Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Мен Жиззаҳ вилоятиданман. 8 апрель куни ярим тунда соат 3 лар атрофида уйимга 2 та безори келиб эрим ишдалигидан фойдаланиб, менга жинсий зўравонлик қилиш мақсадида эшик-деразаларимни синдириб ташлади. Уйга кирмоқчи бўлиб, мени жуда ёмон сўзлар билан ҳақоратлади, болаларимни қўрқитди.

Уйдан қочиб қўшнимникига югурдим, ортимдан етиб олиб сочимдан судраб ўлдириш билан тахдид қилишди. Бахтимга қўшним чиқиб қолди ва мени қутқариб қолди, акс ҳолда улар мени не ҳолга солган бўларди... Улар устидан ариза бердик, суд бўлиб, атиги 10 сутка қамоқ жазоси белгиланди.

Шу воқеадан бери ҳаловатим йўқ, болаларим қўрқиб қолган, ўзимни айтмасаям бўлади. Улар ҳозир озодликда, яна мени ўлдириш билан тахдид қиляпти. Нозирга айтсам, ҳеч нарса қилолмайди дейди. Нима қилишни билмаяпман. Масъуллар мени сансолар қилиб ётибди. Қонун қаерда қолди?! Биладиган одам бўлса, ёрдам беринглар, илтимос. Оилам ўша воқеадан бери нотинч.

❗️Лойиҳадан: Аноним, бизга юридик ёрдам боти орқали ёзинг: @nemolchilaw_bot

==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _

#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
#Ўқувчилардан

Мен ёшлигимдан ота-онамнинг соғлигида муамоси бўлгани учун турли қариндошларимнинг уйида улғайганман. Лекин шунга қарамай онам менга яхши тарбия берган ва 4-5 ёшлигимнинг ўзидаёқ ички кийим билан ўралган зона ҳеч кимга кўрсатилмаслиги ва бошқаларнинг танасининг бу қисмига тегилмаслиги керак эканини ақлан тушунар эдим.

Лекин шундай воқеа ҳаётимда содир бўлган. Мен амакимнинг уйида бир мунча яшашга мажбур бўлганман, 5-6 ёш атрофи эдим... ва амакимнинг 9-синфда ўқийдиган ўғли бўлган. Унинг ҳам мен тенги синглиси бор эди. Биз бирга беркинмачоқ ўйнай бошлаган эдик. У синглиси билан беркиниши керак эди. Уларнинг уйи қишлоқда эди. Биз ҳовлининг чет қисмида бўлганмиз. Мен уларни излашим керак бўлган ва амакимнинг ўғли яширинмаган ва қаршимда пайдо бўлган ва жинсий аъзосини кўрсатганча тегинишни хоҳлайсанми деган. Бу иш уят эканлигини сезиб, у ердан қочиб кетганча катталар бор жойга борганман.

Ўйлаганманки, агар атрофимда кимдир бўлса, у бошқа бундай уятли иш қила олмайди. Лекин мен у уйдан кета олмасдим, ота-онам узоқда. Кечалари қишлоқ жойида чироқ ўчиши одатга айланган. Яна бир чироқсиз бир тун. Ҳаммамиз бир уйда ётганмиз. Мен ва амакимнинг мендан 6 ёш котта қизи ва мен тенги қизи бирга эдик.

Амакимнинг ўғли ўша хонага кирган, синглисининг ёнига келиб ётиб олган. Орамизда синглиси бор, менга тегинмайди деб ўйлаганман. Лекин у синглисини қучоқлаш баҳонасида бармоқларини оёқларимга, сўнгра оёқларим орасига киритган. Қиш пайти бўлгани учун унинг ҳаракатлари ташқаридан кўрпа остида сезилмаган. Мен ҳеч нарса қила олмаганман. Айни ўша дамда мен шок ҳолатга тушиб қолганман. Ётган жойимдан туриб кетганман. Атрофдаги ҳамма менга қараб қолган. Ўзимни уятсиз ва аҳмоқдек ҳис қилганман. Аслида мен атиги 5 ёшда бўлганман. Мен шунчаки уйқум келмаяпти, деб ёлғон гапирганча хона бурчагида деворга суянганча ўтирганман.

Бу хақида ҳеч кимга айта олмаганман. Менга ишонишмасликларидан ва уни эмас, мени айблашларидан қўрқканман. Орадан қариб 15 йил ўтди. Мен ҳалигача ҳеч бир эркак зотини ёқтирмайман. Улардан нафратланмайман. Барча эркакалар ҳам ҳаётимда содир бўлган жирканч ҳолатда айбдор эмас. Лекин ёшликда олинган психологик травма ҳали ҳануз мени бирор бир инсон билан оила қуришимга йўл қўймайди.

У оила қурди. Ҳозирда 3 нафар қизи бор. Бу каби инсонлар лаънатга лойиқ. Улар ўз синглиси, опаси, фарзандини аяшади ёки бошқалар назаридан сақлашади. Лекин улар ёмон кўз билан қараётган қиз ҳам бошқа бир инсонинг фариштадек гуноҳсиз фарзанди эканини ўйлашмайди...

==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
#ўқувчилардан

9-май арафаси эди. 13 ёш 2 та эгиз қизларими қўлига бутун 50 минг тутқаздим. "Яндекс" чақириб бувингникига тезроқ етиб олинглар дедим. Улар "Яндекс" чақириб, манзилга етиб келганда ҳайдовчи бутун 50 минг сўмга майдаси йўқлигини айтиб, тушиб кетаверинглар деган.

Соат 9 ларда етиб боришган бўлса, 10 ларда ўша ҳайдовчи қизимнинг телеграмига ёзган. Танишайлик, мен яндексда ташлаб қўйган боламан деган. Қизим мен кичкина қизман, адашдиз шекилли, бу аямни рақами деган. Менга сиз кераксиз, ёқмадимми деган. Қизим уни "қора рўйхат"га қўшиб, рақамини ўчириб юборган.

Уйга келсам, ая, шунақа бўлди деб, бўлган воқеани айтиб берган. Жойимда ўтиролмай қолдим. Рақамини бер дедим. Менда йўқ деди. "Яндекс" историясига кириб, амаллаб рақамини топдим. Телефон қилдим, роса урушдим, ичим ёниб кетти. ИИБ га мурожаат қиламан десам онам, ундай қилма, ёш боланинг руҳиятига таъсир қилади мелисама-мелиса юриш, ўзи қўрқиб ўтирибди боланг, дедилар.

Аммо мени юрагим ҳалиям босилгани йўқ. Ишониб ишда ишлайсан, болаларингни кимдир шунақа қилади. Ҳар қандай Она учун бу жуда оғир ҳолат. Тизимда қаттиқроқ чора амалга оширилмаса, ишончли бошқа чора-тадбир қилинмаса бунақа маньякларк кўпаяди. Қандай ишлаймиз ҳотиржам, болаларни кимга ишонайлик?!

==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
#ўқувчилардан

Лойиҳангизни анчадан буён кузатаман. Мен ушбу ёзганларим орқали юпанч олиш ниятида эмасман. Аксинча, ҳар бир қиз ўз тақдири учун курашиши кераклигини айтмоқчиман.

Оилада катта фарзандман. Уятчанлик ва масъулият сабаб оила қуриш ёшига етганимда ҳам бу масалада яқинларим билан гаплашишга тортинганман. Ўқишга кирдим, энди оилага тайёр бўлсам керак, деб ўйлай бошлаганимда 25 ёшда эдим. Лекин ҳали ҳам куёвликка номзодлар билан учрашишга қўрқардим. Ёшим ўтаётганлиги ва ҳали ҳам қайсарликда давом этаётганимни сабаб қилиб, ҳали ўқишдалигимда мени маҳалламдаги йигитга унаштиришди. Уйга қайтганимда буни тушунолмадим. Ўз тақдиримни ўзим белгилашим кераклигини уқтиришга ҳаракат қилдим. Бироқ, мени тинглайдиган одам бўлмади.

Тақдир ҳукмига кўнишга қарор қилдим. Ўқимаган, дунёқараши тор ва “онаси”нинг етовидан чиқолмайдиган турмуш ўртоғим билан бир йил бирга яшадим. Бу фурсат ичида уни севолмаётганимни, турмуш ўртоғим сифатида қабул қилолмаётганимни ҳис қила бошладим. Келинлик ҳаётимнинг илк ҳафтасида эрим томонидан калтакландим. Қайнонамнинг бу табиий ҳол деб уқтириши, қайнотамнинг “Аёлни уриб тарбиялаш керак” деган сўзлари мени ҳайратлантирарди. Катталар “Аёл киши тилидан” калтак ейди, дейишарди, мен “тилсиз”лигимдан калтакланардим. Сукутим турмуш ўртоғимнинг ғашига тегар, уйидагиларга мени ёмон кўрсатиша уринарди. У мендан нима хоҳлаётганини тушунмасдим.

Мен китобларда ўқиган ҳаёт у ерда йўқ эди. Келин қул, уни на гапиришга, на йиғлашга ва на орзу қилишга ҳаққи йўқ. Шунчаки, эрига, унинг қариндошларига итоат қилиши керак, тамом. Мен бундай яшолмадим. Ўша оилада фарзандларим улғайишини ҳам истамадим. Қайнонам мени пойтахтда ўқишимни истамасди, у мени бутунлай бошқа соҳага ўтказишга уринди. Лекин мен ўз касбимни яхши кўрардим. Шундай қилиб, ўз уйимга қайтдим. Қишлоқ, маҳалла - ҳамманинг мавзуси мен эдим. Одамлар бу қиз эрини менсимади, ҳурмат қилмади, дейишди. Турмушим бўлмагач, кўчадаги эркаклардан гоҳида очиқ, гоҳида маънодор “таклифлар” туша бошлади. Бундай вазиятларда руҳий тушкунликка тушиб қолардим. Лекин курашишда давом этдим.

Айтмоқчи бўлганим, қиз бола бўлиб дунёга келиш айб эмас, лекин курашмаслик хато. Бахтни ўз қўлимиз, кучимиз, илмимиз орқали бунёд этамиз. “Одамлар нима дейди”, деб яшашдан воз кечиш керак. Одамлар гапираверади. Кучли аёлгина, кучли фарзандни дунёга келтиради. Мен шундай фикрдаман.

==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
#Ўқувчилардан

9 июнь куни Сергели 3-бекатдан тушдим, бироз муддат автобус кутдик, 8 ёки 9 нафар қиз-аёл эдик. Бир томондан бир қизнинг бақираётганини эшитдик. Эркак унинг қўлини ушлаб, қайириб олиб, бақириб турган экан. Ёнидан йигитлар, эркаклар ўтиб кетаётганди, ҳеч ким нима қиляпсан деб сўрамади. Орамиздан биттамиз "юринглар, бориб биттадан урсак ҳам майли, қутқарайлик" деди, лекин боролмадик. Анави эркак эса қизни уриб машинага солиб олиб кетди. У эркак қизга ким бўлади, билолмай қолдик.

Ким бўлса ҳам ундай муносабат қилишга ҳақи йўқ эди. Ҳозир эса унинг ёнига бормаганимга, метродан бирор ҳодим чақириб чиқмаганимга ўзимни айибдор ҳис қилмоқдаман. Қизга нима бўлди, билмайман. Бундай вазиятни аввал кўрмаганимга шокка тушиб қолдим. Дадамдан, турмуш ўртоғимдан бундай муносабат кўрмаганим учун нима қилиш кераклигини билолмай қолдим.

Оқибатсизлик, бефарқлик авж олган замонда яшамоқдамиз. Ўзим ҳам иштирокчи бўлиб қолдим, ичим ёнмоқда қизнинг ҳолатига.

==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
#Ўқувчилардан

Болалигим. У давримни болалик деб аташ мумкин бўлса, майли атайлик. Оилада тўнғич фарзанд эдим. Мендан аввал икки ўғил фарзанд ўтиб, мен туғилганман ва дадам мени ўғлим деб чақирарди. Мендан сўнг синглим ва укам туғилган.

Дадам ҳарбий, онам эса уй бекаси эди. Ёшлигимдан отам онамни уришиб сўкиши, онам эса сен бўлмаганингда шу одам билан яшамас эдим деган сўзлари остида улғайдим. Дадамнинг иши оғирлигини рўкач қилиб, бизнинг хеч бир болалик шўхлигимизни кўтара олмас ва қаттиқ тартиб остида улғайишимизни талаб қилар эди. Бир сўз билан айтганда уйимиз армия эди. Онам саккиз ойлигида онасидан, етти ёшида отасидан етим қолган эди. Борар жойи йўқ содда аёл эди.

Болалигимнинг аксарият қисмини онамнинг кечалари калтаклар остида инграб "жон дадаси, урманг, кечиринг, болаларим, ёрдам беринглар" деган нидоси остида уйғонар ва онамга ёрдам беришга етмаган қўлларимни қулоқларимни беркитишга ишлатар эдим. Биз шунчаки дадам ҳолдан тойиб онамни уришни тўхтатганида қон доғларини артишга ва шишган жойларига муз қўйишга чиқар эдик.

Мен эсимни таниганимдан онамни дардкаши эдим. Дадам турли аёллар билан юрар ва табиийки, онамни арзимаган нарсада айблаб ҳудди виждони олдида ўзини оқлаш учун унга қўлидан хеч бир иш келмайдиган бефаҳм аёл эканлигини бот-бот эслатиб турар эди. Мен эса оилада тобора катта одам ролида эдим ва аксарият маломат тошлари менга отилар эди. Дадамдан алами бор онам мени калтакласа, дадам ишдан келса дадам калтакларди. Шу зайилда умр ўтди, улғайдим, олийгоҳда ўқидим. Дадам соғлигида муаммо билан нафақага чиқдилар.

Турмушга чиқдим ва агар рўзғорим онамникидек бўлса бир сония ҳам яшамайман деб ўзимга сўз бердим. Майёрнинг қизи эдим. Оддий деҳқон оилага институтдаги курсдошимга турмушга чиқдим. Бу орада дадам оламдан ўтди. Қисқа парвозли бесамар кетган умр тугади. Турмушимда бир неча йиллар иқтисодий жиҳатдан бироз қийналсак-да, турмуш ўртоғим иккимиз чекинмадик. Севги ва тинчликка тўла қалбимиз билан у қийинчиликларни енгиб ўтдик.

Хозирда турмуш ўртоғим меҳнат муҳожири, устачилик қилади, мен эса мактабда директорман. Уч нафар фарзандим бор, икки қиз ва бир ўғил. Қизларим дадасига эркаланиб гаплашишганда қалбимда биринчи шукронани ҳис этсам сўнг минглаб саволлар қуршовида қоламан. Нега мен бундай яшамадим...

==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
#Ўқувчилардан

Мени ҳеч ким урмаган, калтакламаган. Бир қарашда бахтли болалигим, тўлиқ оилам бўлган, лекин бу бир қарашдан. Кичкиналигимда оилам ростанам тинч бўлган, лекин 15 ёшга тўлар-тўлмасимдан онам отамни кўчада бошқа аёл билан муносабати борлигини билиб қолган.

Шу ондан менинг ҳаётим буткул ўзгарган. Энди уйимизда деярли ҳар куни уруш-тўполон жанжал, бир-бирига захарҳандалик қилган ота-онам. Энг ёмони, мен тўнғич фарзанд бўлганим учун отамни уйда олиб қолиш, уни ўйнашдан қайтариш менинг вазифамга айлангандек эди гўё.

Менга у пайтда бу ташвиш жудаям оғирлик қиларди, нима қилишимни билмасдим. Дунё кўзимга тор кўринарди. Онам юм-юм йиғларди. Отам сен аралашма, дерди. Онам бор, отанг кетиб қоляпти, деб ухлаб ётган жойимдан югургилатиб олиб чиқарди. Ҳатто отамнинг жазманини олдига бориб гаплашиб келишни ҳам менга боришни буюрган онам. Дугоналарим билан борганман, нима дейишни билмаганман у аёлга, бориб фақат йиғлаганман.

Шу тарзда умрим ўтди. Оиламиздаги кайфият қандай бўлиши ота-онамнинг кайфиятига боғлиқ эди. Биз, фарзандлар, зириллаб турар эдик. Бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйлолмасдим. Ҳозир оилалиман, анча пайт депрессиямни даволадим. Анча психологоик адабиётлар ўқидим ўзимни қутқариш учун. Чунки мен ўзига жуда паст баҳо берадиган аёл бўлиб қолган эдим.

Ўзим учун бир қоида жорий қилганман, менинг шахсий ҳаётимда нимаики содир бўлишидан қатъий назар, фарзандларим бу ҳақида билишлари шарт эмас. Улар болалигини яшаб ўтишлари лозим. Руҳияти тинч ва хтиржам бола, соғлом муҳитдагина ўқиш ва бошқа қизиқишлари билан шуғуллана олади. Бахтли онагина бахтиёр бола ўстира олади.

==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
#Ўқувчилардан

Ёшим 20да, 2-курс талабасиман. Синфдошларимга нисбатан ўзимда сал ҳаракат борлиги учун бир амаллаб улардан фарқли равишда ўз кучим билан ўқишга кирдим. Бўлмаса ота-онам 11 синфдан кейин эрга берворишарди.

Ўтган йили онамнинг бир қариндошига (умримда кўрмаган-танимаган инсонимга) фотиҳа қилишди. Йигит Россияда, кўрмай билмай розилик беришди, қариндошчилик узилиб кетмасин деб. Йўқ десам, сени ҳаққинг йўқ қаршилик қилишга, деб тазйиқ ўтказишди. Унаштирилганимга 9 ой бўлганда у келди, аммо умуман мени дунёмга тескари инсон, фақат иккаламиз ёлғиз қоладиган жойга таклиф қилаверади (албатта мен розилик бермадим).

Ўша 1 йил мен учун ғирт жаҳаннамдай ўтди. Орада бир жанжал чиқиб ҳатто онам ҳам фотиҳани қайтарамиз, деди, аммо дадам менга одамларнинг гапи муҳим, менга деса ўлиб кетмайсанми деди. Мен у инсонга турмушга чиқолмайман десам, ўз ота-онам мени калтаклаб айтмаган гаплари қолмади (калтаклаш ҳолати биринчи марта эмас).

У ёқда унинг гаплари, ҳамма қариндош-уруғ тазъйиқи. Илтимос, менга маслаҳат беринг ёки ўз жонимга қасд қилиш даражасига ҳам етдим. Агар ростдан мени шу инсонга мажбурлаб узатишса тўй куни ўзимни ёқвораман, нима қилишга ҳайронман, менга йўл кўрсатинг.

❗️Лойиҳадан: Аноним, бизга психологик ёрдам боти орқали ёзинг: @nemolchibot

==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _

#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
#Ўқувчилардан

Менга бир неча марта тегажоқлик қилишган. Ва ҳаммаси айнан шу йили содир бўлди. Биринчиси метрога чиққан пайтим ортимдаги одам менга тегинишни бошлади. Аввалига қўли тегиб кетди, деб ўйладим. Лекин у атайлаб қилаётганини сездим. Қочишга жой йўқ эди. Манзилимга эса ҳали бир бекат бор эди. Шу бир бекат бир йилдай туюлди менга. Эшик очилиши билан ташқарига отилиб чиқиб тез юриб кетдим. У одамга қарамадим.

Иккинчиси автобусда содир бўлди. Ортимдан бир киши менга суйкалишни бошлади. Метродаги ҳолат яна такрорланишидан қўрқдим. Унга қараб "суйкалмасдан туринг, бошқа жойга ўтиб туринг" деб айтдим. Одамлар ғалати қарашди. Автобус шунақа бўлади, деб кетди одамлар. Лекин бир киши бўшроқ жойни кўрсатиб ўша ерга ўтиб олишимни айтди. Бояги одам яна бошқа қизни орқасига туриб олди.

Учинчи марта: яна автобусда эдим. Бир йигит менга тегинишни бошлади. Қўлидаги соат менга тегаётганини ҳис қилдим. Лекин бақира олмадим. Тан олмасди барибир. Одамлар яна "автобус шунақа бўлади ёқмаса тушиб кет" дейишларини билардим.

Бундай ҳолатлар кўп қизлар билан содир бўларкан. Яқинда инстаграмда видео (рилс) кўриб қолдим. Аниқ эсмида йўқ, лекин мазмуни шунақа эди: "кўпчиликни ичида тегиб кетди деб ўйлаб индамайди". Шарҳларда эса "тегиб кетиш"ни яхши кўрадиган ҳайвонлар кўп экан. Синаб кўрганлар изоҳ ёзганди. Бундан чиқдики, жамоат жойларида шунақа ҳайвонларга дуч келаётган қизлар кўп. Улар нимани ҳис қилишларини яхши тушунаман. Ўша эркаклар эса қилган ишини хурсанд бўлиб изоҳларда ёзиб ўтирибди.Қандай қилиб бу ишни қилишади? Қизлари, синглиси, хотини шундай ҳолатга учраб қолиши мумкинлигини ўйлашмайдими?

Менга шу борада маслаҳат керак. Яна шундай ҳолатга учрасам, нима қилишим керак? Бақираман деб овозимни ичимга ютиб юбораман. Қандай қилиб қўрқмасдан бунақа ҳайвонларни жавобгарликка торттиришим мумкин?

==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _

#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
#Ўқувчилардан

Саҳифангизда бир ҳикояни ўқиб, ўзимнинг болалигим эсга тушиб кетди. Биз ҳам оилада тўрт фарзандмиз. Отам ўзга аёлга илакишиб кетмагунларича жуда бахтли яшар эдик. Акам 10 ёш, мен 8 ёшлигимда оиладаги барча рўзғор ташвиши бўйнимизга тушди.

Онам ҳеч қаерда ишламас, уй бекаси эдилар. Ноиложликдан уйда ширинликлар таёрлаб дўконларга топширардик. Кечалари қон йиғлаб, кундузи бизни кулиб ўқиш, ишга кузатгувчи мунисгинамга қандай мадад беришни билмасдик. Акам мактабга бормас, биз оч қолмаслигимиз учун учта жойда ишларди, машина ювиш, кафеда тозаловчи, официант, кечаси дўконда сотувчи бўлиб ишларди. Институтга киролмаганда ҳам афсусланмади, ўқисам бизларни ким боқади, менинг учун сен ўқишинг керак, синглим, дерди.

Бор аламимни ўқишдан олдим, учта тил ўргандим, анчагина ютуқларга эришдим. Хусусий мактабда дарс бера бошладим, пулларимиз ҳам анча кўпайди. Оиламни ботқоқдан олиб чиқиб кетиш навбати менга келганди. Биринчи ўринда доим мени ўқишим учун сармоя киритган акамни ўқишга кўндирдим. Ахборот технологиялари ва инглиз тилини мукаммал ўрганишларини истадим. Акам ҳозирда чет эл компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирмоқдалар. Укам ва синглим мактабда ўқишади, улар ҳам илмли бўлиб, халқга манфаатли инсон бўлишларни сўрайман.

Ҳозирда отам ўша аёл билан қийинчиликда яшаётганларини эшитдик, аммо ҳеч биримиз отамни кечира олмадик. Кўз ўнгимда кечаси билан оғриб чиқадиган ошқозоним, кундузи овқат йўқлигидан қоғозни (ейишга осон бўлсин деб) сувга бўктириб еганларимиз, онамнинг туни билан жиққа ёшга тўлиб, қизариб кетган кўзлари сира кетмайди. Отамга бўлган нафрат туфайли барча эркакларга ишонмайдиган бўлиб улғайдим.

==============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
__ _ _ _

#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
#Ўқувчилардан

Менинг ҳикоям қизимнинг ҳаёти ҳақида. Қизим турмуши бўлмасдан қайтиб келган. Бир боласи бор. Кейинчалик у бир йигит билан танишиб, турмуш қуриш ниятида эди. Унинг ота-онаси, ҳамманинг бундан хабари бор. Ҳуллас мен билмаган анча нарсала бўлибди.

Йигит қизимга биз кўришиб юришимиз ҳам нотўғри, номаҳраммиз, деб қизимни авраб бориб никоҳ ўқитишган. У йигит эса ҳали қонуний ажрашмаган. Никоҳ ўқитиб маҳр бераман, деб домладан 1 ой вақт олган. Январ ойида боришган. Шу билан у қизимни мунтазам уриб қўрқитиб, телефонидаги расмлари билан қўрқитиб келган.

Қизимни мени уйимда мен йўқлигимда уриб кўзини кўкартириб мия чайқалиши бўлган, менга эса бошимини уриб олдим деб алдаган. Ҳуллас, мен булардан хабар топиб, орани очамиз, десам "куёв" мени ҳам туртиб қизимни қўшниларим олдида уриб қўлидаги телефонини олиб, узугини ечиб кетган.

Қизимни кўзига урганига 2 ойдан ошди, халиям тан жароҳати излари ва асорати бор. У доимо қизимга қўлингдан ҳеч нарса келмайди, амакимнинг ўғли милицияда ишлайди, деб пул билан ҳаммасини хал қиламан деб юраркан. Бу гапни ўзимгаям неча маротаба айтган.

Биз ўша охирги марта уриб тўполон қилганида "102"га ёздик. Энди билишимча, ўша амакиси ишни маъмурий судга ошириб, 2 баробар жарима тўлаб ёптирмоқчи экан. Шунга нима маслаҳат берасиз.

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

‼️Лойиҳадан: Аноним, ҳуқуқий маслаҳат олиш учун Телеграм ботимизга ёзишингиз мумкин: nemolchilaw_bot
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
#Ўқувчилардан

Мен бир қишлоқ қизи эдим ва Тошкентга келганимга ҳали кўп бўлмаганди. Янгийўл туманида аммамларнинг уйидан шаҳарга репититорга қатнардим, мактаб ўқувчиси эдим.

Бир куни дарсдан кеч чиққанлигим боис қўшимча курсимга ўқишга кеч қолаётгандим ва шошилинчда таксида кетишга қарор қилдим. Бир такси келиб тўхтади ва нархини негадур савдолашмади, "бераверарсиз", деб менга қараб жилмайди, мен эса содда эканман, ўтиринг, деб олди ўриндиққа ишора қилса, индамай ўтирибман.

У машинани бошқариб бораркан бир қўли билан юзларимни силаб, ақлли қиз экансиз, зерикиб юргандим, бир шаҳар айланиб келмаймизми, деди. Мен шокда қолиб нима қилишимни билмасдим, юрагим эса ҳаддан зиёд тез урарди. Мени ҳаёлимда агар мен унга шантажлик қилиб бақирсам, қаршилик қиладиган бўлсам, у мени бир мушт уришда ҳушимдан кетқизади ва ҳамма ниятига етади деган фикр айланарди ва нима бўлганда ҳам қўрқаётганимни билдирмаслик ва уни куч ишлатишга мажбур қилмаслигим керак эди.

Мен унга майли фақат ҳозир дарсимга кеч қоляпман, камига бугун назорат тести олинади дедим, дарсимиз 14:00да бошланиб, 15:30 да якунланарди, унга эса дарсим 17:30 ларгача давом этишини ва ундан сўнг хоҳласа рақамимни беришимни ва дарсдан сўнг келиб мени олиб кетса албатта жон деб у билан айланишимни айтдим.

Аллоҳга шукурки у мени юзларимни силашдан нарига ўтмади ва ёлғонимга ишонди. Мен эса ишқилиб машинасини овлоқ жойга буриб кетмасдан тўғри шаҳар ичига ҳайдасин-да деб турардим ва шундай бўлди. Бахтимга катта трассали йўлда светофорнинг қизил чироғи ёниб қолди. Мен бу фурсатдан фойдаланиб, шартта машинадан тушиб қолишга улгурдим ва эшикни ёптим-да йиғлаб машиналар орасидан югуриб четга чиқиб олдим.

Йўл четида йиғлаб борар эканман, йўлда кетаётган айрим машиналар менга сигнал чаларди. Шундан сўнг мен таксига 2 йилча ёлғиз чиқолмай юрдим. Ҳар кимдан шубҳаланадиган бўлиб қолгандим. Ҳозир эса ўзимдан кўпроқ сингилларимдан ҳавотир оламан, онамга эса сабабини тушунтиролмайман.

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

‼️Лойиҳадан: Аноним, психолог маслаҳатини олиш учун Телеграм ботимизга ёзишингиз мумкин: nemolchibot
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан
#Ўқувчилардан

Эрим билан 6 йил олдин турмуш қурдик. 2 та фарзандимиз бор, 4 ёш ва 2 ёш. Эрим телефон тутишимга карши, жудаям қаттиқ қўл, уз ота-онам билан ҳам гаплашишимга қўймайди.

Ҳатто уй телефонимиз ҳам йўқ, эшикдан ташқарига чиқаришмайди, қайном ҳам зуғум қилади. Турмуш ўртоғимга мени ёмон кўрсатиб қўйиб, эрим эса мени тутиб олиб дўппослайди, фарзандларимни ҳам аямайди.

Ўзимни аёл сифатида ҳам хис қила олмайман. Жудаям рашкчи, арзимаган нарсадан камчилик топиб жанжал килади. Мен эса ундан кечирим сўраб, усиз яшамаслигимни ёлвориб айтишим керак бўлади.

Қайнонамнинг туҳматларига ишониб, мени уйдан ҳайдайди, қаерга бораман, кимдан ёрдам сурайман, эрим мени текинтомоқ дейди. Бу уйда умуман яшашни хоҳламайман. Ҳатто тушкунликка тушиб, жонимга қасд қилиб қўйишдан қўрқаман, фарзандларим тақдирини ўйлайман.

Мен фарзандларим бахтли яшашларини, тинч муҳитда ўсишларини истайман...

===============
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

‼️Лойиҳадан: Аноним, психолог маслаҳатини олиш учун Телеграм ботимизга ёзишингиз мумкин: nemolchibot
_______
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан