Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
* * *
Уйдан кетиб қолмадим, дада,
Тарсакимас, қизартган юзим.
Кўкармаган, қараманг, ака,
Ўзи шундай туғилган кўзим.

Ҳа, азалдан қонталаш лабим,
Жонталашиб туққанди онам.
Талаб-тишлаб ташлашларини
Туғилган пайт билмас эдим ҳам.

Нима? Асло йиғлаганим йўқ,
Оқаётган Ҳаш икки О (Н2О) бу.
Оғринмадим, ўксимадим, йўқ,
Тушунаман.
Тошу таразу...

Палламга ён босмайсиз, дада,
Ёним очиқ...
Ботиб турар тиғ.
Ҳа, ҳаммаси жойи - жойида,
Фақат гардиш айланар қаттиқ.

О, қаддимни ўроқлайвериб,
Ҳузур топган “меҳрибоним-эй“
Тош қабрни қучоқлайвериб,
Тошдан қаттиқ бўлди жоним-эй.

Бадарғалик ўлиммас ахир,
У истаса яшнайвераман.
Дада, майли, ҳайда, барибир,
Ўй уйингда яшайвераман.

Уйдан кетиб қолмадим, дада...

Дурдона Бобомуродова

_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _
#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #АччиқҲақиқат #ЗўравонликҚурбонлари
#киноя

Бир неча кун олдин уйга қайтаётгандим. Ўз маҳалламда ҳеч кимга тегмасдан кетяпман. Бир пайт қандайдир йигит кўрмаган қизлар ортимдан ҳуштак чалиб, турли қилиқлар қила кетишди. Кейин ёнимга келиб, йўлимни тўсишди, ҳатто биттаси орқамга уриб қўйди.

Мен ўзимни йўқотмадим, ҳаммасини телефонимга олдим. Уйда ҳаммасини отамга айтиб бердим, у қизларнинг устидан арз қилмоқчи эканимни айтдим. Отам маҳаллада гап-сўз бўлиб кетишидан қўрқди. Мен эса адолат қарор топишини истадим.

Биз ички ишларга бориб, бўлган воқеани айтиб бердик. Мен ҳатто видеони тақдим этдим. Ички ишлари ҳодимаси нима дейди, денг?! Уларни оқлашни бошлади!!! Қизларни хаётини бузманг, улар шунчаки ҳазил қилишди эмиш. Қизларнинг табиати шунақа эмиш. Камига ҳозир баҳор. Камига ўзим айбдор бўлсам керак, деб қўшиб қўйди, провокация қилганмишман!

Мен нима қилиб уларнинг эътиборини қаратибман? Йўлимда индамай кетаётгандим. Хотин-қизларнинг таъқибларидан чарчадим. Аёллар, наҳот, ака-укаларинг, ўғилларинг, эрларингиз йўқ?

=================
NeMolchi.uz нинг ўйлаб топилган мактубларидан.

#киноя #аччиқҳақиқат #эркаклар