Солиҳлар таратган нурлар
24 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Ҳикмат

Дин ахлоқдир! Ахлоқда ким сендан устун бўлса, динда ҳам сендан устундир!

©Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Ушбу расмни олган инсон айтади: «Ушбу суратни олишимга туртки бўлган ҳолат қуйидагича эди...биз бекатда тураp эдик, ўриндиқда ўтирган йигит эса ишга кириш учун суҳбатга кетаёткан экан. Биргина бўйин боғини яхши боғлай олмаганидан жуда қаттиқ ҳаяжонланар эди. Буни эса қизил плаш кийиб олган аёл сезиб қолиб эрига:

Шу йигитни бўйин боғини яхшилаб боғлаб қўйсангиз, чунки нотўғри боғлаганидан, ёки боғлай олмаганидан ўзини яхши ҳис эта олмаяпди, деди.

Эр шу вақтда ўрнидан туриб йигитниг бўйин боғини тўғрилаб қўяётган вақтда, аёл йигитни уялтирмаслик учун тўсиб қўйди»

Биз инсонмиз, инсонлар эса бошқаларнинг камчиликларини беркитиб, яхшиликларда доимо ёрдамчи бўлишимиз керакдир!

Абу Зар саҳифасидан


Каналга уланиш учун
👇🏻
@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло «Тоҳа» сурасида: «Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир», деган (132- оят).

🎙Абдуллоҳ домла

Ризқ ҳақида❗️

@Solihlar_taratgan_nurlar
05 Фиқҳ-ул Акбар
Шайх Алоуддин Мансур
#Фиқҳ-ул Акбар шарҳи
5-дарс

🎙Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ

аввалги қисмларни топиш учун ёзув устига босинг👉🏻
#Фиқҳ

Бошқаларга ҳам улашинг❗️

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳнинг машҳур 7 та айтган гаплари:

1. "Ҳақ гапни айта олмайсанми, унда ботилга қарсак чалма!".

2. "Агар сенга ҳасад (ҳавас маъносидаги) қилувчини топа олмаяпсанми, унда сен мувафақиятсизсан!".

3. "Киши Аллоҳнинг мулкида Аллоҳ ҳоҳласагина ҳукм қила олади".

4. "Аллоҳга беришлиги учун эмас, балки, сиздан рози бўлишлиги учун ибодат қилинглар. Агар У Зот сиздан рози бўлса, неъматлари ила сизни ҳайратга солади!".

5. "Мусулмонлар диёрида фақир кишини кўрдингми, билки, у ерда унинг молини ўғирлаган бой бор!".

6. "Отаси бор кишида қўрқув бўлмайди. Роббиси бор кишида нимадан қўрқув бўлсин?!".

7. "Башарнинг қиладиган тадбиридан қўрқма! Унинг қўлидан келадиган энг катта иши Аллоҳнинг иродасини амалга ошириш, холос
!".

Абдуссами Хайруллоҳ саҳифаларидан.

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега ризқ ғамида ташвишга тушамиз.Чунки Аллоҳга таваккул йўқ!

🎙 Маъмуржон
домла

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти

Сабр ва синовларнинг ҳикмати❗️

وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ حَتَّى نَعْلَمَ الْمُجَاهِدِينَ

مِنكُمْ وَالصَّابِرِينَ وَنَبْلُوَ أَخْبَارَكُمْ

Аллоҳ таоло «Муҳаммад» сурасида: «Ва таъкидки, Биз сизларни синармиз, токи сизлардан мужоҳидларни, сабрлиларни билсак ва хабарларингизни имтиҳон этсак», деган (31 - оят).

Албатта синов кўп нарсаларни ошкор қилади. Синов бўлмай, ҳама иш равон кетаверса, одамлар бир-бирларининг ҳақиқатини била олмайдилар. Ким ҳақиқий мўмин, ким мунофиқлиги ҳам аён бўлмайди. Аксинча, синов йўқ пайтида мунофиқлар олдинги сафга чиқиб, ўзларини фидокор қилиб кўрсатадилар. Худди шу маънога оятнинг давомида ишора қилинмоқда.
«…токи сизлардан мужоҳидларни, сабрлиларни билсак ва хабарларингизни имтиҳон этсак».
Билгандан сўнг ундан ўз ўрнида фойдаланиш керак. Гоҳ хурсандлик, гоҳ хафалик, гоҳ енгиллик, гоҳ оғирлик, гоҳ бахтиёрлик, гоҳ мусибат билан синов ўтиши инсон руҳидаги, нафсидаги ўша беркитилган нарсаларнинг ошкор бўлишига ёрдам беради. Инсонларнинг бу нарсаларни англаши келажак ҳаётларида ёрдам беради.
Аслида мўмин банда синов ва имтиҳонни орзу қилмайди, балки Аллоҳдан доимо офият ва раҳматни сўрайди. Шундан сўнг ҳам синов-имтиҳонга учраса, сабр қилади. Бунинг ҳикмати борлигини идрок қилади, ҳамма нарса Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига иймон келтиради. Ўзига Аллоҳнинг раҳмати ва офияти етишини кутади.

«Тафсири ҳилол» китобидан
©islom.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибратли_ривоят

Кечаси ухламайдиган мўминларнинг амири❗️

Халифа Умари Одил розияллоҳу анҳу кечаси ҳеч кимга билдирмай, одамлар ҳолидан хабар олиб юрардилар. Бир аёл овқат топа олмаганидан қозонга қуруқ сув қуйиб, тагига олов ёқаркан: «Сабр қилинглар, ҳозир таом пишади», деб болаларни ухлатишга уринаётганини кўрдилар. 

Халифа дарҳол ортга қайтиб, Байтулмолдан бир қоп таомни ажратиб, ҳамроҳидан қопни орқалатиб қўйишда ёрдам сўрадилар. Ҳамроҳлари: «Эй мўминларнинг амири, ижозат беринг, юкни мен кўтариб борай», деди. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Агар қиёмат куни ўша оиланинг оч қолгани гуноҳини ҳам менинг ўрнимга кўтарадиган бўлсанг, бу юкни кўтар, бўлмаса, ўзимга қўйиб бер, ўзим кўтарай», дедилар. Сўнгра қопни ўзлари кўтариб олиб бордилар.

Аллоҳ У Зотлардан рози бўлсин!

@Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Аёлларнинг қўлига қараб яшайдиган «алфонс»лар, ва ўз меҳнати билан пул топмай бошқаларга боқиманда бўлиб яшаётганлар ҳақида❗️

🎙Аброр Мухтор Алий

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ҳадиси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِنَّ اللهَ تَجَاوَزَ لِأُمَّتِي مَا حَدَّثَتْ بِهِ أَنْفُسَهَا مَا لَمْ يَتَكَلَّمُوا أَوْ يَعْمَلُوا بِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан, модомики, гапирмасалар ёки қилмасалар, кўнглидан ўтказганини кечиб юборди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида Аллоҳ таоло томонидан ўз умматларига қилинган катта фазлу карам ҳақида сўз юритмоқдалар. Демак, мусулмон одам бир гуноҳ иш қилишни кўнглидан ўтказса, лекин бу ҳақда гапирмаса ёки уни амалга оширмаса, Аллоҳ таоло кечиб юборар экан. Агар Аллоҳ таоло хоҳласа, юқоридаги нарса учун ҳам жазолаши мумкин эди. Лекин Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига марҳамат кўрсатиб, улардан бу нарсани кечиб юборди. Бу ҳам Ислом динининг афзалликларидандир.
©islom.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АсмаулҲусна

"АСМАУЛ ҲУСНА"

"Аллоҳнинг гўзал исмлари"

Ар-Роҳман исми

🎙Устоз Исҳоқжон Муҳаммад


Аввалги қисмларни топиш учун ёзув устига босинг👉🏻#АсмаулҲусна

©Muallim media

@Solihlar_taratgan_nurlar
06 Фиқҳ-ул Акбар
Шайх Алоуддин Мансур
#Фиқҳ-ул Акбар шарҳи
6-дарс

🎙Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ

аввалги қисмларни топиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Фиқҳ

Бошқаларга ҳам улашинг❗️

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#саловат_айтайлик

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина
Муҳаммадив ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн.

Маноси:
(Ё Аллоҳ Саййидимиз ҳазрат Муҳаммадга, у зотнинг оилалари (аҳли) га ва жамиъи саҳобаларига раҳмат айла, салом айла ва барчаларини муборак-барокотли қил!)

Биродарларим ушбу саловатни ўн маротаба айтиб тасбиҳ тугмасини босинг!

Аллоҳ дарожатингизни кўтарсин Жуманинг ҳайри ва барокати сизларга оилангизга ёғилсин🤲
Жума муборак азизлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга саловот айтишни кўпайтиринглар», дедилар.

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчироқ.

Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жумъа кечаси, «нурли кун»дан мурод жумъа кунидир.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш ила жаннатда У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўла олиш мумкунлиги.

2. Жумъа куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавот айтиш кераклиги.

"Ҳадис ва ҳаёт»📚 китобидан.

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибратли_ривоят

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ бир шаҳарга сафар қилдилар. Шаҳар масжиди олдига бориб, унда ухламоқчи бўлдилар. Лекин масжид қоровули бунга рухсат бермади.

- Шунда имом: "Ундай бўлса мен масжид ёнида, мана бу қадамларим остида ухлайман" дедилар.

- Қоровул яна ўрнидан туриб, имомни масжиддан узоқлаштириш учун судрай бошлади. Мана шу пайт бир нонвой ҳолатни кўриб, имомни уйида тунашга таклиф қилди. Уйидалик пайтида имом, нонвойнинг хамир қориш асносида истиғфорни кўп айтаётганини кузатдилар.

- Шунда имом Аҳмад ундан: "Истиғфорнинг самарасини ҳеч топдингми?", деб сўрадилар.

- Нонвой: "Нима дуо қилган бўлсам, ҳаммаси ижобат бўлди. Илло битта дуоим берилмади", деди. Имом, у дуо нима экан, деб сўрадилар. У "Аҳмад ибн Ҳанбални кўрайин" деган дуойим, дея жавоб қилди.

- Шунда имом Ибн Ҳанбал: "Мана олдингга судраб олиб келиндимку!", дедилар.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

Таржимонлар Абдулҳамид Зайриев. Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
.

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Янгилик

Филиппинда «Халқаро ҳижоб куни» парламент томонидан маъқулланди

Филиппин вакиллар палатаси мамлакатда ҳар йили 26 январь кунини «Халқаро ҳижоб куни» деб эълон қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллаган. Бу ҳақда sun star манбасига таяниб, iqna нашри хабар берди.

Мамлакат парламентининг 203 аъзоси 8249 қонун лойиҳасини ёқлаб овоз беришди ва ушбу қонун кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланди.

Депутатлар Ансар ад-Дин Абдул Малик Адиёнг ва Амихилда Сангкопан  томонидан тақдим этилган лойиҳанинг мақсади, мусулмонларнинг рўмол ўраб юришнинг фазилати ва  рўмол ўраган аёлларга нисбатан камситишларга барҳам бериш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, мусулмон аёлларнинг диний бурчларини бажаришда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сабр-тоқат ва қадр-қимматнинг рамзи сифатида рўмол ўрашни тарғиб қилиш ва бағрикенгликни, турли хил турмуш тарзини қабул қилиш лойиҳанинг мақсадлари ҳисобланади.

Шунингдек, давлат идоралари, мактаблар ва хусусий секторлар ушбу тадбирни ҳар йили 1 февраль кунида нишонлашга тарғиб этилди.


Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба: Iqna.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

@Solihlar_taratgan_nurlar
ДЎЗAХ ХИТОБИ

Бировнинг сўзини таҳлил қилинглар,
Бировни чайнанглар ёппаси бўлиб.
Бировнинг айбини кўра билинглар,
Ошкора айлангиз тошиб ва тўлиб.

Ётнинг қайғусида яшанг ҳар асно,
Ҳар лаҳза тотингиз ғийбат таъмини.
Aсло ўзингизни ўйламанг, асло,
Тушмоқчи бўлсангиз бағримга мени!

©Хайрулла Ҳамидов

@Solihlar_taratgan_nurlar
07 Фиқҳ-ул Акбар
Шайх Алоуддин Мансур
#Фиқҳ-ул Акбар шарҳи
7-дарс

🎙Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ

аввалги қисмларни топиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Фиқҳ

Бошқаларга ҳам улашинг❗️

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шайхим
🎙 Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

#Омадсизлик_ва_иши_юришмаслик

1-қисм


©Saboqlaruz

@Solihlar_taratgan_nurlar