Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
#брифинг #қурилиш

📈 2016 йилда 6,8 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йил якунида 24,2 трлн сўмни ташкил этади.

🌎 2016 йилда соҳа бўйича 55 млн долларлик экспорт амалга оширилган бўлса, жорий йил якунида бу кўрсаткич 288 млн долларни ташкил этади.

💰 2016 йилда соҳага жами 360 млн долларлик инвестиция жалб қилинган бўлса, жорий йил якунида ушбу кўрсаткич 1 млрд 620 млн долларни ташкил этиши мўлжалланмоқда.

📍Республикамиз ҳудудларидаги 24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилди.

📂 Нуфузли «BCG» хорижий компанияси томонидан Қурилиш материаллари саноатини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди.

АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Азизбек Баҳодиров иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари:

👉 Батафсил
_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк
#Вакцинация

💉Эмлаш бўйича Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари пешқадамлик қилмоқда

📌 5 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 256 888 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди, жами 21 292 009 доза вакцинадан фойдаланилди.

✔️ Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 700 231 нафарни ташкил қилмоқда.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Сурхондарё вилояти (39 554 доза) ,
Хоразм вилояти (36 640 доза), Тошкент вилояти (30 997 доза) банд қилди.

🌀Жами эмлашлар бўйича Фарғона вилоятида (2 322 553 доза), Андижон вилоятида (2 286 707 доза), Наманган вилоятида (2 236 777 доза)ни юқори кўрсаткичларни эгаллаган.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#матбуотанжумани

🦠Коронавирус пандемияси суғурта мукофотлари ўсишига муҳим омил бўлди

АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида
UZINSURANCE бошқаруви раиси Сарвар Отамуратов суғурта хизматларининг аҳамияти ва муҳимлиги ҳақида тўхталди:

"2022 йил охирида дунё бўйича суғурта мукофотлари ҳажми 7 триллион долларлик рекорд кўрсаткич қайд этилиши башорат қилинмоқда.

📈 Швейцариянинг Swiss Re Институти ҳисоботига кўра 2022 йилда суғурта мукофотлари 3,9 фоизга ошиши тахмин қилинмоқда.

📊 2021 йилда асосий бозорларда мукофот ўсиши Хитойда 6,3%, АҚШда 1,7%, Ғарбий Европада 2,8% ва ривожланаётган бозорлар учун 5,6% бўлиши кутилмоқда.

📌Ривожланган мамлакатларда суғурта хизматлари истеъмол саватчасидаги маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Аҳолининг 80-90 фоизи уй-жойи, мол-мулки ва ҳаётини албатта суғурта қилдиради. Бу биринчи навбатда одамларнинг ўзлари учун фойдали бўлса, иккинчидан иқтисодиётнинг мустаҳкам бўлишига ҳам олиб келади".

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди. Бундай ҳаракатлар:

🔘 БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима (илгари фақат 50 бараваригача);
🔘 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 1 йилгача);
🔘 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (илгари 1 йилгача).

4 октябрь куни Президент томонидан имзоланган қонунга кўра, ҳокимият вакилининг, ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлик учун ҳам жавобгарлик чоралари кучайтирилиб, жарима миқдорлари оширилди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#учрашув

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада учрашув ўтказди

Кўксарой қароргоҳида Турманистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Маросимдан сўнг Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада учрашув ўтказдилар.

– Ҳар бир учрашувимиз тарихий аҳамиятга эга муҳим воқеадир. Барча эришилган келишувлар ҳаётга татбиқ этилди ва халқларимизга хизмат қилмоқда.

Бугун шериклигимизнинг долзарб масалаларини батафсил муҳокама қилиш ва узоқ муддатли истиқболга янги “ўсиш нуқталарини” белгилаб олиш учун яхши имконият бўлади.

Сизнинг ташрифингиз минтақавий ва халқаро майдонда ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади, - деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Туркманистон Президенти меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар юксак даражага етганини қайд этди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#матбуотанжумани #суғурта

● “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан 140 дан ортиқ суғурта тури бўйича хизмат кўрсатилади

● Жамият тизимида мавжуд “Online Polis” ахборот тизими орқали 9 та ихтиёрий суғурта тури бўйича Е-полис сотиб олиш имконияти мавжуд.

“Uzagros Online” дастурий таъминоти тизимида барча суғурта шартномаларини мониторинг қилиб таҳлил қилиш мумкин.

● Жамият томонидан 2021 йил ўтган даврида 780 мингдан ортиқ суғурта шартномалари расмийлаштирилган.

● Компаниянинг инвестиция портфели 2018 йил 114,4 млрд сўм, 2019 йилда 158,8 млрд сўм, 2020 йил 167,8 млрд сўм, 2021 йил 9 ойида 163,6 млрд сўмни ташкил этди.

● Суғуртанинг зарарлилик кўрсаткичи (суғурта товонининг суғурта мукофотидаги улуши) 2018 йилда 36,3 фоизни, 2019 йилда 38,8 фоизни, 2020 йилда 51,8 фоизни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2021 йил 9 ойи давомида 16,2 фоизни ташкил этади.

〰️〰️〰️〰️
АОКАда "Ўзагросуғурта" АЖ мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжумани тафсилотларидан.

Расмий хабарлар | Медиабанк
2025 йилга бориб умумий қуввати 7 331 МВт бўлган 18 та иссиқлик, қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилади

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, сўнгги 2 ярим йил ичида электр энергетика соҳасида умумий қуввати 7 331 МВт.га тенг бўлган 18 та инвестиция битимлари имзоланди. Бу Ўзбекистонда амалдаги электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмларининг 50 фоизини ташкил қилади.

Янги ишга туширилаётган мазкур станциялар жойлашуви вилоятлар кесимида таҳлил қилинди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Сайлов кузатувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан ўқув семинарлари бошланди

🔰МСКнинг тегишли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича асосий тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўқув семинарлари ташкил этилмоқда.

✔️4 октябрда бошланган ўқув семинарида 48 та туман (шаҳар)дан жами 1981 та фуқаролар йиғини раислари иштирок этди.

🔹 Ўқув семинар машғулотлари жорий йилнинг 10 октябрига қадар давом этади.

Батафсил

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#халқарошартнома

⚡️Ўзбекистон навбатдаги халқаро шартномага қўшилди

🖊 Ш.Мирзиёевнинг БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг (UNESCAP) “Қуруқлик портлари” тўғрисидаги ҳукуматлараро битимига қўшилишга оид қарори қабул қилинди.

Шартноманинг асосий мақсади – Осиё-Тинч океани минтақасида транспорт ташувларини уйғунлаштириш ва енгиллаштириш учун халқаро аҳамиятга эга бўлган логистика марказларини (қуруқлик портларини) қуриш ва ишлатиш бўйича кўрсатмаларни ишлаб чиқиш.

Халқаро шартномани амалга ошириш бўйича Ўзбекистон номидан Транспорт вазирлиги масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Айтилишича, шартномага қўшилишдан Ўзбекистоннинг логистика марказларини (қуруқлик портларини) халқаро аҳамиятга эга объектлар сифатида қабул қилиш ва рўйхатга киритиш кутилмоқда.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#Президент #расмийқабул

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ташрифи шарафига расмий қабул маросими ўтказилди.

Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари қатнашди.

Тадбирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган туркман миллатига мансуб юртдошларимиз - меҳнат фахрийлари, фан ва маданият намояндалари, ижодкорлар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакиллари ҳам иштирок этди.

Давлат раҳбарлари улар билан биргаликда суратга тушиб, самимий суҳбатлашди. Миллий куй-қўшиқларда ўзбек ва туркман халқларининг дўстлиги тараннум этилди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистонга қайтиб кетди

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига бориб, Биринчи Президентимиз ҳайкалига гул қўйди.

Бу марҳум йўлбошчимиз хотирасига ҳурмат, халқларимиз ўртасидаги меҳр-оқибат ифодаси бўлди.

Шунинг билан Туркманистон Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи якунланди. Тошкент халқаро аэропортида Гурбангули Бердимуҳамедовни Президентимиз Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазири: "Давлат органи қанча кўп бўлса, шунча иқтисодиёт юриб кетиши қийин бўлади. Чунки давлат органи дегани — бу бюрократия дегани, қўшимча ваколат ва бошқарув функциялари дегани".

"Ўзбекистон: беш йиллик жадал ислоҳотлар" номли халқаро конференциядан

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official