Расмий хабарлар I Официальные новости
29.9K subscribers
28.2K photos
6K videos
52 files
26.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
26 август куни Жиззах вилоятининг Бахмал давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида номаълум фуқаролар томонидан қўйилган қопқонга Ўзбекистон Қизил китобига киритилган айиқ тушганлиги маълум бўлди.

Маҳаллий аҳоли томонидан ушбу ҳолат юзасидан мурожаат келиб тушгач, Давлат экология қўмитаси мутахассислари баён этилган манзилга етиб бордилар. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.

💉 Ҳозирда айиқни қутқариш, даволаш муолажа ишлари олиб борилмоқда.

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Махсус поезд рейси орқали мингга яқин юртдошимиз Россиядан олиб келинди

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 23 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 927 нафар юртдошларимиз билан “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнагани эди.

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, мазкур поезд 27 август куни Наманган вилоятига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар вилоят транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган автобусларда карантин зоналарига етказилди.

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 27 август куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:


📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 12:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Ҳабибулла Оқилов – штаб аъзоси

📣Кадастр тизимида коррупцияни олдини олиш ишлари бўйича

🕙 13:00 "Давергеодезкадастр" қўмитаси

Спикер: Моҳирхўжа Валиев – Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори

📣"Сардоба" талофатларини бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар

🕙 14:00 Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Спикер: Алипошша Аҳмедов – матбуот котиби

📣Ўзбекистон Республикаси Президентининг минтақавий ва глобал сиёсатининг муҳим йўналишлари, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича халқаро сиёсий ташаббусларининг мазмун-моҳияти тўғрисида (матбуот анжумани)

🕙 15:00

▫️Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

▫️Ташқи ишлар вазирлиги

▫️Президент ҳузуридаги Стратегик ва
минтақалараро тадқиқотлар институти

📣Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижроси ҳақида

🕙 16:00

▫️ Молия вазирлиги

▫️ Пенсия жамғармаси

▫️ Иқтисодий тараққиёт ва
камбағалликни қисқартириш


📲 Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 27 августа, в АИМК:

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 12:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер: Ҳабибулла Оқилов – член штаба

📣О работе, направленной на предотвращение коррупции в кадастровой системе

🕙 13:00 Госкомземгеодезкадастр

Спикер: Мохирходжа Валиев – диретор Национального центра государственных кадастров, геодезии и картографии

📣О мерах, принимаемых по устранению последствий наводнения в "Сардобе"

🕙 14:00 Министерство жилищно-коммунального обслуживания

Спикер: Алипаша Ахмедов – пресс-секретарь

📣О важных направлениях региональной и глобальной политики Президента Республики Узбекистан, о сути и содержании международных политических инициатив по развитию экономического сотрудничества (пресс-конференция)

🕙 15:00

▫️Законодательная палата Олий Мажлиса

▫️Министерство иностранных дел

▫️Институт стратегических и межрегиональных
исследований при Президенте Республики
Узбекистан

📣Об исполнении Постановления Президента "О дополнительных мерах по социальной поддержке населения"

🕙 16:00

▫️Министерство финансов

▫️Пенсионный фонд

▫️Министерство экономического развития и
сокращения бедности

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Ҳар йили куз фаслида оилавий гриппга қарши эмлаш олардик. Бу йил ҳам эмлаш олиш керакми, бу хавфли эмасми?

💉 Гриппга қарши мавсумий эмлаш коронавирусга ҳеч қандай алоқадор эмас. Агар ушбу вакцинацияга қарши кўрсатмаларингиз бўлмаса, одатий тартибда олиш мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
14 сентябрдан мактаблар очилиши ҳақида айтишяпти. Оиламизда кекса кишилар бор. Болани мактабга юбориш хавфли эмасми?

👨🏻‍💻 Агар фарзандингиз мактабга боришини хавфли деб ҳисобласангиз, онлайн таълим учун ариза ёзишингиз мумкин. Бу қарорни ўқув йили давомида ўзгартиришингиз мумкин бўлади.

☝️Ҳар қандай вазиятда ҳам болага тиббий ниқобдан тўғри фойдаланиш, қўлларни ювиш, санитайзерлардан фойдаланиш ва ижтимоий масофа сақлашни ўргатишингиз керак.

〰️〰️〰️〰️〰️
Қайси ҳолларда COVID-19 га чалинган бемор албатта стационар шароитда даволаниши лозим?

🔺
Хавотирланиш ва шифокорга мурожаат қилиш учун қуйидаги симптомларни инобатга олиш лозим:

🔹Ҳансираш (ҳаво етмаётганлигини сезиш) — нафас олиш частотаси беморнинг тинч ҳолатида дақиқасига 22 ва ундан юқори бўлиши;

🔹Тана ҳарорати стабил равишда 39 даража ва ундан юқори бўлиб, иситмани туширувчи дори воситалари ёрдамида тушмаслиги;

🔹Қоннинг кислород билан таъминланиши 90% дан паст бўлиши (бу кўрсаткич пульсоксиметр ёрдамида аниқланади);

🔹Қон босимининг тушиб кетиши ёки кескин кўтарилиб кетиши (90 дан паст ёки 220 дан юқори);

🔹Юрак уришининг тезлашиши — пульс дақиқасига 130 ва ундан юқори бўлиши;

🔹Беморда онг кўрсаткичларининг пасайиши;

🔹Қўшимча хавф омиллари: ёши 60 ва ундан юқори, ёндош касалликлар — диабет, гипертония, юрак хасталиклари, ўпка ва буйраклар сурункали касалликлари, онкологик касалликлар ва иммунитетнинг пасайиши.

🔹Оғир симптомларнинг мавжудлиги, яъни чидаб бўлмайдиган оғриқлар, жумладан бош оғриқлари, тўхтамасдан қайт қилиш ва интенсив диарея.

📞 Бу ҳолатларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиб, бемор стационарга юборилиши лозим.

〰️〰️〰️〰️〰️
Антитаначаларни аниқлаш учун қайси тест тури энг информатив ҳисобланади — лабораторияда тест таҳлилими ёки экспресс-тестлар?

🚫 Ҳеч бир тест 100 фоиз аниқлик бермайди.

🧪 Ҳозирги вақтда антитаначаларни аниқлашда энг информатив тест — ИХЛА усули ҳисобланади.

💉 Экспресс-тестлар ҳам юқори аниқлиликка эга, фақат ташиш ва қўллаш қоидаларига риоя қилинганда.

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Аввал хабар берилганидек, бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов аҳолидан келган мурожаат ва саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Карантин чоралари юмшатилгандан сўнг шаҳарда тиббий ниқобсиз юрган одамлар учраяпти. Ниқоб тақиш ихтиёрийми ёки бу талаб бекор қилиндими?

😷 Тиббий ниқоб тақилиши бўйича талаб бекор қилинмаган.

🌀Аксинча тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш ва гигиеник талабларга риоя килиш асосий талаблар бўлиб қолмоқда.

🚨 Эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари, Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда тизимли равишда рейдлар ўтказиши кўзда тутилган ва талабларга риоя этмаслик учун маъмурий жазолар берилиши ҳам назарда тутилган.

〰️〰️〰️〰️〰️
Мамлакатимизда коронавирусга чалинган беморларга ишлатиладиган ИВЛ аппаратлари етарлими?

📍Албатта, юртимизда илк бор коронавирус қайд этилган пайтда даволаш муассасаларида мингга яқин ИВЛ аппарати мавжуд бўлган бўлса, айни пайтга қадар яна 2000 дан зиёд ИВЛ аппаратлари келтирилган.

☑️ Ҳозирда коронавирусга чалиниб, ИВЛ аппаратига эҳтиёж сезган оғир аҳволдаги беморларни даволаш учун аппаратларнинг сони етарли.

Шу ўринда айтиш керакки, ИВЛ аппаратлари тегишли кўрсатмаларда келтирилган бошқа турдаги касалликларда ҳам қўлланилади.

❗️Пандемиягача республикамизда мавжуд булган ИВЛ аппаратларининг барчаси импорт сифатида хориждан харид қилинган бўлса, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда янги завод қуриб битириш арафасида ва йилнинг охиригича «Хирана» русумли ИВЛ аппаратлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши бошланади.

💵 Бу аппаратлар нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни давлатларга ҳам сотилиши режалаштирилган.

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр муҳандиси фолиятини бошламоқчиман. Бунинг учун малака шаҳодатномаси керак дейишяпти. Шаҳодатнома олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак ва у кимларга берилади?

Уй қуриш учун Тошкент вилоятидан ер олмоқчиман. Ўзим аслида бошқа вилоятданман. Сотиб олиш учун ер топдим. Аммо ҳужжатда фақат ҳоким қарори мавжуд. Шуни номимга олди-сотди қилсам бўладими ва расмийлаштириш тартиби қандай?

Аукциондан олинган 4 сотихли якка тартибда уй жой қуриш учун ажратилган ер участкасининг кадастр паспортини шакллантириш учун тўлов ундириладими? Ҳуқуқий тушунча берсангиз.

〰️〰️〰️〰️〰️
📹 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Давергеодезкадастр» қўмитаси Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори Моҳирхўжа Валиев иштирокида ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКА ҳузуридаги штабда «Давергеодезкадастр» қўмитаси Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори Моҳирхўжа Валиев иштирокида бўлиб ўтган брифингда соҳага оид саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Аукциондан эмас, ҳокимият орқали ҳам ер майдони учун қарор чиқарса бўладими?

🔘Оилали
ва қишлоқ жойларда камида уч йил мобайнида яшаб турган фуқароларга, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашининг биргаликда берилган тавсиясига эга бўлган ёш фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган УМРБОД ЭГАЛИК ҚИЛИШГА ер участкаси берилиши мумкин.

📎 Асос — Ўзбекистон Республикаси Ер Кодекси.

🚫 Қишлоқ жойларда камида уч йил яшаб турганлик тўғрисидаги талаб янги суғориладиган ер массивлари учун қўлланилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Уйимни кадастр қилганимдан сўнг яна ёнига қўшимча уй солганман. Бу ҳолатда кадастр ҳужжатларимга қўшимча киритаманми?

🔺 Ўзингизга тегишли ер майдонига қурилиш қилган бўлсангиз, бунга кадастр қилиб берилади.

💰Кадастр хизматларига тўланадиган белгиланган хизмат ҳаққи фақат қўшимча қурилган (кадастр ҳужжатида мавжуд бўлмаган) биноларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Қурилиши тугалланмаган бинога кадастр ҳужжатини қандай расмийлаштирсам бўлади? Уйнинг эски ва янги қисмига алоҳида кадастр ҳужжати расмийлаштириш тартиби қандай?

📗 Турар жойнинг бир қисмида қайта қурилиш ишлари амалга оширилган бўлса ва қурилиши тугалланмаган бўлса, турар жой бўйича (алоҳида қисмларга ажратмаган ҳолда) кадастр паспорти қайта тайёрланади.

🔖 Бунда турар жойнинг қолган қисми ва қурилиши тугалланмаган қисми бўйича маълумотлар кўрсатиб ўтилади ҳамда унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилиб реестрдан кўчирма тақдим этилади. Бунинг учун тегишли бўлган ҳужжатларни Давлат хизматлари марказига тақдим этиш керак.

〰️〰️〰️〰️〰️
Банк имтиёзли кредити асосида 6 сотихли коттедж уйдан олганман. Ҳозирги кунда шу уйни қай тартибда сотсам бўлади?

📢 Турар-жой объектингиз кредит ташкилотларининг (банкларни) кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган бўлса ва кредит қисми қопланмаган тақдирда сотиш учун кредит ташкилотининг (банкнинг) розилиги керак бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Давлат томонидан уй олишим учун номимда уй-жой бор ёки йўқлиги хақидаги 10 йиллик маьлумотномани олишим керак. Давлат хизматлари марказига ариза топширдим менга у ердан рад жавоб келди. Нима қилишим керак?

🔹Агар сиз ҳарбий хизматчи бўлсангиз, охирги 10 йил мобайнида номингизда уй-жой бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани ўзингиз хизмат қилаётган ҳарбий қисмнинг кадрлар бўлимидан ёки шахсан ўзингиз «Давергеодезкадастр» қўмитаси қошидаги Давлат кадастрлари геадезия картография милий марказига хат ҳамда info@gkmm.uz электрон почта орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 «Сардоба» талофатларини бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар

АОКА ҳузуридаги штабда Уй-жой коммунал коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Алипошша Аҳмедов иштирокида бўлиб ўтган брифингда мавзу юзасидан батафсил маълумот берилди:

📌 Оқолтин, Мирзаобод ва Сардоба туманларидаги маҳалларда 44 та кўп қаватли уйда капитал таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда. Жумладан:

🔸уйларнинг том қисмини капитал таъмирлаш ишлари 100 фоизга бажарилди;

🔸40 та уйнинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари якунланди, 4 та уйда ишлар якунига етказилмоқда;

🔸24 та уйларда «Akfa» дераза ромлари ўрнатилди, қолган уйларда ишлар давом эттирилмоқда;

🔸уйлар 100 фоиз ичимлик суви билан таъминланган;

🔸уйларнинг туташ ҳудудларини ободонлаштириш ишлари 55-60 фоизга бажарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
💰 Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан янги қурилаётган кўп квартирали уйларнинг ичимлик ва оқова сув иншооти ва тармоқлари қурилиши учун 64,2 млрд. сўм ажратилди.

🚰 Бугунги кунда марказлашган ичимлик сув тизими орқали суткасига 4 минг м³ сув етказиб берилмоқда, бу эса ўртача — ҳар бир кишига 130 литрдан тўғри келади.

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Уй-жой коммунал коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Алипошша Аҳмедов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Молдова Республикаси Президенти Игорь Додонни Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Республики Молдова Игоря Додона с Днем независимости этой страны.

#Mirziyoyev #qutlov #Moldova

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Геология соҳасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги таҳлил қилинди.
– Ўзбекистонда янги геология тизими яратилмоқда. Уни ривожлантиришдан мақсад - табиий ресурсларни халқимиз манфаатига йўналтириш, иш жойлари ташкил этиб, одамларни бой қилиш, – деди Президент.
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ҳисоботи эшитилди, соҳани янада ривожлантириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Проанализирована эффективность работы, проводимой в сфере геологии.
- В Узбекистане создается новая геологическая система. Цель развития этой сферы - использовать природные ресурсы на благо нашего народа, создать рабочие места и повысить благосостояние людей, - сказал Президент.
Заслушан отчет председателя Государственного комитета по геологии и минеральным ресурсам, даны соответствующие поручения по дальнейшему развитию сферы.

#Mirziyoyev #taqdimot #geologiya #hisobot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳобиддин Давлатов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги департаменти бош мутахассиси:

409 минг оила «Темир дафтар»га киритилган. Уларнинг оила аъзолари сони — 1 млн 726 минг кишини ташкил этади.

💼 Ушбу оилаларда ишсизлар сони — 396 минг. Йил охирига қадар уларни иш билан банд этиш таъминланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Бугун АОКА залида «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори мазмун-моҳияти ва ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги мутасаддилари иштирок этиб, мавзу юзасидан муҳим маълумотлар берди.

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️АОКА ҳузуридаги штабда «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори ижроси юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

🎥 Унда мутахассислар томонидан мавзуга оид батафсил маълумот берилди:

❗️«Бир марталик бериладиган моддий ёрдам пуллари пенсия жамғармаси томонидан ушбу шахслар нафақа олувчи сифатида қайд этилгани боис сентябрь ойида оладиган нафақаларига қўшиб берилади» — Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси директори ўринбосари Шуҳрат Давронов.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев энг азиз умуммиллий байрамимиз — Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг 29 йиллигини нишонлаш арафасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган гуманистик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

🔰 Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 113 нафар фуқаро афв этилди.

🔘 Афв этилган шахсларнинг 5 нафари асосий жазодан озод этилди, 53 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 15 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 40 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 1 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 2 нафарини чет давлат фуқаролари, 105 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчиларини ташкил этади.

✔️ Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🇺🇿 В преддверии празднования самого дорого общенародного праздника — 29-летия провозглашения независимости нашей Родины Президентом Республики Узбекистан Шавкатом Мирзиёевым подписан Указ «О помиловании группы лиц, отбывающих наказание в виде лишения свободы, чистосердечно раскаявшихся в содеянном и твердо вставших на путь исправления».

🔰 Указом в соответствии с пунктом 23 статьи 93 Конституции Республики Узбекистан помилованы 113 граждан, отбывающих наказания за совершение преступления, чистосердечно раскаявшихся в содеянном и твердо вставших на путь исправления.

🔘 Из числа помилованных 5 лиц полностью освобождены от отбывания основного наказания, 53 лица освобождены от отбывания наказания условно-досрочно, назначенное в отношении 15 лиц наказание заменены более мягким. Кроме того, сокращены сроки наказания в виде лишения свободы, назначенные в отношении 40 лиц.

Среди помилованных — 1 мужчина старше 60 лет, 2 гражданина иностранных государств, 105 лиц, участвовавших в деятельности запрещенных организаций.

✔️ В рамках реализации Указа ответственным министерствам и ведомствам даны поручения по возвращению помилованных лиц к семье и близким, оказанию им содействия в социальной адаптации, привлечении к полезному труду, избрании здорового образа жизни и занятии достойного места в обществе.

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official