SAMARKANDNEWS.UZ
1.99K subscribers
39.4K photos
5.43K videos
109 files
14.8K links
Мурожаат йўллаш учун махсус бот манзилимиз: @samarkandnewsbot. Мурожаатда исм-фамилия тўлиқ кўрсатилиши лозим. Қўшимча маълумот учун телефон рақам киритилиши зарур. Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди.
Download Telegram
#Савол_жавоб

Болага қўшимча овқат бериш тартиби қандай бўлади?

✍️ Педиатр Фаррух Ўрмонов:

🧿 Биринчи марта қўшимча овқат беришдан асосий мақсад - бола қорнини тўйдириш эмас, балки янгича овқат билан таништириш.

🧿 Қўшимча овқат болага эмизишдан олдин берилади.

🧿 Илк марта 5 граммдан бошланади ва 3-4 ҳафта ичида қўшимча овқат миқдори 150 граммга етказилади.

🧿 Озиқ-овқат маҳсулотларини бола рационига маълум кетма-кетликда киритилади

🧿 Янги озиқ-овқат маҳсулотларини киритиш ўртасидаги оралиқ вақт 7 кундан 10 кунгача бўлиши керак

🧿 Қўшимча овқат берганда боланинг ахлатини кузатинг. Агар ахлати меъёрий ҳолатда бўлса, эртасига қўшимча овқат миқдорини кўпайтириш мумкин.
#савол_жавоб

Меҳнат дафтарчам маълум сабабларга кўра йўқолган. Мен қандай пенсияга чиқсам бўлади?

Меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчаси меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

👉 2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун меҳнат стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.

Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун:

- маълумотномалар;
- буйруқлардан кўчирмалар;
- шахсий ҳисобварақлар ва иш ҳақи бериш учун қайдномалар;
- меҳнат шартномалари;
- архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.

☑️ Шунингдек, меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар суд тартибида гувоҳлар кўрсатмаларига асосан ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
➡️ РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz