Харрасмент ҳақида гап кетганда бутун дунёни ўзгартирган #MeToo ҳаракатини эсламаслик иложиси йўқ.
Голливуд можароси
2017 йилда Голливуд кинопродюссери Вайнштейн ўнлаб аёллар, жумладан Анжелина Жоли, Ума Турман ва Эшли Джадд каби машҳур актрисаларни таъқиб қилишда айбланади. Бу можаро орқасидан продюсер ўз компаниясидан ишдан бўшатилди ва Нью-Йорк расмийлари унга қарши тергов бошлади.
#MeToo ("Мен ҳам") акцияси 2017 йилнинг октябрь ойида машҳур Голливуд актрисаси Алисса Милано томонидан ишга туширилади ва бугунги кунда анча кенг тус олди. Милано зўравонлик қурбонларига кечинмалари ҳақида ҳикоя қилишни таклиф қилиб, бу йўл билан жинсий таъқибларга қарши курашмоқчи эди. Facebook ва Twitter тармоқларининг минглаб фойдаланувчилари, шу жумладан машҳур шахслар ўз ҳикояларини оламга очишди.
Ҳаракат пайдо бўлишига асос бўлган йирик можаролар:
Европарламентда зўравонлик
#MeToo акцияси Европада ҳам оммавий машҳурликка эришди. Натижада Европа демократиясининг юраги – расмий Брюссель ҳам жинсий таъқиблардан ҳоли эмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақида Европарламентнинг бир неча нафар аёл депутатлари маълум қилишди. Жинсий зўравонликда икки олмон депутати гумонланмоқда.
Буюк Британия Парламенти ва Мудофаа вазирлиги
3 ноябрь куни Буюк Британия Консерватив партияси депутати Чарли Элфике "жиддий айбловлар" туфайли вақтинчалик аъзолигидан маҳрум қилинади, унинг тафсилотлари ҳозирча номаълум. Ва 1 ноябр куни 15 йил аввалги жинсий зўравонлик гумони можароси кетидан Британия Мудофаа вазири Майкл Феллон истеъфога чиқди.
Жинсий таъқиблар ҳақида спортчи аёллар ҳам маълум қилган. Шундай қилиб, машҳур америкалик баскетболчи Брианна Стюарт 9 ёшида ўз қариндоши томонидан таъқибга учраганини ҳикоя қилди.
Нимага эришилди?
#MeToo ҳаракати сиёсат ва қонунчиликдан муайян ўзгаришларга олиб келди. Франция кўчадаги зўравонлик учун жаримани жорий қилди, Швеция эса тарафларидан бирининг аниқ розилигисиз жинсий алоқани зўравонликка тенглаштирди.
АҚШда акция энг фаол авж олди. Bloomberg ҳисоб-китобига кўра, таъқиб ёки жинсий тажовузнинг янги ҳолати деярли ҳар куни маълум бўлади, баъзан унинг сони ачинарли ҳолда кўпаяди. Бу АҚШда корпоратив маданиятни аста-секин ўзгартирмоқда. Ишга ёлловчиларнинг USA Today га айтишича, #МеТоо кампанияси кўпроқ одамларни иш жойидаги таъқиблар ҳақида ўйлашга мажбур қилди - бу уларга номақбул хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар беришни осонлаштирди.
Америка касбий мутахассислар Ассоциацияси томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатадики, #МеТоo дан кейин Қўшма Штатлардаги ҳар учинчи менежер ўз ходимлари билан хатти-ҳаракатларини қайта кўриб чиқди ва йирик компанияларда интизом ва маҳсулдорлик сезиларли даражада ошди.
Шу билан бирга, аёллар ҳуқуқлари учун кураш кутилмаганда уларнинг камситилишига олиб келди: таъқиб қилишда айбланиш қўрқуви туфайли энди баъзи лавозимларни эркакларга бериш афзалроқ. "Топ-менежерлар тўғридан-тўғри: "Мен аёлларни ишга олишга қўрқаман, айниқса ёрдамчи лавозимга, бу жуда шахсий иш. Мен эркакни ишга олганим маъқул”, - дейди ассоциация раҳбари Жонни Тейлор.
Америка тадқиқот ташкилоти Pew Research Center томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг 51 фоизи таъқибларга қарши кампания туфайли эркаклар учун иш жойида аёллар билан мулоқот қилиш қийинлашди, деб ҳисоблайди.
Қандай бўлмасин, #МеТоо жамоатчилик муҳокамасига сазовор бўлди, қўл остидагиларга таъқиб ва босим муаммоси кўринди, қонунчиликдаги узоқ кутилган ўзгаришларга олиб келди, ҳатто энг нуфузли ва машҳурларни ҳам жазо кутиши мумкинлигини кўрсатди.
Сиз #MeToo кампаниясига қандай қарайсиз?
Материални Luby тайёрлади