Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
Кимнинг бор ғам-ташвиши қорнига кирадиган нарса бўлса, унинг қадри у ердан чиқадиган нарсачалик бўлади.

©Али ибн Абу Толиб
#Ибрат

Абу Ханифага биттаси савол берди. Савол жоҳилона эди. Унда аҳли илм маломат қилинганди. Негадир Имом Аъзам унга жавоб бермадилар. Фақат, Илм олинг, биродар, деб қўйдилар, холос.
Шогирдлардан бири бу саволга муносиб жавоб берилмаганидан таажжубга тушди. Имом айтдилар:
"Биз унинг ҳолини тўғри тушунишимиз керак. Чунки бир пайтлар биз ҳам жоҳил бўлганмиз, илмдан бехабар эдик.
У эса бизнинг ҳолимизни билмайди, чунки у илм неъматидан баҳра олмаган. Олим бўлсагина, у ўз хатосини англай олади. Ҳозир эса, ҳеч қандай тушунтириш билан унинг ҳолини ўнглаб бўлмайди!"

Жавобни қаранг! ИЛМдан бошқа нажот бўлмаслигига яна бир тасдиқ!

©Хайрулла Ҳамидов

Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ҳадиси

Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Бир куни Муовия розияллоҳу анҳу масжиддаги (зикр) ҳалқаларидан бирига чиқиб: «Сизларни бундай ўтиришга нима нарса ундади?» деб сўраганларида, улар: «Аллоҳни зикр қилиш учун ўтирибмиз», дейишди. Муовия розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, сизлар фақат шунинг учун ўтирдиларингми?» дегандилар, улар: «Ҳа. Фақат шунинг учун ўтирдик», дейишди. Шунда Муовия розияллоҳу анҳу: «Мен сизларга туҳмат қилиб қасам бермадим, лекин ҳеч ким Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам менчалик яқин эмас. Яқин бўлишимга қарамасдан у зотдан оз ҳадис ривоят қилганман. Бир куни саҳобалар ҳалқа бўлиб ўтирганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдиларига чиқиб: «Сизларни бундай ўтиришга нима нарса ундади?» деб сўрадилар. Саҳобалар: «Аллоҳни зикр қилиш ва бизни Исломга ҳидоят қилганига ҳамд айтиш учун ўтирибмиз», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, мана шунинг учун ўтирдингларми? Мен сизларга туҳмат қилиб қасам бермадим. Лекин менга Жаброил (алайҳиссалом) келиб, Аллоҳ Таоло сизлар билан фаришталарига фахрланаётганининг хабарини берди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳадис #топишмоқ

Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни ***** ***** қилиб қўяди.


Юлдузча ўрнидаги 2 сўзни тўлдиринг⁉️

Жавобингизни ва исмингизни 👉🏻@senior_i_bot га ёзиб, қолдиринг!

@Solihlar_taratgan_nurlar
​​#Таъзия

Hilol Nashr» матбаа-нашриёт мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси етук аллома, Ливиядаги Ғирён шаҳри муфтийси, шайх Муҳаммад Омир Робитий ҳазратларининг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур ва самимий таъзия изҳор этади.

Ушбу нохуш хабарни эшитгач барча мўмин мусулмонларинг қалблари ғамга чўмди. Яна бир устун кетди...

Бу зот шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг устозлари эдилар, фарзандларига ҳам устозлик қилган эдилар.

Аллоҳ таоло салоҳиятли, етук устоз, аллома, шайх Робитий ҳазратларининг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин, саҳву хатоларини афву мағфират айласин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилсин, бу дунёда қилган хайрли амалларидан, хизматларидан ҳосил бўлган ажру савоблардан Қиёматга қадар баҳраманд қилиб, руҳларини шод қилсин, охиратларини обод қилсин, ваъдасига биноан, иззат тожини кийдирсин, ҳақларига қилинадиган барча хайрли дуоларни ижобат айласин!

Марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз.

Шайх Муҳаммад Омир Робитий ҳазратларининг аҳли оилалари, фарзандлари, ёру-биродарларига барча мўмин-мусулмонлар номидан, минглаб мухлислари номидан бу мусибат дамларида ҳамдардлик изҳор қиламиз, устознинг ҳақларига дуода бўламиз.

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда _«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!_

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Фотиҳа_сураси_шарҳи

Фотиҳа сураси сўнггида "Амийн!" дейиладиган хусусиятга эга бир сурадир. Зеро, *Фотиҳа сураси намознинг Аллоҳ билан банда ўртасида иккига тақсим қилингани баён қилинган ҳадисда зикр қилинганига кўра, дуо сураси деб номлангандир. *

Бошқа баъзи сураларда ҳам дуолар бўлса-да, улар бундай хусусиятга эга эмаслар.

Шу сабабдан ҳам, Фотиҳанинг охиридаги омин ошкора айтилмагандир. Бу ерда амал қилишимиз керак бўлган нарса, басмаладагидек (яъни "бисмиллаҳир роҳманир роҳиймн"ни ошкора айтмаганимиздек).
Зотан, басмала дуо мақомига Фотиҳадан кўра яқинроқдир.

*Аслида барча дуоларнинг суннатга мувофиқи уларнинг махфийлигидир*. Бу масаладаги қоида шундан иборатдир: имом ва жамоат иштирок этган ҳар қандай зикр ва дуонинг суннатга мувофиқ бўлиши уларнинг махфий қилинишидир, бундан фақат эҳтиёж бўлганда эшиттириб, билдиришга васила қилинганлар мустаснодир. Бу қоида Фотиҳанинг охиридаги "валаз-золлин"дан кейин айтиладиган омин дуосини ҳам қамраб олади, чунки бу ерда эшитириб қўйишга эҳтиёж йўқдир, бундай жойларда амал қилинадиган усул махфийликдир.

Шундай экан, оминнинг махфий эканлиги ҳақида мутавотир даражадаги ҳадислар мавжуддир.

Жаҳрий (ошкора) айтилишига оид хабарлар эса, Асри саодатда жамоат билан намоз ўқилиши бошланган илк даврларга оид бўлганидир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзан қироатларини кундузги намозларда ҳам жамоатга эшиттирар эди. Расулуллоҳнинг омин деганларига оид хабарларда - унинг ошкора ёки махфий қилинишидан кўра - бу сўзнинг намозда ўқилишини билдириш қасд қилинган бўлиши мумкин
.


Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ!

©Имом Мотуридий роҳимаҳуллоҳ

📚 Таъвилоту аҳли сунна. Фотиҳа сураси шарҳи.


@Solihlar_taratgan_nurlar
Имом_Бутий ҳикматлари
Абдуллоҳ_Гуломов таржимаси
Жамиятдаги иллатлар сабаби ва уларни ислоҳ қилиш йўли!

Доктор Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ сўзлари❗️

Таржимон: Абдуллоҳ Ғуломов


©
#azontv #hikmatlar #butiy

Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбар алайҳиссалом барчадан маҳбуброқ бўлишлиги ҳақида❗️

Ҳазрати Али жомеъ масжиди имом-хатиби:
🎙Устоз Салоҳиддин домла

📍Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh majmuasi

Манба: ©
islom.uz

Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Солиҳлар таратган нурлар
#Ҳадис #топишмоқ Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни ***** ***** қилиб қўяди. Юлдузча ўрнидаги 2 сўзни тўлдиринг⁉️ Жавобингизни ва исмингизни 👉🏻@senior_i_bot…
#жавоб

Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди",деганлар.

Тўғри жавоб берганлар:

Убайдуллоҳ 10-балл
Мусаббиҳа10-балл
Умму Муҳаммад10-балл
Фирдавс10-балл
Маржона10-балл
Асрорбек10-балл
КАРИМОВ_Т_777110-балл
Ал- Жазеэра10-балл
Баҳодир10-балл
Орифжон 10-балл

Аллоҳ сизларга манфаатли илм берсин, дийнни яхши тушунадиган бандаларидан қилсин🤲

@Solihlar_taratgan_nurlar
ТЕКИН КЕЛГАН САВОБ

Ҳикоя қилишларича, Шақиқ Балхий раҳимаҳуллоҳ бир куни таҳажжуд намозини ўқий олмади. Шунда яқинлари унга:
- Саҳардаги вирдингизни қила олмадингиз, - дейишди.
- Қила олмаганим билан Балх аҳлидан минг киши ҳаққимга салавот-эзгу амаллар йўллади, - деди у киши.
- Қандай қилиб? - таажжубланди яқинлари.
- Улар кечаси билан ибодат қилиб чиқишди, - деди у зот. - Эрталаб бўлгач эса, мени ғийбат қилишга тушдилар
.


📚Табақотул ҳанобила, 2/215.

========

Ҳаққига нолойиқ сўзлар айтилаётган кишилар ғазнасига ана шундай муфт савоблар тушиб туради.


* * *

Муфт - текин, форс тилидан кириб келган сўз.
Араб тилидаги муфтийга алоқаси йўқ.


©Сайфуллоҳ Носир

@Solihlar_taratgan_nurlar
​​#Эътироф

«Агар кишининг буюклиги унинг қилган ишлари, қозонган зафарлари, имконияти оз бўлса-да, кўп иш қилганига қараб баҳоланадиган бўлса, Муҳаммад алайҳиссалом инсонларнинг энг буюгидир. У киши ҳам Пайғамбар, ҳам нотиқ, ҳам даъватчи, қонуншунос, жангчи, қалблар ҳимоячиси, ғоялар тарғиботчиси, имом-раҳбар, давлат арбоби, ер юзининг йигирмата минтақасида исломий салтанат қура олган Муҳаммад алайҳиссалом ана шундай зот эди! Унга ҳеч қайси буюк инсон тенглаша олмайди! Наҳотки, у ўлчовларга сиғса?!»

©Альфонс де Ламартин, фаранг олими

Манба: islom.uz

👉🏻@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_ояти

У Кунда (мўминлар) юзлари яшнаб, Роббларига боқурлар» (Қиёмат сураси, 22-23-оятлар).
Дунёдаги энг ҳузурбахш нарса – Аллоҳни ҳақиқий маънода танишдир.
Охиратдаги энг ҳузурбахш нарса – Аллоҳнинг жамолини кўришдир.


Изоҳ: Дарҳақиқат, аҳли жаннат учун Парвардигоримизнинг дийдорига етишдан суюклироқ нарса йўқ. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг жамолини кўрганда юзларнинг янада яшнаб, мунаввар бўлиши табиий ҳолдир. «Саҳиҳул Бухорий»да ворид бўлган ушбу ҳадиси шариф ҳам мазкур оятини таъкидлайди: «Яқинда Роббингизни худди мана шу тўлин ойни кўриб турганингиздек аниқ кўрасизлар».

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar

👉🏻 Каналга уланиш 👈🏻
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Яҳши сўзнинг шарофати. (Бўлган воқеа)

Яхши хулқ, икки дунёда яхшилик келтиради!

«Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом хатиби
🎙Устоз Абдураҳманов Яҳё Убайдуллоҳ ўғли
©Hanafiy.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
​​#Дўстлар

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан “Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир“ (Шуаро: 100, 101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:

“Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бири киши:

– Эй Раббим, фалончи ҳамроҳим қаэрда, фалончи дўстим қаэрда? Уни жаннатда кўрмаяпманку? – дейди. Шунда унга:

– У дўзахда! – дейилади. Шунда ҳалиги киши:

– Эй Раббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти, – дейди.

Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:

– Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди? Унинг солиҳ амали борми? – дейдилар.

– Йўқ! – деб жавоб берилади.

– Унда, шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими? – дейдилар.

– Йўқ! – дейилади.

– Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими? – дейдилар.

– Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди – дейилади
.

Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва: “Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас, қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлсаю бизлар ҳам мўминлардан бўлсак“, дейдилар. (Шуаро, 100-102).

Кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар... Аллоҳ бизларни Жаннатда жам бўладиган дўстлардан қилсин. Амийн.

Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар, иззат соҳиби(буюк Аллоҳ)дан “Эй Роббимиз, дунёда биз билан бирга намоз ўқиган, рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз“деб сўрашади! Аллоҳ таоло “дўзахга боринглар юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар“– деб марҳамат қилар экан. 

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: “Мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар“ – дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир. Ибн Алжавзий роҳимаҳуллоҳ “Агар жаннатда мени орангизда топмасангиз: “Эй Роббимиз, фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди, денглар“ дедилару йиғладилар... 

Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин🤲🏻

Мени ҳам эслаб қўйинглар биродарларим.

Дўсларингизга ҳам улашинг !

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбар алайҳиссаломга муҳаббат қандай зиёда бўлади❗️

Ҳазрати Али жомеъ масжиди имом-хатиби
🎙Устоз Салоҳиддин домла

Манба: islom.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
​​#Ибрат

Кунларнинг бирида бир киши Ҳасан Басрий ҳазратларининг ҳузурига келиб:

– Ҳазратим, Аллоҳ йўлида бизга ёрдам беринг! – деб ёлборди. Имом Ҳасан Басрий:

– Қандай дардинг бор? Сенга қандай ёрдам қилай? – деб сўради. Ўша киши шундай деди:

– Менинг жуда ақлли бир қизим бор, ўша қизимга нимадир бўлдики, кеча-кундуз тинмай йиғлайди, Қуръон ўқийди ва яна йиғлайди, кўз ёши тўкавериб, кўзлари яхши кўрмай қолди, энди кўр бўлиб қоладими, деб қўрқяпман. Сиздан ўтиниб сўрайман, бизникига бориб, унга насиҳат қилиб қўйсангиз. Ҳасан Басрий рози бўлиб, ўша одамнинг уйига бордилар. Унинг қизига:

– Қизим, нега йиғлайсан? Йиғлайверсанг, кўздан ажраб қолишинг мумкин. Илтимос қилсам, йиғлашинг сабабини айтасанми? – деди.

Қиз: – Ҳазратим, мен соппа-соғман, ҳеч қандай дардим ҳам йўқ. Кўзларимнинг кўр бўлишига икки сабаб бор. Бу кўзларимиз охират дунёсида Аллоҳ таолони ё кўради, ё кўрмайди. Агар кўзларимиз Ҳақ таолони кўриш неъматига эришса, бунинг учун мингларча кўз Уни кўрмоққа фидо бўлсин. Агар кўрмаса, у ҳолда Аллоҳ таоло Ўз Зотини кўришга муносиб этмаган кўзларни кўр килсин. Аллоҳни кўрмайдиган кўзни нима киламан? – деди.

Ҳасан Басрий бу жавобдан жуда таъсирланди, ҳаяжонга тушди, кўзларидан ёш жаласи қуйилди. Сўнг бундай деди: «Насиҳат қилгани келган эдик, ўзимиз насиҳат олдик, ҳаким бўлиш учун келган эдик, ҳакимимизни топдик».

📚"Ҳасан Басрий" китобидан олинди

@Solihlar_taratgan_nurlar
​​​​#ТАЪЛИМ

«Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан ўн олти йил илм ўргандим. Ҳадис ва фиқҳга астойдил эдим. Оиламиз камбағал, отам илм халқасида кун ўтказишимга у қадар рўйхушлик бермасдилар. Бир куни у менга: «Абу Ҳанифанинг илм билан машғул бўлишига имкони етарли, мол-дунёси кўп. Аммо бизда имкониятлар тор, сен дарсга бормай менга қараш!»,- дедилар. Мен отамнинг айтганини қилиб, кўп дарсларга боролмай қолдим. Абу Ҳанийфа роҳимаҳуллоҳ мени халқада камнамо бўлиб қолганимни сезиб, сўраб-суриштирибдилар. Имкон топиб бир дарсга борганимда: «Нега бизнинг халқага келмай қўйдинг?!»,- деб сўрадилар. Мен отам шуни истаганини, оилавий қийинчилик туфайли отамга қарашяпганимни айтдим. Дарс тугаб, ҳамма кетаётганда Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ мени қолишимни айтдилар. Ёлғиз ўзим қолгач менга бир ҳамён бердилар ва: «Буни оиланга ишлат, қачон тугаса менга билдириб қўй, аммо дарсни қолдирма!»,- деб таъкидландилар. Қарасам ҳамёнда юз дирҳам бор экан. Кейин дарсларга қатнашиб турдим, орада яна сўрамасам ҳам юз дирҳам бердилар. Шу тарзда мендан хабар олиб турдилар, мен бирор марта пул сўрамадим, аммо у зот гўё сезгандек пулимиз тугаш арафасида ўзлари пул берардилар. Бу ҳолат мен бой бўлиб кетгунимча давом этди...»

©️ Яъқуб ибн Иброҳим Ансорий (Абу Юсуф) роҳимаҳуллоҳ

Бу воқеаликни таржима қилар эканман Ҳазрат роҳимаҳуллоҳ эсимга тушиб кетдилар... 😢
• У зот ҳам шогирдларини ҳолидан хабар олиб турардилар, касал бўлса бориб кўрардилар, муаммоларини то ечилмагунча суриштирар, ташвишда шерик бўлардилар.
• Дасрда вазифа буюрсалар: «Мен ўзим бу таржимани ёки мақолани бир кунда ёзиб ёки таржима қилсам бўлади, аммо сизлар ҳам бу улуғ ишга кўникинглар, насибадор бўлинглар дейман. Дин бир кишининг ишимас, уни Аллоҳ Ўзи суйган бандаларига юклаб қўяди. Бу масъулият ва шарафни хис қилинглар!»,- дердилар...*


• Аллоҳим! Динингга хизмат қилган улуғ зотларни Ўзинг Фирдавсда жамолингга меҳмон қил!
• Биз ғарибларни ҳам нажот топганлар зумрасига дохил айла!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

* Юз дирҳам бугунги ҳисобда ўн миллион сўм атрофидаги маблағ

©️ Аброр Мухтор Алий

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Абу Дардо розияллоҳу анҳу:
- Кўпчилик одамларнинг "Сина, безасан" эканини топдим.

Яъни, одамларни яхшилаб синамагунингча чин юзини билолмайсан экан. Билганингда эса, кўпидан безиб қолар экансан.

📚Нуайм ибн Ҳаммод, Зуҳд китоби, 1/61

©Сайфуллоҳ Носир

@Solihlar_taratgan_nurlar