Расмий хабарлар I Официальные новости
30K subscribers
28.1K photos
5.99K videos
52 files
26.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Биометрик паспортни ID картага алмаштиришга Ягона портал орқали ариза топшириш

Маълумки, жорий йилдан бошлаб биопаспортларни ID картага алмаштириш жараёни бошланди.

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати тавсия қилишича, ягона портал my.gov.uz орқали биометрик паспортни ID картага алмаштириш учун ариза топшириб, вақтингиз ҳамда маблағларингизни тежашингиз мумкин.

🌐 Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг:

〰️〰️〰️

Подача заявления на замену биометрического паспорта на ID-карту через Единый портал

Известно, что с текущего года началась замена биометрического паспорта на ID-карту.

Подайте заявку на замену биопаспорта на ID-карту через Единый портал my.gov.uz сэкономив своё время и деньги!

🌐Чтобы воспользоваться услугой перейдите по следующей ссылке.

@Rasmiy_xabarlar_Official
"Ўзсувтаъминот" янги бошқарув тизимига ўтди

«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ва унинг ташкилий тузилмасига кирувчи МЧЖлар янги корпоратив бошқарув тизимига ўтказилди.
Бу ҳақда компания ахборот хизмати маълум қилди.

🚰 «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти 2019 йил 26 ноябрдаги ПФ-5883-сон Президент Фармонига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унинг устав капитали Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг давлат унитар корхоналари устав капиталидаги давлат активлари ва улушларини топшириш ҳисобига шакллантирилди. Шунингдек, ушбу корхоналар масъулияти чекланган жамиятлар сифатида қайта тузилди.

▫️ Унгача давлат унитар корхоналарининг бошқарув шакли таъсисчи ва директордан иборат бўлгани сабабли мазкур корхоналарда корпоратив бошқарув тизими ўз ўрнида ишламаган ва самарадорлик кўрсаткичлари билан бир қаторда корхоналарнинг молиявий хўжалик фаолиятига ҳам баҳо берилмаган.

🔎 Бугунги кунга келиб, «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмасига кирувчи 17 та ҳудудий сув таъминоти МЧЖнинг корпоратив бошқарув тизимига ўзгартиришлар киритилиб, жойларда кузатув кенгашлари ташкил этилиши билан бирга, ички аудит хизматлари ҳам жорий этилмоқда.

📊 Шунингдек, ҳудудий сув таъминоти МЧЖларининг фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари жорий этилиб, ижро этувчи органнинг фаолият самарадорлиги кетма-кет икки чоракда қониқарсиз деб топилган тақдирда, мазкур жамият директори билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тизими жорий этилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Коронавируснинг янги штамми янги чора-тадбирларни талаб қилади

🎤 Дунёда коронавируснинг янги штамми авж олиб бораётган бир вақтда юртимизда касаллик хуружи нисбатан пасайганини кўриб турибмиз. Аммо бу қувонишга сабаб бўлмайди. ССВ Матбуот хизмати шу борадаги масалаларга аниқлик киритиш мақсадида вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаевага мурожаат қилди:

2020 йил коронавирус пандемияси билан эсда қолди. Бу вируснинг асоратларини аввалига тушунмадик, — дейди Севара Убайдуллаева. — Шунга қарамасдан, ўз вақтида бу касалликни даволаш, касаллик асоратларининг олдини олиш ва тарқалишини назорат қилиш орқали коронавирусдан касалланиш ҳолатларининг нисбатан камайишига эришдик.

🦠 Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси, шу билан бирга юкумли бўлган бошқа инфекциялар ҳам назоратга олинди, десак бўлади. Бу дегани кўчаларда бемалол юришимиз мумкин, дегани эмас. Сабаби, ҳозир дунё бўйича ҳам, юртимизда ҳам коронавирус инфекцияси тўлиқ йўқ бўлиб кетмади. Айниқса, бу инфекция бошқа вируслардан фарқли ўлароқ, тез-тез мутацияга учрамоқда. Хусусан, Буюк Британияда мутацияга учраган янги штамми тезлик билан тарқалмоқда. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 740 221 янги ҳолати аниқланиши, энг ачиналиси, 12 502 нафар бемор вафот етгани бизни ҳушёр торттириши керак.

❗️Ишлаб чиқилаётган вакциналар коронавируснинг ташқи қобиғи, яъни ёғ кислотаси мавжуд S-оқилли қобиғига таъсир қилади. Коронавирус мутацияга учраб, ўз генетик штаммини ўзгартирса ҳам вакциналар унинг янги штаммларига таъсир кўрсатиши тўғрисида Буюк Британия ва Россия олимлари таъкидлаб келмоқда.

⛔️ Коронавируснинг бу штамми, Буюк Британия олимларининг таъкидлашича, инфекциянинг одатий турига кўра, юқумлилиги 71 фоизни ташкил этади, яъни бирламчи пайдо бўлган коронавирус инфекциясига қараганда ўта юқумлидир. Шу боис, бу касаллик кириб келишининг олдини олиш мақсадида 20 дан ортиқ давлатлар Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатишди. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам бир неча давлатлар қаторида Буюк Британия билан авиақатновлар вақтинча тўхтатилди.

🔒 Дунёдаги кўпгина давлатлар ўз ихтиёри ва имкониятидан келиб чиқиб, бошқа давлатлардан кириб келаётган фуқароларни текширувдан ўтказмоқда. Бу билан коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олишга қисман эришмоқдалар. Хусусан, бизда ҳам ҳар бир чегара худудларида, авиақатнов ёки темир йўллар орқали кириб келаётган фуқаролар текширувдан ўтказилмоқда.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Telegram фаолиятида бутун дунё бўйича узилишлар кузатилди

"Ўзкомназорат" давлат инспекцияси ахборот хизмати маълум қилишича, 2021 йил 4 январь куни соат тахминан 17:00 дан бошлаб Telegram мессенжери фаолиятида бутун дунёда техник муаммолар кузатилди.

Хусусан, Downdetector маълумотига кўра, мессенжердан фойдаланувчиларнинг 80 фоизи иловага киришнинг имкони бўлмаётгани, 19 фоизи эса хабарлар юборилишида муаммо борлигини билдирган.

Айни вақтда Telegram фаолияти қайта тикланган. Сўнгги бор мессенжер фаолиятидаги бунга ўхшаш техник узилишлар 2020 йил 16 декабрда кузатилган эди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бўстонлиқ туманида дам олувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратилди

Бўстонлиқ туманига дам олиш кунлари 54 мингдан ортиқ фуқаро 18 мингта транспорт воситасида ташриф буюрди

Транспорт сони автомобил йўлларининг ўтказувчанлик имкониятидан бир неча баробар кўп бўлганлиги сабабли йўлларда сунъий тирбандликлар юзага келганди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, тирбандликни бартараф этиш мақсадида вилоят ИИББ ЙҲХБ ва йўл ташкилотларининг 100 дан ортиқ ходими ва 40 дан зиёд махсус техникалари сафарбар қилинган. Қўшимча куч сифатида Тошкент шаҳридан ҳам ЙПХ инспекторлари жалб этилган.

Шунингдек, йўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш мақсадида йўл четларида тўпланиб қолган қорлар махсус техникалар ёрдамида тозаланиб, 16 та қўшимча йўл белгилари ўрнатилган. Ҳозирда олиб борилган ишлар ўз самарасини бериб, дам олувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратилган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистоннинг хориждаги 40 га яқин давлат элчилари “Ўздавкарантин” иснпекциясида бўлишди

Инспекция ахборот хизмати маълум қилишича, йиғилганлар “e-Fitouz” автоматлаштирилган ахборот тизимининг ишлаш жараёни билан яқиндан танишишди. Ушбу тизим ишга тушгач, қишлок хўжалиги маҳсулотлари экспорт-импорт жараёнларининг онлайн назорати йўлга қўйилгани, эндиликда эса Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенция “E phyto” тизимига муваффақиятли интеграция қилиниши натижасида Ўзбекистондан 128 та давлатга экспорт-импорт учун онлайн тарзда хужжатлар алмашинуви олиб борилаётгани хақида маълумот берилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали берган аризангиз ҳолатини онлайн равишда текширишингиз мумкин.

Бу ҳақда
Агентлик Ахборот хизмати маълум қилди. Бунинг учун қуйидаги ҳаволадан ўтиб, 👉🏻
https://my.gov.uz/uz/site/task-view

1 - Ариза рақами;
2 - Махсус паролни киритишингиз керак.


❗️Проверить состояние заявки отправленной через Центры государственных услуг либо портал my.gov.uz, Вы можете в онлайн формате.

Для этого необходимо пройти по ссылке ниже 👉🏻
https://my.gov.uz/ru/site/task-view

и ввести

1 - Номер заявки;
2 - Специальный пароль.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️ Конституцияга ўзгаришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти

АОКАда шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Вақти: 5 январ, соат 16:00 да.
● Иштирок этади: Сенат, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Адлия вазирлиги мутасаддилари.

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.

@aoka_uz
Сув сифати доимий назоратда

"Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати
хабарига кўра, 2020 йилда тизимда ичимлик суви сифатини доимий назорат қилиш мақсадида жами 425,4 тн. суюқ хлор, 97,1 тн. гипохлорид натрий ва 885,9 тн. гипохлорид кальций заҳираси яратилди.

Соҳадаги энг оғриқли нуқталардан бири тармоқларда вужудга келаётган авариялар бўлиб, 2020 йилда жами 140,4 мингта авария ва носозлик бартараф этилди. Авария ҳолатлари 2019 йилга нисбатан 16,8 мингтага ёки 12 фоизга камайгани эътиборга молик.

Ҳудудларда авария ва жорий таъмирлаш ишларини тезкор бартараф этиш учун тушган маблағларнинг 10 фоизини шаҳар ва туманлар ихтиёрида қолдириш тизими йўлга қўйилди. Бу орқали ҳудудий корхоналарга молиявий мустақиллик берилмоқда ва улар энди ўзига тегишли ускуналар, эҳтиёт қисмларни бемалол харид қилиши, ишчиларга қўшимча маош ва мукофот пуллари ажратишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, сув сарфини назорат қилиш ва йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида сув иншоотлари, магистраль сув тармоқлари, маҳалла ва кўча бошларига 1187 та замонавий сув ҳисоблагичи ўрнатилди, бу эса ўтган йилга нисбатан 32 баробар кўпдир. Мазкур сув ҳисоблагичлари марказлашган ҳолда биллинг базасига уланиб, сув сарфи бўйича онлайн мониторинг олиб борилмоқда.

Бугунги кунда аҳоли истеъмолчиларининг сув ҳисоблагичлари билан таъминланганлик даражаси 51 фоизни ташкил этади. Сув ҳисоблагичларининг кўпгина ижобий томонлари мавжуд бўлиб, мисол учун, Тошкент шаҳрида ҳисоблагич ўрнатилмаган истеъмолчи учун белгиланган меъёрга кўра 1 кишига ўртача 21 минг. сўм ойлик тўлов ҳисобланса, сув ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг ушбу тўловлар камида 3 баробарга қисқаради.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Пойтахтда кўпдан бери ёпиқ турган йўлнинг очилиш ишлари бошланди

ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, йўл ҳаракати қатнашчиларига қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент кўчасидан Мустақиллик кўчасига ўтиш йўлини очиш ҳамда ушбу йўлда пиёдалар ва велосипедчилар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

@Rasmiy_xabarlar_Official
#XPK

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев пандемия билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди:

〰️〰️〰️
🛡 «Аҳоли саломатлигини сақлаш — давлат сиёсатининг асосий йўналиши бўлиб келган. Чунки аҳоли саломатлиги бевосита миллий хавфсизликка алоқадор.

🦠 2020 йилда мамлакатимизга кириб келган коронавирус пандемияси, айниқса дастлабки ойларда кўпчиликни, жумладан тиббиёт ва санитария-эпидемиология ходимларини ҳам нафақат ташвишга, маълум даражада ваҳимага ҳам солди. Чунки коронавирус ҳар йили бўладиган мавсумий грипп, шамоллашдан тубдан фарқ қиладиган инфекция бўлиб чиқди.

📌 Биринчидан, унинг юқумлилик даражаси жуда юқори, деярли 90-100 фоизга яқин. Шу инфекция билан контактда бўлган инсонларнинг қарийб ҳаммасида шу касаллик ривожланди.

📌 Иккинчидан,
коронавирус одатий гриппга ўхшаб, 7-8 кунда ўтиб кетмасдан, кўп ҳолларда турли асоратларга, хусусан пневмонияга олиб келди. Пневмония оғир кечиши, ҳатто ўлим ҳолатларига сабаб бўлиши билан бошқа ҳар қандай грипп шаклларидан фарқ қилди.

📌 Учинчидан, коронавирус инфекцияси ўзи касаллик чақириши билан биргаликда организмда илгари бўлган сурункали касалликлар, масалан, қандли диабет, ўпка хасталиги, юрак қон-томир касаллигининг кескин зўрайиб кетишига олиб келди».

@Rasmiy_xabarlar_Official
#XPK

🦠 «Коронавирус билан боғлиқ барқарор вазиятни ушлаб туриш — кўп жиҳатдан халқимизга боғлиқ. Инсон ўз саломатлигини асраш устида биринчи навбатда ўзи ўйлаши лозим.

Бунинг учун нималар қилиш лозим? Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш, зарарли одатлардан холи бўлиш, касалликнинг илк белгилари пайдо бўлгандаёқ бирламчи бўғим муасасаларига мурожаат қилиш жуда муҳим. Ана шунда касалликнинг олдини олиш ва ўз вақтида чора кўриб, оғир формаларга ўтиб кетмаслигини таъминлаш мумкин»

Абдуҳаким Ҳожибоев, Соғлиқни сақлаш вазири, Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
#XPK

Шерзод Шерматов, Халқ таълими вазири:

«Янги Ўзбекистон — мактаб остонасидан бошланади. Ривожланган мамлакатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак ҳам, энг катта ислоҳотлар мактабларда бўлиши лозим.

Олдимизда катта вазифалар бор. Биринчи навбатда, миллий таълим дастурини бугунги кун талабларига мослаштириш. Масалан, бизда тил ўрганишда бизда асосан грамматикага катта эътибор берилади. Чунки грамматикада тест ечиш осон.

Миллий ўқув дастурида асосий эътибор болаларни ҳаётга тайёрлаш, ҳаётий кўникмаларга эга бўлиши, танқидий фикрлаш, олган билимлари асосида ҳаётдаги муаммоларни еча олишига қаратилади»

@Rasmiy_xabarlar_Official
#XPK

Иномжон Мажидов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

📝 «Ўтган йили Президентимиз томонидан Олий таълимни ривожлантириш концепцияси имзоланди.

🎓 2030 йилгача олий таълим билан қамровни 50 фоизга етказиш вазифаси қўйилган. Ҳозирда биз 25 фоизга эришдик. Бу ўтган даврга нисбатан уч баробар кўп талаба қабул қилиняпти дегани.

👩🏻‍🏫 Демак, уч баробар кўп ўқув ўринлари, малакали ўқитувчилар керак. Олий таълимда ўқитувчилар учун талаб юқори, илмий фаолият билан шуғулланиши керак, соҳада карьера қилиши учун илмий даража ёки унвонга эга бўлиши керак. Шу боис ҳамма масалаларни узвий боғлиқ равишда олиб бориш орқали ўсиш темплари белгиланяпти.

📈 Коцепцияга кўра, олий таълим билан қамровни ошириш давом эттирилади ва давлат грантлари, яъни бюджет ўринлари 25 фоизга кўпайтирилади. 2 йил ичида қамровни 30 фоизга етказишни режалаштирганмиз. Кейинги ўқув йилида 27 фоиз кўрсаткичга эришишни мақсад қилганмиз».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бир қатор ҳудудларда вақтинчалик чора сифатида газ қуйиш шахобчалари соат 15:00 да ёпилади

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, ҳозирги кунга келиб “Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг нефть ва газ конларида носозлик сабаб тўхтатилган барча 14 та газ ҳайдаш агрегатлари ишга туширилди ва иш режимида ишламоқда.

Юзага келган носозликларни бартараф этиш натижасида Муборак ГҚИЗда газ таъминоти тўлиқ тикланди. Бироқ, 4 январь куни етказиб берилмаган ҳажмлар тўлдирилмади, бу эса зарур газ босимини тиклашга тўсқинлик қилади.

Шунингдек, 4 ва 5 январь кунлари ҳаво ҳароратининг пасайиши туфайли газ истеъмолида ўсиш кузатилмоқда. Шу муносабат билан, республика аҳоли истеъмолчилари ва электр энергиясини ишлаб чиқарувчи “Иссиқлик электр станциялари” АЖ корхоналарини табиий газ билан барқарор таъминлаш биринчи даражали вазифадир.

Шунинг учун, бир қатор зарур вақтинчалик чоралар жорий этилмоқда. Улардан бири – автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)нинг соат 15.00 дан 05:00 гача ишлашини чеклашдир. Ушбу вақтинчалик чора магистрал газ қувурларида барқарор газ босими таъминланиши йўлга қўйилгунга қадар жорий этилади.

Ушбу чекловлар бир қатор ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда жорий қилинади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#XPK

⚡️Олимпия қишлоғи қурилади

Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев маълум қилди:

«Президент топшириғига биноан, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Олимпия қишлоғи қурилади. Ўша ерда Қурилиш вазирлиги билан бутун инфраструктура барпо этилади.

Ҳозир у ерда барча шароитларни яратиш, спорт иншоотлари жойлаштирилиши бўйича концепция ишлаб чиқилмоқда».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Effect.uz Ахборот агентлиги томонидан 2021 йилнинг 3, 4 январь кунлари эълон қилинган мақола ва видео лавҳаларга расмий муносабат билдирди

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Effect.uz ахборот агентлиги мухбири бир неча бор туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, шунингдек вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари томонидан қабул қилинган ҳамда Қизириқ туманидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Бироқ, Effect.uz томонидан эълон қилинган мақола ва видео лавҳада вилоят ҳокимлиги вакиллари турли важлар билан қабул қилмаганлиги билдирилган. Бу эса аҳолида ҳокимлик фаолиятига нисбатан ишончсизлик уйғотишга олиб келган ҳамда ҳокимлик ходимларнинг иш фаолиятига салбий таъсир ўтказган.

Шунингдек, Effect.uz мухбири 2021 йилнинг 3 январь куни вилоят ҳокимлигига келиб, вилоят ҳокими билан суҳбатлашиш истаги борлигини маълум қилган, бироқ якшанба дам олиш куни эканлиги сабабли, мухбирга иш кунлари келиши лозимлиги тушунтирилган.

Шу билан бирга, мухбир томонидан вилоят ҳокимининг интервьюсини ташкил этиш юзасидан шу кунга қадар оғзаки ёки ёзма шаклда (шу жумладан электрон ҳужжат шаклида) мурожаат қилинмаган.

Бундан ташқари, Қизириқ туманида мухбирнинг халқ депутатлари Кенгаши сессиясига киритилмаганлиги билдирилган.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасига асосан сессияга таклиф этиладиган шахслар сонини аниқлаш ва сессия ишини ташкил этишга доир бошқа масалалар халқ депутатлари Кенгашининг Иш тартибига мувофиқ белгиланади. Effect.uz мухбири сессияда иштирок этиш юзасидан Кенгашга мурожаат қилмаганлиги сабабли таклиф қилинганлар рўйхатига йўқлиги боис сессияга ҳам киритилмаган.

Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Вилоятларда дронлар шоуси қачон ўтказилади?

АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида ўтган брифингда янги йил байрами муносабати билан ташкиллаштириладиган дронлар шоуси ҳақида маълумот берилди:

▫️Самарқандда — 5-6 январь

▫️Бухорода — 7 январь

▫️Урганчда — 8 январь

▫️Қорақалпоғистон Республикасида — 9-10 январь

▫️Фарғонада — 16 январь

Айни дамда дронлар Самарқанд шаҳрига етиб борган ва шаҳар ҳокимлиги биноси ёнида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Дрон учириш майдони ва об-ҳаво талабга жавоб берса, шоу 18:00 дан 19:00 гача бўлган вақт оралиғида бўлиб ўтади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Тошкент шаҳрида учирилган дронлар Кадастр агентлигининг 25 нафар ходими томонидан бошқариб турилган.

🛰 «Геоинновация маркази» давлат унитар корхонаси мутахассислари томонидан
500 та дрон ёрдамида 8 та шакл ясалган.

@aoka_uz
Кадастр идорасининг қайси хизматларидан онлайн фойдаланишнинг имкони бор?

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқади my.gov.uz сайтига кириб қуйидаги кадастр хизматларидан онлайн фойдаланиш мумкин:

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

Ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

Фуқаролар номида шаҳсий турар жойи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш;

Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

Республика худудидаги кўчмас мулк объектида хатлов/таъқиқ мавжудлиги ҳақида маълумот тақдим этиш;

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

Кадастр паспортини тайёрлаш

〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган брифингдан

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдурасул Эранов, Олий суд судьяси:

✏️ «Шу кунга қадар Конституцияга ўзгариш киритиш тўғрисида 14 та қонун қабул қилинган. Навбатдаги ўзгариш киритишга оид ҳужжат 15-қонун ҳисобланади.

Бу қонунлар мамлакатимиз тараққиётининг муайян босқичида замон талаб қилган заруратлар асосида қабул қилинади.

📖 Ҳозирда Конституциянинг 107-моддасига ўзгариш киритиш масаласи нега кўтарилди? Сабаби, мазмун-моҳияти нимадан иборат? Мазкур модда суд тизими, ташкилий тузилмасини тартибга солувчи норма ҳисобланади. 107-моддага ҳозирга қадар 2 марта ўзгариш киритилган».

〰️〰️〰️
📹 АОКАдаги матбуот анжуманидан

@Rasmiy_xabarlar_Official