Солиҳлар таратган нурлар
23 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
Аллома Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Дин воситасида тараққий этган миллат, динни инкор этган пайтда ортга кетиб, илк даврига қайтиши муқаррардир.
©Мубашшир Аҳмад
t.me/solihlar_taratgan_nurlar
Aукцион тугади. Aвторақам нархи 600 миллион сўмдан ошди
__________________

Шу бир парча темирни шунча пулга сотиб олган одам Аллоҳ олдида қандай қилиб жавоб беради? Ёки қавмидаги оч етим мискин бечораларни мухтожларни хожатларини қондирганми?

Кимлардир Аллоҳ берган бойликни Аллоҳ буюрган жойларга сарфлаб жаннатни қўлга киритса.

Яна кимлардир савол жавоб кунида ўзини аҳволини қийинлаштиради.

Ёки ҳаромдан топилган мол дунё ҳаромга кетади!
#Васвасалар_Ҳақида 4-қисм
Васвасанинг мисоли

Гуноҳдан сақланиш шарт. Лекин беихтиёр турли хил васваса ва хаёлларнинг мияга келиши гуноҳ эмас. Улар туфайли ишдан тўхтаб қолмаслик керак. Уларнинг мисоли шундайки, бир кишини подшоҳ ҳузурига чорлади. У киши шошилиб мулоқотга кетаётганида йўлда одамлар этагидан тутиб ҳар хил ишларга чалғитишди. Бири бир муаммони айтса, бошқаси бошқа муаммони айтди. Айтингчи шунда у уларнинг муаммоларига парво қиладими. Агар парво қилса подшоҳ ҳузурига етиб борадими. Шу каби инсон ибодат вақтида мияга келган васвасаларга парво қилмаслик керак.

Васвасанинг давоси ҳам шу. Уларга эътибор бермаслик керак. Бора-бора улар камайиб, зеҳн ибодатга холи қолади.

Ашраф Али Таҳонавий роҳматуллоҳи алайҳ нозик бир нуқтани баён қилиб: «Намоз талаб қилинган амалдир. Унда турли васвасаларга эътибор бермаслик керак. Кўпчилик намозда мазза қила олмаётганларини ёки аввалдаги маззани хис қилишмаётганларини айтишади. Азизлар намоз мазза қилиш учун фарз қилинмаган. Балки у Аллоҳ таолонинг фарз қилган амалидир. Намозда роҳатни ҳис қилиш Аллоҳ таолонинг неъматидир. Агар ҳис қилинмаса, заррача баробар намознинг фазилати камайиб қолмайди. Намознинг шарт, рукн ва одобларига амал қилиниб, уни суннатга мувофиқ адо қилинар экан, умр бўйи маззани ҳис қилмаса ҳам намознинг ажри камайиб қолмайди» дер эди.

Manba: fiqh.uz
@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ:
Аллоҳ нега дуоларимни ижобат қилмаяпти?
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим
Manba: @bintusodiq
t.me/Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар(1)
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Сизларнинг энг яхшингиз Қуръонни ўрганган ва ўргатганингиздир"
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Муҳим_Эслатма

Мазҳабнинг усули (қоидаси)

Тўрт мазҳабнинг ҳар бирини ўзи юрадиган усули бор экани билиш лозим бўлган илмдир. Бу (усул) мазҳабларнинг бугунги замонимизгача етиб келиши ва диннинг сақланиб қолиши учун катта ҳисса қўшган асосдир. Бордию усул бўлмаганида, ортиқча фикр ва қарашлар, ва иллатли (асоссиз) қоидалар кириб қолган бўлар эди.

Ҳанафий мазҳабининг усулидан кичик бир намунани ҳавола қиламиз:

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Нўмон (розияллоҳу анҳу) айтадилар: "Аллоҳнинг китобини (асос қилиб) ушлайман. Ундан (бирор ҳукмни) топа олмасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ушлайман. Агар Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида ҳам топа олмасам, у зотнинг саҳобаларининг гапларини ушлайман. Улар (саҳобалар)дан ўзим ҳоҳлаганимнинг сўзини оламан ва ўзим ҳоҳлаганимнинг сўзини тек қўяман¹. Бирларининг сўзларидан чиқиб, бошқаларининг сўзларига ўтмайман². Иш шу ўринда тўхтайди ёки Иброҳим (Нахаий), Шаъбий, Ибн Сийрин, Ҳасан (Басрий), Ато ва Саъид ибн Мусаййибга келса, улар ижтиҳод қилган жамоадир, мен ҳам улар ижтиҳод қилганларидек ижтиҳод қиламан".

📚 "Тарихи Бағдод" - "Бағдод тарихи" китобидан 13/368

¹ Рад қиламан демаяптилар!
² Ҳоҳиш-истагимга эргашаман демаяптилар!


©Abdussami Xayrulloh
@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласиз(Такаасур сураси 8-оят)
🎙Устоз Саййид Раҳматуллоҳ
©Mehrob uz
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
‎= إنا لله وإنا إليه راجعون =

“Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз”.

Шом олимларидан шайх Саййид Фотих ал-Каттонийнинг вафоти муносабати билан сизларга таъзия билдирамиз.
Аллоҳ таоло у кишини раҳмат қилсин ва Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Иллиййин жаннатларида бирга қилсин.
Умматнинг йўқотган уламо ва солиҳлари эвазига Аллоҳдан яхшилик беришини ва ҳаёт қолганлари билан баракотли қилишини сўраймиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ
Дунёни ўзингизга чегаралаб олинг!


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Дунёни ўзингизга хотиржам бўлишингиз учун чегаралаб олинг деб айтганлар
».

Бу дунё ўзи нима? Бу дунё ўзи нималардан иборат?
Мен қачон Аллоҳ таолонинг ҳузурига кўчиб кетишимни билмайман!
Шундай экан, дунё биз яшаб турган онимиздан иборат! Ўтган нарса ўтиб кетти!
Келажак эса ғайбдир! Сиз учун яшаб турган вақтингиз эътиборлидир. Мана шу дунё!
Ким танасида касал бўлмаган ҳолда тонг оттирса, яъни саломатлиги жойида бўлса ичида хотиржамлик бўлса яъни ҳеч ким унга таҳдид ёки зўравонлик қилмаса ва унинг бир кунлик тановул қиладиган нарсаси бўлса, дунё уни ўзининг барча нарсалари билан қамраб олгандек бўлади! Дунё мана шу!

©Abdussami Xayrulloh
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар(2)
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, бир ҳасана бор. Ҳасана эса ўн баравардир.
Мен «Алиф лам мим» битта, ҳарф демайман.
Балки "Алиф» бир ҳарф, «лам» бир ҳарф, «мим» бир ҳарф! дедилар
».
Термизий ривояти.

(Инсон Қуръон ўқиганида ҳар бир ҳарф учун ўнта савоб олади! Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандаларига ихлосига қараб, ўндан етти юз ва ундан ҳам кўп савоб ёзиши мумкин!)
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Долзарб
Долзарб тарқатинг⚠️

ТАЪНА ТОШИ...

Олимларининг устидан кулаётган умматни кўрсам, яҳудларни эслайман. Яҳудийлар ҳам ўзларига келган пайғамбарларни инкор қилар, ўлдириб бўлишгач, оҳ, оҳ, у қандай яхши эди-я, деб надомат қилар, янги келган расулни яна шу кўйга солардилар.

Бу уммат илғорларининг айбини очиш, имкон қадар уларни обрўсизлантириш оқибатида шиалик вужудга келган бўлса, кичик доирадаги ҳурматсизликлар ҳам ўша жирканч оқимнинг белгиларидандир.

Эй охирзамон болалари, дин хизматидаги одамнинг айбини билсангиз ҳам яширишга урининг! Яхшилик йўли билан ўзига айтинг! Омма олдида шармисор қилишликка шошилманг! Унга отилган тош замирида динга отилган таъна тоши ҳам турганлигини унутманг
!

Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ
@ummatuz
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Васвасалар_Ҳақида 5-қисм

Намоз ўқишга қийналиш

Намоз ўқишда роҳатни ҳис қилинадими, йўқми барибир намоз фарздир. Нафс саркашлик қилиб, қалб роҳатни ҳис қилолмай намоз ўқишда савоб кўпроқдир. Чунки, нафсга қарши чиқиб, Аллоҳ таолонинг розилигини ўйлаб ибодат қилиш қийин иш ҳисобланади.

Рашид Аҳмад Гангўҳий роҳматуллоҳи алайҳ: «Умр бўйи намоздан маза тополмаган бўлсада, уларни қолдирмай ўз вақтида адо қилишга уринган кишига иккита қувончли хабар бордир. Биринчиси қийналсада намозни қолдирмаса унинг савоби инша Аллоҳ кўпроқ бўлади. Иккинчиси агар намозда маззани ҳис қилса, мазза қилиш учун намоз ўқиганлигининг шубҳаси бўлар эди. Маззани ҳис қилмаганидан унинг намози фақат Аллоҳ таоло учун эканлиги маълум бўлади. Чунки намозда роҳатни ҳис қилувчилар роҳатланиш учун намоз ўқиган бўлишлари мумкин. Бунда нафснинг насибаси кўзда тутилган бўлиши мумкин. Шунинг учун намозда маза қиладими, йўқми, васваса хаёлга келадими, йўқми унга эътибор қаратмаслик керак.

Манба: fiqh.uz
@Solihlar_taratgan_nurlar
Аллома шаҳид имом Бутийнинг толиби илмларга берган топшириқлари.

Мен бирор илм ўрганишга йўл олган ёки қайсидир амал ва хизматга йўналган барча йигитларга насиҳат қиламан, улар нафсларини тарбияласинлар. Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг Китобида ўзимиз ўқийдиган тазкия деб аталмиш нафс тарбиясига жиддий аҳамият берсинлар.
Яъни улар бу ерда ҳар биримизнинг вужудимизда ўрнашган разил сифатлар борлигини билсинлар ҳамда инсон ушбу разил ва паст сифатлардан ўз нафсини қутқаришга ҳаракат қилиши лозим эканлигини англасинлар.
Ушбу разил ва паст сифатлар барчамизга маълум ва машҳур.
Улар адоват, ман-манлик, ҳасад, мол дунё ва ҳавойи нафсга бўлган иштиёқдан иборат сифатлардир.
Буларнинг барчасидан қутилиш йўли зикрни кўпайтиришдир. Мен барча йигитларга Аллоҳнинг зикрини кўпайтиришларини насҳат қиламан. Қуръон тиловати ҳамда Аллоҳга бўлган илтижони кўпайтиришларини маслаҳат бераман.
Чунки ёшлар айниқса ҳозирги даврда машина ва уловларга йўлиқадилар. Уларда бу нарсаларга нисбатан қизиқиш ва рағбат бўлади. Улар оила қуриш, бойлик эгаси бўлиш ҳамда ҳаётлари фаровон бўлишни истайди ва бу йўлда ўзларига режалар тузади.
Дейлик улар ўзларига тўғри йўлни танлади. Бунда улар зикрдан ва бажариши лозим бўлган Аллоҳнинг Китобини ўқиш вазифасидан кейин Аллоҳга бўлган илтижони ҳам кўпайтиришлари лозим. Яъни ҳақиқий суратдаги ёлворишни кўпайтиришлари керак. Хусусан кечалари ёлғизликда; «Эй Роббим мени ёлғиз ташлаб қўйма, мени ёлғиз қолдирма, агар ўз ҳолимга ташлаб қўйсанг менинг қўлимдан ҳеч нарса келмайди. Эй Роббим мени ўз нафсимдан қутқар, мен мана шундай аҳволдаман, ҳолим танг, Сендан бошқа ёлворадиганим йўқ», дея ожиз қўл билан доим дуолар қилиши лозим.
Ана шунда Аллоҳ таоло унинг туйғу истакларига эриштиради, гўзал хулқларига етказади. Яъни ушбу фазилатларга эришишда унга ёрдам беради
.

Имом Бутий.
Абдуллоҳ Ғуломов.
05.01.2021-йил.
@imombutiyrahimahulloh
#Зикр_Дуо

"Боғга атиргул эксангиз нақадар гўзал бўлади-а?!
Тилга Аллоҳнинг зикрини эксангиз, унданда гўзал..!".


سبحان الله وبحمده سبحان الله العظيم

Ўқилиши: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил Аъзийм".

Маъноси: "Аллоҳ жамики ҳамдга ҳақли ва пок Зотдир! Буюк Аллоҳ барча нарсадан покдир!".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Бу зикрлар тилда айтилиши осон лекн тарозуда оғир келади деганлар:

Биргаликда кўпроқ айтайлик! савобимиз оғир келади иншааАллоҳ🤲
#Ибрат
Ҳорун ар-Рашид ва қироатда хато қилган имом воқеаси

Имом ал-Кисоий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Биз Ҳорун ар-Рашид ҳузурида намоз ўқирдик. Мен имом эдим, қироатимдан ўзим мамнун бўлиб ёш бола ҳам адашмайдиган бир оятда адашиб, хато ўқидим. Мен "лаъаллаҳум яржиъун" дейишнинг ўрнига "лаъаллаҳум яржиъин" деб юбордим".

Имом Кисоий айтади: “Аллоҳга қасамки, Ҳорун менга: "Сиз адашдингиз", деб айтишга журъат этмади, лекин салом берганимдан сўнг, у менга: “эй Кисоий, бу қандай лаҳжа?” деди”.

Мен дедим: «эй мўминларнинг амири! Энг моҳир одам ҳам адашади!» – дедим.

У: «бу гапинг тўғри», деди.


Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ ушбу воқеани шарҳлар экан:

"Ушбу воқеани эшитган киши, олим қанчалик моҳир ва билимда қандай юксакликка кўтарилмасин, хато ва янглишишлардан мустасно эмаслигини тушунади. Бу унинг билимларини камайтирмайди, даражасини пасайтирмайди ва обрўсини туширмайди.

Уламо ва фузалоларнинг хатоларини ушбу тариқада одоб ва таҳқирсиз тўғирлайдиган кимсанинг йўли мақтовга сазовор, маслаги шукрли бўлиб, тавфиқдан насибадор бўлур". 

Ёқуб Умар тайёрлади
Manba: Azon.uz
@Solihlar_taratgan_nurlar
Машааллоҳ!!!

Имом Абу Ҳанифага фиқҳдан, Мотуридийга ақидадан ва Ғаззолийга фалсафадан дарс берадиган даражага чиқдик.

Комментларни ўқиб ҳайратдан ёқа ушлайман. "Мен бу фикрга қўшилмайман", "Нотўғри айтибди" деб соҳа имомларига эътироз бемалол бериляпти. Тўғри, ҳеч ким маъсум эмас, ҳар қандай фикр ва мулоҳаза танқидга лойиқ. Лекин биз томонимиздан эмас-да, барака топгурлар! Илму фазилатда ким эканимизни ўзимиз озгина чамалайлик энди!

Нафақат бу мавзу-ю, бу соҳаларда, балки умуман ҳар доим "Машааллоҳ", дейдиган бўлиб кетяпти бу кунларда. Сиёсат, иқтисодиёт, молия, таълим-тарбия, санъат, э қўйингчи, ҳамма жабҳага "Машааллоҳ"!

----
Машааллоҳ - одатда бир нарсадан ҳайратланганда, ажабланганда ва тан берганда айтиладиган ибора
.
©Mubashshir Ahmad
@Solihlar_taratgan_nurlar
Ibn Mas’ud raziyallohu anhu: "Boylik, behojatlikni nikohdan qidiringlar! Zero Alloh taolo: "Agar (ular) kambag‘al bo‘lsa- lar, Alloh ularni o‘z fazli bilan boyitur" – degan-ku!", der ekanlar. (Tafsirut Tabariy. 19-jild, 166-bet).
Manba: Azon.uz
«Ёмон макр эса, фақат ўз эгасига қайтадир» (Фотир сураси 43-оятдан)
© Abdussami Xayrulloh
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдуллоҳ домланинг оталарини жанозалари! Аллоҳ раҳматига олган бўлсин🤲
Биз ҳам қани энди ота онамизга шундай шараф олиб бера олсак. Бунинг учун биз ҳам Аллоҳ учун ҳалқимизга кўп ҳизмат қилишимиз ва жуда кўп меҳнат қилишимиз керак
!
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Либос борасида

Устозларимиздан жуда кўплари костюмларини узунроқ кийишга уринишарди. Шимлари ҳам ўртача кенгликда бўларди. Мақсадлари тана шакли билинмаслигига эришиш эди. Ҳа, шундай эди.

Бугунги кунда ёпиштириб шим кийган, танасининг шаклини билинтириб юрган эркакларни кўрганимда устозларимизнинг кийинишларидаги одоб эсимга тушаверади.

Намоз асносида кенг шим, кенг шалварларда бўлиш, шундай либосларда саждага бориш янада қулайроқ бўлади.

Бундан ташқари, биз номаҳрам аёлларнинг юзига ҳам, танасига ҳам, тор кўйлагу шимларига ҳам қарашимиз мумкин бўлмаганидек, улар ҳам бизга қарамасликларининг чорасини кўришимиз керак.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Нур сурасида шундай марҳамат қилган:

قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ

"Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир" (30-оят).

Аллоҳ таоло кейинги оятда бундай марҳамат қилган:

وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ

"Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар..." (31-оят).

Аёлларга эркаклар эътиборини тортадиган тарзда кийиниш таъқиқланганидек, биз ҳам уларнинг эътиборини тортмаслигимиз керак.

Шунинг учун тор, ёпишган либосларнинг ўрнига кенгроғини кийишга уринайлик!

Аёллардан фитналанмаслигимиз керак бўлганидек, улар ҳам биздан фитналанишмасин!

Аллоҳ таоло барчамизни иффатли бандаларидан айласин
!

Нозимжон Ҳошимжоннинг саҳифасидан
@Solihlar_taratgan_nurlar