Қашқадарёнинг Яккабоғ туманидан 19 яшар Мушарраф Ибодуллаева Сербияда бўлиб ўтган самбо бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.
Уни табриклашга бутун қишлоқ аҳли йиғилди. Яккабоғ тумани ҳокими ҳам ёш спортчини табриклади. Ўз ғалабаси ҳақида гапирар экан, Мушарраф уни раҳматли отасига бағишлаганини айтди ва қўлидан отасининг суратини маҳкам ушларди.
Спортчининг айтишича, айнан отаси унга ўзига ишониш ва мақсад сари интилишни ўргатган экан.
Афсуски, Мушаррафнинг бу ютуғи ҳақида маҳаллий ОАВ ларда деярли маълумот топа олмадик. Лекин Зулфия мукофотига номзодлар орасида М.Ибодуллаева ҳам маълумот топиб, унинг энг ёрқин ютуқлари ҳақида сизни ҳам хабардор қилишни лозим топдик.
Тошкент шаҳрида спортнинг самбо тури бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Мушарраф Ибодуллаева Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси самбо бўйича 2001-2002 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги 44 кг вазн тоифаси бўйича I-даражали диплом, шу йили Сербия давлатида спортнинг самбо тури бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида 44 кг вазн тоифаси бўйича III-даражали диплом ва бронза медал, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси самбо бўйича Самарқанд шаҳрида ўтказилган 1999-2000 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги 48 кг вазн тоифаси бўйича I-даражали диплом билан тақдирланган. Шу йили Сербия давлатида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллаган.
2018 йилда Грузия давлати Тбилиси шаҳрида спортнинг самбо тури бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида 48 кг вазн тоифаси бўйича II-даражали диплом тақдирланган. 2019 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг самбо тури бўйича Жаҳон чемпионатида ёшлар ўртасида 48 вазн тоифаси бўйича 3 ўринни қулга киритиб, III-даражали диплом ва бронза медал билан тақдирланган.
Мушарраф Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман кенгашининг спорт йўналиши сардори сифатида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Рус ва инглиз тилларини яхши билади.
- Мушарраф болалигидан тенгдошларидан ажралиб турарди, - дейди чемпионнинг онаси Матлуба Бобоқулова. - Барча қизлар қўғирчоқ ўйнаганида, у жанг санъати асосларини пухта эгалларди. Раҳматли дадаси уни ҳар томонлама қўллаб-қувватларди, унинг имкониятларини кўрди. Афсус, Яккабоғ халқи бугун қизимизни қандай ғурур билан кутиб олганини кўриш уларга насиб этмади...
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #СпортдаҚизлар #Ғалаба

#СпортчиҚизлар
Ўзбекистон бокс федерациясининг хабар беришича, яқинда Беларусь Республикасида хизмат кўрсатган мураббий А.Колчин хотирасига бағишланган халқаро турнирда ўзбекистонлик беш қиз чемпион бўлди, бундан ташқари жамоамиз ҳисобида иккита кумуш ва бронза медаллари бор.
Гуласал Султоналиева (51 кг), Ситора Шогдарова (54 кг), Дилфуза Бекова (60 кг), Моҳинабону Абдуллаева (64 кг) ва Навбаҳор Ҳамидова (69 кг) Орша шаҳрида рингда чемпион бўлишди.
Зиёда Ярашева (60 кг) ва Хадичабон Абдуллаева (69 кг) кумуш, Ситора Турдибекова (57 кг) бронза медалига сазовор бўлишди. Кўриб турганингиздек, 60 ва 69 кг гача вазн тоифаларида финал фақат бизники бўлди. Балли, қизлар, жуда гўзал чиқиш бўлди.
Манба: https://yuz.uz/ru/news/pyat-nashix-devushek-stali-chempionkami-na-turnire-po-boksu-v-belarusi
#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СпортдаҚизлар
_______________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат

Наманган ҳокими спортчи қизга тикув машинаси ва бир жуфт қўй совға қилди
Тўрақўрғон фарзанди Усмонжонова Мадина спортнинг эркин кураш йўналишида Қозоғистон Республикасида ўтказилган Осиё чемпионати кумуш медалини вилоят ҳокимига тантанали равишда тақдим қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
"Курашчи Мадина ҳозирда яна бир нуфузли кураш мусобақасига тайёргарлик кўрмоқда. Вилоят ҳокими мулоқот асносида спортчи қизимизга тайёргарлик учун шароит яратиб бериш мақсадида ҳомийлик, тикув машинаси ва бир жуфт қўй совға қилди", дейилади хабарда.
Қўйни-ку тушунса бўлар, лекин тикув машинасини чемпионатга тайёргарлик кўришга нима даҳли бор экан 🤔
________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СпортдаҚизлар

Нигина Ўктамова: “Ўзбек аёллари ҳеч кимдан кам эмаслигини исботладим”
26 апрель куни ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очган жаҳон чемпиони Нигина Ўктамовага махсус совға – “Nexia 3″ автомобили топширилди. Биз чемпион қиз билан яқиндан суҳбат қуриб, унинг дил сўзларига қулоқ тутдик.
– Ғалаба билан сизни биринчи ким табриклади?
– Ота-онам телефон қилиб, йиғлаб табриклашди ва раҳмат айтишди. Мен учун бу таърифлаб бўлмас бахт. Ҳаттоки ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида “10 та ўғилга алишмасман сени, қизим” деган мақолалар чиқишга ҳам улгурибди.
– Бокс билан неча йилдан бери шуғулланасиз?
– 4 йилдан бери мунтазам шуғулланиб келаман. Бугунгача ўсмирлар ва ёшлар ўртасида уч карра Ўзбекистон ва бир карра Осиё чемпиони бўлганман. Жаҳон чемпионатида тўртта давлат вакили билан куч синашдим ва мен учун энг қийин кечган жанг – ҳиндистонлик рақибимга қарши курашиш бўлди. Чемпионатдаги биринчи жангни унга қарши олиб бордим. Финалда эса икки карра Европа чемпионлигини қўлга киритган, катта тажрибага эга украиналик боксчи қизга қарши баҳс олиб бордим.
– Бокс қиз бола учун бироз оғир эмасми?
– Бокс оламига кириб келишим осон кечмаган. Бошида жудаям қийналганман. Ҳатто, бўлди, ортиқ шуғилланмайман деб ташлаб кетган пайтларим ҳам бўлган. Лекин ота-онам ва мураббийларим боксни ташлаб кетишимга йўл қўйишмаган. Чунки, у пайтлар терма жамоа таркибида бўлмаганман. Шу сабабли шуғулланишим ва мусобақаларда иштирок этишим учун кетадиган харажатларни ота-онамнинг тўлашган. Кейин бокс билан астойдил шуғулланаман ва Ўзбекистон терма жамоаси таркибига албатта кираман деб ўз олдимга мақсад қўйганман. Чунки, давлатимиз томонидан шундай имконият яратилганки, агар сиз яхши шуғулланиб, ўз кучингиз билан натижалар кўрсата бошласангиз, терма жамоа таркибига кириш имкониятига эга бўласиз. Ундан сўнг эса сиз учун, машғулот қилишингиз, мусобақаларга тайёрланишингиз ва чемпонатларга чиқишингизга кетадиган барча харажатларни давлат тўлайди.
– Танқидлар ҳам бўлганми?
– Жуда кўп танқидларга учраганман. Қизларга бокс қийин, тўғри келмайди. Ундан кўра, уйда ўтириб пишириқ пиширишни ва бичиш-тикишни ўргансанг бўлмайдими, деганлар ҳам бўлган. Лекин, шундай вазиятда ҳам ота-онам танқидларга тик қараб мени қўллаб-қувватлаган. Нимаики қилмоқчи бўлсам улар қўлидан келганча шароит қилиб беришган. Бунинг учун уларга биринчи навбатда раҳмат айтаман.
➡️Тўлиқ интервьюни ўқинг: http://zamon.uz/nigina-ўktamova-ўzbek-ayollari-ҳech-kimdan-kam-emasligini-isbotladim/
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #СпортдаҚизлар

Олимпиячиларимиз сони яна биттага ошди, Сабина ҳам Токио-2020га боради
Шу кунларда Италиянинг Пезаро шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига лицензиялар тақдим этувчи йилнинг сўнгги мусобақаси – Жаҳон кубоги босқичи ўтказилмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган ҳамюртимиз Сабина Тошкенбоева узоқ давом этган Олимпия ўйинларига саралаш циклини муваффақиятли якунлади ва Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритди.
Пезарода Токио-2020 олимпиадасининг шахсий биринчилигида иштирок этадиган энг бахтли уч нафар спортчиси саралаб олинди. Ғолиблар Жаҳон кубогининг тўртта босқичи, яъни София (Болгария), Тошкент (Ўзбекистон), Боку (Озарбайжон) ҳамда Пезаро (Италия) шаҳарларида ўтказилган мусобақаларда қайд этилган умумий натижаларга кўра аниқланди.
Сабина Тошкенбоева якунда 130 очко тўплади ва бу натижа унга XXXII ёзги Олимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини тақдим этди.
Якуний рейтинг эса қуйидагича:
1. Екатерина Веденеева (Словения) — 145
2. Сабина Ташкенбаева (Ўзбекистон) — 130
3. Чисаки Оива (Япония) — 118
___________________
#СукутСақлама #GirlsEmpowerment #СпортдаҚизлар

Португалияда велоспортчи қизларимиз кумуш медалларга сазовор бўлди
Португалияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича ўтказилган “Troferu International De Pista Sunlive” халқаро мусобақасида ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этди.
Турнирда Ўзбекистоннинг “Tashkent city Professional Women Cycling Team” жамоаси 2 та кумуш медалга сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз Маргарита Мисюрина омниум йўналишида кечган пойгада иккинчи натижани қайд этди.
Мазкур дастурда грециялик Аргиро Милаки ғалабани тантана қилган бўлса, кучли учликни испаниялик Изабель Наварро якунлаб берган. Мисюрина ушбу муваффақияти эвазига жаҳон рейтинги учун муҳим бўлган 90 очкони қўлга киритди.
Шунингдек, Нафосат Қўзиева билан жуфтликда иштирок этган Мисюрина мэдисон дастурида испаниялик спортчилардан кейинги ўринни эгаллади. Австрия жамоаси вакиллари эса учинчи ўриндан жой олишди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.
#СукутСақлама #СпортдаҚизлар

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Келдиёрова Тбилиси “Катта дубулға” турнири ғолибига айланди
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирида -52 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова мусобақа ғолибига айланди.
Барча беллашувларни муддатидан аввал якунлаб келаётган дзюдочимиз финалда ҳам Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Дистрия Красничини атиги 40 сония ичида таслим этди.
Бу Келдиёрова учун “Катта дубулға” турнирларидаги тўртинчи олтин медаль ҳисобланади. Ушбу ғалаба орқали у жаҳон рейтинги учун 1000, Париж-2024 йўлида 500 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда.
@nigoh_01