Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Сусамбил вилоятидан қаҳрамонимиз адолатга эришди

Яқинда қизлар тегажоғлик қилган Сусамбил вилоятидан О.Х. ҳақида ёзган эдик. Унинг сўзларига кўра, у ишдан уйга қайтаётган бўлган, ўз маҳалласида кетаётган бўлган. О.Х. қийқириқлар, ҳуштаклар ва турли уятсиз сўзларни эшитиб қолди. Унинг олдига учта қиз яқинлашади, атрофини ўраб, йўл беришмасди. Турли ҳақоратли сўзлар айтишган. Биттаси ҳатто унинг орқасига уради.

Биз йигитнинг оиласи билан боғландик ва ота-онаси билан суҳбатда бўлдик. Йигит онасининг айтишича, бўлган воқеадан кейин улар уч кунгача кўчага чиқа олишмаган экан.

«Бошимизни кўтара олмай қолдик. Бизда йигитларнинг юриш-туришига қандай қарашларини биласиз-ку. Йигитнинг шаъни – хонадон шаъни. Бутун маҳалла бўлган воқеа ҳақида билиб бўлибди. Ҳамма бизга бармоғини бигиз қилди. Энди ўғлимизни эрликка ким олади, энди умрининг охиригача қари йигит бўлиб қолади. Лекин қариндошларимиз ёрдам берди».

Онанинг сўзларига кўра, қариндошлари айбдорлардан бири билан турмуш қуришга келишиб олишибди.

«Ўғлимни орқасига урган қизнинг онасига бўлган воқеадан кейин уйимизга совчилар келмай қўйгани ҳақида айтдик. Биз барча ўғилларимизни қаттиқўллик билан тарбия қилганмиз, улар кўчада юрмайди, ҳатто интернетга ҳам кирмайди. Улар бизни тушунди. Қизларини бизнинг ўғлимизни эр қилиб олишга мажбурлашларини айтишди. Шунга келишдик. Ўша қизнинг оиласи йўқ экан ўзи, нариги иккитасини эри бор экан».

О.Х. нинг отаси ҳам ўз фикрлари билан бўлишди.

«Иккита кичик ўғлимиз ҳам бор. Агар бу ўғлимнинг тақдири яхшилик билан ҳал қилинмаганида бу ўғилларимни ҳам кейин ҳеч ким эр қилиб олмасди. Ўғлим яхши оилага куёв бўлиб боряпти. Уйи ҳам яқин. Ўйлайманки, уйга тез-тез келиб туради».

О.Х. ҳам хурсанд. Тўйга тайёргарлик қиляпти.

«Мен медбратликка ўқиб чиққанман, поликлиникада ишлардим. Ўша куни ишда сал кеч қолдим, негаки беморлар кўпайиб кетганди. Энди бошқа ишлашимга тўғри келмайди, бундан жуда хурсандман. Мен қандолатчилик, тикувчилик курсларида ўқиганман, уйда ҳамма ишларни қилишни биламан. Иш қилиб биринчи фарзандимиз қиз бўлсин-да. Ўғил туғилса, ҳамма мени айбдор қилади».

Бўлажак келин ҳам хурсанд, шекилли.

«Бу жазоланишдан яхшироқ. Тўйимиз бўлсин-чи, бир гап бўлар. Агар эрим эсли-ҳушли бўлиб чиқса, яхши. Нари борса, иккинчи эр оларман», ― деди Л.А.

Тергов қўзғатишдан бош тортган ва О.Х.ни енгилтакликда айблаган терговчи аёл ҳам жазога тортилди – унинг лавозимини оширишди.
P.S. Барча исмлар, воқеалар ва шаҳар номлари уйдирма.

#SukutSaqlama #СукутСақлама #Киноя
Аёл сизни ёқтириб қолиши учун нима қилиш керак? Эркаклар учун фойдали маълумот (киноя)

1️⃣ Аёллар кўзи билан севади, ташқи кўринишингиздан бошланг. Жозибали, лекин одми кўринишга ҳаракат қилинг. Танангизни идеал кўринишда сақланг. Спорт залига қатнанг. Аёлларга дўрсиллаб турган эркаклар ёқади.

2️⃣ Танангиз, қулоқ, бурундаги ортиқча туклардан ҳалос бўлинг. Соч, қош, киприкдан ташқари барча тукларни олиб ташланг.

3️⃣ Ҳа, айтганча, сочлар. Аёлларга жилваланиб турувчи соғлом сочлар ёқади.

4️⃣ Устингиздан ёқимли атир ҳиди келсин, оғзингиз ҳидланмасин.

5️⃣ Иложи борича кўп жилмайинг, буни истамасангиз ҳам. Эркаклар доимо позитив улашиб туриши керак.

6️⃣ Енгил ва муаммолардан ҳоли бўлинг. Капалакдай учиб юринг.

7️⃣ Шим тагида эротик ички кийим бўлсин. Шунда ўзингизга ишончингиз ортади.

8️⃣ Чиройли ҳаракатланишни ўрганинг. Рақс, гимнастика, йогага қатнанг. Шунда гавдангизни чиройли тутасиз.

9️⃣ Руҳий гўзаллик биринчи ўринда. Аёлларга сокин, барча муаммолардан юқори турувчи эркаклар ёқади.

🔟 Меҳнатсевар бўлинг. Аёлларга эркакларга етишиш ёқади. Сизга осонликча эришса, қизиғингиз қолмайди. Унинг сизга қизиқишини пайқаб қолсангиз, у билан камроқ суҳбатда бўлинг. Шунда аёл қадрингизга етади.

1️⃣1️⃣ Сирли бўлинг. Сирли жилмайинг, кўп гапирманг, барча режаларингиз ҳақида гапирманг, ўз ҳақингизда ҳадеб гапирманг.

1️⃣2️⃣ Унга ўзини қаҳрамондай ҳис қилишига имкон яратинг.

1️⃣3️⃣ Унинг ақли, заковати, омадига таҳсинлар айтинг. Унга ҳайрат билан қаранг.

1️⃣4️⃣ Унинг эркини чекламанг. Эҳтимол, у шунчаки сизни ўрганмоқда, дарров унга уйланмоқчи эканлигингизни айтманг. Уйланишга шошилаётган эркаклар аёлларни чўчитади.

1️⃣5️⃣ Камтарин бўлинг. Қизиққон эркаклар аёлларга ёқса-да, лекин улар билан ҳеч ким оила қуришни истамайди. Сиз қари йигит бўлишни истамассиз?

1️⃣6️⃣ Бокираликни асранг. Тўйгача қизларнинг қўлини ҳам ушламанг.

#СукутСақлама #Лойиҳадан #КИНОЯ
⚡️Янги Ўзбекистон ислоҳотлари амалда!!!

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси эркакларни алимент тўлашдан озод қилиш учун энди оилаларни яраштиришга ўтиб олибди! Во ажаб! "Олиб борилган тушунтиришлар натижасида ушбу оиланинг ярашувига эришилди ва алимент тўлаш тўғрисидаги ижро ҳужжати ундирувчининг аризасига биноан тамомланди.... Жорий йилда туман бўлими давлат ижрочилари томонидан 63 та оила қайта тикланди. Бундай хайрли ишлар болажонларнинг қувончига сабаб бўлмоқда. Бу борадаги ишлар давом этади." - дейилади ЎзА хабарида.

Эринмасдан Президент қарорига асосан Бюронинг асосий вазифалари ҳақида эслатиб ўтмоқчимиз:
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш;
ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаш ёки ижро этилишига тўсқинлик қилиш, ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бошқа тарзда бузилганлигига доир ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда мажбурий ижро тизими тезкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштириш, давлат ижрочилари фаолиятининг самарадорлигини ошириш.

Давлат идоралари ходимлари қачон бевосита ўз вазифаларини бажаришга киришадилар? Қачонгача ўз ишига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ишлар билан шуғулланиб юришади?

#СукутСақлама #қонунлар #киноя
Уйғунликка эриша олган ва ижобий эркакларнинг оддий эркаклик бахтига эришишлари сир эмас. Минг йиллар давомида эркаклар бир савол устида бош оғритади: аёлларнинг эътиборига лойиқ бўлиш учун нималар қилиш керак. Биз барча сирларни очамиз.

❗️ДИҚҚАТ! КИНОЯ!

#ҳафталикҳазили #киноя #фойдалимаслаҳатлар #сукутсақлама #sukutsaqlama
Ўзбекистонда Хотин-қизлар қўмитаси "тирилгани" ҳақида хабар тарқалди. Энди бу Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси бўлар экан. Ўтган йилги мурожаатимиз бугун ҳам долзарблигини йўқотмабди:

‼️Ўзбекистон президентига мурожаат‼️

Шавкат Миромонович, илтимос, Эркаклар қўмитаси, Эркаклар ишлари Агентлиги, Эркаклар вазирлиги, Сенат ҳузуридаги Эркаклар коммисияси ёка бошқа ваколатли орган ташкил қилинг. Унинг вазифалари шундай бўлсин:

🗣 Эркакларга нима кийишни ўргатади. Аёллар учун буни Танзила Норбоева томонидан қўллаб-қувватланган Нафосат фестивали амалга оширмоқда.

🤩 Эркаклар орасида Одобли йигит, иффатли йигит, маърифатли йигит каби ғояларни тарғиб қилиш. Аёллар учун буни Аёллар консультатив кенгаши амалга оширади. Энди эркаклар учун мувозанат яратиш керак! Ўйлашимча, Ўзбекистондаги БМТ ваколатхонаси бу ғояни ООН No one left behind тамойилига мувофиқ қўллаб-қувватлайди. Эҳтимол, грант ҳам беришар (#лайфхак)

💪 Миллий қадриятлар, одоб-ахлоқ қоидалари ва ташқи кўриниш маданиятига риоя қилиш асосида ўғил болаларни тарбиялаш масалаларини тарғиб қилиш. Қизлар учун буни юқорида айтиб ўтилган маслаҳат кенгаши амалга оширади. Ўғил болаларни ортда қолдириб бўлмайди - акс ҳолда эркаклар миллий қадриятларсиз, одоб-ахлоқ қоидалари ва ташқи кўриниш маданиятини ҳурмат қилмасдан улғаяди.

😎 #рўйхат23 каби турли рўйхатлар тузиш, ҳар бир маҳаллада генерал отахонлар кенгашини тузиш, ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, бозорларда, мамлакатнинг ҳар бир бурчагида Бобур ғазаллари кечаларини ўтказиш. Хотин-қизлар қўмитаси Зулфия шеърларини эшиттирмоқчи бўлганидай-да.

😍 Ишонаманки, бундай органнинг бошқа кўплаб улуғ ғоялари бўлади. Уларда ишлашга кадрлар ҳам топилади. Улар давлатимиз ҳозир аёллар ҳақида қайғурганидай эркаклар ҳақида қайғуради!

Ҳурмат билан,
Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко

#киноя #СукутСақлама #гендертенглик #қонунлар
#киноя

Оилада 5 та боламиз. Жамиятимизда қиз туғдиролмаган эркакка ғалати қарашади, жамият турли босимлар ўтказади. Шунинг учун бошидан ота-онамиз биз, ўғилларни, кейин фарзанд қиз бўлиб туғилиши учун иримларга риоя қилиб Қизбек, Қизбўлсин, Қизтуғилсин ва Ўғилтўхтасин исмларини қўйишди.

Онам ҳатто отам қиз туғдиролмагани учун отам билан ажрашмоқчи ҳам бўлди. Бахтимизга ҳаммаси яхшилик билан тугаб, кутилган қиз фарзанд туғилди.

Шуям адолатданми?! Ўз болаларига ҳам шундай муносабатда бўладими одам? Ўғиллар ҳам қизларда бор ҳуқуқларга эга-ку! Бу яна қанча давом этади?!

=================
NeMolchi.uz нинг ўйлаб топилган мактубларидан.

#киноя #1апрель #эркаклар
#киноя

Яқинда таксида кетаётгандим. Кетгунча ҳайдовчи аёл мендан кўзини узмади. Ваҳоланки мен сипо кийимда эдим: узун шим, узун енгли футболка, пайпоқлар калта эмас.

Мен асл шарқона йигитлардай кўзимни ерга қадаб кетардим, лекин у ҳеч тинч қўймасди. Исмимни сўради, ёшим билан қизиқди, оилалиманми-йўқми, қизиқди. Мен жуда қўрқиб кетдим.

Нега аёлларимиз бунча йигитларга ўч бўлиб кетди?! Йигитларни кўрган ҳамоно "познакомка"си билан тиқилади. Наҳотки йигитни жимгина манзилга етказса бўлмайди?!

=================
NeMolchi.uz га нинг ўйлаб топилган мактубларидан.

#киноя #1апрель #эркаклар
Диққат, киноя!

Ҳазил кўтара олмайдиганлар ўқимасин!

#киноя #1апрель #эркаклар
Диққат, киноя!

1 апрельга бағишланган постларимизни давом эттирамиз

#киноя #1апрель #эркаклар
#киноя

Маҳалламизда бир ғалати аёл яшайди. Ёши 50 лар атрофида. Айтишади-ку, қариб қуйилмаган кампир.

Бир неча йигитлар унинг устидан шикоят қилиб маҳалла раисасига мурожаат қилишган. Кампир уларга тегажоғлик қилармиш. Раиса уларни эшитгани ҳам йўқ. "Шундоқ яхши, оилали аёлни нега ёмонотлиқ қиляпсизлар?!", деди. Бутун маҳалла уни билармиш, оилам дейдиган кампир эмиш, бола-чақа, неваралари бор.

Бизга эса бизнинг ёшимиздаги йигитлар оила қуриш ҳақида ўйлаб, ўзларини бўлажак рафиқалари учун асраши кераклиги ҳақида ваъз ўқиди, кўчада сандироқлаш керак эмасмиш.

=================
NeMolchi.uz нинг ўйлаб топилган мактубларидан.

#киноя #1апрель #эркаклар