#Биласизми
❗️Қонунчиликка кўра, тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик:
➖ БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (270 минг сўмдан 810 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга;
➖ ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Манба: @huquqiyaxborot
#SukutSaqlama #Қонунлар #ЗўравонликкаЙўқДеймиз

✅ Оилада ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини ифода этишга ҳақли.
❗️Бола ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама жараёнида сўзлашга ҳақлидир. Бунда қарор қабул қилишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар боланинг манфаатларига тааллуқли масалаларни ҳал қилишда боланинг фикрини, унинг ёшидан қатъи назар, кўриб чиқиши ҳамда боланинг энг устун манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарорлар қабул қилиши керак.
@huquqiyaxborot
#СукутСақлама #Оила #БолаҲуқуқлари #қонунлар

☑️ Ўзбошимчалик – “ўзича судлаш” (самосуд) фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисмидан бир бараваригача (270 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 1 бараваридан 3 бараваригача (810 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
➡️ Худди шу ҳаракатлар кўп миқдорда зарар (БҲМнинг 300-500 бараваригача) ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, мазкур қилмиш жиноят ҳисобланиб, БҲМнинг 50 бараваригача (13 млн 500 минг сўмгача) жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
❗️Бундан ташқари, ушбу қилмишни содир этган шахс самосуд оқибатида вужудга келадиган жиноятлар (тан жароҳати етказиш, ўзини ўлдириш даражасига етказиш, қасддан одам ўлдириш ва ҳ.к.)нинг ҳар бири учун алоҳида жавобгарликка тортилади.
@huquqiyaxborot
#СукутСақлама #Қонунлар #SukutSaqlama

☑️ Ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилган.
➡️ Мазкур фаолиятни ўрта тиббий ёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтган шахслар амалга оширади.
@huquqiyaxborot
#СукутСақлама #Аёллар #қонунлар #маслаҳат

☑️ Давлат болани зўравонликнинг барча шаклларидан, шу жумладан жисмоний, руҳий зўравонликдан, қийноқларга солишдан ёки шафқатсиз, қўпол, инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шаклдаги муомаладан ҳимоя қилади.
➡️ Болаларга нисбатан зўравонлик қилиш унинг ҳуқуқий оқибатларига кўра маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
❗️Шунингдек, болаларни муттасил равишда қийнаш 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@huquqiyaxborot
#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #болалар #қонунлар

⚖️ Гендер тенглиги бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ давлат ҳисобидан қопланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

❗️Хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.
@huquqiyaxborot
#СукутСақлама #қонунлар #оила

✅ Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш 4,5 млн сўм жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
⚠️ Маълумот учун никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган.
@huquqiyaxborot
#СукутСақлама #қонунлар

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
❗️ Аёлни эрга тегишга ёки никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилиш ёхуд аёлнинг эркига хилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун ўғрилаш, шунингдек, аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
🔸БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима;
🔸360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
🔸3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
🔸1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
🔸3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

🔰 Қонунчиликка кўра, жисмоний зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан оғирлиги турли даражада бўлган тан жароҳатлари етказиш, хавф остида қолдириш, ҳаёти хавф остида қолган шахсга ёрдам кўрсатмаслик, зўравонлик хусусиятига эга бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этиш, жисмоний таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказишнинг ўзга чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали хотин-қизларнинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган зўравонлик шакли ҳисобланади.
❗️Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.