Расмий хабарлар I Официальные новости
29.5K subscribers
28.7K photos
6.12K videos
52 files
27K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хавфсиз_байрам

ФВВ Ахборот хизмати бошлиғи Мурод Содиқовнинг Тошкент вилоятидаги мавжуд туризм объектларида олиб борилаётган профилактик ишлар юзасидан шарҳи


@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шохрух Ғиёсовнинг фуқароларга мурожаати

@Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мирзаев Ғулом Абдирайимович 1964 йил 4 январда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ғ.Мирзаев 1981-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Uzbekistan Airports” АЖ Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Сабирова Лаълихон Маърупходжаевна 1975 йил 4 январда Тошкент вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Л.Сабирова 1997-2020 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзавтосаноат” АЖ ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Андижондаги “Соғлом авлод” стадиони номи “Бобур Арена”га ўзгартирилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, «Андижон» клубида маркетинг борасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилган.

Клуб янги мавсум олдидан ўз логотипини янгилади. Янги логотипни яратишда кўк, қизил ва оқ ранглардан фойдаланилган. «А» ҳарфи кўринишидаги логотипда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали ва бургут (жамоа лақаби) тасвирланган.

Шунингдек, жамоа ўз ўйинларини ўтказиб келадиган “Соғлом авлод” стадиони номи ҳам “Бобур Арена”га алмаштирилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев с 4 января 2021 года находится в краткосрочном трудовом отпуске.
Проведение отпуска Президента планируется на территории Узбекистана.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 4 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Брифинг

● Мавзу:
Мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш жарaёнига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилгани тўғрисида
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шерзод Аҳматов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фарҳод Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Тоғ ҳудудларида қор кўчиши хавфи, бу жараёнда фавқулодда ҳолатларни олдини олиш
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Самардар Ҳикматуллаев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари

@aoka_uz
🔰 Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (ПИИМА) ҳамда Action Group (Edu-Action) ННТ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Бу ҳақда Агентлик Ахборот хизмати хабар берди. Ҳамкорлик доирасида таълим, ахборот технологиялари, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашда тизимли ишлар ҳамда истиқболли лойиҳаларни йўлга қўйиш режалаштирилган. Ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири ўқитувчилар малакасини ошириш бўлади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Segment.uz
⚡️Ёш оилалар ажримининг олдини олиш мақсадида махсус марказ очилади

🇺🇿 “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (820-сон, 31.12.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилади.

📌 Марказ никоҳланувчиларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича тизимли тайёрлайди.

📝 Марказларда ФҲДЁ органларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган 30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар махсус дастур асосида бепул ўқитилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати маълум қилишича, аттестация 2 босқичда ташкил этилади:

Биринчи босқичда аттестациядан ўтувчиларнинг алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш ва инклюзив таълимни амалга ошириш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш даражаси, менежерлик қобилияти, малака тавсифларида белгиланган лавозим мажбуриятларига мослиги, касбий компетентлилиги, дунёқараши ва ақлий салоҳиятини (IQ) текшириш бўйича тест синовлари ташкил этилади.

Иккинчи босқичда эса аттестация комиссияси томонидан талабгорлар билан саволнома асосида суҳбат ўтказилади.

Шунингдек, низомга мувофиқ қуйидагилар аттестацияга жалб қилинмайди:

👉 ишга қабул қилинганига ёки бола парваришлаш таътилидан қайтганига бир йил тўлмаганлар;

👉 меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлганлар;

👉 ҳомиладорлик ва туғиш таътилидаги аёллар, боласи уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътилидаги ходимлар;

👉 ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ходимларининг лавозим мажбуриятлари зиммасига вақтинча юклатилган ходимлар.

❗️Комиссия қарорига кўра аттестациядан ўтолмаган талабгорлар билан тузилган меҳнат шартномаси 1 ой муддатда меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади ёки бўш (вакант) лавозимлар мавжуд бўлса, бошқа қуйи лавозимга ўтказилиши мумкин.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари дуч келаётган муаммо ва тўсиқлар

❗️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати шу мавзуда таҳлилий мақола эълон қилди.

Биринчи муаммо – бу патент олиш харажатларининг юқорилиги ва тартиб-тамойилларнинг мураккаблиги. Россияда меҳнат қилаётган фуқароларимизнинг 30 фоизидан ортиғи ишлаш ва яшаш учун расмий рухсатнома (патент) олмаган ҳолда ишламоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири бу патент олиш харажатларининг юқорилиги ва тартиб-тамойилларнинг мураккаблиги ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон фуқаролари Россияда ишлаш ҳуқуқини қўлга киритиш мақсадида рухсатнома олиш учун мурожаат қиладиган бўлсалар, уларга фақат 1 йил муддатга патент берилади, холос. Бунинг учун эса, тахминан 500 АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри ва билвосита сарфланадиган маблағ керак бўлади.

Бундан ташқари, ҳар ойда тахминан 50–125 АҚШ доллари миқдоридаги мажбурий тўловлар тўланиши ва бошқа сарф-харажатлар эътиборга олинса, ҳар йили бир киши 1700 АҚШ долларининг баҳридан ўтиши керак.

Қозоғистонда эса, рухсатнома олиш билан боғлиқ харажатлар йилига 200-1000 долларни ташкил этиб, уни даставвал иш берувчи тўлаб беради, кейинчалик ишчи-мигрантнинг ойлиги ҳисобидан қоплаб олинади.

Иккинчиси, касб-ҳунарга оид тақиқларнинг мавжудлиги. Ўзбекистонлик мигрантларга дорихоналар, чакана турғун бўлмаган чакана савдо шаҳобчалари ва бозорларда ишлаш тақиқланади.

Ўзбекистонлик мигрантлар ихтисослашган дўконларда алкогол ва тамаки сотиш каби соҳаларда ишлаши мумкин, аммо улар ташкилот ходимлари умумий сонининг 15 фоизидан кўп бўлмаслиги керак. Спорт соҳасида мигрантлар кўпи билан 25 фоиз, қуруқликдаги йўловчи ва юк ташиш транспортида эса - корхона ходимлари сонининг энг кўпи билан 26 фоизи бўлиши керак.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида мазкур чегара 50 фоизни, қурилиш соҳасида эса 80 фоизни ташкил қилади.

Учинчиси эса, Ўзбекистонлик мигрантлар ЕОИИ давлатларидан бирига келганларидан сўнг олти ой ўтгач, солиқ тўловчилар тоифасига ўтказиладилар, яъни масалан Россияда улар жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ставкасини 13 фоиз ўрнига 30 фоиз миқдоридаги солиқни тўлайдилар.

Шу ва бошқа масалалар ўзбекистонлик мигрантларнинг эркин меҳнат фаолиятини олиб боришлари учун етарли шароит яратиш бўйича мавжуд имкониятларни батафсил ўрганиб чиқиш ва кенг таҳлил қилиш зарурлигини келтириб чиқармоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистонда «Аpple» копманиясининг расмий офислари очилади

Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов маълум қилди:

〰️〰️〰️〰️

📲 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистонга мобил телефоннинг қонуний импорти қарийб 10 бараварга ошган;

2020 йил январдан 1 ноябргача Ўзбекистон 781,7 минг мобил телефон импорт қилган;

🏛 дунёдаги ТОП-10 ликка кирадиган «Samsung» компаниясининг республикамизда 4 расмий офиси очилди;

яқин кунларда «Аpple» копманиясининг ҳам расмий офислари очилиши режалаштирилмоқда.

@aoka_uz
IMEI-коди қанча вақтда рўйхатга олинади ва нималар талаб этилади?

Дипломатик ваколатхоналар, Ўзбекистонда яшаётган чет эл фуқароси ҳам IMEI-кодини рўйхатдан ўтказиши мумкинми?

Чакана савдо қилувчи тадбиркорлар мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиши шартми?

〰️〰️〰️
👉 Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Расман: тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди

Бу ҳақда АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида ўтаётган брифингда маълум қилинди.

2021 йил 1 февралдан бошлаб республикамизда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди.

Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️11 январдан барча ОТМлар анъанавий таълимга қайтади

Барча ОТМлар томонидан ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлаш бўйича график ишлаб чиқилган. График асосида 2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади.

👨🏻‍💻 Айрим бетоб ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларнинг ўқишлари онлайн шаклда давом эттирилиши мумкин. Бу ҳолатда ОТМлар талабаларнинг шароитларини ўрганиб чиқади. Барча имкониятлари мавжуд бўлган талабалар анъанавий таълимга тўлиқ жалб этилади.

Ҳафталик ўқув кунлари ўқув режасидаги ҳафталик юкламалар асосида белгиланади. Ўқув режаларидаги фанларга ажратилган ҳафталик юкламадан келиб чиқилса, ҳафталик ўқув куни 5-6 кунга тўғри келади. Бунда талабаларнинг кунлик юкламаси ҳам ошиб кетмаслиги лозим.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистонда қор кўчкисидан қанча инсон ҳалок бўлган?

1996-2020 йилларда қор кўчкиси билан боғлиқ 14 та фавқулодда вазият юзага келиб, уларда 52 нафар инсон ҳалок бўлган. 29 нафар фуқаро жабрланган.

Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъули Самандар Ҳикматуллаев маълум қилди:

🗻 «Қор кўчкиси билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар Тошкент вилоятининг Чимён, Белдирсой ҳамда «Қамчиқ» довонида энг кўп қайд этилган. 2020 йилнинг ўзида мазкур худудларда 30 га яқин қор кўчкиси юзага келган».

@aoka_uz
Расмий хабарлар I Официальные новости
Ўзбекистонда қор кўчкисидан қанча инсон ҳалок бўлган? 1996-2020 йилларда қор кўчкиси билан боғлиқ 14 та фавқулодда вазият юзага келиб, уларда 52 нафар инсон ҳалок бўлган. 29 нафар фуқаро жабрланган. Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги…
АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъули Самандар Ҳикматуллаев иштирокида ўтган брифинг тафсилотлари:

〰️〰️〰️
📌 Қор кўчкисига асосий сабаб — тоғ ёнбағирларига кўп миқдорда қор ёғиши, қор қоплами қатламининг бузилиши, қордан сўнг ёмғир ёғиши, куннинг кескин исиши, ер тебраниши ва кучли овоз туфайли ҳаводаги тебранишлардир.

🏔 Республикамизнинг 20 фоизга яқин ҳудуди — тоғли ҳудудлардан ташкил топган. Жиззах вилоятининг Зомин, Фориш, Самарқанд вилоятининг Булунғур, Тойлоқ, Ургут, Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Сариосиё, Олтинсой, Қашқадарё вилоятининг Китоб, Деҳқонобод, Яккабоғ, Наманган вилоятининг Поп, Чуст, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларининг тоғли ҳудларида содир бўлиш эхтимоллиги юқори.

Қор кўчкиси гидрометрологик хавфли ҳодиса бўлиб, бошқа фавқулодда вазиятлар орасида уни олдиндан башоратлаш имкони мавжуд.

Аҳолини юзага келиши мумкин бўлган қор кўчкиларидан тезкор равишда огоҳлантириш тадбирлари Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдек, мобиль оператор ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилади.

📲 2020 йилнинг 1 январидан 31декабргача жами 170 га яқин «SMS» хабарлари ўз фойдаланувчиларига етиб борган. ОАВ орқали ҳам кенг тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

⚠️ Муҳандислик-техник тадбирлари — «Қамчиқ» довонида 8000 дан ортиқ қортуткичлар ўрнатилди. Довонда қор кўчкиси хавфи эълон қилинганда, махсус хизматлар билан ҳамкорликда ўқ отиш йўли билан тўпланган қорни тушириш тадбирлари ўтказилади. Бу вақтда «Тошкент-Ўш» довон йўлида автомобилларнинг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Хавф мавжуд ҳудудларда огоҳлантирувчи «Хавфли ҳудуд» ва «Қор кўчкиси хавфи» каби белгилар ўрнатилган.

@Rasmiy_xabarlar_Official