Сирдарё садоси
18.6K subscribers
28.7K photos
10K videos
107 files
15.8K links
@SirdaryoSadosi'да — Сирдарё вилоятига оид расмий хабарлар, воқеа-ҳодисалар, эксклюзив янгиликлар, аҳоли мурожаатлари таҳлилий ва танқидий ёритилиб борилади (хусусий канал) $12k

✍️ Боғланиш: @SirdaryoSadosiBot
Download Telegram
🚌🏫 #Муносабат Ўқувчилар дарс машғулотларига ўз вақтида етказиб борилган!

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, Сирдарё туманида мактаб ўқувчиларини ташиш учун ажратилган автобуснинг белгиланган вақтидан кеч қолганлик ҳолати бўйича туман ҳокими ўринбосари Бахтиёр Норқулов расмий изоҳ берди👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
🔌‼️ Расмий #муносабат: Сирдарё тумани электр таъминоти масъуллари огоҳлантирилди!

Ижтимоий тармоқлар орқали "Сирдарё туманида тадбиркорлар мажбурий қуёш панеллари ўрнатилябди" мазмунидаги видеохабарлар тарқалди. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сирдарё ҳудудий филиали мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади;

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16-февралдаги "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-57-сонли, 2024-йил 31-майдаги "Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-222-сонли қарорларига асосан мамлакатимиз бўйлаб тадбиркорлик субектлари томонидан ўз эҳтиёжининг маълум қисмини муқобил энергия манбаларидан ишлаб чиқариш белгиланган.

"Ушбу қарорлар ижроси Сирдарё тумани электр таъминоти масъуллари томонидан нотўғри талқин қилинган. Натижада истеъмолчилар томонидан норозигарчиликлар юзага келган. Келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича Сирдарё тумани электр таъминоти корхонаси масъуллари қатъий огоҳлантирилди", — дейилади "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сирдарё ҳудудий филиали матбуот хизмати расмий баёнотида👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё садоси
‼️⚠️ #Диққат Эҳтиёт бўламиз! Гулистон шаҳар кўчаларида ҳам, ўзига ниҳоятда ишонган Шертой пайдо бўлганлиги айтилмоқда 😨👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
‼️🚔🚘 #Тезкор #Муносабат Шертой узр сўраб чиқди!

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, Гулистон шаҳрида хавфли манёвр қилган ҳайдовчига тегишли тартибда чора кўрилган🚨👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё садоси
‼️🚘 Йиқилиб тушманглар... Афсуски орамизда, автомашина салонига сиғмайдиган ва бу ҳолатни ижтимоий тармоқларда кўз-кўз қиладиганлар ҳам бор🙄👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
☄️🚘 #Муносабат Жуда ҳам афсусдаман...

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди. Қайд этилишича, ушбу видеолавҳа 4 йил олдин Сайхунобод тумани ҳудудида содир бўлган.

"2020 йил сентябрь ойида ўртоғим тўйида, "Малибу" люкидан танамизни чиқариб ўйнаб, ёшлик қилиб қўйгандик, 4 йил олдин. Бу ҳолат бошқа қайтарилмайди. Ёшларга тавсия қиламан, бундай ҳолатларни такрорламасликка. Жуда ҳам афсусдаман", — дея ҳолатга ҳуқуқбузар томонидан тушунтириш берилди 🚨👇

Канал👉
@SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Даврон Кабулов: Мен ҳам отам ҳам ўғри эмасмиз, бизга ноҳақ айблов қўйилди!

У ўзи ва отасига тегишли меҳмонхона 1,5 йил давомида газдан ўғринча фойдаланиб келгани ҳақидаги хабарларга #муносабат билдириб, кескин #мурожаат билан чиқди👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё садоси
⚡️⚠️ Машина салонига сиғмай қолишибди 🤦🏻‍♂🤪👇 Канал👉 @SirdaryoSadosi ↗️
‼️🚘 Расмий #муносабат Ижтимоий тармоқларда 2 нафар фуқаро "Жентра" автомашинаси том қисми (люк) ҳамда орқа ён ойнасидан тана қисмини чиқариб, автомашинада ҳаракатланган ҳолати кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда (видео)

Мазкур ҳолат Сирдарё вилояти ИИБ масъуллари томонидан ўрганилди. Ўрганишлар давомида автомашина ва мазкур ҳолатга алоқадор фуқаролар шахсига аниқлик киритилиб Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Шу ўринда ҳайдовчи ва йўловчилардан йўл ҳаракат қоидаларига амал қилишларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигларини сўраб қоламиз!

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати 🚨👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🚔 Ижтимоий тармоқларда тарқалган ЙПХ ходими билан боғлиқ видеолавҳа юзасидан расмий #муносабат берилди

Телеграм мессенджерида "ЙПХ ХОДИМИ СОХТА ЭДИМИ?" сарлавҳаси остида Гулистон шаҳрида, ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги баҳсли ҳолат акс этган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъуллари томонидан ўрганиб чиқилди ва бу ҳолат 2024 йил 27-сентябрь куни Гулистон шаҳри Бирлашган ва Гулистон кўчалари чорраҳасида тирбандликларни бартараф этиш мақсадида хизматга бириктирилган Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 2-ТРЎ ва ИОБ катта инспектори катта сержант А.К.Муминов ва "Дамас" русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ўртасида содир бўлганлиги аниқланди.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ушбу суриштирув ишлари натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади", — дейилади вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарида 🚨👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️💼 #Муносабат Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага тегишли экани айтилган аудиоёзув тарқалган эди.

Аудиоёзувнинг ҳаққонийлиги, ҳолат қачон, қаерда ва қандай вазиятда юз берганлигига ойдинлик киритилиб, вилоят ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида кескин танқидий муҳокама этилди. Комиссия томонидан ушбу хатти-ҳаракатлар давлат хизматчиси этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш, деб баҳоланди. Ўз навбатида туман ҳокими ҳолат бўйича тушунтириш берди.

Юзага келган вазиятдан пушаймонлигини айтди. Иккинчи томон билан суҳбатлашгани, ўзаро муносабатларидаги ёқимсиз ҳодисага тўлиқ барҳам берилганини билдирди. Ҳозирда йиғилиш баённомаси асосида Дилфуза Ураловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️🏫 Қашқадарёдаги мактабда ўқувчи ва ўқитувчи жанжаллашди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган 32-сонли мактабда ўқитувчи ва ўқувчи дарс пайтида жанжаллашгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси #муносабат билдирди.

Берилган муносабатда вазият ММТБ томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганилаётгани келтирилган. Шунингдек, ўрганишлар якуни юзасидан расмий муносабат берилиши маълум қилинган. Видеода аёл муаллим ва ўқувчи қизнинг синфхонада бир-бирини ерга йиқитиб, бош ва бўйин қисмидан ерга босгани акс этган. Синфдаги бошқа йигит ва қизлар эса уни томоша қилмоқда👇

Канал👉 @SirdaryoSadosi
↗️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM