Солиҳлар таратган нурлар
23 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим_Эслатма
🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Мазҳаб ҳақида
❗️
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Муҳим_Эслатма

Мазҳабнинг усули (қоидаси)

Тўрт мазҳабнинг ҳар бирини ўзи юрадиган усули бор экани билиш лозим бўлган илмдир. Бу (усул) мазҳабларнинг бугунги замонимизгача етиб келиши ва диннинг сақланиб қолиши учун катта ҳисса қўшган асосдир. Бордию усул бўлмаганида, ортиқча фикр ва қарашлар, ва иллатли (асоссиз) қоидалар кириб қолган бўлар эди.

Ҳанафий мазҳабининг усулидан кичик бир намунани ҳавола қиламиз:

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Нўмон (розияллоҳу анҳу) айтадилар: "Аллоҳнинг китобини (асос қилиб) ушлайман. Ундан (бирор ҳукмни) топа олмасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ушлайман. Агар Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида ҳам топа олмасам, у зотнинг саҳобаларининг гапларини ушлайман. Улар (саҳобалар)дан ўзим ҳоҳлаганимнинг сўзини оламан ва ўзим ҳоҳлаганимнинг сўзини тек қўяман¹. Бирларининг сўзларидан чиқиб, бошқаларининг сўзларига ўтмайман². Иш шу ўринда тўхтайди ёки Иброҳим (Нахаий), Шаъбий, Ибн Сийрин, Ҳасан (Басрий), Ато ва Саъид ибн Мусаййибга келса, улар ижтиҳод қилган жамоадир, мен ҳам улар ижтиҳод қилганларидек ижтиҳод қиламан".

📚 "Тарихи Бағдод" - "Бағдод тарихи" китобидан 13/368

¹ Рад қиламан демаяптилар!
² Ҳоҳиш-истагимга эргашаман демаяптилар!


©Abdussami Xayrulloh
@Solihlar_taratgan_nurlar