Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Ибрат

Ҳақиқий бахт

Бу бўлган воқеани менга устозим ҳикоя қилиб бергандилар. 2013 йилнинг ёзида устозимизнинг Исҳоқжон исмли шогирдлари ўз оналарини даволатиш мақсадида Наманган шаҳридаги шифохоналардан бирига ётқизадилар. Оналари шифохонанинг икки кишилик даволаш хонасига жойлашадилар. У кишининг шериклари вилоятнинг чекка туманларидан келган кекса бир аёл бўлади. Исҳоқжоннинг оналари тақволи, художўй аёл эдилар. Шериклари эса кун бўйи “Даракчи”, “Бекажон”, “7х7” каби газеталарни ўқиб, вақтини ўтказарди. Бир хонада ётиш асносида бир-бирлари билан қалинлашиб, дугона бўлиб қолишади. Икковлон даволаниб ётган кунларнинг бирида Исҳоқжоннинг оналари шериклари – тумандан келган кекса аёлдан “Калимангизни биласизми дугонажон?” деб сўрайдилар. У аёл “Йўқ” деб жавоб беради. Бу гапни эшитган Исҳоқжоннинг оналари эса “Вой бечора, сизга қандай ёрдам берсам экан-а?!” деб куйинадилар. Бир оз ўйланиб ётганларидан кейин ҳалиги туманлик аёлга “Келинг, иккаламиз биргаликда калима айтамиз. Баҳонада сиз ҳам ўрганиб оласиз” дейдилар. У аёлга бу таклиф маъқул келиб, икки дугона биргаликда калима айтишга тушиб кетишади: “Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу...” Калимасини илк бор айтган туманлик аёлнинг қўлидан газетаси тушиб кетади. Исҳоқжоннинг оналари қарасалар у аёл жим бўлиб қолибди. Дарҳол ҳамшираларни чақирадилар. Бироқ меҳрибон Аллоҳ таоло ўша аёлнинг охирги сўзи шаҳодат калимаси бўлишига Исҳоқжоннинг оналарини сабабчи қилиб бўлган эди. У аёл ўша калимани айтиши биланоқ бу дунё билан осонгина хайрлашиб, охиратга йўл олган эди. Ҳа азизлар, Аллоҳ таоло ўша бандасининг охирги сўзи шаҳодат калимаси бўлишини ирода қилгани учун ҳам ўзининг туманидаги шифохоналарда даволанмай шаҳарга келишни, келганда ҳам Исҳоқжоннинг онларидек тақволи, солиҳа аёл билан бирга ётишни насиб қилди. Иккала аёл ҳам том маънода ҳақиқий бахтга эришган эдилар. Бирлари шаҳодат калимасини айтиб жон берган бўлса, иккинчилари ўша шаҳодат калимасининг айтилишига бевосита сабабчи бўлган эдилар. У аёл вафот этганидан сўнг орадан бир неча ой ўтиб, Исҳоқжоннинг оналари ҳам беморликлари сабабли бу дунёни тарк этдилар. Аллоҳ таоло икковларини ҳам раҳматига ғарқ этиб, охиратда улкан мукофотлар билан сийласин. У зот барчамизга чиройли хотима насиб этсин. Сўнгги нафасимизда тилимизга шаҳодат калимаси келишини осон қилсин, омин!

✍🏻Нозимжон Ҳошимжон

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Бизнинг Саҳобалардан қандай фарқимиз бор!

Умар (р.а)нинг бир гаплари бор:«Агар осмон иккига ёрилиб, бир томонида жаннат, яна бир томонида дўзах кўрсатилса ҳам менинг иймоним қилт этмайди» деганлар!

Бизга кўрсатилса нима қилган бўлардик?........
Фарқимизни шундан билиб олаверайлик.


t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Муҳаммад Саъид Бутий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Отам Мулла Рамазон роҳимаҳуллоҳ шундай дер эдилар: «Фарзанд гапиришга ҳаракат қила бошлаши билан унга Аллоҳ калимасини ўргатиш керак. Сўнгра калимаи шаҳодатни ёд олдириш керак. Шунда бола бу жумлани тўлиқ айтадиган бўлади. Бешикдан тушиб, ақли кира бошлагач, унга Аллоҳнинг коинотдаги қудратларини, яъни ушбу коинотнинг илоҳи мавжудлигини, ундаги ҳамма ишларни тадбир қилишини, ҳар бир инсон ўша Зотнинг бандаси экани ҳақида сўзлаб бериш керак. Ундан кейин пайғамбарларнинг ҳаёти, хусусан, охирги пайғамбар – Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт тарзлари, ота-оналарининг исмлари, туғилган жойлари, Маккадан Мадинага ҳижрат қилганлари, қўйингки, у зотнинг сийратлари ҳақида кўп гапириш керак. Ундан кейин Қуръоннинг аввалидан охиригача ўргата бошлаш керак».
Отам роҳимаҳуллоҳ бу муҳим асосларни фарзандларининг гўдаклик давриданоқ тарғиб қилардилар.

✍🏻Анвар Аҳмад

Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Ҳозирги кундаги даъватни ёювчи восита нима?

©islom.uz порталининг тақдимот маросимидан.

🎤Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид қори

👉 @HasanHusayn

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Бир киши Ҳасан Басрийнинг ҳузурларига кириб, «Эй имом, ёмғир ёғмаяпти», деган эди, Ҳасан Басрий:
«Истиғфор айт», дедилар. Бошқа бир киши кириб, «Хотиним туғмаяпти», деган эди, унга ҳам «Истиғфор айт», дедилар.
Сўнгра учинчи киши кириб, камбағалман деб шикоят қилган эди бор, унга ҳам «Истиғфор айт», дедилар.
Ўтирганлардан бири: «Эй имом, бизни ҳайрон қолдирдингиз. Ким кириб, сиздан ҳожатини сўраса, «Истиғфор айт», деяпсиз», деди. Ҳасан Басрий дедилар: «Сен Аллоҳнинг «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», дедим. «Шунда устингизга ёмғирни мўл-кўл қилиб юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир», деган сўзларини ўқимаганмисан?» (Нуҳ сураси, 10-12-оятлар).

https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Уйлангандан кейинги фикрлар: олдин бир инсоннинг охиратини ўйлар эдим, ҳозир икки инсонни.

✍🏻Абдуллоҳ Раҳим

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

ПОДШОҲЛАРНИНГ ЭНГ БАХТЛИСИ - ЁНИДА ДИЁНАТЛИ МАСЛАҲАТГЎЙИ БОРИДИР!

Ҳижрий 188 йил! ёки шунга яқин замон!
Халифа Ҳорун Ар-Рашид ўзининг энг яхши маслаҳатгўйи, буюк олим Шайх ибн Саммок ҳазратлари билан суҳбатлашиб ўтириб, хизматкорига ичишга бир коса сув беришни буюрди. Хизматкор сувни шоҳга узатар экан, халифа Ҳорун Ар-Рашид:
- Эй Шайх! Менга ваъз - насиҳат қилинг! деб сувни ичиш учун кўтарган вақтида Шайх:
- Тўхтанг! Ичманг! деди. Халифа шайхга ҳайрон қараб турган эди, шайх:
- Агар шу бир қултум сув сиздан тўсиб қўйилса, уни ниманинг эвазига ичган бўлар эдингиз? - деди. Холифа Ҳорун Ар-Рашид:
- Барча бойлигимни берган бўлардим!
- Эй подшоҳим! Энди ичинг! Аллоҳ қондирсин! - деди. Халифа сувни ичиб, косани хизматкорга узатган эди, Шайх:
- Эй подшоҳим! Энди шу ичган сувингиз танангиздан чиқмай қолганида, уни ниманинг эвазига чиқарган бўлар эдингиз?
- Салтанатимнинг ҳаммасини берган бўлардим! - деди. Шунда Шайх ибн Саммок:
- ЭЙ ПОДШОҲИМ! ҚАДРИ БИР ҚУЛТУМ СУВЧА БЎЛГАН БУ САЛТАНАТИНГИЗ БИЛАН ҒУРУРЛАНМАНГ. АЛЛОҲДАН ҚЎРҚИНГ! - деди. Буни эшитган халифа Ҳорун Ар-Рашид чўкка тушиб, ҳўнграб йиғлаб юборди.

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Шамол учириб юборган пуллар

Африкадаги қишлоқлардан бирига янги имом тайинланади. Ақида ва фиқҳий масалаларда билими етарли бўлган бу имомни ўзига тўқ оилалардан бири ифторликка таклиф қилади.

Имом кетгач уй бекаси хонада турган пулни йўқолганини сезади. Ҳеч қаерда пул йўқ. Хонада эр, хотин ва имомдан бошқа одам бўлмаган. Эр ҳам имомдан бориб пул ҳақида сўрашга истиҳола қилади.

Орадан бир йил ўтиб Рамазон ойи уни яна ифторликка чақирадилар.

Шунда эр имомдан сўрайди:

- Тақсир сўнгги пайтларда сизга бўлган муносабатим ўзгарганини сезмаяпсизми?

- Нега ундай деяпсиз?

- Ўтган йили кетганингиздан кейин хонадан пул йўқолган?!

Буни эшитган имом йиғлаб юборади.

- Нега йиғлайсиз, сиздан шубҳаланганимгами?

Имом кўзида ёш билан туриб жавонда турган Қуръон тагидаги пулни олиб кўрсатади:

- Ўшанда шамол туриб пулларни учириб юборди. Уларни йиғиб Қуръон тагига бостириб қўйдим. Мен сизнинг шубҳаланганингиз учун эмас, бир йил давомида қўлингизга Қуръон олмаганингиздан йиғлаяпман, биродар!

Манба: AlQuran.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

АЛЛОҲ ВА РАСУЛИГА БЎЛГАН ИТОАТНИНГ ЭНГ ЮКСАК НАМУНАСИ!

Ҳижрий 3 йили! Уҳуд жанги!
Ҳамза ибн Абдулмутталибнинг синглиси София, мусулмон жангчиларнинг ярадорларига сув ичириб, ярасини боғлар экан, ўрни келса қўлига қилич олиб, акаси Ҳамза каби, мушрикларнинг устига ташланиб қолар эди. Ўғли Зубайр Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида душманга қарши шердай ҳамла қиларди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам, ҳам амакиси, эмикдоши бўлган Ҳамза ибн Абдулмутталибнинг қорни ёрилиб, жигари суғурилган ва қулоқ бурни ваҳшиёна мусла қилинганини кўриб, ўзларини тутиб туролмасдан ўксиб-ўксиб йиғладилар. Шу пайт Ҳамза (р.а)нинг жияни Зубайр ҳам тоғасининг бу ҳолатга дош беролмасдан йиғлади. «Ҳамза ўлдирилди!» деган қичқириқни эшитган синглиси София ўликларни оралаб, акасининг бурдаланган жасади томон келаётганини кўрган Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам Зубайрга:«Эй Зубайр! Онангни қайтар, акасини бу ҳолатда кўрмасин» дедилар. Зубайр онасининг олдини қўли билан тўсиб:«Онажон! Бу томонга ўтманг!» дейиши билан онаси уни уриб, ерга йиқитдида, гўё олдидан тоғ чиқса, парчалайдиган важоҳат ила йўлида давом этди. Ўғли туриб, яна олдини тўсган эди, яна уриб йиқитди. Шунда онасини қайтаришдан умиди узилган Зубайр:«Онажон! Бу менинг гапим эмас! Расулуллоҳ сизни келмасин деб айтдилар» деди. Ўғлининг бу гапини эшитган София худди ток ургандек жойида қотди ва ўғлига қараб:«Расулуллоҳ мени келмасин деб айтдими?» деди. Ўғлидан «Ҳа» деган жавобни эшитгач, гарчи акасининг жасадига боришга бир-неча қадам қолган бўлсада, турган жойидан бир одим ҳам олдинга силжимасдан:«Акажон! Энди Дийдор қиёматга қолди! Аллоҳнинг ҳузурида кўришамиз!» деб ортга қайтди. Аллоҳнинг қадарига бўйин эгди. Кўзларидан селдек қуйилиб келаётган ёшларини арта-арта Мадинага кетди!
БУ - РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА БЎЛГАН ИТОАТНИНГ ЭНГ ЮКСАК ЧЎҚҚИСИ ЭДИ!

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ахлоқларига далолат қилувчи ажойиб ҳадислардан бири!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай ҳикоя қилади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан бирининг олдида эдилар. Мўминлар оналари (пайғамбар аёллари)дан яна бири бир лаган (товоқ)да овқат жўнатди. Уй соҳибаси хизматчи қўлидаги лаганни урди. Лаган ерга тушиб синиб кетди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам лаган бўлакларини териб олиб, кейин овқатни тўплаб йиғиштира бошладиларда: "Онангизнинг рашки келди" дедилар. Хизматчини тўхтаб туришга буюриб, уй соҳибасининг бутун лаганини олиб келдириб, бутунни таом жўнатган аёлига жўнатдилар, синиқ лаганни синдирган аёли уйида қолдирдилар».

Аёлимиз жаҳл қилганда қай биримиз шундай муомала қила оламиз? Пайғамбар қолдириб кетган энг асосий суннатлардан бири - у зотнинг олий ахлоқларидир. Суннатга эргашиш ҳақида сўзланганда ушбу каби гўзал хулқларга эргашишга бирламчи эътиборни қаратиш керак. Аллоҳ таоло барчамизни пайғамбар алайҳиссаломнинг барча суннатларига, хусусан, етук ахлоқларига эргашувчи умматлардан қилсин, омин.

✍🏻Сайфуллоҳ Носир

@Solihlar_taratgan_nurlar