Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Сарвар, 19 ёш. Вестминстер қошидаги лицейни аъло баҳоларга битирган. Ўқишини ҳорижда давом эттирмоқчи. АҚШ даги Стенфорд университетига ҳужжат топшириш ниятида. Лекин бунга отаси қарши: "Эркаклар четда ўқимаслиги керак, ишлаш ҳам шарт эмас, эркак учун энг яхши касб - уй беги, бола тарбияси учун бундан яхшиси борми?"

Отасининг айтишича, четда назоратсиз барча йигитлар ўз эркаклик иффатини йўқотармиш. Улар айниб қолиши мумкин эмиш, бундай куёв кейин кимга ҳам керак бўлади? Ота-онасининг олдида ўқиб юргани афзалроқ. Яхши номзод чиққанда хотинга берилади. Эркакларга аёллар орасида яшаш нақадар қийин!

=================
Luby

#тескариҳақиқат #сатира #киноя #эркаклар
Кеча Акромни хотини дўппослади. Қайнотаси қизининг бу ҳатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади, эрни уриб турмаса, ўзидан кетади, деб доим айтарди.

Хотини сал ичиб келди ва эри ҳушидан кетмагунча уни бўғди, кейин эса ётиб ухлади. Эрталаб ҳеч нарса бўлмагандек гаплашиб кетишди. Болалар учун оилани сақлаш керак, ахир эркак ажрашса, у оилани асраб қолмагани ҳақида ҳамма билади ва унга қўлини бигиз қилади.

=================
Luby

#тескариҳақиқат #киноя #сатира #эркаклар
Фотима қиз туғди, яқинлари ўзида йўқ хурсанд. Оила давомчиси туғилди, ахир. Уйга эрини олиб келади, Фотима қариганда унга қарашади.

Шарапат эса учинчи ўғил туғди, эри ҳафа, энди қариганларида уларга ким қарайди, ким боқади? Қиз туғмагунча туғаверади энди.

=================
Муниса

#тескариҳақиқат #сатира #киноя #эркаклар
Мен оилада ёлғиз ўғилман, қолганлари қиз, ота-онам мени ҳеч қаерга қўйиб юборишмайди. Уй тозалаттиришади, овқат қилдиришади, ҳуллас ҳамма уй ишлари бўйнимда. Опаларимнинг югурдагиман, деса ҳам бўлади. Уларнинг айтишича, "уй ишлари қизларнинг иши эмасмиш".

Улар кечгача кўчада юришади, дугоналари билан кафема-кафе юришади.

Ота-онамга мен ҳам опаларимдай кўчада юришни хоҳлашимни, мен ҳам қизлардай ҳуқуқларга эга эканлигимни қандай тушунтиришим мумкин?

=================
Муниса

#тескариҳақиқат #сатира #киноя #эркаклар
Собир кеча қайнотасидан роса гап эшитди. Қизимни ҳомиладор қилолмасанг, оила қуришга нима бор эди, деб роса қаттиқ гапирди. Ҳатто, унинг отасига телефон қилиб, касалманд ўғлингизни опкетинг, биз қизимизга отаси ўпмаган, кеча мактабни битириб келган йигитчани олиб берамиз, деди. Собир аламини кўзёшидан олди.

Хотинига туни билан ялиниб чиқди, дўхтирга кўрининг, мени соғлом дейишди-ку, балки, сизам бир кўрикдан ўтарсиз, деди-ю, эрталаб хонадан кўзи кўкариб чиқди. Хотинининг айтишича, ўртада фарзанд бўлмаса, айб фақат ва фақат эрда бўлармиш.

Собирнинг ота-онаси келиб, муроса қилишга ҳаракат қилишди, ўғлимизни уйингизга куёв эмас, ўғил қилиб ташлаб кетгандик, энди бу хонадондан фақат ўлиги чиқади, деб кўришди. Бўлмади. Собир йиғлаб-сиқтаб нарсаларини йиғиштирмоқчи бўлган эди, қайнотаси шартта йўлини тўсди: бу уйдан нинани ҳам олиб чиқиб кетолмайсан, куёв бўлиб келганингда мирқуруқ бўлиб кириб келгандинг, эски-туски ишлатилган мебеллар опкелдинг, биз уни палон пулга реставрация қилдирдик, деди.

Собир ҳам ноилож, «нарсаларим гўр-у капанингга буюрсин,» - деб қарғаниб чиқиб кетди.

__________
Luna

#СукутСақлама #SukutSaqlama #Киноя #Сарказм #ГендерТенглик
#киноя

Мен янги куёвман. Қайнотам улар билан яшашимни айтиб, ҳоли-жонимга қўймаяпти. Камига саҳар 5 да туриб, уйда майда-чуйда тузатиш, таъмирлаш ишларида ёрдам беришим керакмиш.

Ишдан кейин дам олишга ҳам қўймасдан ҳовлига қарашим керак экан - дарахтларни суғориш, ер чопиш ва ҳоказо. Бутун ойлигимни уларга топширарканман, улар эсам менга кунлик йўлкира ва овқатланишимга 20 мингдан бериб турарканлар (мен очимдан ўлиб, пиёда юрайми). Хотиним билан қачон кино-пинога боришга қўймайди, улар қолса, биз билан юрсалар-да ҳамма жойда. Ва ҳар куни қачон уларни неварали қилишимизни сўрагани-сўраган...

Камига мен ҳар куни улар тўйимизга совға қилган тўн ва дўппида юришим керакмиш. Мен тўнда терлаб кетаман, ахир. Эркаклар, мен қандай йўл тутай???

=================
Муниса

#тескариҳақиқат #сатира #киноя #эркаклар
#киноя

Кўркамбек бугун ҳам университетга орқа девордан ошиб ўтиб келди. Акс ҳолда, университет дарвозаси олдида тўпланиб олган совчи қайноталар тутиб олишарди. Шуларнинг дастидан ҳар ҳафта телефон рақамини алмаштиришига тўғри келади. Баъзи ўқитувчилар эса, 5-10 сўм илинжида янги рақамини совчиларга бериб юбораверишади.

Охири, деканатга арз қилди - декан ака ўтирволиб, у ҳам йигит бола эканини, бир кун келиб турмушга чиқиши, оила ҳамма нарсадан, ҳатто шу ердаги ўқишиданам муҳимроқ эканини, эркакнинг ўрни бола тарбияси-ю қайнота хизматида эканини ётиғи билан тушунтириб, бунақа майда-чуйда нарсалар учун арз қилиб юриш яхши эмаслигини уқтирди.

Кўркамбек деканнинг олдидан кайфияти бузилиб чиқди. Ўқишининг охирги йили, контрактлари тўлаб бўлинган, ўзлари бой-бадавлат яшашади, онасининг бир қанча фирмалари, опасининг қиммат машинаси бор. Ўқишни битирса, униям ҳайдовчилик гувоҳномаси олишга курсларга ўқитишмоқчи, машина олиб беришмоқчи.

Ҳойнаҳой, совчиларам шунинг ҳисобини олиб, унинг йўлларини пойлашяпти-ёв... Тагли-тугли, ўқиган куёв кимга ёқмайди? Уйниям, ишниям эпласа, дейишади-да! Ҳали, ишга жойлашса, маошиниям қуртдек санаб олишса керак?

Ҳозирги замон қизлариям альфонс бўлиб кетишяпти-я, оила боққиси келмайди, эрнинг пулига яшасам, дейди...

=================
Luna

#тескариҳақиқат #сатира #киноя #эркаклар
Сарвар воқеасини давом эттирамиз. Сарвар отасининг гапига кирди. Ота боласига ёмонлик раво кўрмайди-ку, ахир. Йигит университетга грант асосида кирганидан кейин отаси уни хотинга беришга қарор қилди. Йигитни бекор шунча йил асраб-авайлаб катта қилдими.

Тез орада у учрашувларга чиқа бошлади. Қизларнин ҳаммаси мослаб териб олингандай, ҳаммасининг иши, машинаси бор. Ва Сарварни энг бойвучча қизга беришди. Аввалига ҳаммаси яхши эди. Хотин ишга борар, Сарвар уй ишларини қилар, қайнона-қайнотасига қарарди. Лекин 7 кун ўтгач, ҳаммаси ўзгарди. Қайнона куёвдан "қачон неварали бўламан" деб савол берди.

Сарвар шошиб нима қилдим, деб ўйлади-ю, лекин бу фарз эканлигини биларди. Афсуски, 1 йил ўтса ҳамки, хотинини ҳомиладор қилолмади. Оқибатда хотин уйга кеч келар, қайнона эса куёвга совуққина муносабатда бўларди. Камига уни даволансин деб ота уйига юборишди.

Уйда эса Сарварни кўрганидан хурсанд бўлишмади. Бир кун ўтар-ўтмас, Сарварни хотин уйига қайтарворишди.

Кундан-кунга қайнонанинг қилиқларига чидаш қийин эди. Куни билан Сарвар билан гаплашмас, умуман уни йўқ деб ҳисоблар экан.

Ҳурматли қайноналар, илтимос, куёвларингизни қийнаманг, у ҳам фарзандингиз-ку. Невара ҳам бўлар вақт келиши билан.

=================
Luby

#тескариҳақиқат #сатира #киноя #эркаклар
Nemolchi.uz барчасини фош қилади! Сўнгги яримйилликда биз "Миллий тикланиш" партиясига феминизм кукуни қўшилган печеньеларни яширинча бериб турдик. Печеньелардан энг кўп ким тановул қилгани маълум бўлди.

Бугун ҳурматли депутатларимиз “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2061-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказилишининг олдини олиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодекси 2061-моддасига ўзгартиришларни муҳокама қилишди.

Ҳурматли Алишер ака Қодиров шартда гапирди-қўйди: «Эр-хотин оилада бир-бирини ҳурмат қилса, ҳимоя ордерига зарурат ҳам қолмайди. Жазолаш билан оилани сақлаб қолиб бўлмайди».

Бу маънода депутат, албатта, ҳақ. Ҳаммамиз биламизки, оилада ўзаро ҳурмат бўлса, унда зўравонликка ўрин йўқ. Демак зўравонлик йўқ жойда жазо ҳам керак эмас. Зўравонлик бўлса - бу оила эмас. Ва уни қутқариш ҳам керак эмас. Энди нафақат печенье, балки торт ҳам бериб туриш ниятимиз бор, зора Алишер ака ажримлар либерализацияси учун ҳам курашса.

Ширинликларни хуш кўрувчи иккинчи номзодимиз - фракция аъзоси Алишер Хамроев — жарималар сиёсатига эътибор қаратиб, "жаримадан бутун оила бюджети зарар кўради ва бу оилавий муҳитни баттар издан чиқаради. Шунинг учун аёлига қўл кўтарадиган эркакларни жазолашнинг бошқа йўлини топиш керак" деди.

Албатта, бу бизнинг печеньеларимиз иши! Биз қачондан бери уй зўравонлиги ҳолатларида жарималар иш бермаслиги ҳақида бонг урамиз – бунда бутун оила жабр кўради. Шунинг учун моддага бошқа санкцияни қўллаш керак - зўравонга қамоқ жазоси қўлланилса, у озодликдан маҳрум бўлгач, ҳатти-ҳаракатлари устида фикр қилар, оила эса ундан ўзини ўнглаб олади.

Иккинчи ўқишда қонунга жарималар миқдори бўйича ўзгартиришлар киритилади. "Миллий Тикланиш"да ҳаммаям печенье хуш кўрмайди, шекилли, а? Нима бериб юборсак экан? Ошми, кабобми ёҳуд стейклар?

#СукутСақлама #Киноя #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон
Хотинингга «иккинчи эр» сотиб ол - ахир, сен ёнида бўлмаган пайтларингда зилдай оғир бозорликларни ўзи кўтариб юрмайди-ку! 😁🤦🏻‍♀

#Киноя
© Гапира Қочдиева