#брифинг
АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда вазирлик ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолияти таҳлили ҳақида ахборот берилди.
✔️Жамғарма ташаббуси билан ўтган 9 ойи давомида 21,2 мингдан ортиқ иш берувчи корхона, ташкилот ва муассасада ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этилган ва унга ишсиз, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган, меҳнат миграциясидан қайтган 177 836 нафар фуқаро жалб қилинган.
💰Уларнинг иш ҳақлари учун Жамғарма ҳисобидан 169,7 миллиард сўм маблағ молиялаштириб берилди.
Шунингдек, 23 та тадбиркорлик субъектига умумий қиймати 4,5 млрд сўмлик 861 дона асосий воситалар, мини-ускуналар, тикув машинаси жамланмаси, мотокультиватор, автомобил ювиш шохобчаси жиҳозлари ижарага берилди.
📌 Батафсил
Расмий хабарлар | Медиабанк

Ҳаракатлар стратегияси якунига бағишланган халқаро конференция ўтказилади
2021 йил 5 октябрь куни соат 14:00 да Тошкент шаҳридаги «International» меҳмонхонасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси якунига бағишланган «Ўзбекистон: беш йил ичида жадал ислоҳотлар» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.
Олий Мажлис Сенати, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу йирик анжуман онлайн ва оффлайн тарзда ўтказилади.
● Батафсил
_____________
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

#Брифинг
❗️Икки мингдан ортиқ ҳайдовчи автомобилидан чиқаётган ифлослантирувчи моддалар нормадан ортиқ бўлгани учун жаримага тортилган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Озод Ражабов маълум қилди.
———-
💨 Таъкидланишича, “Тоза ҳаво” тадбири доирасида текширилган автотранспорт воситаларининг 9113 таси ёки 3,4 фоизида зарарли тутунлар меъёрлардан юқорилиги аниқланди.
🚘 Натижада шунча автомобиль ҳайдовчиларига огоҳлантиришлар берилган бўлса, яна 2986 та автотранспорт воситалари нормадан ортиқ ҳолларни бартараф этиш учун вақтинча тўхтатилиб, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаларига йўналтирилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
● Нодирабегим Президент мактаби ўқувчиси бўлди
Жорий йилнинг 14-май куни Президент Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрган эди.
Ташриф чоғида даволанишда бўлган Нодирабегим Қосимова Президент мактабида ўқиш истаги борлигини билдирганди.
📹Наманган шаҳридаги Президент мактабига ўқишга қабул қилинган Нодирабегимнинг илк ўқиш кунидаги қувончи ва таассуротлари ушбу видеода аксини топган.
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

⚡️Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади
Эртага, 5 октябрь соат 11:00да Симпозиумлар саройида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
🔰 Кун тартибидаги масалалар:
👉 Сайлов участкаларида сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш;
👉 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш;
👉ОАВни аккредитациядан ўтказиш;
👉 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси таркибига ўзгартиришлар киритиш;
👉 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сирдарё ҳамда Тошкент вилояти округ сайлов комиссиялари раисларининг ахбороти.
📈 Шундан сўнг йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича ОАВ вакиллари иштирокида пресс-брифинг ташкил этилади.
🎥 Пресс-брифингни соат 12:45да "Ўзбекистон 24", "УзРепорт" ва "Ўзбекистон" телеканалларида - ўзбек тилида, "Оилавий" телеканалида - рус тилида ҳамда "Дунё бўйлаб" телеканали орқали инглиз тилида жонли томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Гурбангули Бердимуҳамедов Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг музокаралари эртага, 5 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтади.
—
По приглашению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов прибыл в нашу страну с официальным визитом.
В международном аэропорту Ташкента имени Ислама Каримова высокого гостя встретил Президент Шавкат Мирзиёев.
Гурбангулы Бердымухамедов возложил цветы к подножию Монумента независимости и гуманизма.
Переговоры на высшем уровне состоятся завтра, 5 октября, в резиденции Куксарой.
#Mirziyoyev #Turkmaniston #tashrif #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#маҳаллавазирлиги #челленж
⚡️"Кексалар ҳафталиги"га бағишланган челленжга старт берилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра 4 - 10 октябрь кунлари мамлакат миқёсида “Кексалар ҳафталиги” бўлиб ўтиши белгиланган.
Ҳафталик доирасида махсус челленж ўтказилмоқда ва ғолибларга қимматбаҳо совғалар:
1️⃣ ӯринга - ноутбук;
2️⃣ ўринга - кир ювиш машинаси;
3️⃣ ӯринга - микротўлқинли печ тақдим этилади.
Челленж шартлари қуйидагича:
📸 Бобонгиз ва/ёки бувингиз билан расмга тушинг;
🔘 #нуронийбувим ва/ёки #нуронийбобом хештегини қўйинг;
📝 “Мен бобоб (бувим) билан фахрланаман”, “Кекса авлодга ғамхўрлик кўрсатиш улуғ фазилат”, “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Ёши улуғларга ҳурмат-эътибор кўрсатиш – шарафли бурч” мавзуларида бувингиз ва/ёки бобонгиз ҳақида қисқача матн ёзинг;
🌐 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Instagram ёки Facebook саҳифасини белгиланг ва ижтимоий тармоқларга жойланг.
📢 Танлов шартларига асосан ғолиб деб топилган иштирокчилар 12 октябрь куни эълон қилинади.

🏥 Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси бўйича илмий лаборатория ташкил этилади
Бугун, 4 октябрда имзоланган Президент қарорида инсон аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган. Жумладан:
● трансплантология соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
● юқори технологик трансплантация амалиётларини амалга ошириш усулларини ўрганиш ва жорий этиш;
● хорижий давлатларнинг мазкур соҳадаги илмий ташкилотлари, марказлари ҳамда экспертлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва биргаликда тадқиқотларни ташкил қилиш;
● трансплантология йўналишида малакали илмий кадрлар тайёрланишига кўмаклашиш Хирургия марказининг қўшимча вазифалари этиб белгиланган.
Шунингдек, қарорга мувофиқ, Хирургия марказида базавий молиялаштириш тизими асосида фаолият юритадиган Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси илмий лабораторияси ҳамда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Хирургия ва трансплантология кафедраси ташкил этилади.

5 октябрь, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
🔰Брифинг
● Мавзу: 2017-2021 йилларда қурилиш материаллари соҳаси бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Азизбек Баҳодиров, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари
〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани
● Мавзу: "Ўзагросуғурта" АЖнинг 9 ойлик фаолияти натижалари таҳлили, суғурта бозори ҳолати ва ўзгаришлар
● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: "Ўзагросуғурта" АЖ раҳбарлари
〰️〰️〰️
✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
ОАВ ходимлари таклиф этилади.

❓Президент сайловида Cиз қайси сайлов участкасида овоз берасиз?
Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати маълум қилишича, эндиликда фуқаролар уйдан чиқмаган ҳолда, сайлов участкасини «Сайлов участкасини аниқлаш ва ўзгартириш» бўйича интерфаол хизматидан фойдаланган ҳолда аниқлаши мумкин.
🔹Сайлов участкасини аниқлаш
Агар Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидаги сайлов участкаси ҳақидаги маълумотлар Cизнинг доимий ёки вақтинча яшаш жойи манзилингизга тўғри келмаса, у ҳолда сиз махсус сўровномани тўлдириш орқали сайлов участкангизни ўзгартириш бўйича мурожаат юборишингиз мумкин бўлади.
🔹Сайлов участкасини ўзгартириш
_______________
📄 Батафсил

Фанлар мажмуаси.pdf
630.4 KB
⚡️Коллеж, техникумга кириш имтиҳонлари учун фанлар мажмуаси ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, коллеж ва техникумлар учун ҳам 3 та мажбурий ва 2 та мутахассислик фанидан имтиҳон олинади.
Мажбурий фан саволларига 2,1 баллдан, мутахассислик фанларига 3,15 баллдан берилади. Максимал балл — 189.
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, коллеж ва техникумлар учун ҳам 3 та мажбурий ва 2 та мутахассислик фанидан имтиҳон олинади.
Мажбурий фан саволларига 2,1 баллдан, мутахассислик фанларига 3,15 баллдан берилади. Максимал балл — 189.
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#ССВ #статистика
📉Коронавирус: кунлик касалланиш кўрсаткичи кескин пасайди
🦠Кеча 304 кишида касаллик қайд этилди. Жами беморлар сони 176 019 нафарга етди. 290 нафар бемор тузалди (жами 171 162 нафар). 2 нафар бемор вафот этди (жами 1251 нафар).
✔️Янги касалланиш ҳолатларининг 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 12 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Бухоро вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 50 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафари Сирдарё вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида, 27 нафари Фарғона вилоятида, 8 нафари Хоразм вилоятида, 114 нафари Тошкент вилоятида, 178 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.
————-
Кеча 12 нафар кишида пневмония аниқланди. Жами беморлар сони — 27 349 нафар, 19 киши соғайиб, тузалганлар сони 25 688 нафарга етди.