Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
#ЖиноятВаЖазо

Қозоғистонда ўқувчи қизни зўрлаган эркак 25 йил муддатга қамоқ ва мажбурий кастрация жазосига ҳукм қилинди
Ўзбекистонда ҳам педофилларга шундай жазо қўлланилса, бундай иллатдан қутулармидик (((

Darakchi.uz сайтида хабар берилишича, Тараз шаҳар суди (Қозоғистон) ўқувчи қизни зўрлаган эркакни 25 йил муддатга қамоққа ҳукм қилди ва у мажбурий кимёвий кастрация қилинади (яъни бичилади). Бу ҳақда Процесс.уз хабар қилди.
Исми шарифи ошкор қилинмаётган 38 ёшли эркак «Вояга етмаганларга нисбатан жинсий характерда зўрлик қилиш» ва «Вояга етмаганни зўрлаш» моддалари бўйича айбдор деб топилди.
Суд қарорига кўра хукм қилинган эркак жабрдийда томонга беш миллион тенге (13 минг долларга яқин) тўлаши керак. Ҳукм ҳозирча қонуний кучга кирмади.
Сайтда келтирилган маълумотга кўра, ўтган йилнинг ноябрь ойи ўрталарида мактаб ҳудудидаги ҳожатхонада 12 ёшли ўқувчи қизга зўравонлик уюштирилгани борасида ОАВда хабар тарқатилан эди. Еттинчи синф ўқувчисини зўрлаганликда гумон қилинган 38 ёшли шахс ушланди ва СИЗО га жойлаштирилди. Хабарларга кўра, мактаб ҳудудига ўрнатилган видеокузатув камераларида у акс этган.
Маълумот учун: Қозоғистонда жинсий характердаги зўравонлик ва бошқа хатти-ҳаракатлар учун жазо кескинлаштирилган. жумладан, баччавозларни кимёвий кастрация қилиш тўғрисидаги қонун 2018 йилда кучга кирган.
Бу масалада қўшниларимиздан ўрнак олсак бўларкан. Зора шунда “эркак” номига муносиб бўлмаган кимсалар қадамини сал ўйлаб босармиди?...
Манба: http://darakchi.uz/uz/83813

=============================
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Баччавозлар #Жиноят #Жазо
#АёлҚулми

Кеча ижтимоий тармоқларда аёл мазах қилинаётган видео тарқалди. Воқеа Қирғизстонда рўй берган.

Аёлнинг эри бўлмиш зўравон қамоққа олинди ва... унга 15 сутка берилди. Ўз ҳаракатларини аёли синглисиникига унинг рухсатисиз боргани билан изоҳлади: https://t.me/daryo_kirill/58490
Хабарда айтилишича, видеода эркак бу дарс бўлиши учун шу ишни қилаётганини таъкидлаган. Шундан сўнг, у видеони хотинининг синглисига юборган.
«У атайлаб ҳаммасини видеога олиб, менга юборди. Бу барча учун дарс бўлиши керак экан. Маълум бўлишича, у бунга қадар ҳам хотинини калтаклаб келган», — дейди сингил.
Аввалига милиция ушбу ҳолатни «Оиладаги зўравонлик» моддаси бўйича қайд этиш ниятида бўлган, бироқ фактлар ўрганилгач, «Қийноққа солиш» моддасига ўзгартирилган.
13 июнь куни Сузоқ туман суди қарори билан эркак 15 суткага қамалган.

Аёл эркакнинг қулими ёҳуд турмуш ўртоғи, хаётдаги ҳамроҳими?

________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Қонун #Жазо
Нафиса (исми ўзгартирилди) учун 11 ёшида болалиги тугади. Ота дейишга нолойиқ инсон унинг болалигини ўғирлаб, дунёдаги энг хунук ишни қилади. Бундан роппа-роса 6 йил аввал, яъни 2016 йил ёз ойларида Қ.С. маст ҳолатда оиласи билан яшаб келган уйда қизи ва ўзининг кийимларини ечиб, қизига;-“Мен қилаётган ишларимни ҳеч кимга айтма, онанга ҳам айтма, айтсанг ёмон бўлади, сени жазолайман!” деб қўрқитиб, ўзининг жинсий аъзосини қизининг жинсий аъзосига теккизиб, уятсиз бузуқ ҳаракатларни содир этади. Бу иш шу билан тугамайди.

2019 йилнинг ёз фаслида, уйининг омборхона, ётоқхона, меҳмонхонасида, вояга етмаган қизини жазолаш билан қўрқитиб, уяли телефонидаги порнографик мазмундаги видеоролик ва расмларни кўрсатиб, мажбуран ўзининг жинсий аъзосини қизига ушлатиб, сўнгра унинг оғиз бўшлиғи, орқа чиқарув каналига, пастки жинсий аъзосига текказиб, жинсий алоқа қилиб, жинсий эҳтиёжини қондириб келган. Ота бундай жирканч ишларини бир неча бор такрорлаб, 2019 йил куз ойларида, қиш фаслида, 2020 йил қиш кунлари, ўз уйида ҳеч ким йўқлигида қизининг ўн тўрт ёшга тўлмаганини била туриб, уни эгнидаги кийимларини зўрлик ишлатиб ечиб ташлаб, жазолаш билан қўрқитиб, унинг эркига қарши равишда олди жинсий аъзосига ўзининг жинсий аъзосини текказиб, жинсий эҳтиёжини ғайритабий усулда қондириб келади.

Қўшни бўлиб яшовчи Х.Э. хонадонларидаги электр симларини таъмирлаш учун келганида уйида отаси ва онаси йўқлигидан фойдаланиб, қизнинг ўн тўрт ёшга тўлмаганини била туриб, “Маҳалладаги болалар билан жинсий алоқада бўлгансан деб гап чиқариб, ҳамма тарқатаман, шарманда қиламан!” деб қўрқитиб, унинг эгнидаги кийимларини мажбуран ечиб, қаршилигига қарамасдан, ўзининг жинсий аъзосини, унинг жинсий аъзосига теккизиб, уятсиз бузуқ ҳаракатларни содир этад. Х.Э. ўзининг ноқонуний хатти-ҳаракатларини давом эттириб, 2018 йил қиш кунлари ва 2019 йилнинг ёз ҳамда куз фаслиларида, бир неча бор уйига келиб, ота-онасининг уйида йўқлигидан фойдаланиб, синглиси ва укаларини турли баҳонлар билан уйидан ташқарига чиқариб юбориб, такроран равишда, бир неча бор, Нафисанинг эркига қарши равишда олди жинсий аъзосига ўзининг жинсий аъзосини тиқиб, номусига тегиб, жинсий эҳтиёжини ғайритабий усулда қондириб келганлиги аниқланган.

Бу воқеалар 2020 йилда аён бўлади. Қиз “Istiqlol avlodi” ижтмиоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказига мактаб етакчиси томонидан йўналтирилади.

2020 йилнинг февраль ойида Нафисанинг отаси ва қўшни эркакка нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 129-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилади.

Нафиса “Istiqlol avlodi” ижтмиоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ётоқхонасига жойлаштирилиб, унга сифатли равишда ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари олиб борилган. Шу билан бирга Ўз.Рес.ЖПКнинг 54, 60, 61-моддаларига асосан, дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, вояга етмаган жабрланувчи Нафисанинг барча ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниб, марказ ҳуқуқшуноси қонуний вакили сифатида иштирок этади.

Суд томонидан қизнинг отасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми, 119-моддаси 4-қисми билан айбли деб топилиб, 16 йил “Озодликдан маҳрум қилиш” жазоси тайинланган. Қўшни эркак Э.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми, 119-моддаси 4-қисми билан айбли деб топилиб, 4 йил “Синов” жазоси тайинланган.

Бу аянчли воқеада қизнинг онаси даставвал қизининг тарафини олмасдан эрига нисбатан жиноий иш қўзғатмасликларини сўрагани фожеали. Қизнинг ўзини айблаб, оиласини сақлаб қолишни сўраб қолади. Бугунги кунда она бу қизига нисбатан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди (аёлнинг бошқа фарзандлари у билан яшамоқда) ва Нафиса яқин қариндошлари билан яшамоқда.

Давоми: https://nemolchi.uz/uz/ota-onasi-bolaligini-irlagan-iz-vo-easi/

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #жазо
Хотин-қизлар ётоқхонаси олдида ўзини ўзи жинсий қондириб турган эркак жазоланди

Тошкент шаҳар ИИББ хабар беришича, саҳифаларимизда эълон қилинган хабардан кейин Учтепа туманидаги хотин-қизлар учун мўлжалланган ётоқхонаси олдида уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилган эркак шахсига аниқлик киритилди.

62 ёшли жиноятчи МЖтК 183-моддаси (майда безорилик) бўйича жазога тортилди. Уни 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси кутмоқда.

ИИББ тезкорлик билан муносабат билдириб, жиноятчини жазога тортгани қувонарли.

Қизлар жим турмади, далил тақдим этишди, ички ишлар органлари эса тезкорлик билан масалани хал қилишди. Бундай ишлар ОАВ аралашувисиз хал бўлса янада қувонарли бўларди.

Биз эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг муваффақиятли кейсларини ёритишга доимо тайёрмиз, зеро аҳолининг уларга ишончи ортсин.

#СукутСақлама #жиноят #жазо #лойиҳадан
Метродаги пранкерлар 5 сутка қамоқ жазосини олишди.

Кечадан аввал куни каналимизда икки эркак қизга тегажоғлик қилгани видеоси эълон қилинди.

Видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди, видео иштирокчиси унга муносабат билдирди. Видеони тарқатганларни айбдорга чиқариб, гўё узр сўрагандай бўлди. Лекин иш узр билан тугамади.

Т. Р. (2001 йил Қашқадарё вилоятида туғилган, талаба) ва К. К. (2001 йилда Андижон вилоятида туғилган, талаба) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Пранкчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, ушбу кодекснинг 32-моддаси (маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар) 4-қисми тартибида уларнинг ҳар бирига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси

Бундай жиноятлар тўғри квалификация қилиниши жуда муҳим. Шаҳвоний шилқимлик ҳазил билан оқланмаслиги керак.

Давлат бундай жиноятларга тоқатсизлигини кўрсатиши керак ва бундай жиноятлар бўйича статистик маълумотлар йиғиб борилиши керак.

#СукутСақлама #Жазо