#Фикр
ТОМОШАБИН
Ўшанда 5- ёки 6- синфда ўқирдим. Бир куни тандирда нон ёпаётган (раҳматли) онамнинг ёнида эдим. Уйимиз қишлоқ маркази, асосий магазин майдони ҳудудида эди. Бирдан дарвозамиз яқинида шовқин-сурон кўтарилди. Югурдим. Чиқсам, чап ён қўшнимиз Маҳмуд ака билан унинг ён қўшниси Эргаш ота муштлашиб ётибди...
Эмишки Маҳмуд ака Эргаш отанинг ўртадаги еридан қўшиб олганмиш...
Иккиси бир-бирини ўлдириб қўядиган даражада , аммо атрофда йиғилган 30дан ортиқ эркак - аёлнинг бирортаси уларни ажратай демасди. Улар воқеани шунчалар берилиб томоша қиларди - ки, ҳали болалик онггим билан ҳайратда қотгандим.
Бир пайт Эргаш ота юз-кўзи қон важоҳат билан уйига чопди. Катта қора ов милтиғини кўтариб чиқди.
Ундан 5,6 метр узоқликдаги Маҳмуд акани нишонга оларди. Шу пайт қаердандир дадам раҳматли келиб қолиб Маҳмуд акани уйига судрай бошлади. Оғзига келганин
айтиб ғазабдан "бўкираётган" Маҳмуд ака дадамга қулоқ солмасди. Эргаш отанинг милтиғи нишонда, биров олдига бориб "қўйгин шуни" демасди. Мен дадамга отилдим. Эргаш ота дадамни ҳам отиб қўйиши мумкин эди.
Дадамни қўлларига осилиб олгандим, уйга юринг деб, қўрқиб кетгандим.
Шу орада Эргаш ота милтиқнинг тепкисини босди.
Маҳмуд акани оёғидан отиб қўйди. Мен даҳшат ичида қолгандим , Маҳмуд ака ҳушидан кетти . Кейин одамларнинг ғала - ғовурлари...
Кўзимни очганимда дадам мени кўтариб уймизга олиб кирган, онам ўриб қўйган лентали узун сочларим юзим аралаш ҳўл, сув сепилган эди.
Дадам "бунга тўполонда нима бор экан " деб асабийлашар, онам қўл - оёқларимни уқалаб ўтирарди.
Тўполонда дадам бор эди. Ҳеч ким юрак ютиб ажратолмаган, қўшнилар даҳанаки жанггини мириқиб томоша қилаётган жойда менинг довюрак раҳматли дадам бор эди...
Орадан йиллар кечди. Улғайдик.
Ҳаётимда кўплаб одамларимизнинг бунақа бефарқлик, томошабинлиги "саҳналари" ни кўравериб, кўникиб ҳам кетдим.
Фақат бошқа давлатларга борганимда йўлда биров йиқилиб тушса ёрдамга учиб - отланган атрофдагиларни кўрганимда, биронта аёл кўчада йиғлаб турганин кўрса "сенга нимадир бўлдими?
Кел ўтир, ол сув ич, нима ёрдам берай"? деб турган одамларни кўрганимда, йўл ёки манзил сўралса ҳатто ўша ерга олиб бориб қўйишга шайларни кўрганимда кўксим ачишаверади.
Истанбулда боламнинг ўйинчоғи қолиб кетган минибус орқага қайтиб келиб, "ўйинчоғим" деб йиғлаётган ўғлимга ўйинчоғин узатганда ва минибусдаги одамлар боламга қўшилиб қувонганда кўзларимдан ёш сизиб чиққанди...
Мен қачондир одамларимиз (албатта ҳаммаси эмас томошабин) томошабинликдан воз кечишига умид қиламан...
Noila Holmuhammad саҳифасидан олинди
=============================
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Муносабат #Жамият

Бизда жуда кўплаб ақлли, қобилиятли ва гўзал аёлларимиз бор. Лекин, уларнинг кўпчилигида ўша талантларни ўзига бўлган паст ишонч (самооценка) йўққа чиқаради. Ўзига бўлган ишонч муаммоси оиладаги тарбиядан, йигити ёки эри билан муносабатларда таҳқирланганликдан пайдо бўлади. Бизнинг жамият ўзига бўлган ишончи паст, тортинчоқ, содда қизларни қадрлайди. Соддагина, камгап, кўзизга қарашга уялиб турадиган аёлдан аксар ҳолларда идеал яратамиз.
Мана шу паст ишонч баъзи аёлларимизни 35 ёшда ҳам элликка киргандек кўрсатади. Уни синдирган, эркини чеклаган эр бўлса иккинчи хотин ёки ёшроқ қизларни хоҳлаб қолади.
Жанжалкаш, шаллақи ёки кўча тилида айтганда бозорчи аёллар ўз ўзидан пайдо бўлмайди. Улар ҳам қачонлардир ҳокисор ва беғубор қизча бўлишган.
Ҳурматли аёллар, агар сиз ўзингизга ишонсангиз, сиз ўзингизни борингизча қабул қилиб, ўзингиздан гўзаллик қидирсангиз, сиз албатта гўзаллигингизга ҳаммани ишонтироласиз. Хунук аёллар бўлмайди, ўз устида ишламаган, ўзига қарамаган, изланишда, ўрганишда давом этмаган, натижада юқори дид шакллантиролмаган аёллар бўлади.
Ўқинг, ўрганинг, ўзингизга қаранг, пардоз-андоз қилинг. Ишонинг, сиз ўзингизни бахтли ва гўзал деб билсангиз, эрингиз ҳам, оилангиз ҳам, жамият ҳам бахтли ва гўзал бўлади.
Фируз Аллаев
https://t.me/allaevuzb
____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар #Жамият

Феруза Иззат: «Аёлларга, болаларга, ногиронларга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга муносабат ўша давлатнинг қанчалик тараққий этганлигидан далолатдир»
Феруза Иззат (Шокирова) – асли Ўзбекистонлик бўлиб, Анталия (Туркия) педагогика университетида дарс беради. Феруза аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракатларининг фаол иштирокчиси бўлиб, ўзининг Twitter’даги саҳифасида гендер тенглигининг муҳим мавзулари ҳақида ёзади. Бу ерда Феруза Иззатни минглаб фойдаланувчилар кузатишадм.
НОВА24 нашри Феруза Иззат билан аёллар ҳуқуқлари ва ўзбек жамиятида мавжуд стереотиплар масалаларини муҳокама қилди:
– Нима деб ўйлайсиз, аёлларга нисбатан босим бўлмаган ва улар эркин яшай оладиган жамият тараққий топган ҳисобланадими?
– Албатта, шундай. Аёлларга, болаларга, ногиронларга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳар бир кишига муносабат давлатнинг қанчалик ривожланганлигидан далолатдир. Аёллар жамиятнинг деярли ярмини ташкил қилади. Уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳурмат қилиш ва ривожланиш учун яратилган шароитлар ҳам айнан шу жамият ривожига ҳисса қўшиши аниқ. Зеро, аёллар миллат тарбиячиларидирлар.
– Ўзбекистонда аёлларга нисбатан дискриминация масаласи энди-энди ўрганила бошлаяпти. Кўплаб ўзбек аёллари «Нега қиз туғдинг? Бизга ўғил керак. Қиз барибир турмушга чиқиб кетади, аммо наслни ким давом эттиради?», деган тазйиқларга учрайдилар. Сиз бу ҳақида нима дейсиз?
– Мен бу каби фикрлардан дарҳол воз кечиш керак, деб ҳисоблайман. Бугун кўплаб оилаларда бундай қарашдан воз кечилинаятгани ҳамда улар ўз қизларига ўғилларидан кам бўлмаган даражада эътибор беришаётгани қувонарли ҳол, албатта. Аммо, афсуски жамиятда ҳалиям эскича фикрлайдиган ҳамда қиз болани оиладан эмас, деб ҳисоблайдиганлар учраб туради. Бндай оилаларда аёллар то ўғил фарзандни дунёга келтирмагунларига қадар туғишда давом этишади.
Мана қаранг: Ўғилой ва Улбўлсин деган исмларнинг ўзи ҳам жамиятдаги аёлларга нисбатан муносабатни англатмаяптими? Ота-она қандай қилиб ўз қизига «ўғил туғилганлиги яхшироқ» деган мазмундаги исмни қўйишлари мумкин? Сиз бирор марта бирор оилада ўғил фарзандларига Қизбўлсин ёки Қизбек деб исм қўйишганини эшитганмисиз?! Шу ҳолатнинг ўзи ҳам аёллар ва эркакларга нисбатан жамиятнинг қарашини ёрқин ифода этмоқда.
– Статистик маълумотларга кўра, эркакларнинг олий маълумотли бўлиш кўрсатгичлари аёлларникидан юқорироқдир. Қизларни эса ёшлигидан уй бекалигига ва бахтли оила қуришга тайёрлайдилар. Бу ҳақида нима дейсиз?
– Умумаy олганда, бу фикр мунозарали, аммо ҳа, одатда шундай бўлади. Бироқ, Ўзбекистонда қизини ҳам ўғиллари қаторида ўқитадиган оилалар кўп – буни инкор этиш мумкин эмас. Аммо, аёллар олий маълумотли бўлсалар ҳам эрлари руҳсат бермаганликлари туфайли тўйдан кейин кўпинча ишлаш олмайдилар.
Биз ёшлигимиздан қизларни қўлида супурги ва латта билан тарбиялаймиз. Биз учун энг муҳими қизимиз ўқитувчилар томонидан берилган уй вазифасини эмас, балки кундалик рўзғор юмушларини қай даражада бажара олишидир. Айнан шу нарса хато – чунки, бу орқали биз аёлларни турмуш ўртоқлари қўлига қарам қилиб қўйияпмиз.
➡️Давоми: https://nemolchi.uz/uz/feruza-izzat-ajollarga-bolalarga-nogironlarga-va-izhtimoij-imojaga-mu-tozh-kishilarga-munosabat-sha-davlatning-anchalik-tara-ij-jetganligidan-dalolatdir/
#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар #Жамият
________________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат

Эронлик артист Мостафа Херави "Халқаро хотин-қизлар куни"га бағишлаб Фейшн Шоу ташкил қилибди.
Кўраётганингиз вазиятнинг Эрон эканлигини айтмаса бемалол Ўзбекистон деб ўйлаш мумкин. Аёлларнинг ҳуқуқлари борасида Эрон ва кўплаб давлатлар билан муаммо ва қайғуларимиз муштарак.
👉Манба: https://t.me/uchzamon
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Аёллар #жамият

Афғонистонда Фархундани эркаклар тош билан ўлдиришаётганда бирортасининг бир туки қилт этмаган, ҳатто мағрурланишган, фахрланишган, завқланиб ўлдиришган. Ўшанда Фархундага мулла тегажоқлик қилган, аммо у рад жавобини бериб шарманда қилгач, қиз қуръонни ёқмоқчийди деган тухмат билан қизни тошбўрон қилишади.
Бугун бизнинг жамиятда енгилтабиат аёлни ўлдиришди. Агар шу аёлни тошбўрон қилиш ҳукми бўлганда тасаввур қилдим, қанчадан қанча эркакман деганлар унга аямай тош отиб, аста-секин азобланиб ўлишини томоша қиладиганлар, завқланадиганлар ва қўли қонга ботиб уйга боргач қизини эркалайдиганлар Афғонистондагидан ҳам кўпчиликни ташкил этарди.
Мани қизим ундай бўлмайди дейдиганларга, у қизниям ота онаси шунақа бўлади демаган. Агар Асалхоней эркаклар йўқ жамиятда яшаганида балки ҳатто фохиша ҳам бўлмасди. ОДАМ ўлимидан хурсанд бўладиганлари кўпчиликни ташкил этадиган жамият соғлом жамият эмас.
Нега Афғонистонни, нега солиштириш мумкин бўлмаган Фархунда фожеасини мисол қилдим. Сабаби биз ортга қараб кетаяпмиз. Бугун бир енгилтабиат аёлнинг ўлимини осонгина оқлаяпмиз, эртага бошқа сабаб билан ўлдирилган бошқа бир аёлнинг ўлиминиям оқлаймиз, бунга Фархунда мисол. У енгилтабиат эмасди, аммо бошқа сабаб ва яна туҳмат билан ўлдирилганда ҳеч ким онгсиз оломонни тўхтатиб қололмаганди, тўхтатишга ҳаракат ҳам қилмаганди. Балки улар ҳам бошланишига енгилтабиат аёлларни ўлдириб дийдаларини қотиришган ва аста секин аёлни ўлдириш табиий ҳолдек қаралгандир.
Қизларимиздан хавотирдаман. Сочи қизилга бўялган экан, ур уни дейдиган замонлар яқин бўлмасин ишқилиб.
Барно СУЛТАНОВА
#СукутСақлама #Жамият #Фикр

«Қиз бола ҳам одам! Унинг ҳам орзу, умидлари бор».
Қиз бўлиб туғилгани учун мақсадларидан воз кечишга мажбур бўлган аёллар билан суҳбат. «Дарё» 25 апрель Халқаро қиз фарзандлар кунида қиз фарзанд бўлгани учунгина орзуларидан воз кечишга мажбур бўлган аёллар билан суҳбатлашди.
Биринчи аёл ҳикояси
Қиз бола ҳам одам! Унинг ҳам орзу, умидлари бор
Болалигим бошқа болалардек гоҳ хурсандчилик, гоҳ қайғу билан ўтган. Неча ёшда эдим, эслолмайман, лекин жуда кичкина эдик. Синглим иккимизга калта кўйлак кийиш, кўчада ўғил болалар билан ўйнаш тақиқланганди.
Дадам келгунича уйда бўлишимиз шарт эди. У йўқ пайтлари кўчада маза қилиб ўйнардик, узоқдан кўриниши билан уйга югурардик ва овозимизни чиқармай ўтирардик.
Улғайганим сари қўйиладиган тақиқлар катталашиб борди. Ўқувчилик пайтим бирор тўгарак, қўшимча дарсга қатнашиш мумкин эмасди. Фақат онам билан бувим дадам сафардалигида билдирмай юборарди. Дадам билгач, рухсат бермасди ва «нима учун» деган саволимга фақат битта гап такрорланарди: Қиз болага керак эмас!
Болалигимдан адвокат бўлишни хоҳлардим. Азбаройи ўқишни яхши кўрганимдан китобдан бош кўтармасдим. Дарсликдаги мавзуларни ҳам ўқитувчи ўтишини кутиб ўтирмай ўқиб чиқардим.
Мактабни битирар пайтим дадам ёнига чақириб, қаерга ўқишга топширмоқчилигимни сўради. Адвокат бўлмоқчилигимни, шунинг учун академик лицейда ўқимоқчилигимни айтдим. Дадам: «Ҳамшира, шифокор, юрист бўлмайсан, қиз болага ярашмайди. Бошқа хоҳлаган касбингни танла», деди.
Тарвузим қўлтиғимдан тушиб, ҳафсалам пир бўлди. Ноилож туманимиздаги коллежнинг ҳисобчилик йўналишига ҳужжатларимни топширдим. Имтиҳонга ҳам бормадим, чунки менга фарқи йўқ эди.
Онам билан бувим қиз болага чеварчилик ярашади, дейишаверганидан ўқишимни дизайнер ва тикувчилик бўлимига кўчирдим. Кейин тикувчига шогирдликка тушдим. Лекин қўлимга игна олишга жуда нафратланардим...
Хаёлимда нима бўлганида ҳам коллежни яхши баҳога битириб, юристликка ўқиш фикри айланаверарди. Яхши ўқидим, аълочилар доскасида расмим турарди.
Ҳар куни дарсим 14:00 да тугарди. 14:30 да уйда бўлардим. Лекин «Нега кечикдинг, нимага бу йўлданмас, бошқасидан келдинг?» деган саволлар жонимга тегарди.
Математика ўқитувчимиз репетиторлик қиларди. Бир куни: «Дарсларимга кир, текинга ўқитаман. Коллежимиз номидан олимпиадага юборамиз» деди. Жон деб рози бўлдим.
Ўша куни қўшимча дарсдан чиқиб, соат 16:00 ларда уйга борсам, мени қиёмат кутиб турган экан. Кеч қолганимнинг сабабини айтсам: «Дарсдан келаётганингни қаердан биламан? Балки...». Шу гап ҳаммасига нуқта қўйди.
Онам билан бувим роса ялинишди, қайтиб коллежга бормадим. Яқинларим бир тийинга олмаган орзулар ортидан мен ҳам югурмай қўйдим. Ундан кейин кўп воқеалар бўлди. 2007 йили турмушга чиқдим, ўғилли бўлдим. Бироқ у оилада узоқ яшай олмай, ажрашдим. Менга аччиқ қилиб синглимни 18 ёшида узатишди. Кейин Туркияга ишлагани кетдим. Қўлимда на ҳунар, на дипломим бор, пул топишга жуда қийналдим. Бировларнинг уйида хизматчи, энага бўлиб ишладим. 12 йилдан бери шу ерларда ризқимни териб юрибман.
Худога шукр, вақт ўтиб ҳаётим уйдагиларга дарс бўлди. Икки синглим хоҳлаган ўқишига кирди. Бириси ҳозир ўз соҳаси бўйича ишлаяпти. Бошқаси ҳали 1-курс. Уйдан узоқда ижарада яшайди. Ҳеч ким еб қўйгани, ёмонотлиқ қилгани йўқ.
Ҳозир уйдагиларим менга қилганларидан қаттиқ афсусланади. Аммо сувлар оқиб кетди, энди бу гаплардан нима фойда?
Ҳозир хорижлик фуқаро билан оила қурганман. Бу ерда фарзандларни қиз ёки ўғилга ажратишмайди. Аксинча ўғил йўлини топиши осон, қизларни ўқитайлик, эртага бировнинг қўлига муҳтож бўлмасин, дейди. Шунинг учун бутунлай Туркияда қолишга қарор қилдим. Қизлар қиз болалиги учун камситилмаслигини, у ҳам одам, унинг ҳам орзу ниятлари борлигини тушунадиган жамиятда яшашни истайман.
Манба.
#SukutSaqlama #Қизлар #Жамият

«Дарё» 25 апрель Халқаро қиз фарзандлар кунида қиз фарзанд бўлгани учунгина орзуларидан воз кечишга мажбур бўлган аёллар билан суҳбатлашди.
Иккинчи аёл ҳикояси
Аёл бўлиб туғилганим учун ҳаётимда кўп қурбонликлар қилишга тўғри келди
Намангандаги қишлоқлардан бирида русийзабон оилада вояга етганман. Ота-онам жуда тартибли, талабчан ва қаттиққўл инсонлар эди. Ҳар бир ишимизни хатосиз бажаришни талаб этишарди.
Икки опам ва акам университетда ўқирди. Оиламизда моддий етишмовчиликлар секин-аста билина бошлади. Саккиз ёшимда кўчага стол чиқариб, майда-чуйда нарсалар сотишни бошладим. Бир йил ўтиб, бу дўконга айланди. Бу орада дадам қўшимча икки гектар ер олди. Опам иккимиз пахта ва ғўза мавсумида даладан чиқмай, тинмай ишлардик.
10 ёшимда дадам вафот этди ва онажоним 48 ёшида олти фарзанд билан бева қолди.
14 ёшга тўлганимда Тошкентга келдим. Бу вақтда акам ишлар, опам талаба эди. Ойим акамга: «Энди синглингга ўзинг бош бўласан! Ўқитасан!» деб қолдириб кетдилар. Ўша кундан бошлаб акам: «Қиз болага у мумкинмас, бу хато» дея кўп ишлардан чеклай бошлади.
Тақиқлар сабаб кўп имкониятлардан воз кечишимга тўғри келди. Масалан, 14 ёшимда стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионатида иккинчи ўринни эгалладим ва кейинги мусобақаларга рухсат берилмади.
Талабалик пайтим Бирлашган Араб Амирликлари ва Эронга ўқиш учун тўлиқ грант ютдим, лекин яна рухсат берилмади. 21 ёшимда Россияга магистратурага ўқишга кирдим, барибир рози бўлишмади.
23 ёшимда Россиядан йирик лойиҳа, яхши маоши бор ишдан таклиф келди, аммо... Қулоғим остида яна ўша гап жаранглади: «Қиз боласан! Турмушга чиқиб, эринг билан хоҳлаган жойингга бораверасан».
Оила қурдим. Ишга жойлашдим. Ишхонамдан Туркияга хизмат сафарига юборишаётганида эса бу сафар турмуш ўртоғим рухсат бермади. Хуллас, аёл бўлиб туғилганим учун ушалиб турган орзуларимдан воз кечишга, қурбонликлар қилишга тўғри келди...

Илтимос қилган бўлардимки, аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари билан боғлиқ масалаларни ким билан муҳокама қилинсаям, шу «одам» билан муҳокама қилинмасин. Ўзимизнинг муаммоларимиз шундоғам ўзимизга етиб-ортиб турибди, айниқса, аёллар масаласида.
Душанбада эр хотинини урган, сешанбада оила ўғлининг ўн йиллик «сожительница»сининг сочини олиб-тепкилаб, самосуд қилган, чоршанбада яна биров хотинини суицид қилишга мажбур қилган, пайшанбада қайси бир меров қўшхотинликка рухсатни конституцияга киритишни таклиф қилган, жумада яна битта зўравон оилали бўлишига қарамай, вояга етмаган қизни зўрлаган, шанбада ўша зўрланган қизни ўша зўравонга мажбурлаб иккинчи хотин қилиб беришган, якшанбада бечара қизчанинг ўлигини осилган ҳолда топяпмиз. Хуллас, бир кун ҳам тинчлик йўқ.
Шундай экан, яна бошқа муаммоларга чалғишга вақт йўқ. Бизга аёллар масалаларининг «туркманча» модели умуман ортиқча 😩
Гапира ҚОЧДИЕВА
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #жамият #сиёсат

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида устига бензин сепиб, ўзини ёқиб юборган аёл вафот этди.
2 август куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи биносининг кириш қисмида ўзига бензин сепиб, ёқиб юборган 47 ёшли аёл – Санобар Ҳайдарова бугун, 10 август куни соат 07:05 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида вафот этган.
Унинг ўз жонига қасд қилишига, ишдан бўшатилгани сабаб эканлиги айтилган эди. Маълум бўлишича, у оилада ёлғиз боқувчи бўлган. Турмуш ўртоғи ишсиз, 4 нафар фарзанди бўлган.
Тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов ўз Телеграм каналида "Похол аёллар" ҳақида материаллар тайёрлаганди.
Униннг ёзишича, ўт қўйиш шахсий муаммони ижтимоий сатҳга олиб чиқиш воситасидир. Дори ичса, уйида ўзини осиб қўйса – бу нари борса оилага протест билдиришдир. Муаммо ҳам уй ичида қолади. Ўт қўйилишини эса ҳамма кўради. Бу жамиятга, давлатга протестдир. Қолаверса, ўт қўйиш ўзини ўлдиришнинг қўрқинчли, намойишкор туридир. У кўрганларнинг ҳиссиётларини жунбушга келтиради, ижтимоий реакцияни, социал ҳаракатни келтириб чиқаради.
Ўт қўйиш, шунингдек, жонига қасд қилувчи инсон ҳали ҳаётдан умидворлигини кўрсатади. У жамоат олдида ўзига ўт қўйса, ҳам муаммосини ҳаммага кўрсатиб қўяди, ҳам ўткинчилардан кимдир мени қутқариб қолади, кичик куйишлар билан қутулиб қоламан деб умид қилади.
Санобар опа ёна бошлагач, уни ўчиришга ҳаракат бўлмаган. «Сабаби заводнинг кириш жойида ўт ўчириш ускунаси ҳам бўлмаган. Ҳеч ким ёрдам беролмаган. Ўчиролмаган. Санобар опани 75 фоиз куйган дейишяпти», — деган завод ишчиси.
Бизнинг расмийлар бундай ижтимоий протестга қарши курашишга қачон тайёр бўларкан?!...
Юрист Баҳодир Аҳмедов эса бу ҳолатларни чуқур таҳлил қилиб берувчи социологлар (жамиятшунослар) бизда жуда камлигини айтиб ўтганди. - Улар бор картинани рўй-рост айтишгани айрим "сиркаси сув кўтармайдиган" валломатларга ёқмаган ва соҳа "ўлдирилган". Ҳозир бироз матбуот эркинлашиши, блогерлар гапирганининг ўзи қанча ижобий тенденциялар келтириб чиқармоқда. Энди тасаввур қилинг: уларнинг ёнига депутатлар, социологлар, фаол касаба уюшмалари қўшилса... Ана унда кўплаб масалалар 3-4 йилга бормай ўз ечимини топармиди?, - дейди Б.Аҳмедов.
#СукутСақлама #Аёллар #Жамият

Кеча блогер ва қўшиқчи Тимур Алихонов ҳамда реп ижрочиси Констанинг "Одамлар нима дейди?" қўшиғига клипи намойиш этилди.
Қўшиқ ва видеода жамиятимизнинг доимий саволи акс этган - одамлар нима дейди?
Ижрочилар саволга жавобни клип орқали беради. Бошқаларга қарамасдан ўз ҳаётингизни яшанг, гап-сўзлардан қўрқманг ва фақат олға юринг.
Сиз клипни кўрдингизми ?
#СукутСақлама #жамият

YouTube
Konsta & Timur Alixonov - Odamlar nima deydi ? (Official Music Video)
#konsta #uzrap #konstauz #uzbekrap