Расмий хабарлар I Официальные новости
30.4K subscribers
29.4K photos
6.27K videos
53 files
27.6K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
ТАЙИНЛОВ

📝 Тошкент шаҳар Сергели туманига Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич ҳоким этиб тайинланди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Элбек Шукуров 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2009 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

2018-2020 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, 2020 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари сифатида ишлаган.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📊 2021 йил 1 январдан бошлаб лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг бирлаштириш йўли билан бекор қилинадиган айрим турлари РЎЙХАТИ

📊 2021 йил 1 январдан бошлаб лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилинадиган айрим турлари РЎЙХАТИ

📊 2021 йил 1 январдан бошлаб лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг расмийлаштириш муддатлари қисқартириладиган айрим турлари РЎЙХАТИ

〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКА залида Адлия вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
ТАЙИНЛОВ

📝 Иброҳимов Жаҳонгир Баҳодирович Тошкент шаҳрининг Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Жаҳонгир Иброҳимов 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

2006 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.

2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Торкунов Анатолий Васильевични Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида

О награждении Торкунова Анатолия Васильевича орденом «Дўстлик» Республики Узбекистан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Жабборов Фозил Фарҳодович 1985 йил 26 августда Сурхондарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ф.Жабборов 2010-2019 йилларда “Ватанпарвар” газетаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида меҳнат қилган.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Сирдарё вилоятидаги "Сирдарё универсал ойна" корхонаси

Обновляющийся Узбекистан: предприятие "Сирдарё универсал ойна" в Сырдарьинской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​📣 ЭЪЛОН!

⚡️АОКА тизимидаги Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш коллежи 2020/2021 ўқув йили учун қуйидаги мутахассисликлар бўйича умумтаълим мактабларнинг 11-синф ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ўқишга қабул қилади:

🔘 Матбаа ишлаб чиқариши
🔘 Компьютер тизимлари ва мажмуалари
🔘 Бухгалтерия
🔘 Тикувчилик (модельер-конструктор)
🔘 Кутубхонашунослик
🔘 Ташишни ташкил этиш ва транспортни бошқариш

Қабул 25 августдан 25 сентябрга қадар давом этади.

〰️〰️〰️〰️
📲 Коллежга ўқишга кириш учун kollej.edu.uz электрон платформаси орқали қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

📎 Электрон ариза;

📎 Мактабнинг 11-синфни тугатганини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;

📎 3х4 фотосурат.

〰️〰️〰️〰️
🔰 Таълим бериш 2 йил муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов контракт асосида амалга оширилади.

📋 Ҳужжатлар республиканинг барча ҳудудларидан ва чет эл фуқароларидан ҳам қабул қилинади.

☎️ Телефон: 974304703 | 977418277 | +712446454

🌐 Telegram: https://t.me/MatbaaQabul

📍Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ҳамид Раҳматуллаев кўчаси, 3-уй.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Бугун, 26 август куни АОКАда бўлиб ўтадиган брифинглар:


📣 ОТМда янги ўқув йилининг бошланиши, режалар ва амалга оширилган ишлар тўғрисида

🕙 11:00 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Спикер: Фарҳод Бабашев – матбуот котиби

📣 Коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисида

🕙 12:00 Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер: Барно Абдусаматова – штаб аъзоси

📣Коронавирус пандемияси вақтида кўрилаётган чоралар

🕙 13:00 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

Спикер: Дилмурод Алимуҳаммедов – етакчи инспектор


📣Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлигини ривожлантиришнинг асосий принциплари, ҳолати ва истиқболлари тўғрисида

🕙 14:00 Мудофаа вазирлиги

Спикер: Наврўз Қораев – бошқарма бошлиғи ўринбосари

📲 Брифинглар @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали онлайн ёритилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 26 августа, в АИМК:

📣О начале нового учебного года в ВУЗах, запланированной и проделанной работе

🕙11:00 Министерство высшего и среднего специального образования

Спикер: Фарход Бабашев –пресс-секретарь

📣 О ситуации, связанной с коронавирусной инфекцией

🕙 12:00 Штаб по борьбе с коронавирусом

Спикер:Барно Абдусаматова – член штаба

📣 О мерах, принимаемых в период пандемии коронавируса

🕙 13:00 Уполномоченный при Президенте Республики Узбекистан по защите прав и законных интересов субъектов предпринимательства

Спикер: Дилмурод Алимухамедов – ведущий инспектор

📣Об основных принципах, состоянии и перспективах развития военного и военно-технического сотрудничества Республики Узбекистан

🕙 14:00 Министерство обороны

Спикер: Навруз Кораев – заместитель начальника управления

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Telegram-канале AИМК @Rasmiy_xabarlar_Official. Также смотрите брифинги на телеканалах «УзPепорт» и «O‘zbekiston 24».

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Комментарий к Указу Президента «О мерах по кардинальному совершенствованию лицензионных и разрешительных процедур»

Новости 24

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим таълими вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда янги ўқув йилига тайёргарлик ва соҳага оид саволларга жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Янги ўқув йили одатдагидек анъанавий тарзда бошланадими? Aкадемик лицейлар сентябрь ойида очиладими?

⚡️Республика махсус комиссияси қарорига кўра янги ўқув йилини таълим муассасаларида масофавий тарзда бошлаш белгиланган.

Академик лицейларда таълим жараёнлари 2 курс ўқувчилари учун янги ўқув йилидан масовафий тарзда бошланади.

❗️Шунингдек, 2020/2021 ўқув йили учун саралаш имтиҳонларини жорий йилнинг 7 сентябридан 15 сентябрига қадар бўлган муддатларда ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига таклиф киритилган.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мен Қозоғистон Республикасида ўқийман. Ўқишимни Ўзбекистонга кўчиряпман. Ариза топширганман, ўқишни кўчиришда имтиҳонлар бўладими?

🔰Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ хорижий давлатлардан талабалар ўқишини кўчиришда ўқиши кўчирилаётган таълим йўналишига кириш фанларидан махсус синов топширишлари белгиланган.

🔹Шунга кўра, 2020/2021 ўқув йили учун хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини кўчириш махсус синов натижаларига кўра амалга оширилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Мен Тошкент давлат педагогика университетининг "Мусиқа таълими" йўналишига ҳужжат топширганман. Имтиҳон топширадиган жойга Қарши шаҳрини танлаганман, лекин аввалги брифингларда Тошкент давлат педагогика университетининг ижодий имтиҳонлари Тошкентда бўлади дейилган. Менинг имтиҳонларим қаерда бўлади? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

🔺Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилида алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари абитуриентларнинг доимий яшаш манзилидан қатъий назар муайян олий таълим муассасаларида ўтказилади.

📲Ушбу йўналишларига кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойи ва муддати ҳақидаги маълумотлар олий таълим муассасалари томонидан абитуриентларга етказилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Талабалар нечинчи курсдан дарс беришлари ва қанча ставкада ишлашлари мумкин?

❗️Олий таълим тўғрисидаги низомга кўра, кундузги ўқиш шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) меҳнат шартномаси бўйича олий таълим муассасасида ёки бошқа ташкилотларда ишлашга РУХСАТ БЕРИЛАДИ.

🤝Меҳнат фаолияти билан боғлиқ қолган масалалар иш берувчи ва фуқаро (талаба) ўртасида тузилган меҳнат шартномасига кўра тартибга солинади.

Қолган таълим шакллари бўйича таҳсил олаётган талабалар ҳам дарс машғулотларига таъсир этмаган ҳолда меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️

Қўшни давлатдан ўқишини кўчиришга ҳужжат топширганларга нега буйруқ чиқмаяпти?

Вазирлик вакиллари паспорт кўрсатишнинг ўзи етарли дейишган эди, лекин ОТМ раҳбарлари, деканлар ўқиётган давлатда ОТМдан ҳужжатларингизни олиб келсангизгина буйруқ чиқади, дейишяпти. Ҳозир пандемия шароитида ҳужжатларни қандай олиб келамиз?

⚡️Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан ўқиши кўчирилишига рухсат этилган фуқароларнинг дарс машғулотларига иштирок этиш тўғрисида фармойишлар расмийлаштирилган.

⛔️Аммо, Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ўқиши кўчирилишга рухсат этилган фуқароларнинг тегишли ҳужжатлари олий таълим муассасасига тақдим этилмагунча талабаликка қабул қилиш бўйича буйруқ расмийлаштирилишига рухсат этилмайди.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев янги ўқув йилига тайёргарлик ва соҳага оид саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Магистратурага киришда мутахассислик фани билан хорижий тилдан имтиҳонлар бир кунда бўладими ёки алоҳида ўтказиладими?

❗️Ҳозирги кундаги пандемия ҳолатлари, коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда абитуриентларга қулайликлар яратиш мақсадида 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага кириш имтиҳонлари бир кунда топширилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Магистратурага кириш имтиҳонини топшириш учун рухсатномани қайси сайтдан юклаб олиш мумкин?

⛔️ 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун РУХСАТНОМА ЖОРИЙ ЭТИЛМАЙДИ.

📲 Талабалар ўзларининг шахсий кабинетларига электрон тизим орқали кириб, кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жой ва муддат тўғрисида ахборот олишлари мумкин бўлади.

📗 Талабалардан кириш имтиҳонларига паспорти билан келишлари талаб этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
«Темир дафтар»га киритилган оилаларда яшовчи талабаларга 4 млн. сўмгача белгиланган чегирмани олиш учун қандай маълумот керак ва қайси ташкилот томонидан берилади?

🧾 Талаба “темир дафтар” рўйхатига киритилган оила аъзоси эканлигини тасдиқловчи маълумотни ўзи таҳсил оладиган ОТМ раҳбариятига тақдим этиши зарур.

📢 “Темир дафтар” рўйхатида эканлигини тасдиқловчи маълумотни олиш учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари (яъни ўзи яшаб турган ҳудудий бўлинмаси)га мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқ.

〰️〰️〰️〰️〰️
Нега фақат кундузги талим шаклида ўқиётган талабаларга 10% контракт пулига чегирма берилди? Сиртқи таълимга бу йил ўтган йилга нисбатан кўпроқ ҳужжат топширилганку?

🚫 ОТМларда сиртқи ва кечки таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар асосий иш ўрни ва ўзларини моддий таъминлаш имкониятига эга бўлганлиги сабабли ушбу чегирмадан фойдалана олмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Олдинги ўқув йилларида кўзи ожиз абитуриентлар учун имтиҳонлар умумий имтиҳонлардан 10 кун олдин суҳбат асосида алоҳида вақтда олинарди. Бу йил имтиҳонлар қандай тартибда бўлади?

🗣 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига кўзи ожиз абитуриентларни қабул қилиш муайян таълим йўналиши тест блокидаги фанлардан оғзаки савол-жавоб орқали амалга оширилади.

📣 Бунда олий таълим муассасалари томонидан кўзи ожиз абитуриентлар учун кириш имтиҳонларининг ўтказиш муддати ва жойи тўғрисида ахборот берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ўқишга кириш учун балл етмай қолган тақдирда суперконтракт табақалаштирилган тизими мавжуд, лекин жуда қиммат. Суперконтракт тўловини камайтириш ва суперконтракт тўловини 4 ёки 6 йил мобайнида бўлиб тўлаш тартибини жорий этсангиз.

🔎 Аввало билдирилган таклиф учун миннатдорчилигимизни билдирамиз ҳамда амалдаги оширилган тўлов-шартнома (суперконтракт) тўловини тўлашга доир ҳужжатлар заруратга кўра ўзгартирилганда мазкур таклифингиз ваколат доирасида кўриб чиқилади.

⚡️Маълумот ўрнида, оширилган тўлов-шартнома (суперконтракт) асосида ўқиш ихтиёрий бўлиб, ундан тушган маблағлар ОТМнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларги моддий ёрдам кўрсатиш каби бир қатор харажатларга йўналтирилган.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ҳурматли ўқувчилар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 мартдаги «Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимида «Ўзбекистон нашриёти» давлат унитар корхонаси ташкил этилган.

🔹«Ўзбекистон нашриёти» давлат унитар корхонасининг расмий манбаси сифатида телеграм канали фаолияти йўлга қўйилди.

Нашриёт томонидан чоп этилаётган китоблар ҳақидаги маълумотлар ва нашриёт фаолияти билан боғлиқ энг сўнгги янгиликларни ушбу канал орқали кузатиб боришингиз мумкин.

❗️Каналга аъзо бўлинг👇
https://t.me/UZBNnashriyoti

@aoka_uz
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Мактаблар очилишидан олдин тозалаш тадбирлари ўтказиладими?

🔹Мактаблар очилишидан аввал санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ белгиланган тартибда санитария-гигиена чора-тадбирлари ташкил этилади.

🚿 Барча хоналар ва мактаб ҳудудида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлатишга рухсат берилган дезинфекция воситаларидан фойдаланган ҳолда, умумий тозалаш ва дезинфекция қилиш ишлари амалга оширилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
2 ой аввал коронавирусни бошдан кечирдим, уйда даволандим. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, лекин ПЗР тест натижаси ҳар гал мусбат чиқяпти. Менда вирус яна қайталандими ёки тузалмадимми?

Агар шифокорингиз Сизни тиббий кўрикдан ўтказиб, тузалганингизни айтган бўлса, демак одамлар учун безарарсиз ва қайта касалланмагансиз.

🔬Одатда ПЗР таҳлил мусбат чиқадиган бўлса, бу бемор вирусларни ташқарига чиқариши билан атрофдагиларга хавфли ҳисобланади.

🛏 Лекин Сизда касаллик 2 ой олдин бошланган ва сўзингизга кўра, уйда шифокор назоратида даволангансиз, демак Сизда касалликни оғир тури бўлмаган.

‼️ Зарарланган тўқималардан нафақат тирик ва фаол вируслар, балки ўлган ҳужайралардан ўлик вируслар ҳам ташқарига чиқиши кузатилади.

🧪 ПЗР тести эса — вирусларнинг чиқишини кўрсатгани сабабли ўлик вируслар ҳам бу даврда тест натижаларини мусбат кўрсатиши мумкин. Лекин ушбу даврда бемор атрофдагиларга безарар булади.

🔸Савол туғилади: тирик ёки ўлик вируслар чиққанини қандай аниқлаймиз?

Буни касаллик муддатига кўра аниқлаймиз. Яъни, касалликнинг енгил ва ўрта кечишида касаллик бошланганидан 10 кундан кейин, оғир турида эса 20 кундан кейин у атрофдагилар учун безарардир.

🔘 Шунинг учун тавсия асосида даволаниб, ўзини енгил ҳис кила бошласа, такрор ва такрор тестдан ўтиш шарт эмас.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ҳозирда кўп давлатларда жамоавий иммунитет ҳосил қилиш йўли билан короновирусга қарши кураш йўли танлаган. Бизда ҳам бу режалаштириляптими?

🦠 Албатта, бу ҳам коронавирусга қарши бир усул. Лекин бу жуда ХАВФЛИ. Короновирусга нисбатан оммавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг 60%дан 80 %гача қисми касалланиб, соғайиши керак.

‼️ Кўплаб одамларнинг ҳаётини, айниқса хавф гуруҳига кирувчи: сурункали касалликлари бор, ёши катталар, ҳомиладорлар ва болаларни хавф остига қўйишимиз мумкин.

🔰 Кўп одамларнинг касалланиши, даволаниши ва иммунитет ҳосил қилиши учун бир неча йиллар керак бўлади. Шунингдек эпидемияни олдини олмасак, инфекция тарқалиши ривожланиб кетади. Оқибатда касалланиш ҳолатлари ортиб кетади, бунинг натижасида клиникаларда бемор кўпайиб, соҳага босим ортади, ўлим сони ортади.

Шунинг учун ушбу йўлни Ўзбекистон ҳеч қачон танламайди. Аксинча пандемияни назоратда ушлаб туриб кўп вақт давомида камроқ одамлар касал бўлишига эришишимиз мумкин.

💉 Шу давр ичида эса вакцина масаласи ҳам ҳал бўлиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ўзбекистонда вазият карантин туфайли анча барқарорлашди. Энди карантин қоидалари юмшатилгандан сўнг боғча, мактаб, олийгоҳлар иш фаолиятини бошлагандан сўнг вазият ёмонлашмайдими?

⚡️Тўғри, июнь-июль ойлари жуда қийин кечди. Одамлар вирус хавфини жиддий қабул қилишди. Шу даврда тартиб-интизомга қатъий риоя килишни бошладилар ва бу билан тиббиёт ходимларига анча ёрдам бердилар. Шунингдек, эпидемиологик вазият бир мунча барқарорлашди.

🔺 Аммо ҳозирда аҳоли ўртасида яна бўшашиш кузатилмоқда, айникса ёшлар ўртасида. Ижтимоий масофани сақламай, ниқобларни нотўғри тақиш ҳолатлари кузатилмокда.

🧬 Тажрибалар шуни кўрсатдики, бошқа давлатларда бефарқлик ҳолатлар кузатилганда касаллик сони яна ортган. Бизда ҳам шундай вазият кўпайса, 1-2 ой ичида касаллар сони кескин ортади, вазият ёмонлашади.

☝️Шунинг учун барча, шу жумладан ота-оналар, болалар ҳамда ўқитувчилар эҳтиёт чораларига қатъий амал қилишлари зарур.

Вазиятни назорат килиш одамларнинг ўз қўлларида.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official