Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
2.4K subscribers
1.06K photos
265 videos
2 files
2.72K links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
ЎЗ МЕҲНАТИ БИЛАН ДУНЁНИ ЎЗГАРТИРГАН 10 НАФАР ОЛИМА АЁЛ. 1-ҚИСМ.

Аёллар илм-фан тараққиётига эркакларга қараганда камроқ ҳисса қўшган бўлишлари мумкин, лекин тан олиш керак, узоқ вақт давомида уларнинг хизматлари илмий дунёда пастга урилди ва баъзан аёл олималарининг асарлари эркаклар номидан ҳам эълон қилинди. Яхшиямки, яқин ўтмишда вазият ўзгарди. Фақат 40-50 йил аввалгина, аёл олималар «соядан чиқиб келишди» ва илмий дунёда уларнинг хизматлари эркакларнинг қадр-қиммати билан тенглаша бошлади.

АДА ЛАВЛЕЙС (бутун жаҳонга машҳур шоир Дж. Байроннинг қизи)
Лавлейс тарихда биринчи дастурчи ҳисобланади. Математик аёл математик-ихтирочи олим Чарльз Беббижнинг аналитик машинаси учун дунёда биринчи бўлиб дастур яратган ва “ишчи ячейка”, “цикл” атамаларини истеъмолга киритган.

✔️МАРИЯ СКЛОДОВСКАЯ-КЮРИ
Кюри хоним илмий ютуғининг бош омили – Биринчи жаҳон урушида кенг фойдаланилган радиоактивликни ихтиро қилиш ва мобиль рентген қурилмасини яратиш бўлган. Бу қурилма ҳарбий жарроҳларга мураккаб операцияларни амалга оширишда ниҳоятда қўл келган.

1903 йилда Мария Кюри физика фани бўйича Нобель мукофотини олган илк аёл бўлган. 1911 йилда эса, кимё фани бўйича яна бир бор Нобель мукофотига сазовор бўлган. Кюри ушбу нуфузли мукофотни икки маротаба қўлга киритган дунёдаги биринчи инсондир.

🔷АБДУЛЛАХЎЖАЕВА МАЛИКА САМАТОВНА
Абдуллахўжаева
Малика Саматовна — Республика патологанатомик маркази директори, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, тиббиёт фанлари доктори, профессор ҳисобланади.

Малика Абдуллахўжаева 1961 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти қошида биринчи марта Ўзбекистон Республикасида Марказий илмий-текшириш лабораториясини ташкил этган. 1970 йилда профессор унвонига сазовор бўлади ва шогирдлари билан нейропатология ва нейроморфология муаммолари бўйича дастур ишлаб чиқаради.

Профессор М.Абдуллахўжаева клиник иммунопатология ва экспериментал соҳаси бўйича дунёга танилган олима саналади. 1997-1999 йилларда тиббиёт олий ўқув юртларида “Одамнинг патологик асослари” икки жилдлик дарслигини яратган.

Унинг ташаббуси билан МДҲ мамлакатларида ягона бўлган Республика патологанатомия маркази ташкил этилган.

Абдуллахўжаеванинг илмий ишлари, асосан асаб тизимининг иммунопатологияси, географик патология ва тиббиёт тарихи масалаларига бағишланган. У Ўзбекистонда тиббиёт соҳасидаги янги йўналиш— трансплантация иммунопатология асосчиси.

Ўзбек ва рус тилларида чоп этилган биринчи патологик анатомия дарслигининг (1997) муаллифи. Калифорния штатининг фахрий фуқароси (1986 йилдан).

М.Абдуллахўжаева раҳбарлигида 2005 йили Human Herpes вирусининг 8-типини ва Эпштейн-Барр вирусининг ривожланиш турларини ўрганиш бўйича илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилган.

➡️Батафсил сайтимизда ўқинг: https://nemolchi.uz/uz/z-me-nati-bilan-dunjoni-zgartirgan-10-nafar-olima-ajol-1-ism/

________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ИлмФандаАёллар
ЎЗ МЕҲНАТИ БИЛАН ДУНЁНИ ЎЗГАРТИРГАН 10 НАФАР ОЛИМА АЁЛ. 2-ҚИСМ

▶️РОЗАЛИНД ФРАНКЛИН

Илмий доираси: биофизика.
Миллати: америкалик.
1920 – 1958 йилларда яшаб ўтган.
Франклин ДНКнинг тузилишини ўрганиш бўйича олиб борган тадқиқоти билан машҳур, у биринчилардан бўлиб ДНК ўзида қўш спирални мужассам этганини аниқлаган. Аёл ўзиникига ўхшаш тажриба ўтказган эркак ҳамкасблари Фрэнсис Крик ва Жеймс Уотсоннинг 1962 йилда Нобель мукофотини олишидан 4 йил аввал вафот этган.

Баъзи мутахассисларнинг фикрига кўра, Франклин 1962 йилда ҳатто тирик бўлганида ҳам, эҳтимол у Нобель мукофотини ололмаган бўларди.
2020 йилда Европа космик агентлиги Қизил сайёрага юборилиши режалаштирилаётган ўз Марсоходини Розалинд Франклин шарафига номлади.

▶️ВЕРА РУБИН

Илмий доираси: астрономия.
Миллати: америкалик.
1928 – 2016 йилларда яшаб ўтган.
Рубин галактикаларнинг айланиш тезлигини ўрганиш бўйича олиб борган илмий ишлари билан машҳур. У биринчи бўлиб оламда қоронғу материянинг мавжудлигини, коинотни "ушлаб турувчи" космик "цемент"ни топди. Вера Рубиннинг кашфиёти XX асрдаги энг муҳим ихтиролардан бири ҳисобланади.

▶️ГЛЭДИС УЭСТ

Илмий доираси: математика.
Миллати: америкалик.
1930 йилда туғилган.
Уэст ер шаклини математик моделлаштириш ва кейинчалик GPS тизимига киритилган сунъий йўлдош геодезия моделларини яратиш бўйича илмий тадқиқотлари билан дунёга танилган.

2018 йилда бу олима аёлнинг номи АҚШ космик ва ракета қўшинлари шон-шараф залига қўйилди, яъни у Ҳарбий ҳаво кучлари космик қўшинларининг энг юқори мукофотларидан бири билан тақдирланди.

▶️ФЛОССИ ВОНГ-СТААЛ

Илмий доираси: вирусология.
Миллати: америкалик.
1947 йилда туғилган.
Вонг-Стаал ОИВнинг тузилишини аниқлаган ва вирусни генетик хариталаш тизимини яратган дунёдаги биринчи олима аёл бўлди. Буларнинг барчаси мутахассисларга ОИВ ОИТСни келтириб чиқаришга сабаб бўлиши мумкинлигини аниқлашга ёрдам берди.

▶️ЖЭННИФЕР ДУДНА

Илмий доираси: биокимё.
Миллати: америкалик.
1964 йилда туғилган.
Дудна - геномни таҳрирлаш учун инқилобий технология бўлган CRISPR/Cas9ни ишлаб чиққан асосий тадқиқотчилардан бири. Олимларнинг фикрига кўра, келажакда ушбу технология даволаб бўлмайдиган касалликларга чек қўяди.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/severnymayak/

________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ИлмФандаАёллар
Мамлакатимизда айрим аҳоли қатлами гендер тенглик моҳиятини англамайди. Гендер тенглик - эркакларнинг ҳуқуқларига даъво қилиш эмас, балки эркаклар билан тенг ҳуқуқларга эга бўлиш демакдир. Аёллар истаган жабҳасида эркин фаолият юрита олиши ва тўсиқларга учрамасликлари керак. Бугундан сизларга илм-фанда ютуқларга эришаётган аёллар ҳақида ҳам ҳикоя қиламиз.

Бугунги илк қаҳрамонимиз Наманган давлат университети, (PhD) катта ўқитувчиси, "TumorOnTarget" стартап лойиҳаси муаллифи Шоҳиста Рустамова.

– Ҳозирги кунда саратон касаллиги энг хавфли касалликлардан бири ҳисобланади, - дейди Шоҳиста. - Шулар ичида кўкрак бези саратони дунё миқёсида ўпка саратонидан кейин иккинчи ўринда (2,09 млн ҳолат) туради. Онкомаркер миқдори ортиб кетган беморларни даволашда нишон терапияни қўллаш мумкин.

Нишон терапия бу – нишон препаратлар ёрдамида даволаш усули бўлиб, бундай препаратлар айнан ўсимта тўқимасигагина таъсир қилади ва уни бартараф этишга ёрдам беради.

- Ҳозирги кунда республикамизда саратон касаллигига чалинган беморларни даволашда кимётерапия усулидан фойдаланилаётган бир пайтда, нишон терапия ёрдамида даволашни соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилиш бўйича қилинаётган ишлар ўз долзарблиги билан ажралиб туради. Шу туфайли нишон терапияни қўллаш мумкин бўлган беморлар гуруҳини ажратиб олиш учун ПЗР асосида амалга ошириладиган HER2 статусини аниқлаш усулини ишлаб чиқдик.

Мазкур онкомаркерни аниқлаш ҳозирги кунда фақатгина Республика онкология марказида иммуногистокимё усули ёрдамида амалга оширилади. Бу бутун республикадаги нишон терапияни қўллаш мумкин бўлган беморлар гуруҳини ажратиб олиш учун етарли эмас. Шунингдек, нархи ҳам қиммат.

Мазкур муаммони ҳал қилиш учун биз томон ПЗР асосида онкомаркерни аниқлаш учун ишлаб чиқарилаётган усулни соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилиш катта қадамдир. ПЗР асосида онкомаркерни аниқлаш усулининг аналоги иммуногистокимёга нисбатан 2 баробар тез ва арзон амалга оширилади. Шунингдек, ПЗР ускунаси бутун республикамизнинг барча вилоятлари клиникаларида мавжудлиги туфайли уни юртимиз миқёсида кенг кўламда йўлга қўйиш имкониятининг мавжудлиги амалиётнинг асосий афзалликлари ҳисобланади.

Ҳозирги кунда аксарият давлатларда кўкрак бези саратони нишон терапия ёрдамида даволанади. Бу улар умрининг сезиларли даражада узайишига, айрим ҳолларда ўсимтанинг буткул ўсишдан тўхташига олиб келиши кузатилмоқда. Ўзбек аёлларининг лоақал 20 % беморларининг умрини узайтиришга оз бўлса ҳам ҳиссамизни қўшиш истаги бизни (илмий раҳбарим ва жамоамиз) шу ишга қўл уришимизга катта туртки бўлди.

Севара Абдуллаева ёзиб олди

____________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #WomenEmpowerment #ИлмФандаАёллар
👉Ўзбек ёзувчилари ижодини ўрганиб, АҚШда фан доктори бўлган наманганлик Донохон Абдуғафурова

АҚШнинг Эмори университетида фан доктори унвонини олган наманганлик Донохон Абдуғафурова адабиётга қизиқиши қандай шакллангани, ўзининг тадқиқотлари ҳамда ўзбек адабиётида аёл ёзувчиларнинг ўрни ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, у ўзбек адабиётидаги афсонавий ёзувчилардан бири бўлган Анбар Отин ижодига ҳам алоҳида тўхталди.

Наманган вилоятининг Ёрқўрғон қишлоғида катта бўлган Донохон Абдуғафурова ёшлигидан — далада ишлаб юрган вақтларидан — университетда ўқишни орзу қиларди. У ўз мақсадига эришди. Аввал Наманган давлат университетида бакалавр даражасини олди, 2001−2002 ўқув йилида гуманитар фанлар соҳасида президент стипендияси соҳибаси бўлди, кейин Ваёминг университетида (АҚШ) магистратурада ўқиди, энди эса Эмори Университетида Ислом цивилизациялари (гендер, дин ва тарих бўйича) йўналишида фан доктори унвонини олди.

Донохон ортга назар ташлаб, болалигини эслайди. «Мен ўзбек адабиётини доим яхши кўрардим», — дейди у. Унинг таълим олишида катта роль ўйнаган акаси уйга газета олиб келар ва уни катта сарлавҳалар орқали ўқишга ўргатар эди. (Кейинчалик, у қариндоши Фароғат билан бадий асарларни муҳокама қилар эди). Адабиётнинг катта ихлосманди бўлган акаси ўз ёзган шеърларини Донохонга ўқиб берар эди. «Лекин мен шеър ёза олардим деёлмайман», — аниқлаштиради у. Ўша вақтлардаёқ Донохон ўзини тадқиқотчи сифатида синаб кўрар ва акасининг шеърларини таҳлил қилар эди. Йиллар ўтиб, бу қизиқишлар уни АҚШнинг Жоржия штатидаги Эмори Университетининг докторантурасига етаклаб келди.

Донохон — тадқиқотчи, олима ва фан доктори. Унинг кенг қамровли қизиқишлари ўзбек адабиёти, ўзбек шеърияти, ўзбек жамиятида одобнинг (маданиятлилик) роли ҳамда Ўзбекистон тарихида аёл ёзувчилар ва шоираларни ўз ичига олади. «Менинг қизиқишларим узоқ вақт давомида шаклланган, — дейди Донохон. — Бунда муҳим ролни Наманган давлат университетидаги таълим ўйнаган». Буни у докторантурага суҳбатдан ўтаётганида тушунган.

Донохон илмий ишлари орқали стереотипларни енгишни хоҳлайди, докторантурани эса ўзининг аниқ мақсади деб атайди. «Мен АҚШда докторантурадаги ўқишимга қанча вақт сарфлашимни билмасдим, лекин ўз мақсадимга эришишни хоҳлардим», — дея қўшимча қилади у.

Донохоннинг айтишича, Америкада университетга кириш учун фақат хоҳишнинг ўзи етишмайди. Йўналишни аниқлаш ва қаерга топширишни ҳам билиш керак. Бошида у Америкадаги олийгоҳда ўзбек тилидан дарс бериш ҳақида ҳам ўйлаган, лекин бундай имкониятлар кам бўлганлиги учун у бошқа имкониятларни излаган. Шунда у «Эмори»га тўқнаш келади. «Бу имконият менга ўз қизиқишларим ва олдинги тажрибамни бирлаштириш имкониятини берди», — дейди у.

➡️Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/07/20/donoxon-abdugafurova/?utm_source=push&utm_medium=telegram

___________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #WomenEmpowerment #ИлмФандаАёллар
🔹Ҳозирги кунда 2 483 нафар хотин-қизлар олий таълимдан кейинги таълим тизимида илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланмоқда.

🔸Илмий фаолият билан шуғулланаётган аёлларнинг 3 568 нафари илмий даражага эга бўлиб, уларнинг 707 нафари фан доктори, 2 412 нафари фан номзоди ва 449 нафари PhD илмий даражасига эга ходимлар ҳисобланади.

🔻2020 йилда якунланган 1 021 та илмий лойиҳанинг 204 таси (52 та фундаментал, 152 та амалий), яъни 19,9 фоизи олима аёллар раҳбарлигида бажарилган.

🔹Ҳозирги кунда илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ умумий йиллик молиявий ҳажми 45,4 млрд сўмлик 82 та илмий лойиҳалар олима аёллар томонидан бажарилмоқда (27,8 млрд сўмлик 57 амалий, 16,9 млрд сўмлик 25 та инновацион лойиҳалар). Амалга оширилаётган илмий лойиҳаларда 696 нафар аёллар иштирок этиб, улар томонидан лойиҳалар доирасида тижоратлаштириш салоҳияти юқори бўлган янги ишланмалар яратилмоқда.

➡️Манба: @mininnovation

___________________
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ИлмФандаАёллар
Генетик Шаҳло Турдиқулова аёлларнинг фандаги иштироки ҳақида

Оиламизда илм-фан доимо ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлиб келган. «Академик» сўзи оиламизда чуқур эҳтиром билан тилга олинар ва болаларча тасаввуримизда у гўё юқори табақага мансубликдек эди. Шу тушунча билан улғайдик ва идрокимизда бу сўз моҳияти ҳануз ўзгаришсиз қолди.

ТошДУнинг биология факультети аспирантурасини тамомлаб, биотехнологиялар бўйича номзодлик диссертатсиясини ёқлаганимдан кейин АҚШга ишлагани кетдим. Мени Лос-Анжелесдаги Калифорния университетига таклиф қилишди. Ўзбекистонга қайтиб, бошқа йўналиш – биокимё ва ҳужайра биологияси бўйича докторлик диссертациясини ёқладим. Биотехнология ҳалигача илмий изланишимнинг муҳим қисми бўлиб қолмоқда. Лабораториямизда янги коронавирус таҳлили учун тест тизимини ишлаб чиқдик ва уни ишлаб чиқаришни қўлга қўйдик. Генетика – ускуна бўлса, биотехнология – амалга ошириш воситасидир.

Илм-фан, сиёсат ва бошқа соҳалардаги аёллар тоғ гиёҳларига ўхшайди – юқори кўтарилганинг сари камаяверади. Юртимиздаги барча фан докторларининг бешдан бир қисми, академикларнинг атиги олти нафари аёллардир. Сабаблар ўша-ўша – жамиятда ҳукмрон оммавий патриархат.

Ҳаётий тажрибамга кўра, муваффақиятли аёл кўпинча оилавий ҳаётда ҳам шундай бўлади. Чунки ҳар икки жабҳада ҳам бир хил кўникма ва хислатлар керак – ижтимоий мулоқот ва бошқарув, ташкилотчилик ва масъулият. Афсуски, жамиятда аёл шахсий ҳаёти ва карьерасидан бирини танлаши керак, деган фикр шаклланиб қолган. Бу уйдирмани миянгиздан чиқаринг: бу каби танловга ҳеч қачон дуч келмаганман ва ишончим комилки, умуман барча етакчи аёллар худди шундай жавоб беради.

Оиламга келсак, мени ота-онам ва қайнота-қайнонам доимо қўллаб-қувватлаган. Ёдимда, мени яқиндан танимайдиганлар қайнота-қайнонам билан бирга яшашимга ҳайрон бўларди. Мен учун улар доимо тиргак бўлиб, фарзандларимга қарашар, ота-онам қаторида руҳан қувватлаб турар, ҳар бир даражам, янги муваффақиятимга шерик бўларди. Қайнонам ҳаётининг сўнгги кунларида менга шундай деган эди: «Шаҳлохон, агар академик бўлсангиз, бошим осмонга етарди». Ойижонимнинг бу сўзлари мен учун васият бўлиб қолди.

➡️Тўлиқ матн: https://anatomica.uz/uz/hayot-kodi/

#СукутСақлама #ИлмФандаАёллар #WomenEmpowerment
Аввал газлайтерлар ва улардан ҳимояланиш ҳақида ёзганмиз. Лекин газлайтинг нафақат муносабатларда, балки ишхонада ҳам учрайди.

👉Ишда газлайтер:

1️⃣ Ўз қурбонининг ишлари, омади ва ютуқлари ҳақида салбий фикр билдиради.
2️⃣ Қурбонни нафақат ишда, балки хаётда ҳам омадсиз эканлигига ишонтиради.
3️⃣ Ғийбат тарқатади.
4️⃣ Маълумотдан сизга қарши фойдаланади.
5️⃣ Умумий йиғилиш, тадбирлар ва учрашувларда ўз қурбонининг ғоялари, ютуқлари устидан кулади.
6️⃣ Унинг орқасидан ҳам шу ишни қилади.
7️⃣ Қурбони ривожланмаслиги, ўсмаслиги, ўз кучларини янги йўналишда синамаслиги учун янги имкониятлардан қисиб қўяди.
8️⃣ Қурбонини иш жойида эзади.
9️⃣ Бир ёқлама ёндошади.
🔟 Бирон лойиҳада ютуғи катта бўлса-да, ҳеч қачон ташаккур билдирмайди ва мақтамайди.

Унга қандай қарши туриш керак:
Манипуляторнинг ҳийлаларига тушманг.
Ўз позициянгизда қаттиқ туриб, қарорларингизга таъсир ўтказишига йўл қўйманг.
У билан иложи борича гаплашмасликка ҳаракат қилинг. Гувоҳлар олдида мулоқот қилинг.
Газлайтер одамнинг ўзига ва маҳоратига ишончини камайтиришга ҳаракат қилишини ёдда тутган ҳолда ўз ҳиссиётларингизни кўрсатманг.

#СукутСақлама #ИлмФандаАёллар #Психология
Филология фанлари доктори Қурбанова Мунаввара "Кўзи ожиз шахслар учун компьютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш" мавзусидаги амалий лойиҳа муаллифи.

Мунаввар Қурбонова 1982 йили 24 апрель куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Рус, инглиз, араб ва форс тилларини билади.

Мунаввархон кўзи ожиз бўлишига қарамай ўз устида ишлашдан тўхтамайди. Мактабда ўқиб юрган чоғларида 10-11-12-синфлар ўртасида ўтказилган Тошкент шаҳар олимпиадаларида энг олий совринларни эгаллаган. Шу сабабли 2001 йилда Республика фан олимпиадаси ғолиби сифатида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси факултетига имтиёзли қабул қилинган. Намунали хулқи, жамоат ишларидаги фаол иштироки учун ЎзМУ стипендияси, “Камолот” ва Навоий номли Давлат стипендиялари ғолибига айланган. 2005 йилда Давлат стипендияси совриндори сифатида магистратура босқичига ҳам имтиёзли қабул қилинган.

2015-2017 йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилиши 2015-2017 йилларга мўлжалланган “Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасига раҳбарлик қилган.

2018-2020-йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилган “Кўзи ожиз шахслар учун компьютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасига раҳбарлик қилган.

Лойиҳа доирасида мамлакатимизда биринчи марта сунъий интеллект технологиясига асосланган ўзбек нутқ синтезатори, яъни электрон матнни овозли хабарга айлантирувчи компьютер дастури яратилди. Мазкур дастур электрон матнни ўзбек тилининг фонетик қонуниятлари, адабий талаффуз меъёрларига мувофиқ тарзда акс эттиради. Дастур кўзи ожиз шахсларнинг ўзбек тилидаги электрон ҳужжатлар билан мустақил ишлаши учун қулай интерфейс ҳисобланади. У орқали кўзи соғлом шахслар ҳам жисмоний меҳнат билан шуғулланиш жараёнида вақтдан унумли фойдаланган ҳолда электрон матн кўринишидаги манбаларни тинглаб маълумот олиш имконига эга.

М.Қурбонова 2019 йилда Инновацион ривожланиш вазирлиги Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги – “InnoWeek.uz” доирасида “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Ҳозирги кунда Мунаввара Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Тил назарияси кафедраси доценти, филология фанлари доктори.

#SukutSaqlama #ИлмФандаАёллар #WomenEmpowerment
Энн Макосински 15 ёшида Google Science Fair танлови ғолиби бўлиб, ҳозирда болаларнинг технологияларга қизиқишини оширувчи ўйинчоқлар яратиш устида ишламоқда. Forbes ундан интервью олиб, болалиги, режалари ва сунъий интеллект келажаги ҳақида гаплашди.

#womenempowerment #СукутСақлама #ИлмФандаАёллар
Илм-фан аёлларнинг иши эмас деб ким айтди? Бўлмаган гап! Ўзбекистон илм-фанида муносиб ўрин эгаллаган олималарни сизга таништириб борамиз.

Дилбар Долимова:

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази биотехнология лаборатория мудираси. Нуфузли илмий журналлардаги бир қатор нашрлари учун халқаро мукофотлар совриндори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Фармони билан Дилбар Акбаровна II даражали «Саломатлик» ордени билан тақдирланди.

Бир вақтнинг ўзида икки йўналишда коронавирусга қарши вакциналар яратишда фаол иштирок этмоқда. Булар Ўзбекистон-Хитой вакцинасининг учинчи босқич клиник синовлари ва янги авлод маҳаллий вакцинасини яратишдир.

Виктория Зубаирова тайёрлади.

#СукутСақлама #ИлмФандаАёллар #феминизм #гендертенглик #womenempowerment
Бу йили Нобель мукофотини олган аёллар билан ғурурланамиз!

Анни Эрно 1940 йил 1 сентябрь куни Нормандиянинг Лилльбон шаҳрида туғилган. 1974 йилда у ўзининг биринчи романи "Les Armoires vides" (Бўш шкафлар) китобини нашр этди, бу унга машҳурлик келтирди. Бу асарда, кейинги асарларда бўлгани каби, ўзига хос автобиографик мотивлар ўз аксини топган. 1984 йилда Эрно ўзининг отаси билан бўлган муносабати ва кичик француз шаҳарчасида ўсганига бағишланган "La Place" ("Эркак учун жой") романи учун адабиёт йўналишида Франция Ренодо мукофотига сазовор бўлди.

"Les Années" ("Йиллар", 2008) романи учун Эрно Франсуа Мориак мукофотига сазовор бўлди. Асар учинчи шахсдан ёзилган бўлиб, муаллиф Иккинчи жаҳон урушидан кейинги француз жамияти манзарасини акс эттиришга муваффақ бўлган.
“L’autre fille” (“Бошқа”) китоби асосида 2008 йилда режиссёр Патрик-Марио Бернард, 2021 йилда режиссёр Одри Диван “Воқеа” романини суратга олди.

Каролин Бертоцци 1966 йил 10 октябрда Бостонда (АҚШ, Массачусетс) туғилган. Ҳозирда Стенфорд университети профессори. Бундан ташқари, 2005 йилдан Миллий фанлар академияси, 2011 йилдан эса Тиббиёт академиясининг аъзоси. Бертоцци, шунингдек, 2018 йилдан бери Лондон Қироллик жамиятининг аъзоси.

#wmnpwr#аёллар #СукутСақлама #ИлмФандаАёллар
Дунё илм-фанида ўзбек қизлари

Ўзбекистонлик Муҳаё Султонова Канададаги Шахзода Эдуард ороли университетида (P.E.I.) биология бўйича магистратура босқичида таҳсил олмоқда ва «BioVectra» компаниясида «Mitacs» дастури стажёри.

Шаҳзода Эдуард ороли университетининг юқори технологиялар сектори ҳукумат томонидан илм-фанни ривожлантириш учун 400 минг доллар ажратган Mitacs дастурида иштирок этмоқда. Mitacs - нотижорат миллий тадқиқот ташкилоти бўлиб, Канада компанияларига академик соҳада ихтисослашган истеъдодларни топишга ёрдам беради ва яшил технология, агромаҳсулотлар ва ҳаёт ҳақидаги фанлар каби соҳаларда амалиёт ўташ имкониятларини яратади.

Тош Исмоил, Mitacs бизнесни ривожлантириш директори: "P.E.I.да стажировка орол компанияларига тез ривожланаётган секторда рақобатбардош бўлишга ёрдам беради. “Бизнес ва саноат улкан глобал рақобатга дуч келмоқда; ўзгариш тезлиги, билим ва ахборот оқими тезкорлиги бунга сабабдир. Ташкилотлар ривожланишдан ортда қолмаслиги учун истеъдодларни ривожлантириши жуда қийин. Mitacs 28 мамлакат ва 81 та таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади, бу уларга кўплаб иқтидорли мутахассислар билан алоқада бўлиш имконини беради.

Ана шундай иқтидор соҳибаларидан бири ўзбекистонлик Муҳаё Султонова. Амалиётдан олган таассуротлари билан ўртоқлашди. “Менинг фикримча, бу соҳадаги олимларни университетда таҳсил олаётган пайтдаёқ жаҳон илм-фанига кириб боришлари учун ажойиб имконият”; “Менинг амалиётим ибратли, чунки мен университет даражасида тармоқлар ёшлар билан қандай ишлаши ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас эдим”, деди Муҳаё.

Амалиёт якунида талабалар ҳақиқий саноатда ишлаш тажрибасига эга бўладилар ва кампусдан ташқарида яхши маош ва танишлари бўлган йирик компанияга тўлиқ иш кунига ишга жойлашиш имкониятига эга бўладилар.

Манба: https://www.cbc.ca/news/canada/prince-edward-island/pei-high-tech-interns-mitacs-1.6703677

#СукутСақлама #ИлмФандаАёллар #girlsempowerment
Калпана Калахасти 1974 йилда Ченнай (Ҳиндистон)да туғилган. Мадрас университетининг электроника ва алоқа муҳандислиги факультетини тамомлаган. 2000 йилда у Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO)га муҳандис ва олим сифатида қўшилди.

Калахасти космик технологиялар соҳасидаги ютуқлари учун 2023 йилда энг ёрқин ютуқларга эришган олимлар рўйхатига киритилган. Калпана ой миссиясини муваффақиятли амалга оширишга ҳисса қўшган Ҳиндистоннинг «Чандраян-3» лойиҳаси етакчиларидан бири.

#СукутСақлама #ИлмФандаАёллар
Элени Миривили БМТнинг дунё бўйлаб шаҳарларда ҳарорат кўтарилиши, иссиқлик ва чидамлилик масалалари бўйича халқаро мутахассиси. У шунингдек Афина шаҳрининг чидамлилик бўйича бош директори ва Европа Иттифоқининг иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича миссияси аъзоси.

2004 йилда олима Колумбия университетида антропология фанлари номзоди илмий даражасини олди. Миривили ҳалокатли об-ҳаво ҳодисалари ҳақида хабардорликни оширишга қарор қилди. У иссиқлик тўлқинларини номлаш амалиётини жорий қилди. Миривили иқлим бўйича ташаббусларни молиялаштиради.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича 28-конференциясида Миривили шаҳарларни совутиш учун глобал шартлар бўйича келишув имзоланишига эришди.

Ольга Любомирова

#СукутСақлама #ИлмФандаАёллар
Тасаввур қилинг: Сомон йўли марказида шу қадар массив ва зич нарса борки, ҳатто ёруғлик ҳам унинг тортишиш қучоғидан қочиб қутула олмайди.

Бу зичлиги чексиз юқори бўлган қора туйнукдир, ва унинг мавжудлигини 2020 йилда физика бўйича Нобель мукофоти совриндори Андреа Гез тасдиқлади.

Гавайидаги Кека расадхонасида ишлайдиган профессор Гез унга ва унинг жамоасига галактика марказини тўсиб қўйган газ ва чанг пардаси орқали қараш имконини берувчи инқилобий усулни ишлаб чиқди.

Юлдузларнинг ҳаракатини кузатиш орқали Гез Сомон йўли марказида массаси тўрт миллион Қуёш бўлган жисм борлигини исботлади – бу зичлиги чексиз юқори бўлган қора туйнук мавжудлигининг рад этиб бўлмайдиган далилдир.

Манба: burning hut

#СукутСақлама #ИлмФандаАёллар