Расмий хабарлар I Официальные новости
29.7K subscribers
28.4K photos
6.06K videos
52 files
26.7K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Аввал хабар берилганидек, бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова муҳим саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Короновирусдан ҳимояланишнинг қандай усуллари мавжуд?

🌐 Бутун дунёдаги олимлар ва шифокорларнинг тавсиялари бир хил. Буни ёдда қолдириш жуда осон. Короновирусни назорат қилиш қийин эмас.

Ундан ҳимоялашнинг 3 та энг муҳим усули мавжуд:

🧼 қўлларни доимо совунлаб ювиш;

😷 ниқоб тақиш;

🚧 оралиқ масофани сақлаш (2 метр). Буни фан исботлаган.

Тиббий ниқобни ҳар 2 соатда алмаштириш керак, ниқоб тақилса — вирус 80 фоиз назорат қилинади.

Шу 3 та тавсияга қунт билан амал қилинса, вирус организмга тушган тақдирда ҳам, юкламаси камаяди ва касаллик енгил кечади. Буни эса нисбатан даволаш осон.

〰️〰️〰️〰️
Короновирус касаллигида бош айланиб ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатиладими?

⛔️ Йўқ, бу ҳолат короновирус касаллигига хос эмас.

☝️Лекин ушбу касалликда мавжуд бўлиши мумкин бўлган асоратлари бу ҳолатга сабаб бўлиши мумкин.

🌀Бош айланиши ва ҳушдан кетиш ҳолатлари — асосан бемор қон босими тушиб кетиши, камқонлик ёки юрак ритми бузилиши натижасида юзага келади. Бундай ҳолатларда зудлик билан шифокорга мурожат қилишингиз лозим.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ўзбекистонда куз фаслида короновирус пандемиясининг иккинчи тўлқини кутиляптими?

🔰 Касалликнинг иккинчи тўлқини келиши учун — унинг биринчи тўлқинидаги касаллар ва кунда аниқланаётганлар беморлар сони минимал даражага пастга тушиши керак ёки барча беморлар тузалиб, кунлик аниқланаётган касаллар сони умуман бўлмаслиги керак.

❗️Биз бу даражага ҳали эришганимиз йўқ. Тўғри, куз келиши билан ёғингарчилик натижасида намлик бошланади. Коровирус совуқ ва намгарчиликни яхши кўради.

📎 Шу билан бирга бу фаслда яна кўпгина сурункали касалликлар қўзғалиши натижасида беморларда иммунитет пасайиб, касаллик юқтиришга мойиллиги ошади. Бу эса касаллар сони ортиши хамда уларнинг оғир шакли кўпроқ кузатилишига сабаб бўлади.

〰️〰️〰️〰️
COVID-19 дан тузалган кишида иммунитет шаклланадими ёки касалликни бир неча марта юқтириши мумкинми? Агар иммунитет пасайиб кетса, вакцина ишлаб чиқаришда бу таъсир кўрсатадими?

🦠
COVID-19 янги касаллик бўлганлиги боис бу борада аниқ жавоб йўқ. Саволга жавоб бериш учун қўшимча тадқиқотлар зарур, айниқса бир кишида касаллик кечиши вақти ва антитаначалар жавобини, хусусан, Т-ҳужайра реакциясини ўрганиш лозим.

🧬 Ҳозирча бизга аён бўлишича, COVID-19 га чалинган беморларда маълум даражада иммун жавоб шаклланган бўлиб, у такрор касалланишдан ҳимоя қилади.

🚫 Лекин бу иммун жавоб қай даражада сақланиши ва қанча вақт давом этиши бизга маълум эмас.

📉 Аввалги коронавирус инфекцияларини (SARS, MERS) даволаш тажрибалари, шунингдек, Европа давлатларида олиб борилган тадқиқотлардаги маълумотлар вақт ўтиши билан иммунитет пасайишини кўрсатади.

Яқин вақтларда ўтказилган тадқиқотга кўра, иммун жавоб пасайиши даври — 75 кунни ташкил этади.

💉 Лекин бу — вакцина таъсир кўрсатмаслигини англатмайди. Чунки эмлашдан сўнг организмда инфекцияга қарши қандай курашишни эслатувчи "хотира ҳужайралари" ишлаб чиқарилади.

🧠 Бу ҳужайралар бош мия суякларида яшайди ва танага инфекция юқиши жараёнида фаоллашади.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Кадастр ҳужжатини расмийлаштириш бўйича муҳим янгилик

🏠 Амалиётда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда ҳам уларга нисбатан техник кадастр йиғмажилдларини расмийлаштирилган бўлиб, жисмоний ва юридик шахслар мазкур йиғмажилдларни кўчмас мулк объектларига нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи ҳужжат деб ҳисоблашлари оқибатида турли тушунмовчиликлар келиб чиққан.

Юқоридаги каби ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан муҳим ҳужжат қабул қилинди.

Қўмита ахборот хизмати
хабар беришича, унга кўра:

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кадастр йиғмажилди тайёрлаш учун ариза бериш билан мурожаат қилинганда, агарда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинмаса кадастр йиғмажилди тайёрлаш умуман тақиқланди;

📄 Инвентаризация ишлари амалга оширилган, бироқ ер участкаси, қурилган бино ва иншоотларга ҳуқуқ тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолда, инвентаризация натижалари ахборот тизимида шакллантирилиб, аризачига фақатгина кўчмас мулк тўғрисидаги маълумот тақдим этиш амалиёти жорий этилди.

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Коронавирусга ва иқтисодий инқирозга қарши курашиш учун жами кўрилган чораларнинг миқдори март-июнь ойининг ўзида 49,3 трлн. сўмни ташкил қилди.

💵 Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 5,3 трлн. сўм, берилган солиқ ва божхона имтиёзлари 1,6 трлн. сўм, тижорат банклари томонидан тадбиркорларни қўллаб қувватлаш учун 15,7 трлн. сўм кредитлар ажратилди ҳамда 24,5 трлн.сўм миқдоридаги кредитларнинг муддати узайтирилди

〰️〰️〰️〰️〰️
Молия вазири Тимур Ишметовнинг
2020 йилнинг 1-ярим йиллигида Давлат буджети ижросига бағишланган Олий мажлис қонунчилик палатаси ялпи мажлисидаги маърузасидан.

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
2020 йилнинг 1 июль ҳолатига ҳукуматимиз номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз маблағлари қолдиғи 19,6 млрд. АҚШ доллари эквивалентини ташкил этди.

🌐 Давлат ташқи қарзи 1,7 млрд. АҚШ долларига ёки 2020 йил бошига нисбатан 10,9 фоизга ошиб, 1 июль ҳолатига 17,3 млрд. АҚШ долларига етди.

🏦 Давлат ички қарзи эса 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига нисбатан 0,3 млрд. АҚШ долларига ошиб, 2,3 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Молия вазири Тимур Ишметовнинг
2020 йилнинг 1-ярим йиллигида Давлат буджети ижросига бағишланган Олий мажлис қонунчилик палатаси ялпи мажлисидаги маърузасидан.

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Меҳнат миграцияси: Туркиядаги ватандошлар қандай муаммоларга дуч келишяпти?

Туркия давлатида расмий тарзда меҳнат қилаётган 9 944 нафар, норасмий тарзда меҳнат қилаётган 33 234 нафар ўзбекистонлик бор. Рақамлар солиштирилганда норасмий меҳнат қилувчилар улуши Туркиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сонининг 78 фоизини ташкил этмоқда.

Ўртадаги тафовут нега бунча катта?

Туркияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар билан боғлиқ бу жиҳатни ўрганиш мақсадида Туркиянинг Халқаро битирувчилар жамияти (TUMED) раиси, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Туркиядаги вакили Эргаш Жумаев билан суҳбат уюштирилди.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил 👉 https://uznews.uz/uz/article/23849

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ жойларда кўп квартирали уй-жойларни қуришда тадбиркорлик субъектларига ер участкалари қай тартибда ажратилади?

Видео ва фотосуратга олиш хизматларини кўрсатиб, ўз-ўзимни банд қилиб келяпман. Ўзимга ёлланма ишчи олиб фаолият юритсам бўладими?

Тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш шартномаларини тузаётганда суғурта қилдирувчи суғурталовчига қандай ҳужжатларни тақдим этиши лозим?

〰️〰️〰️〰️〰️
Бугун АОКА залида Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес омбудсман) етакчи инспектори Дилмурод Алимуҳаммедов иштирокида ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Чироқчи туманида янги Давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди

💢 ДХА ахборот хизмати хабарида таъкидланишича, илгариги бинода марказ ходимлари тарқоқ ҳолда жойлашган бўлиб, бор-йўғи 2-3 та хоналарнинг торлигидан икки нафар мурожаатчи ичкарига кирса, қолганлари йўлакда кутиб қолишарди.

Марказнинг янги биносида электрон навбат тизими 2 та мониторда акс этиб туради, Хизматлар 18 та қабул ойнасида кўрсатилади.

📌 Жорий йил якунига қадар туман давлат хизматлари марказлари янги бинолари Миришкор, Нишон, Касби туманларида ҳам очилиши кўзда тутилган.

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Молия вазирлиги ахборот хизмати 2020–2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш Стратегияси юзасидан Халқаро валюта жамғармасининг Давлат молиясини бошқариш бўлими иқтисодчиси Аманда Саегнинг изоҳини тақдим қилди.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
“Anor bank” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди

🔸Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида “ANOR BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда МБ ахборот хизмати маълум қилди.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Эртага, 27 август, соат 15:00да АОКА анжуманлар залида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу
: "Ўзбекистон Республикаси Президентининг минтақавий ва глобал сиёсатнинг муҳим йўналишлари, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича халқаро сиёсий ташаббусларининг мазмун-моҳияти" ҳақида

Иштирокчилар:

🎙Дилором Файзиева Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси

🎙Бахтиёр Мустафоев Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти марказ бошлиғи

🎙Каромиддин ГадоевТашқи ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи

Матбуот анжуманига саволларни @Aoka_Press га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф қиламиз.

🔹Анжуман @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Сиз тўйлар ва оилавий тадбирларингиз 30 кишилик бўлишига қандай қарайсиз?

🔸Республика махсус комиссияси 15 августдан тўй ва маросимлар ўтказишга рухсат берди. Аммо юртдошларимиз томонидан карантин талабларини бузиш ҳолатлари қайд этилмоқда.

🔍 Ёшлар ишлари агентлиги тўй, оилавий маросимларни ўтказиш бўйича парламентга маълумот киритиш ниятида, ёшларнинг фикрларини ўрганмоқчи.

📩@UReportUzbBot сўровномасида иштирок этинг, фикрларингизни билдириб, ҳужжатни тайёрлашда иштирок этинг!

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
⚡️810 мингдан ортиқ болани моддий қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўм (ҳар бир бола учун 500 минг сўм) ажратилади

🔻Ушбу ёрдам кам таъминланган оилалар фарзандларини қишки кийим-кечак, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлашга қаратилган.

Бу ҳақда Президент қарорида белгилаб қўйилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пандемия таъсирларидан тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишда ҳозирда қандай солиқ имтиёзлари сақланиб қолинган?

Якка тартибдаги тадбиркорнинг ходим ёллашга ҳуқуқи борми?

Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорларга ва кафе, бар, ресторанларда алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқига рухсат берувчи гувоҳнома қанча муддатга берилади?

〰️〰️〰️〰️〰️
Бугун АОКА залида Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес омбудсман) етакчи инспектори Дилмурод Алимуҳаммедов иштирокида ўтган брифингдаy муҳим маълумотлар.

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

〰️〰️〰️〰️

🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев подписал постановление «О дополнительных мерах по социальной поддержке населения», направленное на смягчение негативного воздействия коронавирусной пандемии.

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
💵 «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ ҳудудлар кесимида моддий ёрдам учун талаб этиладиган маблағлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

〰️〰️〰️〰️

💵 ИНФОРМАЦИЯ о средствах, необходимых для оказания материальной помощи в разрезе регионов в соответствии с постановлением Президента Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев подписал постановление «О дополнительных мерах по социальной поддержке населения»

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
“Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан 28 нафар ёшлар “Мард ўғлон”давлат мукофоти билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, “Мард ўғлон” давлат мукофоти тўғрисидаги низомга кўра, ушбу мукофот ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли йигитларга фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳаларида ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилади.

Давлат мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорида белгиланади.

Ҳуқуқий ахборот

Kаналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official