Солиҳлар таратган нурлар
24 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Янгилик
Покистонда Қуръон ўрганиш учун қарор эълон қилинди

Лаҳор ноширлар уюшмаси ушбу қарорни Покистон конституцияси руҳига ва мамлакатнинг орзу-умидларига мос равишда таърифлаган. Бу ҳақда News International хабар берди.

Ассоциация президенти Малик Қудретуллоҳ ва бошқа бир қатор расмийлар 28-декабрь, душанба куни қилган чиқишларида: «Судя Шаҳид Воҳид бошчилигидаги Лаҳор Олий суди судяларининг қарори бу тарихий қарор ва Бош вазир Имрон Хоннинг мамлакатни Мадина модели асосида қуриши ҳақидаги қарори », дея таъкидлади.

Шунингдек, улар қуйидаги баёнотларни беришди: «Ҳукуматнинг вазифаси ушбу қарорни тегишли қонунчилик билан амалга ошириш ва уни чин дилдан амалга ошириш учун чоралар кўриш ҳамда мансабдор шахслар гуруҳи ҳукуматни Қуръонни сифатли қоғозга барча босмахоналар учун арзон нархларда сифатли қоғозга туширишга ишонтиришди».

Бир неча ой олдин Покистоннинг Панжоб штати ҳукумати давлат университетларида Қуръон таълими ва таржимаси мажбурий эканлигини эълон қилган эди.

Хуршид Маъруф тайёрлади
Манба: Иқна

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Янгилик

Филиппинда «Халқаро ҳижоб куни» парламент томонидан маъқулланди

Филиппин вакиллар палатаси мамлакатда ҳар йили 26 январь кунини «Халқаро ҳижоб куни» деб эълон қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллаган. Бу ҳақда sun star манбасига таяниб, iqna нашри хабар берди.

Мамлакат парламентининг 203 аъзоси 8249 қонун лойиҳасини ёқлаб овоз беришди ва ушбу қонун кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланди.

Депутатлар Ансар ад-Дин Абдул Малик Адиёнг ва Амихилда Сангкопан  томонидан тақдим этилган лойиҳанинг мақсади, мусулмонларнинг рўмол ўраб юришнинг фазилати ва  рўмол ўраган аёлларга нисбатан камситишларга барҳам бериш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, мусулмон аёлларнинг диний бурчларини бажаришда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сабр-тоқат ва қадр-қимматнинг рамзи сифатида рўмол ўрашни тарғиб қилиш ва бағрикенгликни, турли хил турмуш тарзини қабул қилиш лойиҳанинг мақсадлари ҳисобланади.

Шунингдек, давлат идоралари, мактаблар ва хусусий секторлар ушбу тадбирни ҳар йили 1 февраль кунида нишонлашга тарғиб этилди.


Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба: Iqna.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar