Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
#Фикр

Бизда кўча кўйда бегона қизларга «гап отиш» авж олган, эшит мени брат. Ха бу нарсани қилиб сен ўзингда қанақадир эмоционал қониқиш ҳис қиларсан, дўстларинг билан битаямта қизни орқасидан прикол ташлаб қўйиб хи хи деб кулишиб кайп қиларсан, аммо бу нарса ташқаридан жудаям хунук кўринади.

Машинада келиб ойнасини очиб, астоновкада турган қизга прикол ташлаб вуахахахах деб кулиб кетадиган саҳналардаги йигит сени кўзингга супер қаҳрамон бўлиб кўринсада, аслида бу шунчаки масхарабоз эркакдир. Қизларни кўзи билан қараганда эса ўшалар дунёдаги энг мерзкий одамлардир.

Масалан, сени синглингга кимдир машинасида тўхтаб "оооо яхши қиз" деб шилқимлик қилганини билиб қолсанг, ўша одамни башарасини бузиб ташлашга тайёрлигингни биламан, так вот қолганлар ҳам кимнингдир синглиси, опаси.

Ўзингни ҳурмат қиладиган йигит бўлсанг кўчада қизларга гап отма, бу қолоқлик, аҳмоқлик, тупойлик белгисидир.

#biztegajogʻlikkaqarshimiz
#stopstreetharassment
#мыпротивуличныхдомогательств

👉 @nurbekalimov

#ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СукутСақлама #SukutSaqlama