Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
#Ўқувчилардан

Ёлғиз онаман, ёшим 41 да, хамшира бўлиб ишлайман. 12 яшар ўғлим бор. Кам-кўстсиз яшаб келаётган эдик. 4ойдирки қўшним тинчлик бермайди, мақсади мен билан юриш эди, рад қилганим сабабли ҳар куйга солаяпти.

Ўзимни ёмонлаб шантажчига чиқариб қўйишди. ИИБ га ариза ташладим, ҳақорати учун 3 минимал оклад миқдорида жарима тўлади, шундан кейин ҳам тинчлик бермайди. Охири эшигим тепасига камера ҳам ўрнатдим, фойдаси бўлмаяпми.

Ҳамма далилларим флешкада, қилган қилиқлари, ҳақоратлари ёзилган. Ўғлим роса қўрқиб қолган. Илтимос, маслаҳат беринг, ишхонада обрўйимга путур етмасин, деб қўрқяпман. Мақсади, мен кўчиб кетишим керак экан. Ёлғиз бошим билан нега энди уйимни сотиб кетишим керак экан?! Илтимос, маслаҳат беринг.

================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

❗️Диққат: Шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ёзиш ман этилади. Агар сиз тасодифан шундай мазмунда шарҳ қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда, ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.

_______________________
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан #кўмак
#Ўқувчилардан

Ёшим 17 да, ҳозирда онам, укам ва синглим билан бувимникида туримиз. Сабаби, отам охирги пайтларда жуда ичкиликка берилиб, онам билан жанжаллашиб урардилар, куракда турмас гаплар билан ҳақоратлар эдилар. Мен буларга сабр қилиб юрардим ва охири чидай олмадим.

Отам онамни урушаётган эдилар, мен аралашдим "ота, унақа қилманг, ҳозир озгина мастсиз, ўзингизга келганингизда гаплашайлик" десам, мени сўкиб кетдилар. Мени сўкманг десам мени ерга ётқизиб урдилар, онам ажратаман дегандилар, уларни туртиб юбордилар.

Мен ойимнинг адаларига телефон қилиб олиб кетишларини сўрадим, бизни олиб кетдилар. Онам 4 йилдан бери 2 гуруҳ ногиронилар ва қандли диабет касаллигига йўлиққанлар. Ҳозирда мазалари бўлмаяпти, мен уларни тузатиш учун туну-кун тинмай ишлаябман, лекин бобомникида ҳам бизни чиқиштиришмаяпти.

Ипотекага уй олмоқчи эдик, шароитимиз тўғри келмади. Биз бобомникида бегонадай яшаяпмиз. Қандай қилиб уйли бўлсак бўлади?

================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

❗️Диққат: Шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ёзиш ман этилади. Агар сиз тасодифан шундай мазмунда шарҳ қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда, ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.

_______________________
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан #кўмак
#Ўқувчилардан

У билан ижтимоий тармоқларда танишганимда 16 ёшда эдим. У пайти репетиторга қатнардим. Кимдир билан танишиш ниятим ҳам йўқ эди. Ягона мақсадим: у шаҳардан кетиш эди.

Бир куни дугонам интернет-кафега киришни таклиф қилди. Ўша куни танишувлар сайтига кирдик. Мен ўзимдан 8 ёшга катта йигит билан танишдим. Ўша куниёқ қайси кафеда эканлигимизни билиб, келди, мени кўрмоқчи эди. Бир неча кун ўтгач эса бира тўла мактабимга келди. Мени авраш билан овора эди. Мен, табиийки, эридим. Рақамимни бердим. Охир-оқибат мен уни севиб қолдим деб ўйлардим. У кўпинча мени олиш учун машинада келарди. Мен бир неча бор унинг уйига бордим. У мендан интим суратлар юборишни сўради. Мен юбордим...

Ўша шаҳардан кетгач, хаётимни янгитдан бошламоқчи эдим. Ўша пайти қанчалик хато қилганимни англагандим. Унинг асл юзини ҳам билдим. Бир куни эса у ижтимоий тармоқларда менинг номимдан аккаунт очиб, ўша интим суратларни жойлади. У суратлар фақат иккимизда бор эди. Мен ундан аккаунтни ўчиришни талаб қилдим. У шантаж қилмоқчи бўлди-ю, органларда ишлайдиган амакимдан қўрқиб, ундай қилмади. Суратларни ўчириб, хаётимдан йўқолди.

Лекин, афсус, энди мен ҳеч кимга ишонолмасдим. Эркак зотига умуман ишонмай қўйдим. Ўша ёш қалбим билан унинг гап-сўзлари буткул тўғрилигига ишончим комил эди. Ҳозир 30 ёшдаман. Турмушга чиққанман. Лекин ҳалигача ундан қўрқаман. Яна номимдан аккаунт очиб, ўша ишни қилса-чи?

Пединститут талабси ҳақидаги гап-сўзларни ўқиб, ўзим тўқнашган ўша ёқимсиз вазиятни эсладим. Қизни айблайдиганларни тушунмайман. Биргина ҳатти-ҳаракатлари учун одамни ёмон отлиққа чиқарманг! Аввало зўравонни оқлаган бўласиз.

=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

❗️Диққат: Шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ёзиш ман этилади. Агар сиз тасодифан шундай мазмунда шарҳ қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда, ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.

_______________________
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан #кўмак
#Ўқувчилардан

Ҳикояларни ўқиб айримлари ўтмишимни эслатади. 17 ёш эдим. Ўшанда катта-катта тадбирлар, танловларда қатнашар, ҳар доим фахрли ўринларни олиб юрардим. Тошкентга танлов учун келгандим. У пайтлар танловдан кейин вилоятга таксида йўлга чиқдик. Машинада ҳамма бир бири билан танишиб гаплашиб кетарди.

Ёнимда битта бола ўтирди, бемалол самимий гаплашдик, умуман ёмон нарсаларни ҳаёлимизга ҳам келтирмасдан. Уйга келдик, қиш кунлари вақтли кун қораярди. Репетиторга қатнардим, ундан чиқиб холамникига бориш учун рухсат олгандим.

Такси кутиб турганимда яна ўша болани учратдим. Машинасида келди, юр, обориб қўяман деди. Такси кутаётганимни, узоқроққа кетишимни айтдим. Майли, йўлим экан, ўтир, деди. Ўтирдим. Холамникига олиб бориб қўйди.

Эртаси куни ундан кейинги кун ҳар куни репититордан чиқишимга ўқишни олдида турадиган одат чиқарди. Бир куни яна холамникига борадиган бўлдим. Яна келди, ўтирдим. Энди дўстдек бўлиб қолгандик. Мени бу йўлда битта ишим бор, шуни ҳал қилиб олайлик, деди. Кеч қолаётганимни айтсам ҳам, иши тез битишини айтди.

Ички йўллардан юриб, узоқ бир жойга келиб қолдик. У машинадан тушиб, орқасига ўтирди. Қўрқиб кетдим. Машинадан тушишга ҳаракат қилдим, қанчалик қаршилик қилмай, бақирмай хеч ким йўқ эди ва у мени зўрлади.

Нима бўлаётганини умуман тушунмадим, лекин бутун баданим оғрирди... Мени холамникига олиб бориб қўйди, уйга кирдим-у, симкартамни синдириб ташладим. Кейин уни умуман кўрмадим. Лекин ҳали бугунги кунгача бу гапларни ҳеч кимга айтмадим, айтолмадим.

Ҳамма мени айблар ва мени гуноҳкор деб аташларидан қўрқардим, ҳалигача қўрқаман. Турмушга чиқиш, оила қуриш эса энди менга армон... Олий маълумотли бўлдим, яхши жойда ишлайман, лекин йигитларни ўзимга умуман яқинлаштира олмадим ўша воқеадан сўнг.

Совчиларни нега қайтараётганим ҳақида уйдагилар тинмасдан сўроқ қилишади, уларга ҳақиқатни айтолмайман, мени айбдор қилишади. Ўзлари ҳам бу иснодни кўтара олишмайди. Лекин ҳеч қачон ўзимга нимадир қилишга уринмадим, чунки бу жон Аллоҳдан менга омонат, уни ўзим билган куйга сололмасдим...

=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ҳам ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

❗️Диққат: Шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ёзиш ман этилади. Агар сиз тасодифан шундай мазмунда шарҳ қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда, ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.

_______________________
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Ўқувчилардан #кўмак
#Фикр

Шу депутатнинг олдинги бирорта фикрини оқламаганман. Болага фақат она эмас, ота ҳам жавобгардир. Аёлнинг ўзи ожиза бўлса, яна психологик шифохоналарда рўйхатда турса, қандай қилиб иккита болани унга ишониб қолдириб кетиш мумкин?

Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ҳар қадамда поймол бўлаётган бир вазиятда яна оломон аёлни қоралаш билан банд, аммо ота ҳақида кимдир ўзига савол бердими? Отанинг роли қани? Фарзандларнинг отаси виждони сал қийналиб, бирор муносабат билдирдими?

Аёл бу вазиятга келгунча жамият, ёнидаги инсонлар нега жим қараб турди?

Хуллас, аввало Аллоҳнинг асрагани билан қизалоқ омон қолди. Жабрини эса яна она чекади. Руҳан ўзига келган пайти, ишонаман, у жудаям бу ишидан эзилади. Аллоҳга аён, балки ўзига келиб қон йиғлаб ўтиргандир...

Feruza Rahimova
_______________________
#СукутСақлама #SukutSaqlama #Фикр #Аёллар #кўмак
Мадина Рузматова, PR-adviser ва блогер, Nemolchi.uz лойиҳасига Ўзбекистондаги бодипозитив, ўзини борича қабул қилиш йўли ҳақида гапириб берди.

- Афсуски, Ўзбекистонда бодипозитив бир ҳаракат сифатида шаклланмаган. У тизимли эмас, давлат томонидан тан олинмаган ва қандайдир муаммоларни хал қилиш қаратилмаган.

Бодипозитив пайдо бўлганига кўп бўлса-да, Ўзбекистонда у ҳақида энди гапиришмоқда. Мен бу мавзуни кўтарган биринчи одам эмасман. У четда қолаётгани ачинарли.

Мен баландпарвоз манифестлардан бошладим, кейин бундай ишлаш ярамаслигини англадим ва soft influence техникасида ишлашга қарор қилдим, сиз тазъйиқсиз ўз намунангизда роль моделини кўрсатасиз. Мен учун бодипозитив - бу ҳар қандай ташқи кўриниш ва физикани тан олишни англатувчи очиқ фикрлаш тури ва қадриятлар мажмуидир. Мен ташқи кўринишни танқид қилиш ҳақидаги фикрларни ифодалашнинг тажовузкор услубидан ҳам воз кечдим.

Мактабдаги буллингда кичик қизлар албатта катталарга хабар беришлари шарт. Негаки шахсий чегараларни бузаётган одамларни жазолаш шарт. Вояга етганлар ўзларини қулай хис қилишлари муҳимлиги ва ўзларига ёқиши биринчи ўринда туриши кераклигини англашлари шарт. Қийин вазиятга тушган қизларга маслаҳат беришдан йироқман, лекин менга ўз пайтида психотерапевт маслаҳати ёрдам берди.

Бу мавзуни кўтаришдан олдин катта қўрқув бор эди. Фейсбукда жамият ортиқча вазни бор одамлардан қанчалик нафратланиши ҳақидаги илк постимни ёзгандан кейин йиғлаганим эсимда.

Дунёдаги ҳар бир қизга мурожаат қилиш имконияти бўлса, у нақадар гўзаллигини айтардим. У ҳаммасини уддалайди ва кўз ёшлари ортда қолади. Кичиклигингда бирон муаммога дуч келсанг, сени қўллаб-қувватлайдиган инсонга муҳтожлик сезасан. Ҳар бир қизга айтар гапим - ўша инсон ўзингиздир. Муҳаббатингизни бировга исботлашга мажбур эмассиз. Айнан сенга мурожаат қилмоқчиман: ҳаёт жуда гўзал, у қандай бўлишини хоҳласанг, шундай бўлади. Қандайдир журнал/Инстаграм сенга яшашни ўргатгани учун бахтли бўлиш имкониятини қўлдан бой берма. Сен - бетакрорсан!

#СукутСақлама #бодипозитив #кўмак #психология
«Қўллаб-қувватла ёки индамай ўтиб кет»

Яқинларингиз бирон воқеадан ҳафа, сизга эса у арзимас нарсадай туюлади. Ва яқинингиз нега кўз еш қилаетгани сизга ғалати туюлиши мумкин. Лекин ичимиздаги ғуборлардан қутулишнинг энг тўғри йўли - кўз ёши бўлиши мумкин. Агрессияга қараганда улар атрофдагиларга озор бермайди.

Яқинингиз ўини ёмон хис қилаетганини айтса, нима дейиш мумкин:

«Шундай бўлганидан афсусдаман»
«Сенга адолатсизлик қилишди»
«Бу жирканч ҳолат, сенга қўшиламан»
«Улар.... (исталган сўкиниш сўзи»!»
«Мен ҳам бу ҳолатдан шокдаман»

Яқинингизни унинг розилиги билан қучоқлашингиз мумкин. Қўллаб-қувватлай олмасангиз (эҳтимол, унинг фикрига қўшилолмаетгандирсиз)– шунчаки индаманг. Унинг хис-туйғуларини қадрсизлантиргандан кўра шуниси тузук. Ҳаяжондан тушгач, вазиятга ўзи тўғри баҳо бера олади.

#СукутСақлама #Кўмак #SukutSaqlama
Ғийбат, миш-мишлар, аёллар жамоаси - илон уяси. Бизнинг маданиятимиз шундай устунларга қурилганки, аёл аёлга рақибдир. Аммо аёллар рақобат ҳақидаги юқоридаги барча стереотиплардан воз кечиб, бир-бирларини қўллаб-қувватлашлари керакми?

Интернет маконида ҳам, реал ҳаётда ҳам бизни патриархат меъёрларидан келиб чиқиб, бир-биримизни қоралашга ундаётгандек. Биз ҳамжиҳатликда бўлишимиз керак.

Бир-биримизга ёрдам беришнинг кўплаб усуллари мавжуд. Улардан айримларини келтириб ўтамиз.

Бир-бирингизнинг ютуқларингиз ва ғалабаларингиздан хурсанд бўлинг

Бир-бирингиз учун хурсанд бўлиш мутлақо нормалдир. Агар кимдир сизни ҳайратда қолдирса, буни яширманг, бегона бўлса ҳам ўзига айтинг. Кутилмаган бўлса ҳам, илтифот ҳар доим қимматлидир. Биз аёллармиз, бизни эшитинг, эътиборсиз қолдирманг!

Қизларингизга спортчи, олима ва муҳандислар ҳақида гапиринг. Режиссёрлар, ёзувчилар ва мусиқачиларнинг ишларини кузатиб боринг. Бир-бирингизни қувонтиринг. Биз бирга бўлсак, мағлуб бўлмаймиз!

Ўз ҳикоянгизни бўлишинг

Биз, аёллар, воқеаларимизни бўлишиш билан яқинроқ бўлишимиз мумкин. Ҳаётимиз ҳақидаги номаълум ҳақиқатни баҳам кўриш ажойиб, ҳатто ҳикоялар баъзан аччиқ бўлса ҳам.

Устоз бўлинг

“Баъзи одамлар вақти, айримлар нақдини беради. Кимдир ўз қобилиятларини улашади, бошқалари том маънода жонини беради. Гап шундаки, ҳар кимнинг берадиган нарсаси бор”, - деган эди Барбара Буш.

Ҳар биримизда баҳам кўришимиз мумкин бўлган кучли томонларимиз бор. Шу билан бирга, шуни ёдда тутишимиз керакки, бир аёлнинг муваффақияти бошқасининг муваффақиятсизлигига тенг эмас. Барчанинг ғалабаларига етарли жой бор, чунки биз кейинги босқичга бир-биримизга ёрдам берамиз.

Эркакларга тушунтиринг

Ҳа, аёлларда ҳокимият бор. Лекин биз ҳали ҳам патриархал жамиятда яшаяпмиз. Муаммони ҳал қилиш учун унинг илдизларини топиш керак. Эркаклар бошқа аёлларга нисбатан камситувчи/таҳқирловчи изоҳлар берганда ҳимояга туринг.

Аёллар эркакларга феминизм ва гендер тенгсизлик нима эканлигини тушунтирганда, бизнинг ижтимоий доирамиздаги аёллардан бу доирадан узоқроқда бўлган аёлларга тарқаладиган тўлқин бошланади. Бу бизнинг мақсадимиз ва бу мақсадга эришиш аллақачон бизнинг кичик ғалабамиз бўлади!

Ўз аёлларингизни топинг

Мақсадлари ўхшаш бўлган бир ёки иккита ҳамфикр аёлни топинг; бир-бирингизнинг муваффақиятларингизни қўллаб-қувватлаш учун ёнма-ён туринг. Қийин пайтларда бир-бирингизга далда бера оласиз, орзу қилган орзуингизга эришиш йўлида давом этишга ёрдам берасиз.

Айтганча, бизнинг жамиятимизда ажойиб анъана бор - гап-гаштаклар. Ҳар бир аёл гап шунчаки йиғилиш эмас, балки бир-бирини қўллаб-қувватлаш ҳам эканлигини билади.

Сиз аёлларнинг бир-бирини қўллаб-қувватлашини қандай тушунасиз?

Елена Ковергина материали

#сенёлғизэмассан #аёллар #кўмак #womenempowerment #СукутСақлама #тавсиялар
Болаликдан бизни турли хавфли вазиятларда ўзимизни қандай тутиш, қаерда жим туриш-у, қаерда ёрдамга чақиришни ўргатишади. Аммо биз стресс ҳолатига тушганимизда барча ўрганган кўникмаларимиз эсдан чиқиб, ички инсоний инстинктларимиз ишлаб кетади.

Масалан, бир безори қоронғу кўчада аёлларга ҳужум қилади. Нега улардан бири ҳеч бир ҳаракатсиз қотиб қолса, бошқаси қочишга ҳаракат қилади, яна бири сумкасидан тўғри келган нарсани чиқарса, бошқаси жиноятчига мушт кўтаради.

Мутахассислар кучли стрессга 4 та асосий жавоб реакцияси мавжудлигини таъкидлашади.

"Ур" реакцияси - энг агрессив ва нафақат атрофдагилар, балки инсоннинг ўзи учун ҳам хавфлидир. У нафақат жисмоний тажовуз, балки айблов ва таҳдидлар билан ҳам ифодаланади. ("Ўзинг айбдорсан!", "Ўзингга қара!", "Менга яна гапириб кўр-чи!").

Агар инсон" қоч" реакцияси билан жавоб қайтарса, у тўғри маънода вазиятдан қочишга уринади. Триггерга учраб, автомат тарзда нарсаларини йиғиштириб уйдан кетиб қолиши ёки иш юзасидан чиқиб кетиши мумкин.

"Музла" типи - бу ҳам қочиш, аммо психологик қочиш турига киради. Бунда одам ўзини йўқотиб қўяди ёки диванда ўтириб ҳеч бир ўй хаёлларсиз телевизор каналларини айлантириб ўтириши мумкин. Муҳими, ташқи оламдан қочиш.

"Таслим бўл" реакцияси қутулиб қолиш учун максимал даражада "яхши" бўлиш, вазиятга тез мослашиш, кўникиш. Аслида реакциялар кетма кет рўй бериши керак - олдин биз музлаймиз, вазиятни баҳолаб, сўнг қочишга, уришга ёки таслим бўлишга қарор қиламиз. Бу реакциялар бизга ҳайвонот дунёсидан ўтган.

Аммо инсонда ҳар қандай стресс ҳолатида юзага келадиган фақат битта реакция устунлик қилиши мумкин. Мутахассислар у ёки бу реакциянинг юзага келиши нимага боғлиқлиги ҳақида аниқ фикрга эга эмаслар. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрларига кўра, бу тана тузилиши ва гормонал фонга боғлиқ. Бошқалари эса бу маълум инсоннинг характер хусусиятларига боғлиқ деб ҳисоблашади.

Психолог шарҳини кейинги постларимизда берамиз.

Нигина Худайбергенова тайёрлади

Мадина таржимаси

#аёллар #тавсиялар #зўравонликқурбонлари #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #СукутСақлама #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #кўмак #хавфсизлик