Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
​​​​#ТАЪЛИМ

«Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан ўн олти йил илм ўргандим. Ҳадис ва фиқҳга астойдил эдим. Оиламиз камбағал, отам илм халқасида кун ўтказишимга у қадар рўйхушлик бермасдилар. Бир куни у менга: «Абу Ҳанифанинг илм билан машғул бўлишига имкони етарли, мол-дунёси кўп. Аммо бизда имкониятлар тор, сен дарсга бормай менга қараш!»,- дедилар. Мен отамнинг айтганини қилиб, кўп дарсларга боролмай қолдим. Абу Ҳанийфа роҳимаҳуллоҳ мени халқада камнамо бўлиб қолганимни сезиб, сўраб-суриштирибдилар. Имкон топиб бир дарсга борганимда: «Нега бизнинг халқага келмай қўйдинг?!»,- деб сўрадилар. Мен отам шуни истаганини, оилавий қийинчилик туфайли отамга қарашяпганимни айтдим. Дарс тугаб, ҳамма кетаётганда Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ мени қолишимни айтдилар. Ёлғиз ўзим қолгач менга бир ҳамён бердилар ва: «Буни оиланга ишлат, қачон тугаса менга билдириб қўй, аммо дарсни қолдирма!»,- деб таъкидландилар. Қарасам ҳамёнда юз дирҳам бор экан. Кейин дарсларга қатнашиб турдим, орада яна сўрамасам ҳам юз дирҳам бердилар. Шу тарзда мендан хабар олиб турдилар, мен бирор марта пул сўрамадим, аммо у зот гўё сезгандек пулимиз тугаш арафасида ўзлари пул берардилар. Бу ҳолат мен бой бўлиб кетгунимча давом этди...»

©️ Яъқуб ибн Иброҳим Ансорий (Абу Юсуф) роҳимаҳуллоҳ

Бу воқеаликни таржима қилар эканман Ҳазрат роҳимаҳуллоҳ эсимга тушиб кетдилар... 😢
• У зот ҳам шогирдларини ҳолидан хабар олиб турардилар, касал бўлса бориб кўрардилар, муаммоларини то ечилмагунча суриштирар, ташвишда шерик бўлардилар.
• Дасрда вазифа буюрсалар: «Мен ўзим бу таржимани ёки мақолани бир кунда ёзиб ёки таржима қилсам бўлади, аммо сизлар ҳам бу улуғ ишга кўникинглар, насибадор бўлинглар дейман. Дин бир кишининг ишимас, уни Аллоҳ Ўзи суйган бандаларига юклаб қўяди. Бу масъулият ва шарафни хис қилинглар!»,- дердилар...*


• Аллоҳим! Динингга хизмат қилган улуғ зотларни Ўзинг Фирдавсда жамолингга меҳмон қил!
• Биз ғарибларни ҳам нажот топганлар зумрасига дохил айла!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

* Юз дирҳам бугунги ҳисобда ўн миллион сўм атрофидаги маблағ

©️ Аброр Мухтор Алий

@Solihlar_taratgan_nurlar