Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
Лобар Ғафурджановна Бабаходжаева - педагогика фанлари доктори, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ўқитувчиси

Таълим, мураббийлик ва ахборот технологиялари, бизнес тизимлари ва бизнес жараёнларини автоматлаштириш соҳасида 18 йилдан зиёд тажрибага эга бўлган Лобар Ғафурджановна бизнес-жараёнларни автоматлаштириш тушунчаларни ўрганиб уларни Ўзбекистонда таълим соҳасига биринчилардан бўлиб тадбиқ этган.

Л.Бабаходжаева ўз фаолияти давомида таълим соҳасидаги илғор тенденциялар ва инновацияларни ахборот технологиялари ёрдамида университетнинг ўқув дастурларига турли Ахборот Технологиялари йўналишларини жорий этишга катта эътибор берган.

Лобар Ғафурджановна Тошкент Давлат Техника Университетида бакалавр даражаси, Тошкент Иқтисодиёт Университетида магистратура даражиси, бизнесдаги ахборот технологиялари йўналиши бўйича Вестминстер Университетида (Буюк Британия) иккинчи магистратура даражасини қўлга киритган, шунингдек мураббийлик ва таълим соҳасида халқаро сертификатланган мутахассис унвонини олган. Бундан ташқари, Лобар Ғафурджановна таълим соҳасига ахборот тизимлари ва инновацияларни жорий этиш бўйича педагогика фанлари доктори даражасини қўлга киритган.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #STEMдаАёллар #womenempowerment
Елена Алексеевна Атланова - Intelligent Solutions компанияси ижрочи директори

Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетида "Иқтисодий Кибернетика" (олдинги Тошкент Халқ Хўжалиги Институти) факультетини битириб, Ахборот Технологиялари йўналишида тахсил олган. Ўз фаолиятини оддий дастурчи сифатида бошлаган бўлса-да, қисқа вақт ичида юқори бошқарув лавозимларини эгаллашга муваффақ бўлган.

Елена Атланованинг фаолияти Ўзбекистонда ахборот технологияларини ривожланланиши билан бирга ривожланмоқда, десак муболаға бўлмайди.
Бугунги кунда у йирик давлат ва тижорат ташкилотларига илғор ахборот технологияларини жорий этиш учун жалб этилган мутахассислардан бири.

Бундан ташқари банк хизматлари, корпоратив бизнес жараёнларини автоматлаштириш ва биллинг тизимлари бўйича ўндан зиёд интеллектуал ва муаллифлик мулки гувоҳномасига эга.

Ўзининг ўттиз йиллик тажрибасига қарамай, доимо ўз устида ишлаб, ўзининг профессионал маҳоратини оширишга, ёш кадрларни тайёрлаш ва ўқитишга, ҳамда турли қизиқишларини ижодий тарафдан амалга оширишга алоҳида эътибор қаратади.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #STEMдаАёллар #womenempowerment
Наргиза Ғайратовна Кушакова - "Cisco" компаниясининг ҳудудий бизнес менеджери

Фаолиятини телекоммуникация соҳасида етакчи глобал ташкилотларидан бири - "Cisco"да шогирд сифатида иш бошлаган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон Республикаларида компаниянинг ҳудудий бўлимлари фаолияти учун масъул.

Телекоммуникациялар соҳасида 12 йиллик фаолияти мобайнида Наргиза Ғайратовна ўз корхонаси каби телефон тармоқлари технологиясидан тортиб йирик корхоналар учун хавфсизлик, ишончлилик ва хатоликларга чидамлилик талабларига жавоб берадиган кенг кўламли телекоммуникация тизимларини жорий этиб ривожланган. У тизим муҳандиси бўлиб иш бошлаган бўлса-да, эндиликда минтақадаги бизнес, сотувлар амалиётига ва тегишли ҳудудларда тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқаришга масъулдир.

Н.Кушакова Тошкент ахборот технологиялари Университетида Телекоммуникация соҳасида бакалавр ва магистратура даражасини қўлга киритган, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятини изланувчи-аспирант сифатида давом эттирди.

Наргиза Гайратовна нафақат телекоммуникациялар соҳасида муваффақиятли аёлнинг яққол мисолидир, балки сотувлар ва минтақавий бизнесни ривожлантириш бўйича топшириқларни аъло даражада бажара оладиган техник-муҳандислик йўналиши ходимининг ёрқин кўринишидир.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #STEMдаАёллар #womenempowerment
Надежда Васильевна Брюховецкая - "Uzbekistan airways" АЖ Технологик бўлими бошлиғи

Надежда Васильевна Санкт Петербург Университетининг эргономика, муҳандислик ва муҳандислик психологияси кафедрасида тахсил олган. Ўзининг 25 йиллик фаолияти давомида технологик тартибларни ишлаб чиқиш ва авиакомпаниянинг фаолияти қоидаларини белгилаш ишларини амалга ошириб келмоқда.

Брюховецкая авиакомпаниянинг технологик фаолиятига масъул бўлиб, у авиакомпаниянинг бизнес жараёнларини автоматлаштириш ва савдо-сотиқ, юклар, йўловчи ва юкларни ташиш ҳамда юклар ва йўловчиларга техник хизмат кўрсатиш учун турли ахборот тизимларини жорий қилди.

Надежда Васильевна авиакомпаниянинг ишлаб чиқариш жараёнларига халқаро IATA (Халқаро Ҳаво Транспорти Ассоциацияси) ва ICAO (Халқаро Фуқаро Авиацияси Ташкилоти) стандартларини жорий этиш билан бирга миллий авиакомпания ва IATA ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштирадиган шахс ҳисобланади. Бундан ташқари у Тошкент шаҳридаги янги халқаро аэропортнинг лойиҳасини ишлаб чиқиш учун яратилган ишчи гуруҳ аъзосидир.

Н.Брюховецкая авиакомпаниянинг тижорат фаолиятининг технологик жиҳозларини мунтазам равишда такомиллаштириш ва ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. У ходимларга янги технологик жараёнларни жорий қилишни ўргатиш ва замонавий авиация соҳасида автоматлаштирилган тизимларидан фойдаланишга катта эътибор қаратиб келмоқда.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #STEMдаАёллар #womenempowerment
Шахло Уткуровна Турдикулова - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазир ўринбосари, Илғор технологиялар маркази директори, биология фанлари доктори, профессор

Ш.Турдикулова бир вақтнинг ўзида олим, раҳбар, ташкилотчи, тадқиқотчи ва амалиётчи ролларини самарали ижро этиб келмоқда. У инсон генетикаси ва биотехнология соҳаларида илмий тадқиқотларини фаол олиб боради ва мамлакатимиз учун янги бўлган тиббий биотехнология йўналиши ривожланишининг негизида турган олимадир.

Шахло Уткуровна илм-фан борасида янги тадқиқотлар қилиш ва ёшлар, хусусан ёш аёлларни келажакда олим бўлишлари учун илк қадам босишларини қўллаб-қувватлашни ўзининг асосий мақсади деб билади.

Ўзбекистон Миллий Университетда фан номзоди ва докторлик даражасини қўлга киритган. Шунингдек у АҚШнинг Калифорния Университетида докторлик даражасини қўлга киритишга муваффақ бўлган.

Унинг мамлака илм-фан соҳасини ривожланишига қўшган энг улкан ҳиссаси бу юртимизда илк бор Илғор технологиялар марказининг ташкил этилишида иштирок этиши ва марказ ғоясини инновацияларни ривожлантириш учун платформа сифатида ишлаб чиқишдан бошлаб унинг тўлиқ ишга туширилиши ва фаолият юритилишинини таъминлаган.

Шахло Уткуровна “чегара билмас олим”нинг ёрқин мисоли бўлиб, у глобал миқёсда ўнлаб жаҳон марказлари билан ҳамкорликда юқори баҳоланадиган мақолаларни чоп этади. Шунингдек замонавий технологияларни қўллаш орқали юртимизда илм-фан ривожланишига катта ҳисса қўшган аёллардан биридир.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #гендертенглик #STEMдаАёллар #womenempowerment
Лариса Гайковна Межлумян - Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўсимлик кимёси институтида юқори молекуляр ўсимлик моддалари кимёси лабораториясининг катта илмий ходими, кимё фанлари номзоди

Лариса Гайковна ўзининг профессионал ҳаётини ва илм-фан соҳасида ўсимлик манбаларининг оқсиллари ва ферментларини ўрганиш ва кашф этишга бағишлаган. Унинг бу тадқиқотлари қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт соҳаларини ривожлантириш учун, лаборатория шароитида пахта, маккажўхори, соя ва буғдой етиштирилишини йўлга қўйишда хизмат қилди.

У биокимё, қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт сохалари кесимида ўз тадқиқотларини олиб бормоқда.

Лариса Межлумян илмий интилишлари сифатида ўзи олиб борган илмий тадқиқотларни тажриба ва экспериментлар орқали амалиётда синашни, янги илмий нашрларни чиқаришни ва ўз кашфиётларини амалиётда кенг кўламда киритиб келмоқда.

Унинг доимий интилишлари натижасида “Кукумазим” ферментининг дармони ампулалар шаклида ишлаб чиқарилишига ва унинг кенг миқёсда қўлланилишига муваффақ бўлинди. Унинг ишларидан яна бир мисол сифатида қонда шакар даражасини тушириш учун маккажўхори асосида тайёрланган биологик актив қўшимчаларнинг яратилишинини таъкидлаш мумкин.

Лариса Гайковна жамоавий иш тарафдори бўлиб, тадқиқотлар давомида ўзаро ёрдам кўрсатишга, янги кадрларни тайёрлашга ва ёш мутахассисларни ўқитишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #STEMдаАёллар #womenempowerment
Дилдора Сохибовна Абиджанова - Швейцария Тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги миллий дастурининг расмий вакили,
Хорижий тарихшунослик фанлари номзоди

Дилдора Сохибовна таълим, инфратузилма, иқтисодиёт ва илмий тадқиқотлар масалаларини ўз ичига олган ривожланиш дастури бўйича 17 йиллик тажрибага эга. Ривожланиш соҳаларида кўп қиррали тажрибага эга бўлган Дилдора Сохибовна мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаётга маҳаллий тизимларга кичик инфратузилма лойиҳалариларини жорий қилиш, шунингдек йирик сув таъминоти лойиҳаларига чуқур ўзгаришлар киритиш орқали ўзининг катта ҳиссасини қўшди.

У ривожланиш лойиҳаларида катта эксперт сифатида иштирок этиб, узоқ вақт давомида ўзини ёш мутахассисларни ўқитиш ва мураббийлик қилишга, кадрларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлашга бағишлаб келмоқда.

Дилдора Сохибовна Тошкент Давлат Университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети)да шарқшунос тарихчи мутахассислиги бўйича тахсил олган ва хорижий тарихшунослик фанлари номзоди даражасини қўлга киритган. Шунингдек, Дилдора Сохибовна қуйидаги дастурлар иштирокчиси ҳисобланади: Fullbright Research Fellowship (Бостон Университети) ва Fullbright Follow Up Fellow (Колорадо Университети), Civic Education Project (АҚШ), Марказий Осиёдаги дипломатик алоқалар бўйича тадқиқот дастури (Fullbright, Гарвард университети).

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #STEMдаАёллар #womenempowerment
Юлия Алексеевна Яковлева - Техника фанлари номзоди
“Persons Hunters” кадрлар излаш агентлиги раҳбари

Юлия Алексеевна Тошкент ахборот технологиялари унверситетининг телекоммуникация мухандислиги, тармоқлар ва ахборот тарқатиш йўналиши бўйича бакалавр ва магистр даражаларини қўлга киритган. Бундан ташқари, нейро технологиялар асосида телекоммуникатсия тизимлари ва кенг тарқалган компютер тармоқлари соҳасида техника фанлари номзоди диссертациясини ҳимоя қилган. У ўз профессионал фаолиятини компьютер технологиялари ва телекоммуникация тизимларига бағишлаган.

Ю. Яковлева ўз фаолиятининг турли босқичларида бизнес соҳасида турли ахборот-коммуникация технология (АКТ) лойиҳаларни бошқариб, тадқиқот ва педагогик ишларини параллел равишда олиб борган. Юлия Алексеевна консалтинг соҳасида 15 йилдан ортиқ тажрибага эга мутахассис, хусусан лойиҳаларни амалга ошириш ва лойиҳа жамоаларини бошқариш, мутахассисларни самарали ишни олиб бориш учун бирлаштирш каби ноёб тажрибага эга.

Лойиҳаларни амалга оширишдаги вазифалар мураккаблиги ва маҳсулот сифатини жамоанинг муваффақиятига бевосита боғлиқлигини англаб, Юлия Алексеевна кадрлар тайёрлаш ва жамоавий ишларни олиб бориш соҳасида етакчиликни ўз қўлига олди.

Шундай қилиб, Юлия Яковлева турли касб қобилиятларига эга инсонларни ишга олиш ва уларнинг профессионал юксалишларига баҳо бериш, ҳамда талабаларнинг АКТ фаолиятида ўсишига ва ривожланишига кўмаклашиб келмоқда.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #STEMдаАёллар #womenempowerment
Нилуфар Раббанақуловна Авезова - Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти бош илмий ходими, Техника фанлари доктори

Н.Авезова олий математика йўналиши бўйича Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)да таҳсил олган. "Меҳнат шуҳрати" ордени ва “Springer Nature” журналларида юқори нашрий фаолияти учун сертификат билан тақдирланган, ҳамда Интеллектуал мулк агентлигининг "Янги Интеллект-2017" танловининг "Энг яхши фойдали модел" йўналиши бўйича ғолиби бо`лган.

2017 йилда Web of Science Awards нинг "Энг яхши илмий журнал" номинацияси мукофоти билан тақдирланган Applied Solar Energy халқаро журналининг масъул котиби, “Халқаро қуёш энергияси институти” МЧЖ бош маслаҳатчиси, UNEP маслаҳатчиси, Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисидаги концепция ва қонун лойиҳаси муаллифларидан бири, “Муқобил энергетика ва экология” халқаро журналлари ва Elsevier нашриётининг рецензенти.

Унинг раҳбарлиги остида SRO технологияси ёрдамида қуёш электр энергияси ва иссиқлик тизимига эга энергия тежайдиган тажрибали уй-жой қурилиши ва ишга туширилиши бўйича “Jeil Construction” Жанубий Корея компаниясининг инвестицияларини жалб қиладиган халқаро инновацион лойиҳа амалга оширилмоқда.

Нилуфар Раббанақуловна кадрларни ривожлантириш, ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш ва уларга устозлик қилишга кўпроқ эътибор қаратмоқда. Қуёш иссиқлик энергияси соҳасида бакалавр, магистрларга илмий раҳбарлик қилиб келмоқда.

#СукутСақлама #Аёллар #НеМолчиУз #феминизм #STEMдаАёллар #womenempowerment