Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
#Қонунчилик

Аёлларга ҳимоя ордерини профилактика инспектори беради

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар томонидан ҳимоя ордерини олиш тартиби Ҳукуматнинг 4.01.2020 йилдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган.

Қуйидагилар ҳимоя ордерини олиш учун асос ҳисобланади:

жабрланганнинг мурожаати;
жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, ОАВ ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;
тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;
давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.

Тазйиқ ва зўравонлик қурбонлари тўғрисидаги ахборот ички ишлар органларининг навбатчилик қисмига келиб тушади, у ердан дарҳол тегишли профилактика инспекторларига юборилади. Ушбу маълумотларни олгач, инспектор 24 соат мобайнида:

келиб тушган мурожаат ёки ахборотни ўрганиши;
зўравонлик содир этган шахс билан суҳбат ўтказиши, унинг турмуш тарзи, ҳуқуқбузарлик содир этилишининг келиб чиқиши шарт-шароитларини ўрганиши;
зўравонлик содир этган шахсни ижтимоий реабилитация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириши шарт.

Инспектор ушбу ҳаракатлар якуни бўйича:

тазйиқ ёки зўравонлик ҳолатлари аниқланган тақдирда - ҳимоя ордерини расмийлаштиради ва жабрланувчининг розилиги билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ва бошқа зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи органларни хабардор қилади;
зўравонлик ҳолатлари аниқланмаган тақдирда бу ҳақда фуқаролар йиғини раиси, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассис иштирокида бу ҳақда далолатнома расмийлаштиради.

Ишни ўрганиш чоғида жиноят белгилари аниқланган тақдирда инспектор ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборади.

Ордер 30 кун муддатгача берилади. Ушбу муддатда хавф бартараф этилмаган бўлса, ордернинг амал қилиш муддати жабрланувчининг аризасига кўра яна бир ойгача узайтирилади.

Ҳимоя ордери қуйидагиларни назарда тутиши мумкин:

зўравонлик содир этган шахснинг жабрланувчи билан алоқасини (иш жойларида ва таълим муассасаларида уларнинг билвосита алоқасига йўл қўйилади), шунингдек уларнинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш;
зўравонлик содир этган шахснинг қуролни (бундан хизмат қуроли мустасно) сақлаш ва олиб юриш, уни сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини чеклаш ёхуд тақиқлаш.


Бундан ташқари, ордер тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига маънавий зиённи компенсация қилиш, шунингдек аёлнинг даволаниш, маслаҳат олиш, махсус марказга жойлаштириш учун харажатларини қоплаш мажбуриятини юклаши мумкин.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.01.2020 йилдан кучга кирди.

Ленара Хикматова.

Манба: https://www.norma.uz/…/aellarga_himoya_orderini_profilaktik…

____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ҲимояОрдери
2020 йилда деярли 15 минг нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилган

ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори Нилуфар Ғиёсованинг ЎзАга маълум қилишича, 2020 йилда тазйиқ ва зўравонликка учраган 14 минг 774 хотин-қизга ҳимоя ордери берилган.

Ҳимоя ордерлари кўпроқ Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳиссасига тўғри келган.

Хотин-қизлар 56 ҳолатда жинсий, 121 ҳолатда иқтисодий, 6836 ҳолатда жисмоний зўравонликка учраган бўлса, 6281 ҳолатда руҳий босимни бошидан ўтказган. 1480 ҳолатда тазйиқ остида қолган.

Ҳимоя ордери берилаётганлар орасида 125 нафар вояга етмаган қизлар ҳам бор. Ҳимоя ордери олаётганларнинг асосий қисмини 30 ёшдан ошган аёллар ташкил этган. Хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг 73 фоизи уларнинг оилаларида, қолгани жамоат жойида, ишхона ва таълим муассасаларида содир этилган.

➡️Манба: @gazetauz_uzb

#SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар #ҲимояОрдери

________________
Сайт|Telegram|FB|Instagram|Бепул психологик ёрдам (RUS/UZB)|Аноним мурожаат
Ўзбекистонда ҳимоя ордерлари талабларини бажармаганлик учун жарима миқдорини ошириш режалаштирилмоқда, дейилади Олий Мажлис Сенати хабарида. Мазкур янгилик Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва Сенатга кўриб чиқиш учун тақдим этилган “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206-1-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонунга қўшимча бўлади. Бундай ёндошув Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида қабул қилинган ва Сенатга юборилган “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2061-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Қонунга қўшимча бўлади.

Бу қонун матбуотда иккинчи бор тилга олинмоқда. Илк бор “Миллий тикланиш” партияси депутатлари жаримадан бутун оила бюджети зарар кўради ва бу оилавий муҳитни баттар издан чиқаради. Шунинг учун аёлига қўл кўтарадиган эркакларни жазолашнинг бошқа йўлини топиш керак, деган фикрни билдирди ва шу тариқа жарима миқдорини оширишга қарши чиқди.

Қонун лойиҳасини очиқ ресурсларда топа олмадим. Якуний натижани кутамиз, аммо ҳозирча мен жарималар тизимида нима нотўғри ва нима учун улар Ўзбекистондаги ҳимоя ордерлари тўғрисидаги қонунда бунчалик шубҳали эканлигини тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоя ордери жабрланувчига давлат органлари томонидан бериладиган ва уни зўрловчининг таъқиб ва тазъйиқларидан ҳимоя қилувчи ҳимоя воситасидир. Биз ҳаммамиз Америка Қўшма Штатларида сиз яқинлаша олмайдиган масофани назарда тутувчи ҳимоя ордерлари тизими ҳақида эшитганмиз, бундай тартибни бузганлик учун катта жарималар, ҳибсга олиш ва қамоқ жазолари мавжуд.

Ўзбекистонда ҳам чора-тадбирлар тизими мавжуд. Ўзимизники. Ордерни бузганлик учун зўравон жарима тўлаш ёки ҳибсга олиш жазоси қўлланилади, уни бир неча бор содир этсангиз ҳам айни жазо. Ҳимоя ордерлари статистикаси шуни кўрсатадики, кўпчилик оилалар ярашади ва ҳимоя ордерларининг 3 фоиздан камроғи жиноий ишларга йўналтирилади.

Мақоланинг тўлиқ шакли ва графиклар қуйидаги ҳаволада: https://nemolchi.uz/uz/zbekistonda-imoja-orderlari-z-ravonlik-urbonlarini-imoja-iladimi/

#СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ҲимояОрдери #лойиҳадан
Ҳимоя ордери — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан ушбу Қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат.

Ҳимоя ордерида аёл ва унинг вояга етмаган болалари хавфсизлигини таъминлаши назарда тутилади. Унинг асосий вазифаси – оидалаги зўравонлик фонида юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай оғир оқибатларнинг олдини олишдан иборат.

Ҳимоя ордери уч нусхада тузилади:

- Биринчи (асл) нусхаси тўлдирилгач, жабрланувчига берилади;
- Иккинчи нусха тазйиқ ўтказган айбдор шахсга берилади;
- Учинчи нусхаси эса профилактика инспектори ходимида қолади. ⠀

Тазйиқ ва зўравонлик қурбонлари тўғрисидаги маълумотлар ички ишлар органларининг навбатчи бўлимига келиб тушади, у ердан зудлик билан тегишли профилактика инспекторига юборилади.

Бу маълумотни олган инспектор ходими келиб тушган мурожаат ёки маълумотни 24 соат ичида ўрганиши, зўравонлик содир этган шахс билан суҳбат ўтказиши, унинг яшаш шароити, ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари билан танишиши ва чоралар кўриши ҳамда зўравоннинг реабилитация қилиниши учун тегишли ижтимоий чораларн кўриши шарт.⠀

Агар ишни ўрганиш жараёнида жиноят белгилари аниқланса, профилактика инспектори ордер бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборади.

Жабрланувчининг ўзи каби, бошқа ҳар қандай шахс содир этилган зўравонлик ҳақида ички ишлар органларига мурожаат қилишлари мумкин.

Содир этилган зўравонликни ваколатли органлар томонидан ўтказилган текшириш натижалари, ОАВда ёки ижтимоий тармоқлардаги тарқатилган маълумотлар ҳам ҳимоя ордерини бериш учун асос бўлиши мумкин.

Зўравонлик, таъқиб қилиш ёки ҳатто шу кабиларга уриниш ҳолатлари ҳақида ваколатли органлар ва ташкилотлари томонидан ошкора қилинган материаллар, шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим қилинган маълумотлар ҳам ҳимоя ордерини олиш учун бевосита асос бўла олади. Ҳимоя ордерини профилактика инспектори тақдим этади.

Ордер тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахсга нисбатан жабрланувчи билан мулоқотга киришишни тақиқлашдан ташқари, аёлга етказилган маънавий зарарни қоплаш, шунингдек, даволаниши, маслаҳат ва ёрдам олиши учун махсус марказларга жойлаштириш харажатларини қоплаш мажбуриятини ҳам юклаши мумкин.

Манба: NOVA24.uz

#СукутСақлама #ҲимояОрдери #Аёллар #Қонунлар