Солиҳлар таратган нурлар
24 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Ибратли_ривоят

Кечаси ухламайдиган мўминларнинг амири❗️

Халифа Умари Одил розияллоҳу анҳу кечаси ҳеч кимга билдирмай, одамлар ҳолидан хабар олиб юрардилар. Бир аёл овқат топа олмаганидан қозонга қуруқ сув қуйиб, тагига олов ёқаркан: «Сабр қилинглар, ҳозир таом пишади», деб болаларни ухлатишга уринаётганини кўрдилар. 

Халифа дарҳол ортга қайтиб, Байтулмолдан бир қоп таомни ажратиб, ҳамроҳидан қопни орқалатиб қўйишда ёрдам сўрадилар. Ҳамроҳлари: «Эй мўминларнинг амири, ижозат беринг, юкни мен кўтариб борай», деди. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Агар қиёмат куни ўша оиланинг оч қолгани гуноҳини ҳам менинг ўрнимга кўтарадиган бўлсанг, бу юкни кўтар, бўлмаса, ўзимга қўйиб бер, ўзим кўтарай», дедилар. Сўнгра қопни ўзлари кўтариб олиб бордилар.

Аллоҳ У Зотлардан рози бўлсин!

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибратли_ривоят

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ бир шаҳарга сафар қилдилар. Шаҳар масжиди олдига бориб, унда ухламоқчи бўлдилар. Лекин масжид қоровули бунга рухсат бермади.

- Шунда имом: "Ундай бўлса мен масжид ёнида, мана бу қадамларим остида ухлайман" дедилар.

- Қоровул яна ўрнидан туриб, имомни масжиддан узоқлаштириш учун судрай бошлади. Мана шу пайт бир нонвой ҳолатни кўриб, имомни уйида тунашга таклиф қилди. Уйидалик пайтида имом, нонвойнинг хамир қориш асносида истиғфорни кўп айтаётганини кузатдилар.

- Шунда имом Аҳмад ундан: "Истиғфорнинг самарасини ҳеч топдингми?", деб сўрадилар.

- Нонвой: "Нима дуо қилган бўлсам, ҳаммаси ижобат бўлди. Илло битта дуоим берилмади", деди. Имом, у дуо нима экан, деб сўрадилар. У "Аҳмад ибн Ҳанбални кўрайин" деган дуойим, дея жавоб қилди.

- Шунда имом Ибн Ҳанбал: "Мана олдингга судраб олиб келиндимку!", дедилар.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

Таржимонлар Абдулҳамид Зайриев. Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
.

@Solihlar_taratgan_nurlar