Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.54K subscribers
941 photos
254 videos
2 files
2.63K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
🥳Диёра Келдиёрова Осиё чемпиони бўлди

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида -52 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган Диёра Келдиёрова финалда япониялик спортчини мағлуб этди ва мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди.

Келдиёрова бунгача ветнамлик ва кореялик дзюдочиларни мағлубиятга учратган эди.
Мазкур вазн тоифасидаги бронза медаллари эса Мўғулистон вакиласи ҳамда кореялик дзюдо устасига насиб этган.

Диёра Келдиёрова жорий йилнинг 24-26 июнь санасида бўлиб ўтган “Катта Дубулға” мусобақасида ҳам чемпионликка эришган эди.

#СукутСақлама #СпортдаАёллар #womenempowerment
15 ёшли ўзбекистонлик енгил атлетикачи ёшлар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонди

Колумбиянинг
Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) жаҳон чемпионатида Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида 14.04 метр натижа билан ғалаба қозонди.

Давронова ҳали 15 ёшда бўлиб, энг яқин таъқибчисини 66 смга ортда қолдирди. Шунингдек, унинг натижаси U20 таснифида мавсумнинг энг яхши кўрсаткичи бўлди.

#СукутСақлама #СпортдаАёллар #girlsempowerment
Юртдошимиз Шарифа Давронова Қувайтда ўтказилаётган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди.

2006 йилда Самарқандда туғилган Шарифа Давронова анча йиллардан буён спортнинг енгил атлетика тури билан шуғулланиб келади.

15 ёшида Колумбиянинг Кали шаҳрида ўтказилган (U20) Жаҳон чемпионатида 20 ёшгача бўлган спортчилар орасида уч ҳатлаб сакраш дастурида 14.02 метр натижа билан олтин медални қўлга киритган. Ўшанда ҳмюртимиз эндигина 15 ёшда бўлиб, энг яқин таъқибчисини 66 смга ортда қолдирган.

Шунингдек, унинг натижаси U20 таснифида мавсумнинг энг яхши кўрсаткичи деб эътироф этилган.

Шарифа Давроновани навбатдаги ғалаба билан муборакбод этамиз!

#СукутСақлама #СпортдаАёллар #girlsempowerment
Тарихда биринчи марта ўзбек дзюдочи қизи жаҳон рейтинги етакчисига айланди

Боку “Катта дубулға” турниридан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Мусобақадаги ғалабаси эвазига Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасининг якка пешқадамига айланди. Шу пайтгача ҳеч бир дзюдочи қизимиз дунё рейтингида биринчи ўринга кўтарилмаган эди. Шу тариқа, жаҳон тасниф жадвалини бошқариб бораётган ҳамюртларимиз сони 2 нафарга етди.

#СукутСақлама #СпортдаАёллар #girlempowerment
Кеча, 3 декабрь куни Халқаро ногиронлиги бор шахслар куни нишонланди. Юзма-юз кўрсатувининг навбатдаги сони имконияти чекланган аёлларга бағишланди.

Лойиҳанинг бу сафарги қаҳрамонлари юксак матонат эгалари - паралимпия чемпионлари Нурхон Қурбонова Асила Мирзаёрова, Моҳигул Ҳамдамова. Улар имконияти чекланганлигига қарамасдан, шароитга таслим бўлмаган ва курашишда давом этган. Одамлар уларга ишонмаган ва устидан кулган.

Шунга қарамай, улар ўз йўлида таслим бўлмаган ва юқори натижаларга эришган. Улар жамиятнинг тўлақонли аъзоси ва юртимиз шарафини халқаро ареналарда ҳимоя қилиб келмоқда.

Юзма-юз – Хотин-қизларни руҳлантириш ва мотиватсия бериш лойиҳаси. Унинг асосий мақсади муваффақият ҳар хил бўлиши мумкинлиги ва унга ҳамма эришолишини кўрсатиш. Бу учун эса, иложи борича турли соҳа, ҳикоя ва тақдирларга эга бўлган хотин-қизларни олиб чиқиш.

#СукутСақлама #girlsempowerment #SukutSaqlama #СпортдаАёллар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандлик Навбаҳор Ҳамидова бокс бўйича Осиё чемпиони бўлди

Самарқанд давлат университетининг 2 нафар талабаси бокс бўйича Тайландда ўтказилаётган Осиё чемпионатида олтин медал учун рингга кўтарилди.

-66 кг. вазн тоифасида Навбаҳор Ҳамидова Мўғулистон вакиласи Сесегдари Мягмарсуренга қарши баҳсда ғалаба қозониб олтин медални қўлга киритди.

-57 кг. вазн тоифасида Ситора Турдибекова эса яна бир Мўғулистон вакиласи Золжаргал Баттурга қарши рингга чиқиб кумуш медал билан мусобақадаги иштирокини якунлади.

#СукутСақлама #СпортдаАёллар
Шарифа Давронова катталар ўртасида ҳам Осиёда тенгсиз

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги қитъа биринчилигида уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган 16 ёшли Шарифа Давронова энг юқори натижа қайд этиб, катталар ўртасида ҳам тенгсиз эканини кўрсатди.

🥇Шарифа Давронова (Ўзбекистон) 🇺🇿 – 13.98 метр
🥈 Марико Маримото (Япония) 🇯🇵 - 13.66
🥉 Чен Тин (Хитой) 🇨🇳 - 13.52

Давронова ўтган йили Қувайтда 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ҳам биринчи ўринни эгаллаган эди.

#СукутСақлама #СпортдаАёллар #girlsempowerment
Хитойнинг Уси шаҳрида ўтаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасида сабля йўналишида кечган баҳсларда ҳамюртимиз Зайнаб Дайибекова олтин медални қўлга киритди.

Осиё чемпионатининг плейй-офф босқичида иккинчи сараланган спортчи сифатида ҳаракат қилган Дайибекова саралашда Ветьнам, Хитой, Австрия вакиллари, ярим финалда ҳиндистонлик Бхавани Чадалавадани, финалда эса уч карра жаҳон чемпионати совриндори, Токио-2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби, жанубий кореялик Жису Юнни мағлубиятга учратди.

Бу қорақалпоғистонлик спортчимизнинг катталар ўртасидаги Осиё чемпионатларида қўлга киритган биринчи олтин медали ҳисобланади.

#СукутСақлама #СпортдаАёллар
Mirzoozod Mirzane'matov ўз саҳифасида ёзмоқда:

Қизлар ўртасида футбол бўйича ДХХ кубоги, Тошкент вилояти босқичидан Suxrob Boymirzayev олган сурат.

#СукутСақлама #СпортдаАёллар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлиги ходимаси Екатерина Воронина спортнинг енгил атлетика тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган ХV Осиё чемпионати ғолибаси бўлди

#СукутСақлама #СпортдаАёллар #womenempowerment
Велотрек бўйича “Tashkent City Women Professional Cycling Team” жамоаси Швейцариядаги “Lifeʻs An Omnium Madison” халқаро мусобақаларида иккита олтин медалга сазовор бўлишди!

Очколар пойгаси:
🥇Нафосат Козиева

Спринт:
🥇Маргарита Мисюрина

Биз спортчиларни эришган ютуқлари билан табриклаймиз ва келгусида янада улкан зафарлар тилаб қоламиз!

#СукутСақлама #СпортдаАёллар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БАА даги жаҳон чемпионатида Диёра Келдиёрова кумуш медали соҳибаси бўлди!

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Келдиёрова БААда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпионатларининг финалида курашди ва кумуш медални қўлга киритди!

🥈 Диёра Келдиёрова (52 кг вазн тоифаси)

Диёра чемпионлик баҳсида Олимпия ўйинларининг икки карра совриндори, италиялик Одетте Жуффрида билан беллашди. Ушбу курашда Келдиёрова жаҳон чемпионатларининг икки карра кумуш медали соҳибаси бўлди.

Манба: https://t.me/OlympicUz/31096

#СукутСақлама #СпортдаАёллар
Ўзбекистонлик спортчи қизлар велошоссе бўйича Осиё чемпионатида муваффақият қозонди!

Қозоғистонда ўтаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида велоспортчи қизларимиз жуда яхши кўрсаткичларни намойиш этди. Аёллар ўртасида кечган индивидуал вақт пойгасида:

🥇Ольга Забелинская олтин

🥈Янина Кускова кумуш медалига сазовор бўлди.

20 км масофага ўтган пойгада Забелинская 28:07, Кускова эса 29:02 натижа кўрсатди.

Спортчи қизларимизнинг бундай муваффақияти нафақат уларнинг юксак тайёргарлик ва маҳоратини намоён этади, балки спорт ютуқлари сари интилаётган барча аёллар учун ёрқин ибрат бўлиб хизмат қилади. Зеро бу ғалабалар бошқаларни ҳам янги марраларни забт этишга илҳомлантирсин!

Манба: https://t.me/OlympicUz/31424

#СукутСақлама #СпортдаАёллар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова (-52 кг) амалдаги Олимпиада ўйинлари чемпиони, япониялик Ута Абэни енгди.

Шу тариқа Абэнинг 5 йил давом этган мағлубиятсиз серияси тугади.

Азиза Курбонованинг ёзишича, Диёра яна ғолиб. У германиялик рақиби Маша Балхаусни енгди.

Афсуски, Спорт ТВда Олимпиада трансляцияси Диёрани эмас, эркаклар баҳсини кўрсатяпти. Бироздан сўнг ёзиб олингани кўрсатилади, - деб ёзди Азиза.

#SukutSaqlama #СпортдаАёллар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарихий ғалаба: Диёра Келдиёрова Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган илк дзюдочи!

Бугунги кун ўзбек спорти тарихида муҳим кун бўлди: маҳоратли дзюдочимиз Диёра Келдиёрова (-52 кг) финалда илк олтин медални қўлга киритди.

Бу нафақат унинг, балки бутун мамлакат фахридир. Финалда у Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг -48 кг вазн тоифасидаги чемпиони косоволик Дистрия Красничини мағлубиятга учратишга эришди. Бир кун давомида спортчимиз кучли рақибларини мағлубиятга учратди.

Диёра Келдиёрова Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбекистонлик дзюдочига айланди. Шунингдек, 16 йил деганда ўзбекистонлик аёл спортчи яна Олимп шоҳсупасига кўтарилмоқда.

Диёра Келдиёровани тарихий ғалаба билан табриклаймиз! Унинг қатъияти, маҳорати ва жанговар руҳи барчамизга илҳом бахш этади. Ўзбекистон хотин-қизлари ўзларининг улкан ютуқларга қодир эканликларини исботламоқда. Биз сен билан фахрланамиз, Диёра!

Манба: https://t.me/OlympicUz/32203?single

#СукутСақлама #СпортдаАёллар