этилган дунёнинг 100 нафар меъмор аёллар фаолияти ҳақидаги китобга киритилди.

Сўнгги ўн йил ичида архитектура дунёсида гендер мувозанатига интилиш кучайди. Меъмор аёллар меҳнати ва ютуқлари нисбатан эътибордан четда қолмоқда.

Ушбу нашр аёлларнинг архитектуравий муҳитга қўшган ҳиссасини ҳақли равишда эътироф этади ва нишонлайди. «100 women architects in practic» - бу бутун дунё бўйлаб ажойиб аёл-меъморларнинг бой, хилма-хил ва қизиқарли фаолияти ҳақидаги китобдир.

Нашрда ўзбек меъморининг Тошкентда амалга оширилган объектлари – Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Шота Руставели кўчасидаги маъмурий биноси ва Замонавий санъат марказидаги ёзги ҳовлининг сояли конструкцияси тақдим этилган.

#СукутСақлама #womenempowerment
Мадина Муҳаммедова - муваффақиятли аёл ихтирочи, тадбиркор ва олима

Ҳозирги кунда эса у нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги минглаб одамларнинг саломатлигини таъминлашда жиддий муаммо бўлиб келган ўта муҳим масаланинг ечимини топиш билан бир қаторда, муваффақиятли бизнесни ҳам бошқариб келмоқда.

Мадинанинг ихтироси - Airy Insole патаклари бўлиб, қандли диабетга чалинганларда оёқ касалликларининг олдини олиш учун мўлжалланган ва сурункали оғриқлар, гангрена, ампутация ва оёқ ногиронлигининг олдини олишга ёрдам берадиган махсус ортопедик восита ҳисобланади. Муаллифнинг тадқиқотига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда 140 794 нафар одам шу каби касалликлардан азият чекаётган бўлиб, уларнинг 50 фоизи ортопедик патакларга муҳтож. Мадина ва унинг жамоаси лойиҳанинг қиймати, аҳоли учун фойдаси ва потенциал даромадни ҳисобга олган ҳолда харажат-фойда таҳлилини аниқ ҳисоблаб чиққан.

Тўрт йиллик илмий тадқиқотлари давомида Мадина кўп қийинчиликларга дуч келди. Дастлаб у ўз ғоялари тўғрисида сўзлаб берганда, кўпчилик кулиб, муваффақиятга эришишига шубҳа билдирган. Аммо уни қўллаб-қувватлаганлар ҳам бўлган. Унинг устози масалани диққат билан ўрганиб чиқиш кераклигини маслаҳат берган. Айнан у Мадинага номзодлик диссертациясини ҳимоя қилишга ёрдам берган. Техник соҳа вакили бўлишига қарамай, Мадина бугунги кунда тиббиёт соҳасида ҳам катта билимга эга. Айнан шу сабабли лойиҳа илмий жиҳатдан пухта асосланган. Докторлик илмий унвонини олиш мақсадида Мадина илмий изланишлар устида ишлашда давом этмоқда.

#СукутСақлама #WomenEmpowerment
Шаҳло Турдикулова Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлди

Биология фанлари доктори, таниқли олим ва давлат арбоби, профессор Шаҳло Турдикулова Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг вице-президенти этиб тайинланди. У Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 80 йиллик тарихида бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди. Ш. Турдикулова, шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори ҳамдир.

Шаҳло Турдикулова докторлик диссертацияси доирасида Калифорния университетининг Мембрана биологияси лабораториясида 2005 йилда биология бўйича Нобел мукофотига номзоди кўрсатилган таниқли олим Жорж Сакс билан бир жамоада тадқиқот олиб борган. У Марказий Осиёда яшовчи аҳолининг популяция генетикаси бўйича кенг кўламли фундаментал тадқиқотлар олиб борган. National Geographic томонидан мувофиқлаштириладиган «Genographic» халқаро консорциуми таркибида Марказий Осиё халқларининг келиб чиқиши Евросиё популяциялари билан генетик алоқалари ўрганилди. Тадқиқот натижалари Nature журналида эълон қилинди, ва илк бора замонавий одамлар 75 000 йил аввал Африкадан пайдо бўлганини кўрсатадиган генетик ҳодиса аниқланди.

Амалга оширилган фундаментал тадқиқотлар минтақамизда кенг тарқалган касалликлар, жумладан, янги туғилган чақалоқларнинг генетик патологиялари генетикаси бўйича амалий тадқиқотлар олиб боришга асос бўлди. Натижалар янги туғилган чақалоқларни неонатал скрининг учун тест тўпламларига киритилди, генетик тестлар тиббиёт муассасаларида, шунингдек, инсон генетик паспортини яратишда фаол қўлланилади.

2020 йилдан Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари, 2023 йилдан эса Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Илм-фан ва инновациялар соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун 2018 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

#СукутСақлама #WomenEmpowerment
Ўзбекистон Фанлар Академияси вице-президенти Шахло Турдикулова ўз фейсбук саҳифасида ёзмоқда:

"Муваффақиятли аёллар бизга нима учун керак ва Ўзбекистон 29% фойдани қаерда йўқотмоқда?
Жаҳон банки Ўзбекистонда гендер тенгликни баҳолаш бўйича ҳисоботини тақдим этди.

Яхши янгилик: олий маълумотли аёллар сони 4 баравар кўпайди! Аммо ҳали ўзгартиришимиз лозим бўлган жиҳатлар мавжуд: аёллар эркакларга қараганда 34% га камроқ маош олади.

Биздаги ижтимоий меъёрлар қизларнинг раҳбарлик лавозимлари, илм-фан, STEM касбларига киришини чеклайди.

Қизиқарли статистика: агар Ўзбекистонда аёллар кўпроқ имкониятларга эга бўлса, Ўзбекистон иқтисодиёти 29 фоизга яхшиланади. Камбағаллар сони эса 700 000 кишига камаяди.

Нима қилиш лозим?
Мен Фанлар Академияси вице-президенти сифатида аёлларнинг илмий лойиҳаларини ва қизлар учун таълим лойиҳаларини қўллаб-қувватлашда давом этаман.

Келинг, ҳар ким ўз ўрнида аёлларнинг фаоллигини оширишга ҳаракат қилайлик!"

#СукутСақлама #WomenEmpowerment
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўлингдан келсачи?

Nike'нинг Саудия Арабистонидаги рекламаси. Видеони мамлакатдаги биринчи аёл режиссёр Ҳайфа ал-Мансур суратга олган.

Манба

#СукутСақлама #womenempowerment
Тадбиркорликни бошлаган аёл қандай тўсиқларга учраши мумкин?

Hudud24.uz’да янги лойиҳа – «Аёллар кўрсин!» ҳуқуқий подкасти.

Унинг дастлабки сонида аёллар тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва мавжуд муаммоларнинг ҳуқуқий ечимларига эътибор қаратилди. Жумладан, тадбиркорликда ҳуқуқий ва молиявий саводхонликнинг муҳимлиги, мураккаб вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмаси, соҳада аёллар учун яратилган имкониятлар ҳақида муҳим тавсиялар, долзарб саволларга жавоблар янгради.

👉 https://youtu.be/ErizgtYDlyw?si=PhBOlNzfAFn5-0YC

#СукутСақлама #womenempowerment