Расмий хабарлар I Официальные новости
30.2K subscribers
29.5K photos
6.29K videos
53 files
27.7K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Hudud Inform
Ўзбекистон мажбурий меҳнатни криминализациялаш тўғрисидаги янги қонунларни ҳаётга татбиқ этишда давом этмоқда

Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилди.

ХМТнинг Учинчи томон мониторинги лойиҳаси судьялар, прокурорлар, адвокатлар ва меҳнат инспекторлари учун мажбурий меҳнат қонунчилигини самарали ижро этиш бўйича янги ўқув-машғулотларини йўлга қўйиш тараддудида.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан мажбурий меҳнатга оид меъёрий-ҳуқуқий асослар янгиланиб, модернизация қилиб борилмоқда. Ислоҳотлар мажбурий меҳнат амалиёти хавфини камайтиришга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг тегишли органларига қонунбузарларни янада самарали жазолашга имкон яратади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан видеоалоқа шаклида ташкил этилган XXII Марказий Осиё медиа-конференцияси ўз ишини якунлади. Ушбу тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Монголия каби мамлакатлардан 50дан ортиқ давлат ҳокимияти ва халқаро ташкилотлар вакиллари, журналистлар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, директорнинг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов, Масс-медиани риожлантириш бошқармаси бошлиғи Гулрухсор Хатамова иштирок этди.

👉 БАТАФСИЛ

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ички валюта бозоридаги ҳолат бўйича Марказий банк ахборот берди

❗️МБ ахборот хизмати жорий йилнинг 9 ойидаги ички валюта бозоридаги ҳолат ва 2020 йил якунига қадар кутилаётган тенденциялар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

‼️ Сўнгги икки ой давомида карантин билан боғлиқ чекловларнинг юмшатилиши ҳамда иқтисодий фаолликнинг аста-секинлик билан тикланиб бориши таъсирида ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талабнинг нисбатан юқори даражада бўлиши кузатилди. Бу асосан карантин шароитларида қондирилмаган талабнинг маълум бир кечикиш орқали юзага чиқиши билан изоҳланади.

🔹2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан жами 10,7 млрд. долларлик хорижий валюта сотиб олинди. Мазкур даврда ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 7,0 млрд. долларни ташкил этиб, қолган 3,7 млрд. долларлик талаб эса Марказий банкнинг интервенциялари ҳисобига тўлиқ қондирилди.

🔸2020 йилнинг 9 ойи давомида халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми 4,3 млрд. долларни ташкил этди. Сентябрь ойида пул ўтказмалари миқдори 638 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 фоизга ошди. Бу ўз навбатида, халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг мувозанатлашиб бораётганлигидан далолат беради.

▪️Мазкур даврда жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 3,2 млрд. долларни ташкил этиб, айни пайтда улар томонидан 2,9 млрд. доллар сотиб олинди.

♦️ Ҳозирги кунда жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга ошириш учун тижорат банклари кассаларида нақд хорижий валюта қолдиғи 480-550 млн. доллар миқдорида бўлиши таъминланмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида ўтказилган брифингда пандемия билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Менда вируснинг енгил тури аниқланди. Тўтиқушларни боқиб кўпайтириш билан шуғулланаман. Энди уларга овқат-сув бериб қарасам, касаллик уларга ҳам юқадими?

🦜 COVID-19 инсонларга бир-биридан юқади. Коронавирус инфекцияси билан зарарланган кишилар билан контактда бўлган уй ҳайвонларида COVID-19 тести мусбат бўлгани тўғрисида маълумотлар мавжуд.

🚫 Коронавирус мавжуд бўлган ёки хавф гуруҳига кирувчи кишиларга уй ва бошқа турдаги ҳайвонлар билан контактни чегаралаш тавсия қилинади. Ҳайвонлар билан контактда бўлганда қатъий эҳтиёт чораларини кўриш лозим.

🧼 Ҳайвонга, унинг озуқаси ва бошқа буюмларига қўл билан теккандан сўнг албатта қўллар ювилиши лозим.

〰️〰️〰️〰️〰️
Коронавирусга чалиндим, ўпкамда 15% зарарланиш аниқланган. Шифокор «Дексаметазон» дори воситасини буюрган, лекин акамга буюрмаган. Бу дори ҳаммага берилмайдими?

Гормон дори воситалар 15% бўлган коронавирус пневмониясида қўлланилмайди.

🔰 Бу дори фақат стационар шароитида беморларнинг оғир ва ўта оғир шароитларда буюрилади. Ҳар бир бемор учун индивидуал ёндашилиб, схема бўйича қилинади ва албатта қарши кўрсатмалари, ножўя таъсирлари ҳисобга олинади.

☝️Сизга бўлган муҳим тавсиямиз — уй шароитида гормон дориларни қабул қилманг.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ўсма касаллиги мавжуд бўлган бемор сифатида COVID-19 тўғрисида нималарни билишим лозим? Химиотерапия оламан.

🧬 Ўсма касаллиги ва унинг даво чоралари иммун тизимини бир мунча пасайтириши мумкин, аммо даволаниш якунида кўпчилик беморларда иммун тизими қайта тикланади.

☑️ Ўсма касаллиги мавжуд бемор COVID-19 касаллиги фонида энг самарали ҳимоя йули: тавсияларга амал қилиш, яъни ижтимоий масофа сақлаш ва шахсий гигиена қоидаларига амал қилишингиз лозим.

👩🏻‍⚕️ Агар сиз ўсма касаллигида ўтказилган даво чоралари COVID-19 касаллигига чалиниш хавфини ошириши хақида хавотирда бўлсангиз, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

@Rasmiy_xabarlar_Official
✔️“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтинги баҳосини ВВ- (барқарор) даражада сақлаб қолди

🔹“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги жорий йилнинг март ойидан бошлаб 65 фоиздан ортиқ қайта кўриб чиқилган ҳисоботларида рейтинг кўрсаткич баҳоларини пасайтирган. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

🔸Мустаҳкам Ҳукумат баланси, мўтадил давлат қарзи даражаси ва ўсиш суръатлари мамлакатимиз суверен кредит рейтингини қўллаб-қувватловчи омиллар сифатида санаб ўтилган.

❗️ COVID-19 глобал пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси рейтингининг барқарорлиги давлатнинг мустаҳкам ташқи ва фискал захираларнинг мавжудлигида, диверсификацияланган товарлар экспорти базасида ҳамда ташқи молиявий манбалардан фойдаланиш имкониятларида акс этади.

‼️Агентлик кутилмаларига кўра, Ўзбекистон бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ, 2020 йилдаги иқтисодий таназзуллардан ҳоли бўлади. Ўсиш суръатларининг 2020 йил 1-чорак якунлари бўйича 0,2 фоизга пасайишидан сўнг, ўсиш суръатларнинг 0,5 фоизга етиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Матбуот котибининг янги китоби нашрдан чиқди

Бугун давлат органлари ва ташкилотларининг матбуот котиблари жамиятнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда.

Матбуот котиблари орасида аҳолининг маънавий оламини бойитишга ҳисса қўшаётган ижодкорлар ҳам талайгина. Куни кеча АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" Бошқаруви раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ориповнинг янги шеърий тўплами нашрдан чиқди.

"Янги аср авлоди" нашриётида чоп этилган мазкур китобда ижодкорнинг шеър ва қатралари ўрин олган. Шуҳрат Ориф Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ва телеграмдаги энг оммавий адабий каналлардан бири — @shomuz каналининг асосчиси ҳисобланади. У "Шуҳрат" медали билан ҳам тақдирланган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол қатнашаётган фуқароларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳасига қисқача изоҳ

Кўчабоши ва уйбоши
— маълум бир кўча ва кўпқаватли уйда истиқомат қилувчи аҳолининг умумий йиғилишида сайланган, ҳеч қандай ойлик маошсиз, жамоатчилик асосида фуқаролар йиғинида фаолият олиб борадиган, ўзига бириктирилган аҳолининг қонуний манфаатларини тўла ҳимоя қиладиган фуқаро.

Коммунал хизматлар тўлови бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдори (ҳозирги вақтда 111 500 сўмни ташкил этади)да ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаб бериш таклифи илгари сурилаётган мазкур қарор лойиҳаси кўчабоши ва уйбошиларнинг келгуси фаолиятини янада фаол давом эттириши учун рағбат намунаси сифатида киритилган.
〰️〰️〰️〰️〰️

АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Ўғилой Ўрозова иштирокидаги брифингдан

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Мовий дафтар” рўйхати шакллантирилгани ростми?

Юртимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати, яъни “Темир дафтар” тузилган эди.

Шунингдек, ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” шакллантирилади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан “Мовий дафтар” рўйхати шакллантирилиши ҳақидаги ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган хабарлар ҳеч бир асосга эга эмас.

Эслатма: “Темир дафтар” — моддий ва кўмакка муҳтож оилаларнинг ҳудудлардаги тегишли секторлар томонидан шакллантирилган шаффоф рўйхати;

“Аёллар дафтари” — ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз хотин-қизларнинг шакллантириладиган рўйхат.
〰️〰️〰️〰️〰️

АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Ўғилой Ўрозова иштирокидаги брифингдан

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Турмуш ўртоғи томонидан калтакланган аёл тасвири акс этган видеолавҳага Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги муносабати

.....Фуқаро Д.Исматуллаева шу куннинг ўзида 102 қисқа рақамига турмуш ўртоғи томонидан калтаклангани ва унинг нохуш ҳаракатларни бажаришга мажбурлагани тўғрисида тегишли ташкилотларга хабар қилган.

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан фуқаро Д.Исматуллаевага “Ҳимоя ордери” берилган. Унга етказилган жароҳатларнинг оғирлигини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Шунингдек, жабрланувчи Д.Исматуллаева ва унинг вояга етмаган икки нафар фарзандига тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар реабилитация ва мослаштириш марказига жойлаштирилган.

Батафсил: видеода

@Rasmiy_xabarlar_Official
Хабар берилганидек, бугун АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида ўтказилган брифингда пандемия билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Вирусга қарши кварц лампалари хонада 85% гача вирусларни нобуд қилиши ростми?

💡 Коронавирус касаллигини даволаш ва беморларни олиб бориш бўйича яратилган қўлланмаларда кварц лампаларнинг ушбу вирусга қарши таъсири тўғрисида ишончли маълумотлар йўқ.

〰️〰️〰️〰️〰️
Менда коронавирус аломатлари йўқ, лекин профилактика учун қандай чора тадбирлар кўришим керак?

💧 Биринчи навбатда суюқлик ичиш — бу барча учун умумий тавсия ҳисобланади.

🥗 Овқатланиш рациони оқсил ва витаминларга бой бўлиши лозим. Таркибида витаминлар тутган цитрус мевалар ва сабзавотлар истеъмол қилиш мумкин.

🧴 Бундан ташқари шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш ишончли профилактик усуллардан бири хисобланади. Яъни қўлларни мунтазам совун билан ювиш, 1 марталик қоғоз салфеткалардан фойдаланиш, ниқоблардан фойдаланиш ва уларни ҳар 2 соатда алмаштириб туриш, хоналар ва буюмлар юзаларини дезинфекция қилиш лозим.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ўқитувчиман. Коронавирус юқтириб, 10 кун даволандим. Тест таҳлили манфий чиққани учун ишга қайтдим ва 1 ҳафта ишладим. Соғлигим ёмонлашгани сабабли яна шифокорга учрадим. Шифокор коронавирусли пневмониядан тўлиқ тузалмаганим учун яна 1 ой даволашни тавсия қилди. Ишга боришимни таъқиқлади. Масофавий ишлашга рухсат бериладими, ойлигим сақланадими? Менга давлат томонидан дорилар ажратиладими?

Зарарланган соҳанинг хажмига кўра коронавирусли пневмониядан тузалиш турли вақтни талаб қилиши мумкин.

🏠 Уй шароитида маълум дори воситаларни қабул қилиш ва нафас машқларини бажариш тавсия этилади.

👩🏻‍💻 Сиз мактаб маъмурияти билан дистанцион фаолият юритишни тўғрисидаги саволни кўриб чиқишингиз мумкин.

Реабилитация даврида керакли бўлган дорилар давлат томонидан таъминланмайди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Times.uz
РАСМИЙ БАЁНОТ

Коронавирус пандемияси даврида айрим оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқ ва турли мессенжерларда ўз тасдиғини топмаган ҳамда расмий манбалардан олинмаган, айрим вазиятларда эса аҳолида ваҳима уйғотувчи маълумотлар тарқатилиши кузатилмоқа.

Айниқса, турли соҳада давлатимиз равнақи учун кўп йиллар фидоийлик кўрсатган таниқли инсонларнинг кутилмаганда вафот этгани билан боғлиқ асоссиз хабарлар кўпаймоқда. Бу каби нотўғри маълумотлар беморнинг яқин кишиларини саросимага солиб қўйиши, уларнинг ҳам соғлиғига зарар етказиши мумкин.

Шуни унутмаслик керакки, бирор инсоннинг фақат ўзига тегишли бўлган фундаментал ҳуқуқи ҳисобланувчи шахсий саломатлиги ёки коронавирус касаллигидан вафот топгани ҳақидаги хабарларни эълон қилишда Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига амал қилиниши лозим.

Мазкур қонунда фуқароларнинг шахсий маълумотлари фақатгина ўзини розилиги, агарда у муомалага лаёқатсиз бўлса унинг қонуний вакили, мабодо оламдан ўтган тақдирда меросхўрларининг ҳужжат шаклидаги розилиги билан эълон қилиниши мумкинлиги белгиланган.

Бундан ташқари, аҳоли орасида фейк хабарларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, нотўғри хабарлар билан чалғитиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарлик келтириб чиқаради.

Агентлик оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан ишончсиз ахборотларни тарқатмаслик ҳамда нохолис манбалардан фойдаланмасликни сўрайди.

Бугунги мураккаб вазиятда ахборот майдонида қонунга зид ҳолатлардан йироқ бўлган ижобий муҳитни шакллантиришга ҳисса қўшайлик.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят иши қўзғатилишига Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти мутахассислари томонидан “Ўзбеккино” Миллий агентлигида ўтказилган текширув ҳужжатлари асос бўлган.

Тергов жараёнида,“Ўзбеккино” Миллий агентлигининг фаолиятига тегишли ҳужжатлар олиниб, молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан тафтиш тайинланган.

Аниқланишича, 22.06.2018 йилда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда“Best organaizer” МЧЖ ўртасида “Менман, Жалолиддин”номли фильм яратиш ҳақида дастлабки шартнома тузилиб, шартномага мувофиқ олдиндан аванс сифатида 533 млн. сўм маблағ тўлаб берилган.

Лекин, ушбу фильмни суратга олиш ишлари “Мендирман, Жалолиддин” номи билан Туркия Республикасидаги ҳамкорлар билан олиб борилганлиги, уни ишлаб чиқариш ҳаражатлари бюджетдан эмас, балки бошқа ҳомийлар томонидан молиялаштирилганлиги сабабли, “Ўзбеккино” Миллий агентлигидан ажратилган маблағлар фильмни ишлаб чиқариш учун сарфланмаган ва бугунги кунда бюджетга қайтарилган.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, тергов ҳаракатлари давомида 2020 йил 03 октябрь куни тақдимот маросими бўлиб ўтган “Мендирман, Жалолиддин” фильмига тегишли ҳужжатлар олинмаган ҳамда ушбу фильмни ишлаб чиқарган шахсларни жиноят ишига ҳеч қандай алоқадорлиги йўқ.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📶 Ўзбекистон 202,4 млн. долларлик электротехника маҳсулотларини экспорт қилди

🚚✈️Ўзбекистондан йил бошидан буён 💵202 млн 478 минг АҚШ доллари қийматидаги электротехника маҳсулотларини амалга оширди.

Бу ҳақда “Ўзэлтехсаноат” ахборот хизмати хабар берди.

👉Жорий йилда экспорт электротехника маҳсулотлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 📈119 фоизга ошди.

👉Электротехника маҳсулотларининг 🇮🇷Тожикистонга экспорти 1,7 баробарга, 🇰🇿Қозоғистонга экспорти салкам 1,6 баробарга, 🇷🇺Россияга экспорти 1,6 баробарга ва 🇬🇪Грузияга экспорти 4,0 баробарга ошган.

👉Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электротехника маҳсулотлари экспорт қилинган давлатлар қаторига жорий йилда Хитой, БАА, Литва, Латвия ва Молдова ҳам қўшилди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Туризм соҳасида фаолият юритувчи ички ишлар органлари ходимларининг янги формаси намунаси синовдан ўтказилмоқда
Батафсил ўқинг 👈
———
Проходит тестирование образца новой формы сотрудников органов внутренних дел, служащих в сфере туризма

Читайте подробно 👈

ИИВ Ахборот хизмати

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official